Ўзбекистон республикасида таълим


Ўзбекистон Республикаси таълим узлуксизлигини таъминлашнинг



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/104
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#227744
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   104
Bog'liq
2919-Текст статьи-7946-1-10-20200909

 
Ўзбекистон Республикаси таълим узлуксизлигини таъминлашнинг 
ҳуқуқий кафолати 
О.Р. Жамолдинова,Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси Фан, таълим, 
 маданият ва спорт масалалари қўмитаси 
 аъзоси, п.ф.д. 
Ўзбекистон 
Республикасини 
ривожлантиришнинг 
бешта 
устувор 
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида таълим, маданият, илм-фан, 
адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш устувор вазифалардан 
бири сифатида белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакат парламенти – Олий 
Мажлисга Мурожаатномасида таъкидланганидек, «Ўзбекистон илм-фан, 
интеллектуал салоҳият соҳасида, замонавий кадрлар, юксак технологиялар 
борасида дунё миқёсида рақобатбардош бўлиши шарт». 
Дарҳақиқат, таълим жараёнини ислоҳ этиш ва меҳнат бозорида талаб 
қилинадиган юқори малакали, рақобатбардош кадрлар тайёрлашда олий ўқув 
юртлари муҳим ўринни эгаллайди. Шу боис, олий таълим муассасаларини 
иқтисодиётнинг реал секторидаги талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб 
ривожлантириш талаб этилади.
Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини, шунингдек, 


13 
кадрлар тайёрловчи бошқа муассасаларни жорий сақлаш учун Давлат 
бюджетидан 2017 йилда 4,1 трлн.сўм ажратилганлиги, малакали кадрларга 
бўлган эҳтиёжни қоплаш мақсадида янги ташкил этилган олий таълим 
муассасаларини молиялаштириш учун 2017 йилда 4,0 млрд.сўм бюджет 
маблағлари ажратилганлиги малакали кадрлар тайёрлаш борасида олиб 
борилаётган давлат сиёсатининг ўта долзарб аҳамиятга эга эканлигинги 
кўрсатади. 2017 йилда таълимга йўналтирилган харажатлар 19 504,3 млрд. сўм 
ёки умумий харажатларга нисбатан 31,4 фоизни ташкил этган ҳолда, 2016 йилга 
нисбатан 22,9 фоиз ўсиши кузатилди.
2018 йилда эса таълим харажатларига 19,5 трлн. сўм ёки 2017 йилга 
нисбатан 22,9 фоизга кўп маблағ ажратилиши кўзда тутилганлиги ҳам таълим 
сифатини ошириш ва малакали кадрлар тайёрлашга хизмат қилиши табиий. 
Айниқса, 
олий 
таълим 
муассасаларининг 
моддий-техник 
базасини 
ривожлантиришга 559,1 млрд. сўм ёки 2017 йилга нисбатан 1,5 марта кўп 
маблағлар ажратилиши ва олий ўқув юртларидаги талабалар сонининг 280 
минг кишигача ёки 7,6 фоизга ортиши, 2018 йилда Молия вазирлиги 
ҳузуридаги бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-
техник базасини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан олий таълим 
муассасаларига – 498,5 млрд.сўм ажратилиши натижасида олий ўқув 
юртларининг 38 тасида янги биноси қурилиши, реконструкция қилиниши, 
мукаммал таъмирланиши ва улар мебель, ўқув-лаборатория жиҳозлари ва спорт 
инвентарлари билан жиҳозланиши, «Истеъдод» жамғармасига стипендиатларни 
чет эл таълим ва илмий муассасаларида малака оширишга юбориш учун 50,0 
млрд.сум маблағнинг ажратилиши 2021 ва ундан кейинги йилларда 
иқтисодиётнинг барча соҳаларини малакали ва рақобатбардош кадрлар билан 
таъминланишига замин яратади.
Ҳаракатлар стратегияси асосида мамлакатимизда кадрлар тайёрлаш 
тизимини янада такомиллаштириш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа 
тармоқларини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш, бакалавр ва 
магистрларни тайёрлашда иш берувчиларнинг жорий ва истиқболдаги 
эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда сон ва таълим йўналишлари уйғунлигига 
эришиш, олий таълим муассасалари битирувчилари меҳнатидан фойдаланишни 
яхшилаш, иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга оширишнинг ўртача 
муддатга мўлжалланган мақсадли дастурларини жорий этиш, тармоқларни 
модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ва 
диверсификациялаш, 
ҳудудларни 
комплекс 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантиришга қаратилган бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги “Олий 
таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 
йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини 
оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада 
кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил 26 сентябрдаги “Олий 
таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини 
янада такомиллаштириш тўғрисида”ги, 2017 йил 16 ноябрдаги “Республика 


14 
олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш 
тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорлари ҳамда 2017-2021 
йилларда олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш дастурининг қабул 
қилиниши олий таълим тизимининг истиқболини таъминлашга хизмат қилиши 
шубҳасиз. 
Таълим тизимининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш жараёни 
қабул қилинган фармон ва қарорларда белгиланган вазифалар ва ижобий 
ўзгаришларнинг қонунда акс этирилишини талаб этилади. Шу боис, Ҳаракатлар 
стратегиясининг “2018 йил – Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва 
технологияларни қўллаб-қуватлаш йили” давлат дастурининг 172-бандида 
“Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг янги таҳрирдаги 
лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган. Лойиҳада таълим тизимида амалга 
оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, 
нодавлат таълим хизматларини ташкил этиш ва фаолиятини лицензиялаш, 
таълим тизимида давлат-хусусий шерикчиликнинг асосий қоидалари ва 
йўналишларини белгилаш, таълим тизимида маънавий-маърифий ишлар 
тизимини такомиллаштириш, таълим жараёнини замонавийлаштиришга оид 
нормаларни белгилаш назарда тутилган. 
Иқтисодиётнинг турли соҳалари учун рақабатбордош кадрлар тайёрлаш, 
мамлакатни барқарор ривожлантириш ва модернизациялаш шароитларида 
таълим тизимининг ислоҳ қилиниши:
- Ҳаракатлар стретегиясида белгиланган вазифаларни изчил амалга 
оширишда соҳага оид қонунларни инвентаризация қилиб бориш, қонунчиликни 
тизимдаги ислоҳотларга ҳамоҳанг равишда такомиллаштириш; 
- олий 
таълим муассасалари қошида ташкил этилган илмий 
лабораторияларнинг моддий техник базасини такомиллаштириш, ёш 
изланувчиларнинг илмий тадқиқот ишларини олиб боришлари учун етарли 
шарт-шароит яратиш, олинган илмий натижаларни амалиётга жорий этишга 
эришиш; 
- олий таълим муассасаларида сифатли кадрлар тайёрлаш мақсадида олий 
таълим муассасаларининг мониторингини олиб бориш ва уни доимий янгилаб 
бориш тизимини янада такомиллаштириш чораларини кўриш; 

олий таълим тизими профессор-ўқитувчилари, педагог ва 
мутахассисларининг малака даражасини юксалтириш, кадрлар билан ишлаш, 
кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг ҳолатини доимий 
таҳлил қилиб бориш;

мамлакатни 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантиришнинг 
устувор 
вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, кадрлар тайёрлаш мазмунини тубдан қайта 
қуриш, халқаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли мутахассислар 
тайёрлаш имконини беради. 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish