Ўзбекистон республикасида таълим


Б.Ю. Ходиев и.ф.д., профессор



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/104
Sana24.02.2022
Hajmi2,04 Mb.
#227744
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   104
Bog'liq
2919-Текст статьи-7946-1-10-20200909

Б.Ю. Ходиев и.ф.д., профессор 
Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори 
 
Узлуксиз касбий таълим тамойиллари малакали кадрлар тайёрлашнинг
ташкилий омили сифатида
Меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мувофиқ узлуксиз таълим 
тизимини такомиллаштириш ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш, таълим 
хизматларининг очиқлиги ва сифати масалаларига давлат томонидан алоҳида 
эътибор қаратилмоқда. Юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, талабалар 
томонидан касбий-педагогик фанларни чуқур ўзлаштиришни, етарли даражада 
билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишини, педагогик, умумкасбий ва 
махсус фанларни турли босқичларда ўқитишда узвийлик ва узлуксизликни 
таъминлашни тақозо этади. Бу босқичда янги замонавий педагогик ва ахборот 
технологияларидан унумли фойдаланиш, ўқитишнинг самарали усулларини 
излаб топиш, мавжудларини такомиллаштириш ва шунга ўхшаш педагогик 
изланишлар таълим самарадорлиги ва сифатини оширишнинг муҳим 
омилларидан бири ҳисобланади.
Узлуксиз таълим назарияси ва амалиётнинг юзага келиши ҳамда 
ривожланиши бир қатор ижтимоий, иқтисодий, жамият ҳодисалари таъсирида 
бўлади. Улар ораси фан-техника тараққиётнинг ўрни алоҳида бўлиб, у 
давлатлар иқтисодий салоҳияти ўсиши заруратига асос солди. Узлуксизлик 
дейилганда, умумий ўрта таълим билан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ёки 
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан олий таълим орасидаги таълим 
мазмунида узилиш бўлмаслиги, яъни кейинги таълим турининг мазмуни 
олдингисини узлуксиз давом эттириши тушунилади.
Узлуксиз таълим тизимини жорий этишнинг энг самарали омилларидан 
бири унинг босқичлари ўртасида узвийлик ва узлуксизликни таъминлашдир. 
Ўқитишда узвийлик дидактик принцип бўлиб, у таълим мазмунини ифодаловчи 
ўқув режалари, дастур ҳамда дарсликларида ўқув материалларининг ўзаро 
мантиқий боғлиқ бўлиши, олдин ўзлаштирилган билимларга таянган ҳолда 
кейингиларини ўзлаштиришга замин тайёрлаш, таълим олувчиларда 
таълимнинг ҳар бир босқичида маълум даражада касбий-педагогик билим, 
кўникмаларни шакллантиришни талаб этади. 
Инсонни тўлақонли ҳаёт ва меҳнатга тайёрлаш учун XXI асрда таълим 
қандай 
бўлиши 
керак? 
Ҳозирги 
вақтда 
жаҳонда 
ривожланган 
мамлакатларининг деярли барчаси талаба ўқув жараёнида муҳим аҳамият касб 
этиши, унинг билиш фаолияти педагог-тадқиқотчилар диққат марказида 
туриши учун ўз таълим тизимларини ислоҳ қилиш зарурлигини англаб 
етганлар. XXI аср таълим тизимининг ривожланиши бутун дунёда “умр бўйи 
узлуксиз таълим” концепциясида белгиланган йўналишда амалга оширилмоқда. 
ЮНЕСКО маърузасида кўрсатиб ўтилганидек, бу концепция аниқ мақсадга 
қаратилган, таълим тизимининг барча даражаларида таълим фаолияти 
мазмунининг таркибий элементларини белгилайдиган қуйидаги тўрт муҳим 
принципга таянади: билишни ўрганиш (билиш фаолияти тажрибаси); ҳаракат 



қилишни ўрганиш (репродуктив ва ижодий фаолият тажрибаси); яшашни 
ўрганиш (қадриятлар ва мўлжалларни рўёбга чиқариш фаолияти тажрибаси); 
биргаликда, баҳамжиҳат яшашни ўрганиш (руҳий-коммуникатив фаолият 
тажрибаси). 
Ўтган йилларда касб-ҳунар таълимини ривожлантириш, таълим жараёнини 
модернизациялаш ва мазмунини янгилашни таъминлаш мақсадида унинг 
ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга 
оширилди, иқтидорли ёшларнинг халқаро ва республика олимпиадалари ҳамда 
танловларда салмоқли натижаларга эришишларида уларни манзилли қўллаб-
қувватлаш бўйича қатор тизимли чора-тадбирлар кўрилди. 
Жамият олдида юксак масъулият ва бундай мутахассисларни 
тайёрлашнинг мушкуллиги уларнинг касб-ҳунар таълими концепциясининг 
асосий кўрсаткичларини белгилайди. Ушбу контекстда истеъдодларни аниқлаш 
ва уларни рўёбга чиқариш, таълимга қизиқиш уйғотиш, бу жараёндан баҳра 
олишни ўргатиш, қизиқувчанликни ривожлантиришга қаратилган узлуксиз 
таълим тизими муҳим аҳамият касб этади. Белгиланган мақсадларга эришиш 
учун ўта самарали узлуксиз касб-ҳунар таълими тизимини ижтимоий 
лойиҳалаш ва адаптив таълим тизимлари технологиясига мувофиқ ташкил этиш 
зарур. Адаптивлик ва мустақил ўқиб-ўрганиш фаол ижтимоий-иқтисодий 
муҳитда самарали фаолият юритиш имконини беради, ҳар бир инсон учун 
узлуксиз таълимни амалда таъминлайди.
ХХI асрда таълимнинг узлуксизлиги ғояси уни ислоҳ қилишнинг асосий 
ғояларидан бирига айланди ва ҳозирги вақтда у кенг миқёсда ривожланишда 
давом этмоқда. Таълимнинг узлуксизлиги инсон тафаккурининг янги 
парадигмаси сифатида намоён бўлади. У инсоннинг ўз шахсий салоҳияти ва 
касбий имкониятларини маданият, маънавият, профессионализм идеалларига 
мувофиқ муттасил бойитиш, ўз қобилиятларини ҳаётда тўла намоён этишга 
бўлган интилишини рўёбга чиқаради. Узлуксиз таълим ғоясининг 
ривожланиши инсон, унинг шахсияти, майллари ва қобилияти, уларни ҳар 
томонлама ривожлантиришни ўз диққат марказига қўювчи гуманистик 
парадигма билан боғлиқ. Бу ғоялар ўз мазмуни ва қимматини ҳозирги жамият 
учун ҳам кўп жиҳатдан сақлаб қолади, аммо уларнинг талқинлари ҳозирги ҳаёт 
воқелигини инобатга олиши лозим.
Узлуксиз таълим концепциясининг куртакларини Платон, Конфуций, 
Суқрот, Аристотель, Сенека ва бошқа буюк мутафаккирларнинг асарларида 
кузатиш мумкин. Узлуксиз таълим ғоялари Вольтер, Гёте ва Руссонинг 
қарашларидан ҳам ўрин олган. Бу мутафаккирлар мазкур ғояларни комил 
инсонни вояга етказиш билан боғлаганлар. Узлуксиз таълим ҳақидаги ҳозирги 
қарашлар асосчиси сифатида Ян Амос Коменский эътироф этилган. Унинг 
педагогик меросидан ҳозирги вақтда узлуксиз таълим концепциясида рўёбга 
чиқарилган ғоянинг ўзаги ўрин олган.
Узлуксиз таълим тамойилининг моҳияти – инсоннинг меҳнат ҳамда 
ижтимоий фаолиятга таянч тайёргарлиги ва унинг келгусидаги ривожини ягона 
бир бутун таълим жараёнига сингдирилишида ўз аксини топади. Узлуксиз 


10 
таълимга ўтилиши, таълим соҳасидаги объектив ривожланиш тенденциясини 
ифодалайди. Узлуксиз таълимнинг бу тамойили таълимнинг зарурлигини 
англашга (таълимни яшаш услуби сифатида тушунишга) асосланади ва 
инсоннинг ижодий имкониятларини рўёбга чиқариш, методологик маданиятни 
ўзлаштиришга қараб мўлжал олади. Бу жараён инсонга ўз умри мобайнида ўз-
ўзини камол топтириш стратегиясини мустақил яратиш имконини беради. 
Ҳозирги вақтда дунё миқёсида кузатилаётган таълимнинг йўналишига доир 
тенденциялар таълим олувчиларда тизимли, мослашувчан тафаккурни, 
экологик ва информацион маданиятни, ижодий фаоллик ва янгиликка интилиш 
ҳиссини, бағрикенгликни шакллантириш зарурлигини кўрсатади.
Таълимда узвийлик ва узлуксизлик муаммосини тўла ҳал этиш учун 
нафақат таълим босқичлари ва фанлараро, курслараро узвийлик ва 
узлуксизликка эътибор бериш, балки таълим мазмунини баён этишда 
ўқитишнинг шакл ва методларида ҳам узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш 
муҳимдир. 
Бугунги кунда товар истеъмол қилишдан ўта интеллектуал хизматларни 
истеъмол қилишга ўтиш кузатилаётган иқтисодий ривожланган мамлакатларда 
айнан юқорида зикр этилган фазилатлар кўпроқ талаб этилади. Иқтисодий 
ривожланаётган мамлакатлар эса, аввало, товар капитали учун бозор сифатида 
амал қилади. Кўриб турганимиздек, бирор-бир мамлакатни ривожланишнинг 
муайян даражасига киритиш мезонларини ҳаётнинг ўзи яратади, халқ ва 
давлатларни ўз ривожланишининг муайян босқичида йўл танлашга мажбур 
этади.
Кўп даражали узлуксиз касб-ҳунар таълими узлуксиз интенсив таълим 
тизимини ўзида ифодалайди. Бу тизим ҳозирги ижтимоий-иқтисодий 
шароитларда шахс ва жамият манфаатларига мувофиқ турли даражада таълим 
ва малакани изчил олишни таъминлайди. Узлуксиз таълим ҳар бир инсон бутун 
умри мобайнида муттасил ижодий янгиланиши, камол топиши ва 
такомиллашувини назарда тутади. Шу туфайли ҳам таълим хизматлари ва 
фаолиятини кенгайтириш ва диверсификация қилиш узлуксиз таълимнинг 
асосий мақсадларидан бири сифатида намоён бўлади.
Ҳозирги замон ахборот жамияти барча турдаги ўқув юртлари олдига 
қуйидаги қобилиятларга эга битирувчиларни тайёрлаш вазифасини қўяди:
• ўзгарувчан ҳаёт шароитларига мослашиш, зарурий билимларни 
мустақил ўзлаштириш, турли-туман муаммоларни ҳал этиш учун улардан 
моҳирона фойдаланиш, бутун умри мобайнида ҳаётда ўз ўрнини топишга қодир 
бўлиш;
• мустақил танқидий фикрлаш, реал воқеликда юз бераётган муаммоларни 
кўра билиш ва уларни оқилона ҳал этиш йўлларини замонавий технологиялар 
ёрдамида топиш; ўзи ўзлаштираётган билимлардан қаерда ва қай тарзда 
фойдаланиш мумкинлиги ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш;
• ахборот билан моҳирона ишлай олиш: муайян муаммони ҳал этиш учун 
зарур фактларни тўплаш, уларни таҳлил қилиш, муаммони ҳал этишга доир 
гипотезаларни илгари суриш, зарурий хулосалар чиқариш, қонуниятларни 


11 
аниқлаш, далилланган хулосалар чиқариш, олинган хулосалардан янги 
муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишда фойдаланиш;
• турли ижтимоий гуруҳларда киришимли бўлиш, турли соҳалар ва 
вазиятларда бошқалар билан баҳамжиҳат ишлай олиш, ҳар қандай зиддиятли 
вазиятларнинг олдини олиш ёки улардан моҳирона чиқа билиш;
• ўз маънавияти, ақл-заковати ва маданий савиясини ривожлантириш 
устида мустақил ишлаш.
Бугунги кунда ўқув режасининг мазмунигина эмас, балки “таълим олувчи” 
тушунчасининг маъноси ҳам ўзгармоқда. Хорижда талабанинг одатдаги типи – 
стационар тарзда таълим олувчи 25 ёшгача бўлган одам ўтмишга чекинмоқда. 
Ҳозирги битирувчилар олий мактаб дипломини олиш пенсиягача муаммосиз 
мавжудликни кафолатламаслигини яхши тушунадилар. Расмий диплом эмас, 
балки ўзлаштирилаётган кўникмаларнинг мослашувчанлиги, чунончи: вақтни 
ташкил этиш, муаммоларни ҳал этиш, адаптивлик кўникмалари муҳимдир.
Кўпгина университетларда ўқув курсларига муайян фаолият билан 
шуғулланишга бевосита яроқлиликни таъминловчи энг муҳим касбий билим ва 
кўникмаларни киритилган. Олий ўқув юртларида ҳам турли-туман соҳа 
ходимларининг касбий даражасини ошириш учун қисқа дастурларни жорий 
этиш фаоллаштирилди. Бакалавриат янги мутахассисларни кўп миқдорда 
етказиб берувчига айланмоқда. Олий таълимнинг кўпчилик учун очиқ бўлган 
бу даражаси келажакда меҳнат бозорига биринчи марта чиқаётган 
мутахассисларнинг 70 фоизини тайёрлаши тахмин қилинмоқда.
Бакалавриат битирувчиси умумий касбий тайёргарликдан ташқари, ишлаб 
чиқаришда қисқа вақт ичида мослашиш имконини берувчи касбий билим ва 
кўникмаларга эга бўлиши лозим. Бу ерда икки томон – олий ўқув юртлари ва 
иш берувчиларнинг куч-ғайратисиз самарага эришиш мумкин эмас.
Магистратура муайян соҳаларда ишлаш учун тайёрлашга доир мақсад ва 
мўлжалларга мувофиқ таълимга ёндашиш имкониятини бериши лозим. 
Битирувчи бир неча йил ишлаб, муайян билимларга эҳтиёжлар ҳақида тасаввур 
ҳосил қилганидан сўнг магистратурага ўқишга кирса, мақсадга мувофиқ 
бўлади. Бу магистратура институти меҳнат бозори ва иқтисодиёт эҳтиёжларига 
янада яхшироқ мўлжал олиши учун имконият яратади.
Узлуксиз таълим тизими бутун дунёда кенг тарқалган. У ҳар бир инсон 
бешикдан қабргача олувчи таълим ва тарбиянинг барча турлари: мактабгача, 
ўрта, бошланғич ва ўрта махсус, олий, академик, қўшимча таълимни ўз ичига 
олади. Узлуксиз таълим олувчи жамият ривожланиш учун кўпроқ салоҳиятга 
эга бўлади. Бу ҳозирги вақтда таълим жамиятнинг бир қисми – ёш 
авлоднинггина мақсади, вазифаси ва имтиёзи бўлиши мумкин эмаслиги, у ҳар 
бир инсон учун ҳаётда муваффақиятга эришиш омили ҳисобланишини 
англатади. Таълим умрбод жараёнга айланади, у узлуксиз тус олади. Шундай 
қилиб, таълим янгича сифат, янгича тузилиш, янги функциялар ва хусусият 
касб этади. Моҳият эътибори билан узлуксиз таълим таълимга янгича ёндашув, 
таълимнинг янги ғояси, янги фалсафаси, таълимга янгича кўз билан қарашни 
англатади.


12 
Ҳозирги вақтда узлуксиз таълим деб аталувчи доимий таълим 
жараёнининг зарурлиги таълим тизимида ўрта касб-ҳунар ва олий касб-ҳунар 
таълими ўқув юртларини ривожлантириш билан бир қаторда, таълим 
муассасаларининг кенг тизимини ривожлантириш, маълумотли ва меҳнат 
қилаётган кишиларнинг малакасини ошириш ва ўзгартиришни ҳам назарда 
тутади.
Узлуксиз таълим таълимнинг вариативлиги, таълим муассасалари турлари, 
педагогик технологиялар ва давлат-жамоат бошқаруви шаклларининг ранг-
баранглиги билан уйғун бирикади. Узлуксиз таълим тизими ўзаро боғланган 
таълим-тарбия муассасаларининг шундай бир тармоғини назарда тутадики, у 
аҳоли эҳтиёжларини қондириш, дастурларнинг ўзаро алоқадорлиги ва 
ворисийлигини таъминловчи таълим хизматлари маконини яратади. Ахборот 
технологиялари, шу жумладан, Интернет таълим олувчилар узлуксиз таълимга 
самарали ўтишларига ёрдам беради. Аммо бунга эришиш учун аввал 
педагогларнинг ахборот технологияларидан узлуксиз таълим олишлари 
муаммосини ҳал этиш талаб этилади. Давлат учун узлуксиз таълим ижтимоий 
сиёсатнинг ҳар бир инсон шахсиятини умумий ва касбий ривожлантириш учун 
қулай шароитлар яратилишини таъминлаш бўйича етакчи соҳаси ҳисобланади. 
Жамият учун бу унинг касбий ва маданий салоҳиятини юксалтириш 
механизми, мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётини жадаллаштириш 
омилидир.

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish