Ўзбекистон республикаси вазирлиги


Муаммоли савол: Психологияда ривожланиш муаммоси қандай талқин этилади?



Download 0,68 Mb.
bet8/31
Sana24.02.2022
Hajmi0,68 Mb.
#219287
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   31
Bog'liq
yosh davrlar psixologiyasi

Муаммоли савол: Психологияда ривожланиш муаммоси қандай талқин этилади?
Таълим-тарбия ишларининг усуллари, воситалари ва ташкилий формаларини ишлаб чиқиш ҳамда педагогик жараённи бошқаришнинг самарадорлиги ривожланиш масаласини ҳал қилиш билан боғлиқдир. Бу инсон психикаси ривожланишида бир томондан табиий, биологик, туғма хусусиятлар ўзаро муносабати муаммоси ривожланишидан ҳамда ташқи ва ички омилларнинг (ирсият ва муҳит) роли ва уларнинг ўзаро муносабати муаммосидан иборат.
Одамда туғма равишда ташкил топган хусусиятлар кўриш, эшитиш сезгиларининг айрим хусусиятлари билан бир қаторда ҳаёт шароитлари ва фаолиятларининг таълим тарбия таъсири остида ташкил топган ахлоқий сифатлар мавжуддир. Психологиянинг айрим намоёндалари психик хусусиятлар туғма пайдо бўлади, бола туғилмасдан шаклланади деган позицияда туради.
Англиялик генетик Ш.Аурэбах «Ҳар бир одам худди картабоз қўлига карта олиб ўйнагани каби ўз ҳаётини қўлига генларни олиб бошлайди» дейди. Унинг фикрича «Ақлий тараққиёт даражаси махсус қобилият, шахсий сифатлар буларнинг ҳаммаси генетик факторлар билан муҳит факторлари ўзаро муносабатининг натижасидан иботардир» деган фикрни илгари суради.
Австралиялик психолог К.Бюлер - “Болаларнинг фақат ақлий тараққиётигина эмас балки аҳлоқий тараққиёти ҳам наслий томонидан белгилангандир” деб таъкидлайди.
З.Фрейд ва унинг издошлари инсон фаолиятини бошқарувчи инстинктларни туғма бўлган ва социал таъсиротга боғлиқ бўлмаган дастлабки онгсиз эхтиёжларни ҳамда майлларни шахс тараққиётини ҳаракатга келтирувчи кучлар деб билган.
Америкалик психолог ва педагог Д.Дъюи инсон табиатини ўзгартириб бўлмайди деб хисоблаган. Унинг фикрига кўра ирсият табиатни белгилайди.
Айрим психологларнинг фикрига кўра муҳит, таълим тарбия табиат томонидан яратилган хусусиятларнинг намаён бўлиши ва ўз ўзича ривожланиши учун зарур бўлган шароитгина холос. Улар психик тараққиётда наслий факторларнинг ҳал қилувчи ролььи бор деган фикрни асослашга интилади.
Психологлар В.Н. Колбоновский, А.Р. Лурия, А.Н. Мироновлар тажрибаси бошқа аҳволни кўрсатади. Яъни бир тухумдан бўлган эгизаклардан бир хил табиий шароитда, таълим методларига қараб, ижодий (яъни комбинаторлик) фаолиятининг айрим турларида мутлақо ҳар-хил натижаларни олиш мумкин. Француз психологи Р.Заззо бир тухумдан бўлган эгизаклар устида шунга ўхшаш тажрибалар ўтказиб, психика хусусиятларнинг туғма характери назариясига қаттиқ зарба берди.
Психологлар ва педагоглар ихтиёрида бўлган жуда кўп фактлар ҳар иккала йўналишнинг ҳам чекланган ва бир ёқламалигини кўрсатади. Одамнинг генетик хусусиятлари бир маънода унинг психик хусусиятларини белгилайди деб хисоблаш хатодир. Аммо бунинг тескариси ҳам яъни психик тараққиётнинг табиий имкониятларидаги индивидуал фарқларни батамом инкор қилиш ва одамлардаги ғоят хилма-хил барча индивидуал психологик хусусиятларни фақат ташқи таъсиротлар натижасидир, дейиши ҳам нотўғридир.
Шундай қилиб ҳар бир айрим кишининг тараққиёти (туғилгандан бошлаб) организмнинг ўсишига боғлиқ ҳолда муҳит, таълим ва тарбиянинг таъсирида, фаол шахсий фаолият натижасида амалга ошади. Инсон ақлий хусусиятлари, иродаси шу йўсинда ривожланади. Шахснинг индивидуал хусусиятлари темперамент, характер, қобилиятлар ва қизиқишлар шу тариқа шаклланади ва тараққий этади.

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish