Ҳарактер. Кичик мактаб ёшдаги болаларда намаён бўлган ҳарактеролғғогик хатти-ҳаракатларни ҳамма вақт ҳам муносабатлар амалга ошириладиган барқарор ва мустаҳкам хатти-ҳаракат формалари деб бўлавермайди. Кичик мактаб ёшидаги болаларда ҳарактер жиддийгина таркиб топа бошлайди. Кичик мактаб ёшидаги болалар ҳарактери, хатти-ҳаракатлари ўзининг беқарорлиги ва қарама-қаршилиги билан фарқ қилиши мумкин. Шу муносабат билан баъзан улардаги ўткинчи психик холатлларни хато ривишда ҳислатига қўшиб юбориш мумкин. Н.Д.Летовитов бу хатога шундай бир мисол келтиради. 1-синф ўқитувчиси ўз ўқувчи қизларидан бирини ҳар қандай ишни охиригача етказа оладиган, қийинчиликларни енга оладиган матонатли қиз деб ҳисоблар эди. Бироқ тажрибали психолог томонидан ўтказилган кузатишдан бу ҳусусият маълум шароитдагина майдонга келадиган вақтинчалик, яъни ўткинчи психик холат эканлиги маълум бўлди. Ўқувчи қиздаги хатти-ҳаракатни кўрганда ва дугонасининг фаолияти муваффақиятли бўлганда намаён бўлган муваффақиятсизлик қизчани издан чиқариб қўйган.
Қизиқишлар. Мактаб таълимининг дастлабки йилларида қизиқишлар, хусусан билишга бўлган қизиқиш, теварак-атрофдаги оламни билишга бўлган қизиқиш кўпроқ билимга бўлган ташналик ва интеллектуал қизиқувчанлик жуда сезиларли равишда ривожланади. Психологларнинг таҳкидлаларига қараганда даставвал айрим фактларга, бошқа нарсалардан ажратиб олинган ёлғиз ходисаларга нисбатан қизиқишлар бўлади. Ундан кейин эса сабабларини, қонуниятларини, ходисалар ўртасидаги алоқа ва ўзаро боғлиқликларни билиб олиш учун бўлган қизиқишлар ривожланади. Агар 1-2 синф ўқувчиларини «бу нима?» деген савол қизиқтирса бирмунча каттароқ ёшдаги болалар учун «нима сабабдан», «қандай қилиб?» деган саволлар ташқил бўлиб қоладит. Ўқиш малакасини ривожланиши билан китоб ўқишга, қизиқарли бўлган муайян адабиётларни, эртакларни ўқишга, бундан ҳам сўнгроқ қийин бўлмаган илмий фантастик ва саргўзаштлар хақидаги китобларни ўқишга қизиқиш пайдо бўлади. Техникага айниқса, хозирги замон техникасига, ракеталарга, ой станцияларига, лунаходларга, энг янги типдаги автомобил ва самолётларга бўлган қизиқиш тез таркиб топади. Қишлоқ мактабларининг 3- 4- синф ўқувчилари қишлоқ хўжалигига нисбатан сезиларли даражада ўз қизиқишларини намаён қила бошлайдилар. Шунинг учун ўқитувчи кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларга нисбатан муносабатларида қизиқишлар ривожланишининг қонуниятларини назарда тутиш зарурдир. Юқорида айтиб ўтилгандек хусусан ўқитувчининг тегишли бахоси билан аниқланадиган боланинг ўқишидаги ўз муваффақиятларини, қўлга киритган ютуқларини ичдан ҳис қилиш катта ҳусусиятга эгадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |