Маммоли савол: Психик ривожланиши шароитлари ва уни харакатга келтирувчи кучлар нималардан иборат?
Психик тараққиётни харакатга келтирувчи кучлар хақида сўз кетганда, аввало асосий омилни белгилаб олиш лозим бўлади. Аммо психик тараққиётни таъминловчи омил ягона эмаслигини, улар бир нечта эканлигини, шунингдек бу омиллар ўзаро узвий боғлиқликда мавжудлиги каби фактларни англаб етиш керак бўлади.
Психик тараққиётни харакатга келтирувчи кучлар сифатида қуйидаги омилларни эътироф этиш мумкин; ирсий омиллар, ижтимоий омиллар, мақсадга йўналтирилган таълим-тарбия, шахсий фаоллик. Уларнинг ҳар бири алоҳида бир олам бўлишига қарамасдан тараққиётни ўзаро ҳамкорликда таъминлайди. Масалан, агар таълим фаолияти аниқ мақсад асосида амалга оширилиши учун шарт-шароит тўлиқ бўлса-ю, аммо ўқувчида шахсий фаоллик етарли даражада шаклланган бўлмаса у холда психик тараққиётда муаммо вужуда келади ва уни зудлик билан тўғрилаш зарурати қужудга келади.
Психик тараққиёт шароитлари ва психик тараққиётни харакатга келтирувчи кучлар хақидаги масалани тўғри ҳал қилишга шахс тараққиёти ҳақидаги таълимот ёрдам беради.
Шахснинг моҳияти ўз табиатидан ижтимоий характерга эгадир. Шахсдаги барча психик хусусиятларнинг, ижодий фаоллигининг ривожланиши манбалари унинг теварак-атрофидаги ижтимоий муҳитга боғлиқ хисобланади. Инсон шахси детерминлашган бўлиб, унинг ижтимоий турмуши билан белгиланади. Мана шу маънода шахснинг тараққиёти одамлар билан муносабатида юзага келадиган ижтимоий тажрибани эгаллаш жараёнидан иборатдир деган хулоса чиқариш мумкин. Бунинг натижасида инсоннинг психик хусусиятлари, характери, иродавий хислатлари, қизиқишлари, майллари ва қобилиятлари таркиб топади.
Юқорида баён этилганларга асосланиб психологияда одамнинг психик хусусиятлари унинг ҳаёти давомида яъни онтегенетик тарзда юзага келади деган хулосага келинган. Бу хусусиятларнинг таркиб топиши ва ривожланишида одамнинг ижтимоий тажрибаси унинг ҳаёти ва фаолияти шароитлари, таълим тарбия етакчи, ҳал қилувчи ролььғ ўйнайди деб ўргатади.
Муҳит, маълум мақсадга қаратилган таълим ва тарбия азалдан берилган генетик жихатдан қатъий белгиланган нарсадир. Муҳит психикани номаён қилиш учун шароитгина бўлиб қолмай, балки инсон психик хусусиятларини таркиб топтиради. Шуни алоҳида қайд қилиш лозимки жамият талабларига жавоб берадиган муайян шахсий сифатларни таркиб топтириш мақсадида катта авлоднинг ёш авлодга онгли, мақсадга мувофиқ таъсир кўрсатиш жараёни сифатида таълим ва тарбия ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Биринчидан, одам муҳит таъсири остидаги пассив объект бўлмай, балки фаол мавжудотдир. Шунинг учун ташқи ҳаёт таъсири инсон психикасини тўғридан тўғри белгиламайди, балки одамнинг муҳит билан бўлган ўзаро таъсири орқали, унинг муҳитдаги фаолияти орқали белгилайди.
Иккинчидан, психиканинг ривожланиш оқибати, натижаси ташқи шароитларга боғлиқдир. Лекин бу ривожланишни бевосита ташқи шароитдан ва ташқи вазиятдан келтириб чиқариб бўлмайди. Бу шароитлар ҳамда вазиятлар ҳамиша одамнинг ҳаётий тажрибаси унинг шахси индивидуал психологик хусусиятлари ва психик қиёфаси орқали таъсир қилади. Мана шу маънода индивид ўзига хос психикаси ва шахсий тажрибасини ўз ички муҳити хусусиятлари орқали билвосита таъсир килади. Ўз даврида И.М. Сеченов одамнинг ҳатти-ҳаракатлари ташқи тассуротлар орқали детерминлашгани хақидаги тезисни илгари сурганида ташқи таасуротларни фақат муайян пайтда таъсир этиб турган мавжуд таасуротлар каби содда равишда тушунмасликни, балки аслини олганда мазкур одамнинг ҳаётий тажрибасида мужассамлашган барча аввалги таассуротлар йигиндисини назарда тутиш кераклигини уқтириб ўтган эди.
Учинчидан, одам фаол мавжудот сифатида ўзи ҳам онгли равишда ўз шахсини ўзгартириши, яъни ўз-ўзини тарбиялаш жараёни теварак-атрофдаги муҳитдан ажралган холда бормайди. Ўз-ўзини тарбиялаш муҳит билан мослашган холда ва муҳит билан фаол ўзаро муносабатда содир бўлади. Шунинг учун ўзини-ўзи тарбиялашда ҳам муҳитнинг таъсири кўриниб турибди. Келтирилган фикрлардан шундай хулоса чиқариш мумкинки, бир хил ташқи шароит, бир хил муҳит турли болаларга, ўсмирларга, йигит ва қизларга турлича таъсир кўрсатиши мумкин. Мактаб ўқувчиларининг психик тараққиёти қонунлари шунинг учун ҳам мураккабки, психик тараққиётнинг ўзи мураккаб ва қарама-қарши ўзгаришлардан иборат жараённинг омиллари, шу жумладан таълим ва тарбия шароитлари хилма-хил ва кўп қирралидир. .
Охирида шундай хулоса чиқариш мумкинки, одамнинг ташкил топган ва системалаштирилган фаолияти унинг воситаси ҳамда шартидир. Шу пайтгача одамга мавжудот сифатида қараб келинди, лекин одамнинг биологик мохиятини инкор қилиб бўлмайди. Чунки одам бевосита табиий мавжудотдир. Ўз-ўзидан равшанки одамнинг психик ривожланиши учун табиий, биологик имкониятлар нихоятда зарурдир. Инсоннинг психик хусусиятлари нормал таркиб топиши учун муайян даражадаги биологик тузилишга эга бўлган инсон мияси, инсон нерв системаси бўлиши шарт. Инсоннинг табиий хусусиятлари психик ривожланишнинг ҳаракатга келтирувчи омиллар эмас, балки дастлабки шартларидир. Мия биологик тарзда ташкил топган орган сифатида онгнинг юзага келиши учун дастлабки шартдир. Онг эса инсон ижтимоий турмушининг махсулидир. Нерв системаси теварак-атрофдаги оламни акс эттириш учун дастлабки шартдир. Онг эса инсон ижтимоий турмушининг махсули бўлиб, жуда катта имкониятларига эга. Лекин тегишли қобилият фақат ижтимоий шароитдаги фаолиятда таркиб топади. Қобилият куртакларининг янги нерв системаси ва мияда баъзи бир туғма анатомик-физиологик хусусиятларининг мавжудлиги қобилиятларнинг ривожланиши учун зарур табиий шарт-шароитдир. Аммо шарт-шароитларнинг мавжудлиги ҳали қобилиятларнинг ривожланишини таъминламайди. Қобилиятлар ҳаёт ва фаолият шароитлари, одамга бериладиган таълим ва тарбия таъсири остида таркиб топади ва ривожланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |