Педагогик технологиялар асосида умумтехник фанларни ўқитиш
самарадорлигини ошириш
Р.Х. Файзуллаев, ТИҚХММИ таянч докторанти
Узлуксиз таълим тизими кадрлар тайёрлаш тизимининг асоси, Ўзбекистон
Республикасининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминловчи, шахс,
жамият ва давлатнинг иқтисодий, ижтимоий, илмий-техникавий ва маданий
эҳтиёжларини қондирувчи устувор соҳа ҳисобланади. У ижодкор, ижтимоий
фаол, маънавий бой шахс шаклланиши ва юқори малакали рақобатбардош
кадрлар илдам тайёрланиши учун зарур шарт-шароитлар яратади.
“Фан-техника-ишлаб чиқариш” тизимининг ҳар бир таркибий қисми
маълум даражада мустақил бўлиб, уларнинг ҳар бири фан-техника
тараққиётида ўзига хос вазифаларни бажаради ва аниқ тараққиёт
қонуниятларига эга.
Фан илмий-тадқиқотлар асосида ғояларни жамлайди, техника – уни янги
машина ва технологияда млоддийлаштиради, касб таълими асоси бўлган бериш
орқали мутахассислар билан таъминланадиган ишлаб чиқариш, ўз навбатида
фан, илмий тадқиқотлар ва техника ютуқларини амалиётда қўллайди.
Дарсларнинг сифати ўқилаётган, таҳлил қилинаётган мавзуга ўқитувчининг
нечоғли маъсулият билан ёндошишлиги, унинг мазмунини етказишга
қаратилган маҳорати, фаолияти билан белгиланади. Ўқитувчи мавзуни ёритиш
учун ўта муҳим бўлган назария билан асосланганлиги, фикрларни мантиқан
боғланганлигини хис қилиб баён этиб тушунтира олса маълум мақсадга
203
эришган бўлади. Бунинг учун ҳозирги мавжуд ўқитиш восита ва қуроллардан
самарали фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Умумтехника фанлари дарсларида техник воситаларидан фойдаланиш
мушкуллик туғдиради, лекин амалга оширса бўлади, бунинг учун ўқитувчига
илгари тайёрланган диаграммалар, схемалар, плакатлар ёрдам қилади. Шу
сабабли баъзи воқеа-тавсилотларнинг слайд, ахборот коммуникацон
технологиялар, ютуқларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Бунда ҳозирги инновацион-педагогик технологиялар имкониятларидан
фойдаланиш ва усулларини ишлатиш (компьютер, интернет, проекцион
аппаратлар, виртуал лоборатория, мултимедиалар ва ҳакозолар) асосий мақсад
ҳисобланади.
Масофа билмас, чегара билмас замонавий маълумот олиш, амалиёт
юргизиш воситаларининг шиддат билан ҳаётимизга кириб келиши компьютер
асосида касбий таълим, информатика, физика-математика таълимида янги
вазифаларни келтириб чиқармоқда. Шу ўринда мезонлар, уларнинг
мақсадларини англаш ва англатиш услубларини ишлаб чиқиш, ўз-ўзини
мўътадиллаш, ростлаш маданиятини сайқал топдирувчи телекоммуникацион
стиль ва стилистикасини яратиш интилишнинг зарурлигини билдиради.
Телекоммуникация ва компьютер технологияси тингловчиларда муҳим
ижтимоий эҳтиёжларни актуаллаштиради, бу воситаларни кузатиш орқали
тингловчи янги жараёнда ўз ўрни борлигини ҳис эта бошлайди.
Телекоммуникация технологияси орқали педагог ўзининг ахборотлар
мажмуини кўпайтирибгина қолмасдан, дунёнинг исталган бурчагидаги
касбдошлари билан амалда мулоқотда бўлиш имконини қўлга киритади. Бу эса
дарс сифатини оширишга, ҳамда янги усул технологияси самарадорлиги, унда
эришилган натижа, вақт сифати билан баҳоланишини ҳисобга оладиган бўлсак
у пайтда таълим жараёнида ҳам янги сифат томонларини шакллантиришга
тўғри келади.
Ҳозирги кунда фанлар таълимнинг, жумладан, касб таълимининг илмий
тадқиқот ишлари билан интеграцияси муаммосига эътибор ортиб бормоқда. Бу
ҳолат ўз навбатида табиат ва жамият тараққиёти муаммоларининг мажмуавий
характерда эканлигини исботламоқда, яъни уларнинг ечими бир қанча
фанларнинг ютуқларини амалда таълим жараёнида қўллаш билан боғлиқдир.
Ҳар қандай билиш жараёни моделнинг у ёки бу турини қўллаш орқали
давом этади. Ҳозирги кунда оддийдан тортиб то мураккаб физикавий
ходисаларгача ЭҲМ ёрдамида моделлаштирилмоқда. Тадқиқот ўтказишда
ҳисоблаш эксперименти вазифасини ўтамоқда, яъни ҳисоб-китобларнинг
инсонни зериктирадиган томонларини ўз зиммасига олмоқда, тадқиқот
жараёнида фаоллаштиришга хизмат қилиб, физикавий эксперимент
натижаларини қайта ишламоқда. Оддий кўз билан илғаб олиш мумкин
бўлмаган ҳолларда натижалар тўплаб, унинг актуаллигини, сифатини
текширишга имкон бермоқда. Энг муҳими физикавий эксперимент
ўтказувчининг фаолиятини унумли қилади. Ишлаётган асбоб-ускуналар
ёрдамида инсон имкониятини оширади.
204
Умуман ўқув жараёнида назария ва амалиётни биргаликда ўтказиш яхши
натижалар беради, жумладан :
- Дарснинг сифати энг аввало дарснинг мазмунини тўлиқ шакллантиришга
ва таълим мақсадига эришиш;
- Ўқитиш тури муаммоли ёки тадқиқотга оид фаоллаштирувчи бўлиши
ҳамда маъруза ҳар бир тингловчида фикрлашни уйғотиши зарур;
- Муаммо элементлари бўлган ижодий фикрлаш дарсига айлантириш, яъни
баҳс - фаол, қизиқарли, қизғин ва эҳтирос суҳбат бўлиб, унинг иштирокчилари
мухокама қилинаётган масалаларини муфассал тушунишга, билишга диққат
эътиборини қаратиши лозим;
- Муаммовий услуб аввалдан мавжуд билимлар асосида мустақил
билимлар олиб боришни талаб қилади, ижодий фикрлашни уйғотади.
Do'stlaringiz bilan baham: |