Социометрик метод. Бу метод кичик гурух аъзолари уртасидаги бевосита эмоционал муносабатларни урганиш ва уларнинг даражасини улчашда қўлланилади. Унга америкалик социолог Джон Моренко асос солган. Мазкур метод ёрдамида муайян гурухдаги хар бир аъзонинг ўзаро муносабатини аниқлаш учун унинг кайси фаолиятида Ким Билан бирга катнашиши суралади. Олинган маълумотлар матрица, график, схема, жадвал шаклида ифодаланади.
Биография (таржимаи ҳол) методи. Инсон психикасини тадқиқ қилиш учун унинг ҳаёти фаолияти ижодиёти тўғрисидаги оғзаки ва ёзма маълумотлар муҳим аҳамиятга эга. Бу борада кишиларнинг таржимаи ҳоли, кундалиги, хатлари, эсдаликлари ўзгалар ижодига берган баҳолари, танбеҳлари, тақризлари алохида ўрин эгаллайди. Шу билан бирга ўзгалар томонидан тўпланган таржимаи ҳол ҳақидаги материаллар: эсталиклар овозлари, фотолавхалар, хужжатли филғмлар, тақризлар ўрганилаётган шахсни тўлароқ тассаввур этишга хизмат қилади.
Таржимаи ҳол инсон психикасининг ўзгаришларини кузатишда унинг сухбат ва тажриба методлари билан ўрганиб бўлмайдиган жихатларини очишда ёрдам беради. Масалан, мазкур маълумотлар орқали ижодий ҳаёл билан боғлиқ жараёнлар: шехрият, мусиқа, нафосат, тасвирий санхат, техник ижодиётнинг нозик турлари ва кайфиятлари таффаккурнинг ўзига хослиги, шахснинг маънавият, қадрият, қобилият, иқтидор, истехдод сингари фазилатларини ўрганиш мумкин.Ёш даври психологиясининг болаларнинг таржимаи ҳоли асосидаги илмий тадқиқот, масалан Н.А.Ченская, В.С.Мухинанинг кузатишлари. Она кундалиги номи билан машхур. Шундай тадқиқотлар чет эл психологиясида ҳам кенг тарқалган.
3- Мавзу: Тараққиётнинг асосий масалалари
Р е ж а :
1.Шахснинг психик тараққиёти масаласи.
2.Психик ривожланишнинг шарт-шароитлари.
3.Психик ривожланишнинг умумий қонуниятлари.
4.Тараққиёт назариялари.
Муаммоли савол: Шахснинг психик тараққиёти масаласи деганда нима тушунилади?.
Давлатимиз томонида қабул қилинган «Таълим тўғрисидаги қонун» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да шахсни камол топтиришдан иборат бўлган вазифалар белгилаб қўйилган.
Шахс бу ижтимоий муносабатлар йиғиндиси, яъни индивид сифатида туғилган бола ўз атрофидаги кишиларнинг муносабатлари таъсирида ва ўзини англаш жараёнида шахсга айланади.
Юсуф Ҳос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» асаридаги бош масалалардан бири комил инсонни тарбиялашдир. А.Жомийнинг «Бахористон», «Тухфатул ахрор» ва бошқа асарларида илм, маърифат, таълим-тарбия, касб-ҳунар ўрганиш хақидаги фикрлар ифодаланган. А.Навоийнинг «Хазойинул-маоний», «Махбуб-ул қулуб», ва бошқа асарларида етук, баркамол инсоннинг ахлоқи, қобилияти тўғрисида қимматли мулохазалар юритилган.
Юқоридагилардан ташқари Бобур, Фарғоний, Машраб, Гулханий, Нодира, Увайсий, Муқумий, Фурқат, Бедил, Завқий, Ҳамза, Авлоний ва бошқаларнинг ёшлар тарбиясига, фехл-атвор, оилавий ҳаёт масалаларига, шахслараро муносабатларга доир қарашлари ҳам турли жанрлардаги асарларида баён қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |