Эгалик қўшимчалари )замоэрэ муттасэлэ( – отларнинг охирига қўшилиб, нарсанинг қайси шахсга тегишли эканлигини кўрсатади.
Форс тилида эгалик қўшимчалари қуйидагилардир:
шахс
|
Бирлик
|
кўплик
|
I
|
-ам
|
-эмон
|
II
|
-ат
|
-этон
|
III
|
-аш
|
-эшон
|
Масалан:
шахс
|
Бирлик
|
кўплик
|
I
|
кэтобам – китобим
|
кэтобэмон – китобимиз
|
II
|
кэтобат – китобинг
|
кэтобэтон – китобингиз
|
III
|
кэтобаш – китоби
|
кэтобэшон – китоблари
|
Замирэ нафас – ўзлик олмоши хўд – ўз сўзидан иборат бўлиб, эгалик қўшимчаларини олиши ва ҳар учала шахс ўрнида ишлатилиши ҳам мумкин. Ўзлик олмоши эгалик қўшимчаларини олганда қуйидаги шаклларда бўлади.
Масалан:
шахс
|
Бирлик
|
кўплик
|
I
|
хўдам – ўзим
|
хўдэмон – ўзимиз
|
II
|
хўдат – ўзинг
|
хўдэтон – ўзингиз
|
III
|
хўдаш – ўзи
|
хўдэшон – ўзлари
|
Ҳозирги форс тилида хўд олмошига синоним бўлган хиш, хиштан олмошлари ҳам қўлланилади, лекин бу олмошларнинг маънолари чегараланган бўлиб, асосан қариндош-уруғ, яқин кишилар маъноларида ишлатилади.
Замоэрэ эшорэ – кўрсатиш олмошлари. Форс тилида кишилик олмошлари шахс ўрнида қўлланса, кўрсатиш олмошлари ҳам шахс, ҳам нарса ўрнида қўлланаверади. Шунингдек, кишилик олмошлари гапда отлар бажарган грамматик вазифани бажарса, кўрсатиш олмошлари гапда сифатлар ўрнида келиб, аниқловчи вазифасини бажаради.
ин – бу, шу олмош яқиндаги нарсани кўрсатиш учун, он – у олмоши узоқдаги нарсани кўрсатиш учун қўлланилади.
ин ва он олмошлари аниқланмишдан олдин келиб, у билан изофасиз боғланади:
ин мард – Бу киши
он дўхтар – У қиз
чўнин – шундай, чўнон – ундай, ўшандай олмошлари ин ва он олмошларига чўн сўзини қўшиш билан ҳосил бўлган. Ҳамин – худди шу, ҳамчўнон, ҳамчўнин – худди шундай, худди ўшандай олмошлари ҳам шу йўл билан ҳосил бўлган.
Кўпликда от бирликдаги отларга - он, -ҳо қўшимчаларини қўшиш билан ҳосил қилинади.
-он қўшимчаси кишиларнинг номини, сифатини, касбини билдирувчи сўзларга, -ҳо қўшимчаси эса, асосан, одамдан бошқа нарсаларнинг номини билдирувчи сўзларга қўшилади. Масалан:
коргар – ишчи коргарон –ишчилар
подшоҳ –подшоҳ подшоҳон –подшоҳлар
Ҳозирги форс тилида -ҳо қўшимчаси маълум даражада -он қўшимчасини истеъмолдан сиқиб чиқариб, инсонга тегишли сўзлардан ҳам, бошқа жонли, жонсиз нарсаларнинг номларини билдирувчи сўзлардан ҳам кўплик ҳосил қилишда қўлланмоқда.
Масалан: Дўхтар – қиз: дўхтарҳо – қизлар.
Пэсар – ўғил: пэсарҳо – ўғиллар.
Агар -он қўшимчаси қўшиладиган сўз унли билан тугаган бўлса, бу ҳолда баъзи бир фонетик ўзгаришлар юз беради:
1. э билан тугаган сўзлар билан кўплик қўшимчаси орасига г товуши орттирилади. Масалан:
нависандэ – ёзувчи: нависандэгон – ёзувчилар
Гуйандэ – сўзловчи: гуйандэгон – сўзловчилар 2. о, у, и унлиси билан тугаган сўзларга -он қўшимчаси қўшилганда, сўз билан қўшимча орасига й ی ундоши орттирилади. Масалан:
Донэшжу – талаба: донэшжуйон – талабалар
шаҳри – шаҳарлик: шаҳрийон – шаҳарликлар
3. Баъзи у унлиси билан тугаган сўзларга -он қўшимчаси қўшилганда, қўшимча билан сўз орасига в ундоши орттирилади. Масалан:
Бозу – қўл бозувон – қўллар
Бону – хоним бонувон – хонимлар
Do'stlaringiz bilan baham: |