کارگرкор – иш. کارگر коргар – ишчи.
باغбоғ – боғ. باغبان боғбон – боғбон.
توپ туп – тўп. توپچیтупчи – тўпчи.
3.ستان (-истон),زار (-зор), لاخ (-лох), سار (-сор), گاه(-гоҳ), کده (-каде) қўшимчалари отларга қўшилиб, ўрин-жой, макон маъносини бил-дирувчи отлар ясайди:
اوزبک ўзбак – ўзбек. اوزبکستان Ўзбакистон – Ўзбекистон.
گلгўл – гул. گلزار гўлзор – гулзор.
سنگсанг – тош. سنگلاخ санглох – тошлоқ.
کوهкуҳ – тоғ. کوهسار куҳсор – тоғли.
دانش донэш – билим. دانشگاه донэшгоҳ – дорилфунун.
دانش донэш – билим. دانشکده донэшкадэ – факулътет.
4. دان (-дон) қўшимчаси отларга қўшилиб, идиш номини билдирувчи отлар ясайди:
گل гўл – гул. گلدان гўлдон – гулдон.
نمک намак – туз. نمکدان намакдон – туздон.
5. هم (-ҳам) қўшимчаси отларнинг олдига қўшилиб, биргалик, ўртоқлик маъноларни билдирувчи отлар ясайди:
راه роҳ – йўл. همراه ҳамроҳ – йўлдош.
فکر фэкр – фикр. همفکر ҳамфэкр – фикрдош, маслакдош.
6. به (-э), آر (-ор), یش (-эш), آک (-ок) қўшимчалари феъл ўзакларига қўшилиб, отлар ясайди:
دید дид: دیده дидэ – кўз.
انداز андоз: اندازه андозэ – ўлчов, андаза.
رفت рафт: رفتار рафтор – одим, ҳаракат.
پرس пўрс: پرسش пўрсиш – савол.
خور хўр: خوراک хўрок – емиш.
پوش пўш: پوشاک пўшок – кийим.
7.ی (-и) (йойэ масдари) урғули и қўшимчаси сифатларнинг охирига қўшилиб, мавҳум маънони ифода этувчи отлар ясайди:
خوب хуб – яхши: خوبی хуби – яхшилик.
بد бад – ёмон: بدی бади – ёмонлик.
Шунингдек, отлар синтактик-композиция йўли билан ҳам ясалади. Бунда икки ва ундан ортиқ ўзакларнинг бирикувидан – асмоэ мўраккаб– қўшма отлар ҳосил бўлади. Масалан:
شبانروز шабонруз – кеча-кундуз.
آمدورفت омадў рафт – борди-келди.
Маруза-7
7-мавзу. Дол د ва ذ зол ҳарфлари. ر Шаклидаги ҳарфлар. Рақамлар.
Дол ҳарфи دўзбек тилидаги д товушини ифодалайди. Зол ҳарфи ذэса ўзбек тилига араб тилидан кириб келган ҳарфларга хос бўлиб, зетовушини ифодалайди.
Дол ва зол фақат бир томондан қўшиб ёзилади. Шунинг учун ҳам улар икки кўринишга эга (алоҳида, уланган). Ўнг томондан келган ҳарфга қўшилиб, чап томондагисига қўшилмасдан ёзилади. Сатр чизиғи устида ёзилади.
ر шаклидаги ҳарфлар учта бўлиб, нуқталарининг ўрни ва миқдорига қараб фарқланади.
1. Ре ҳарфи ر ўзбек тилидаги р товушини ифодалайди. Ўзидан олдинги ҳарфга қўшилиб, кейингисига қўшилмайди. Икки хил ёзилиш шаклига эга (якка ҳолда, боғланган ҳолда) шу типдаги ҳарфлардан фарқи – нуқтаси йуқ. Ҳарфнинг маълум қисми сатр чизиғидан пастга тушириб ёзилади.
2. Зе ҳарфи زўзбек тилидаги з ҳарфини ифодалайди. Ре ҳарфидан устида битта нуқтаси борлиги билан фарқланади.
3. Же ҳарфи ژ араб алифбосига форслар томонидан киритилган ҳарфдир. Ўзига ўхшаш ҳарфлардан устига қўйилган учта нуқтаси билан фарқ қилади. Бу ҳарф хам ўзидан олдинги ҳарфга қўшилиб, кейинги ҳарфга қўшилмайди.
Же ҳарфи ژ мужгон, аждар каби сўзларда қўлланилади.
Эски ўзбек ёзувида рақамларнинг ифодаланиши
Биз қўллаётган рақамлар араб рақамлари дейилса ҳам, улар узоқ асрлик тараққиёт мобайнида шаклан ўзгаришларга учраган. Эски ўзбек тили ёдгорликларида саҳифани рақамлаш икки усулда намоён бўлади: биринчиси рақамлар, иккинчиси пойгир орқали.
Ёзма ёдгорликлардаги рақамларнинг баъзилари, масалан, ноль, бир, тўққиз ҳозирда биз қўллаётган рақамларга ўхшайди. Эски манбаларда қўлланилган бирдан ўнгача бўлган рақамларни киритамиз:
Do'stlaringiz bilan baham: |