ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА СОДИР БЎЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР
Ўзбeкистон Рeспубликаси фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда тeхногeн хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 2015 йилдаги асосий тадбирлар рeжасининг бажарилиши ва 2016 йилдаги устувор вазифаларига бағишланган
ҳайъат мажлисидаги
Ушбу йиғилишимизга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши аппарати ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари аҳборот-таҳлил департаменти вакиллари таклиф этилганлар.
Барчамизга маълумки, истиқлолга эришган мамлакатимиз мустақиллик йилларида Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида изчил янгиланишлар йўлидан бориб, жамиятимизнинг ҳар бир жабҳасида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ўтган 24 йиллик давр мобайнида юритилган оқилона ижтимоий-иқтисодий сиёсат, самарали ва тизимли равишда, босқичма-босқич олиб борилган ислоҳотлар бугунги кунга келиб амалда ўзини тўла оқлаб келмоқда.
Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси қабул қилинганлигининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида “Асосий вазифамиз – жамиятимизни ислоҳ этиш ва демократлаштириш, мамлакатимизни модернизатсия қилиш жараёнларини янги босқичга кўтаришдан иборат” шиори остида таъкидлаганларидек, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларнинг ҳал қилувчи омили ҳақида гапирганда, аввало одамларимизнинг онгу тафаккурида рўй бераётган туб ўзгаришлар, уларнинг ён-атрофдаги воқеаларга муносабати, дахлдорлик ҳисси, сиёсий фаоллиги ва фуқаролик позитсияси тобора ўсиб бормоқда.
Республикамизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг юртимиз равнақи, ва бебаҳо бойлигимиз - халқимиз тараққиёти ва манфаатларини кўзлаган, миллий анъанамизга айланган яна бир омил – ҳар бир йилга алоҳида ном бериш яъни ислоҳотларни чуқурлаштиришдек эзгу саъй-ҳаракатларнинг ҳам гувоҳи, ҳам унинг фаол иштирокчиси бўлиб келмоқдамиз.
Юртбошимиз 2016 йилни “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилганлиги, юксак минбардан туриб, “Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади” деган ҳаётбахш ғоя ҳар бир юртдошимизнинг қалбига чуқур кириб бориши, ана шу улуғ ишга муносиб ҳисса қўшиш барчамизнинг муқаддас вазифамизга айланиши лозим дея чуқур ҳаяжон билан таъкидлаганликлари айни ҳақиқатдир.
Жамият мустаҳкамлиги, ундаги маънавий-маърифий, ижтимоий-иқтисодий мезонларга боғлиқдир. Аммо унда, биринчи ўринда тинчлик, осойишталик ва хотиржамлик бўлмас экан, ҳеч қандай мустаҳкамлик, ривожланиш бўлмайди. Шунинг учун ҳам, юртимизда аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазасини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг доимий ҳамда устувор вазифаларидан бири бўлиб қолаверади.
Бу борада муҳтарам Юртбошимиз Ўзбекистон Республикаси қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 24 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига йўллаган байрам табригида ҳам таъкидлаганларидек: “Юзага келаётган мураккаб ва оқибатини олдиндан айтиб бўлмайдиган вазият барчамиздан юқори даражадаги огоҳликни сақлаш ва доимий тайёргарлик ҳолатида бўлишни, миллий армиямизни янада ислоҳ этишга қаратилган эътиборни кучайтиришни, уни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш, қўшинларнинг жанговар тайёргарлиги самарасини оширишни, бир сўз билан айтганда, Қуролли Кучларимизнинг салоҳияти ва жанговар қобилиятини ҳар томонлама мустаҳкамлашни талаб этади”.
Дарҳақиқат, бизнинг Фавқулодда вазиятлар давлат тизимимиз ҳам мамлакатимиз мудофааси тизими таркибидаги Қуролли Кучларимизнинг ажралмас қисми ўлароқ, республика Фуқаро муҳофазаси тайёргарлигини таъминловчиси бўлиб, Муҳтарам Юртбошимиз табригида, аниқ ва равшан қилиб кўрсатилган истиқболдаги йўналишлар биз, Фавқулодда вазиятлар давлат тизимига кирувчи 40 дан зиёд вазирлик ва идораларга ҳам улкан масуълият юклайди.
Фавулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими ўтган 2015 йил давомида ўз диққат-еътиборини юртимиз аҳолиси ва ҳудудларини табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, содир бўлганда оқибатларини бартараф этиш, аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракатланишга ўргатиш, уларнинг билим-малакаларини ошириш, фавқулодда вазиятлар хавфини камайтириш, мониторинг ва башоратлаш, иқтисодиёт объектларининг барқарор ишлашини таъминлашга қаратди.
Бугунги Ҳайъат йиғилишимзни ўтказишдан асосий мақсад – ушбу тизимнинг 2015 йилда республика аҳолиси ва ҳудудларини табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан хавфсизлигини таъминлаш йўлида амалга оширган ишларини хамжиҳатликда баҳолаш, 2016 йил - “Соғлом она ва бола” йилида аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида барчамизнинг зиммамизда бўлган устувор вазифаларимизни белгилаш, юртимиз аҳолисини ва ҳудудларини турли ҳил фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни муҳокама қилиш ҳамда зарур чора-тадбирларни белгилашдир.
Шундан келиб чиқиб, 2015 йил давомида Фавқулодда вазиятлар давлат тизимига кирувчи вазирлик ва идоралар билан узвий ҳамкорликда амалга оширилган профилактик ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган тадбирларни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман, жумладан:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 февралдаги 585-сонли “Тошқин, сел, қор кўчишлари ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш чора - тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, 2015 йил мобайнида Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида дарё ва сойлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқ мустаҳкамлаш ишлари - умумий 38 та йирик участкаларда олиб борилиши ташкил этилиб, ижобий натижаларга эришилди.
Амударёнинг Термиз порти ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмининг қирғоғини ва қирғоқ бўйидаги муҳофаза иншоотларини тиклаш ва мустаҳкамлаш ишлари амалга оширилди.
А-373 “Тошкент - Ўш” автомобил йўлининг “Қамчиқ” довони қисмида аҳолининг ва транспорт воситаларининг хавфсиз ва барқарор ҳаракатини таъминлаш юзасидан баҳор-ёз ва куз-қиш мавсумида узлуксиз равишда профилактик тадбирлар бажарилди.
Самарқанд вилоятининг Ургут ва Булунғур туманлари ҳудудидан оқиб ўтган “Зарафшон” дарёсининг Равотхўжа тўғонини тиклаш ва реконструксия қилиш ишлари амалга оширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фуқароларнинг табиий ва ис газидан ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланишини, шунингдек қутуриш касаллигини олдини олиш чора-тадбирлари амалга оширилди.
Фуқаро муҳофазаси бошқарув органлари, куч ва воситаларининг тайёргарлигини ошириш мақсадида, республика вилоятларида қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ва иқтисодиёт объектларида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилиб, асосий эътибор ўқув машқларининг ўтказилиш сифати ва раҳбар ходимларнинг кўникмаларини такомиллаштиришга қаратилди.
Мамлакатимизда ёшларни она ватанга садоқат, мардлик ва муҳаббат руҳида тарбиялаш, ёшларни онгида ҳарбий ватанпарварлик ҳисларини ривожлантириш ва келажакда ҳақиқий ватан ҳимоячиси бўлиб этишишига ва ёшларни содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш, уларни ўзини ўзи ҳимоя қилиш ва бошқаларга кўмак бериш, шунингдек, ёшларни бу борадаги тайёргарлигини ошириш мақсадида умумий ва ўрта-махсус таълим муассасаларида тузилган “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клублари ўртасида туман, шаҳар, вилоятлар ва республика миқёсида спорт мусобақалари ўтказилди.
Республика аҳолиси ва ҳудудларининг санитар-епидемиологик барқарорлигини таъминлаш ҳамда ўта хавфли ва карантин юқумли касалликларининг чегаралараро тарқалишини олдини олиш билан боғлиқ тизимни жорий этиш ва унинг самарали фаолиятини таъминлаш мақсадида 2015 йил 31 июл куни Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида Халқаро тиббий-санитар қоидаларни тадбиқ этиш чора-тадбирлари ҳақида”ги 220-сонли қарори қабул қилинди.
Республикада ветеринар-санитар барқарорликни таъминлаш ҳамда эпизоотик касалликларни тарқалишини олдини олиш билан боғлиқ ветеринария назорати тизимини такомиллаштириш ва фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида 2015 йил 29 декабр куни “Ветеринария тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни имзоланиб, мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Ветеринария тўғрисида”ги Қонунини амалга киритди.
Жойларда автосанитар колонналарни қайта ташкил этиш ва жиҳозлаш вазифасини амалга ошириш юзасидан маҳаллий ҳокимликларга ва мутасадди вазирлик ва идораларга аниқ топшириқлар мужассамланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 август кунидаги 2384-сонли қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 июлдаги “Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида” ги 184-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, ҳудудий аттестатсия комиссиялари томонидан жойлардаги иқтисодиёт объектларининг тўққиз мингга яқин штатдан ташқари қутқарувчилари аттестатсиядан ўтказилди.
Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида вилоят аҳолисини ва раҳбар ходимларини соҳа йўналишида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида замонавий андозалар асосида жихозланган янги “Аҳолини ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш маркази”нинг янги биноси капитал таъмирланиб ишга туширилди.
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш билан бир қаторда, ўтган 2015 йил давомида стратегик иқтисодий вазифаларни бажаришда ҳам самарали тадбирларни амалга ошириб, юртимиз миллий манфаатларини таъминлашга ҳисса қўшди.
Амалга оширилган барча ижобий ишлар ва саъй ҳаракатлар билан бир қаторда, ўтган йил давомида салбий ҳолатлар ҳам кузатилди, жумладан:
2015 йил давомида, 2014 йилган нисбатан фавқулодда вазиятларнинг ортиб бориши, асосан, аҳолини ис газидан заҳарланиши, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши, ўта хавфли юқумли ва карантин касалликлар аниқланиши, йўл-транспорт ҳодисалари сонининг ортиши ҳамда магистрал газ қувурларидаги авариялар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар юзага келди.
Жумладан, Таҳлиллар натижасига кўра, 2015 йилда республика ҳудудида
Do'stlaringiz bilan baham: |