Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси



Download 1,37 Mb.
bet74/114
Sana24.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#218260
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 11 2011 печатга

Моликийлик мазҳаби. Имом Моликнинг тўлиқ исми – Молик ибн Анас ибн Молик ибн Аби Омир ал-Асбаҳийдир. Катта бобоси Абу Омир буюк саҳобий бўлиб, Пайғамбар (а.с.) билан доимо бирга бўлган. Баъзи ривоятларга қараганда, у тобиий мухдарам (яъни, саҳобалар даврида яшаган, лекин уларнинг бирортаси билан учрашмаган) эди. Кичик боболари Молик тобиъийларнинг улуғ уламоларидан бўлган.
Имом Молик (711-712) йили Мадинада туғилган. Мадина уламоларидан илм олган. Илк устози Абдураҳмон ибн Ҳормуз бўлиб, у билан жуда узоқ вақт бирга бўлган, шу орада бошқа олимлардан ҳам таҳсил олган. Бундан ташқари улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Умар хизматида бўлган Нофеъдан ва Ибн Шиҳоб аз-Зуҳрийдан ҳам илм олган. Молик ўн етти ёшга етганда ҳадис ва фиқҳ илмлари бўйича мударрислик мансабига тайинланди. Шундан кейин унинг номи ҳамма тарафга овоза бўлиб, шуҳрати кенг тарқалади. Оқибатда одамлар ундан илм олишга ҳар тарафдан кела бошладилар. Илм талаб қилиб келганлар эшикларининг олдида издиҳом бўлиб, ҳатто бир-бирлари билан уришиб кетардилар. Имом Молик одамларга етмиш йил чамасида фатво бердилар ва илм ўргатдилар. Имом Молик ҳадисларни саралаб “Муватто” (“Оммалаштирилган”) китобини ёзди.
Моликия мазҳаби кўпроқ Миср, Судан, Ливия, Тунис, Жазоир, Марокаш, Мавритания, Кувайт, Баҳрайнда тарқалган.
Шофиийлик мазҳаби. Имом Шофиий “Аҳли сунна вал жамоа”нинг Шофиия мазҳаби асосчиси бўлиб, тўлиқ исми – Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Идрис ибн Аббос ибн Усмон ибн Шофиъ ал-Ҳошимий ал-Мутталибий. У (767) йилда Фаластин диёрида таваллуд топган. Унинг насаби Пайғамбар (а.с.)нинг улуғ боболари Абдуманофга бориб тақалади.
Муҳаммад ибн Идрис ёшлик чоғидаёқ Қуръони каримни ёд олган. У илм истаб онаси билан ота-боболари юрти Маккага келган. У ерда Макка муфтийси Муслим ибн Холид Занжийдан дарс олди. Муҳаммад ибн Идрис 15 ёшида диний илмларни мукаммал эгаллади. Шундан сўнг устозлари унга фатво беришга рухсат бердилар.
Имом Шофиий Мадинага Имом Молик ибн Анас ҳузурига илм олиш мақсадида боради ва унинг “Муватто” китобини ёд олади. У Молик ибн Анас, Суфён ибн Уяйна, Фудайл ибн Иёд, амакиси Муҳаммад ибн Шофиий ва бошқалардан ҳадис илмини ўрганди.
Имом Шофиий 184/800 йилда шиа мазҳабини қабул қилган деб айбланиб, Ироққа сургун қилинди. Кейинчалик Ҳорун ар-Рашид бу ишнинг туҳмат сабабли бўлганини билиб, Имом Шофиийга белгиланган сургунни бекор қилди ва унинг ўз фаолиятини давом эттиришига рухсат берди.
Ироқда Имом Шофиий Абу Ҳанифанинг шогирдларидан Имом Муҳаммад аш-Шайбоний ва бошқа Ироқ фақиҳлари билан учрашиб, улар билан илмий мунозаралар ўтказди.
У 199/814-815 йили Мисрга келиб, у ерда ўз илмий фаолиятини давом эттирди.
Мисрда Имом Шофиий Ҳижоз ва Ироқ фақиҳ ва муҳаддисларидан эшитмаган ҳадис, фатволардан хабардор бўлди, шу сабабли кўплаб масалаларда унинг ижтиҳодий қарашлари ўзгарди. У бу ерда ўз мазҳабининг асосини ташкил қилган “ал-Умм” асарини ёзди.
Имом Шофиий 204/819-20 йили Мисрда вафот этди. У ўз даврида саноқсиз шогирдлар етиштирди. Улардан Исмоил ибн Яҳё ал-Музаний, Абу Яъқуб Юсуф ибн Яҳё ал-Бувайтийларнинг номларини қайд этиш ўринли.
Шофиия мазҳаби асосан Сурия, Ливан, Фаластин, Иордания, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Яман, Миср, Сомали, Комор ороллари, Мальдив, Ҳиндистон, Малайзия, Индонезия, Бруней султонлигида тарқалган.

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish