Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


Жайнизм ва сикхийлик динларининг вужудга келиши тарихи ва тадрижий босқичлари



Download 1,37 Mb.
bet22/114
Sana24.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#218260
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 11 2011 печатга

Жайнизм ва сикхийлик динларининг вужудга келиши тарихи ва тадрижий босқичлари
Жайнизм (санскритча “жина” - “музаффар” сўзидан олинган). Жайнизмнинг келиб чиқиши ҳақида кўплаб афсонавий ривоятлар мавжуд. Ригведа китобида жайнизмнинг икки тиртхакарлари (йўл тузувчи, руҳларни озод қилувчи) Ришабха ва Ариштанем ҳақидаги ривоят келтирилган. Улардан биринчиси – Ришабха жайнизм таълимотининг асосчиси ҳисобланади. Бу ривоятларда Ришабха шахсида илоҳиёт Нарояна, яъни Вишну мужассам бўлган. Бу маълумотлар жайнизмнинг веда динларидан ҳам қадимийроқ эканлигини кўрсатади.
Жайнизм дини вакилларининг эътиқод қилишича, бу таълимотга 24 тиртхакар (пайғамбар ёки авлиё) асос солган. Уларнинг барчаси кшатрийлар хонадонидан бўлган. Ушбу тиртхакарларнинг 22 таси ҳақида маълумот деярли йўқ, 23-си – Вардхамана Махавирадан 250 аввал яшаган Паршванадха – Банорас подшоҳи Ашвасаннинг ўғли бўлган. Бироқ роҳиблик йўлини ихтиёр этиб, отасининг саройини тарк этган. У ўзидан кейин жуда ҳам чиройли низомга солинган диний кўрсатмалар қолдирган. Вардхамананинг ота-онаси, оила аъзолари Паршванадханинг динида бўлганлар. Вардхаманада ёшлигидан жайнизм таълимотига кучли қизиқиш пайдо бўлган. Шундай қилиб, Вардхамананинг ўзи жайнизмнинг навбатдаги ва сўнгги тиртхакари бўлиб етишган.
Вардхамана мил. ав. VI асрда Ҳиндистоннинг Бихар штатида бой кшатрий оиласида туғилди. Отаси Сиддхардха Жнатрик қишлоғининг кшатрийлар сулоласи бошлиғи эди. Онаси Трисала Личчхави сулоласидан бўлган машҳур подшоҳ Вайшали ҳукмдори Четакининг синглиси эди. Магадхи подшоҳи Бимбисара Четакининг қизи Чилланага уйлангач, Вардхамана қудратли Магатхи сулоласи билан қариндош бўлди. Бунинг натижасида унинг олдида олий даражада таълим олиш, илм ва санъатнинг барча соҳалари билан танишиш имкони пайдо бўлди.
Махавира Яшода исмли қизга уйланди ва ундан қиз фарзанд кўрди. Айнан мана шу қизининг эри Жамали Махавиранинг биринчи шогирди, кейинчалик эса жайнизм ибодатхонасининг ҳиндуизмдан ажралиб чиқишининг ташаббускори бўлди. Вардхамана ўттиз ёшигача оддий дунёвий кишилардек ҳаёт кечирган. Кейин эса барча мулкидан воз кечиб, кўп йиллар саёҳат қилган. Доимий ўй-фикрга чўмиб, ўзини ички изтироблар домига ташлаган. 13 йилдан кейин Паршванадха тепалигида гўёки, “ботиний” билимга эга бўлади. Бу энг олий билим бўлиб, Вардхаманани 42 ёшида шодлик ва қайғулардан буткул озод қилган ва уни юқори даражадаги диний устозларга бериладиган Жина номи билан машҳур қилди. Кейинчалик унга Махавира (“улуғ қаҳрамон”) унвони берилди. Махавира кўп йиллик саёҳатлари давомида кўплаб инсонларни ўзига эргаштирди. Унинг шогирдлари нигрантха (“кишандан озод қилинганлар”) деб атала бошланди.
Вардхамана Махавира роҳиблар, оддий эркак ва аёл инсонлар баробар эътиқод қила оладиган диний таълимотга асос солди. Махавира мил. ав. 527 йили 73 ёшида вафот этди. Жайнизм адабиётида келтирилишича, у нирвана – сўнгги озодлик ҳолатига эришган.
Жайнизм таълимотининг асосий ғояси деярли барча ҳинд динлари учун умумий бўлган кармалар ва нирвана ҳақидаги таълимот ҳисобланади. Нирванага эришган инсон қайта туғилишдан озод бўлади. Бунга эса фақат таркидунё қилганларгина эришиши мумкин, холос. Шунинг учун ҳам ушбу таълимотда таркидунёчиликка алоҳида эътибор берилади. Инсон дунёда ўзининг барча эҳтиросларидан воз кечгач, ўз нафсини тийиши, ўз-ўзини енгиши – янги карма ҳосил бўлишига йўл қўймайди. Натижада карманинг кучи емирилиб, унинг руҳи кишанлардан озод бўлади. Кишининг кармаси қанчалар заифлашса, унинг ички дунёси шунча бойиб боради. Бу жараён руҳнинг тўла озод бўлгунигача давом этади. Ва, ниҳоят, руҳнинг бутунлай озод бўлиши – нирвана ҳолати юз беради.
Дунёвий кишидан ҳам, таркидунё қилган роҳибдан ҳам маълум ахлоқий қоидаларни бажариш талаб қилинади. Чунки ҳаётнинг мақсади руҳни ёмон кармадан сақлаш, янги карманинг юзага келишига йўл қўймаслик, борини ҳам аста-секин йўқ қилиб юборишдан иборат. Бунинг учун дунёвий одам беш нарсага амал қилиши керак: биринчиси – зарар етказмаслик (ахинса), иккинчиси – рост сўзлаш (сатя), учинчиси – ўғирлик қилмаслик (астея), тўртинчиси – зино қилмаслик (брахмачаря), бешинчиси – тамагирлик қилмаслик (апариграха). Мана шулар инсоннинг ахлоқий мезонини ташкил қилади. Бундан ташқари, у яна икки асос – чин эътиқод ва тўғри билим тамойилларига ҳам амал қилиши лозим. Уларнинг биринчиси – жайнизм динига эътиқод қилишни билдирса, иккинчиси – руҳнинг абадий озодлиги ва ҳаётнинг ҳар бир жисмда мавжудлигини билишдир. Роҳиблар учун бир мунча мураккаб қоидалар ишлаб чиқилган.
Жайнизм таълимоти борлиқнинг илоҳиёт томонидан яратилгани ва унинг борлиқ устидан назорат қилиб туришини тан олмайди. Унга кўра, руҳ – абадий мавжудот, олам эса азалийдир. Руҳ моддий танани енгиб ўтиб, абадий ҳаётга етиши мумкин. Махавиранинг фикрича, дунёдаги ҳар бир жисм, унинг жонли ёки жонсиз бўлишидан қатъи назар, қандайдир даражадаги англаш хусусияти билан яратилган. Шунинг учун жайнизмда ахинса – зарар етказмаслик қоидасига кўпроқ эътибор берилади, яъни жонли ёки жонсиз нарсаларга озор етказмаслик талаб қилинади.
Махавира ведаларнинг улуғлигини инкор этди ва веда урф-одатларига брахманларнинг ҳукмронлигига қарши чиқди. У инсонни маънавий юксакликка олиб борувчи ҳаёт қонунларини, ашаддий роҳибликни, руҳни озодликка олиб чиқувчи деб ҳисобланган нафсни тийиш фазилатини кенг тарғиб этди.
Махавиранинг ашаддий роҳиблик тамойиллари ва содда баён қилинган таълимоти кўпчиликни ўзига жалб қилди. Унинг ганадхара (“мактаб бошлиқлари”) номи билан машҳур бўлган 11 шогирди бўлиб, улар Махавира вафотидан кейин унинг таълимотини давом эттирганлар.
Жайнизмнинг асосий қоида-тамойилларини ўз ичига олган 45 та асар мавжуд бўлиб, улар Махавира томонидан битилган. Бироқ мил. ав. III асрда оғзаки матнларни китоб ҳолатига келтириш мақсадида қилинган ҳаракатлар оқибатида жайнизм икки оқим – шветамбарлар ёки светамбарлар (“оқ кийим кийганлар”) ва дигамбарлар (“мовий кийим кийганлар”)га бўлиниб кетган. Дигамбарлар жайнизмнинг асл ҳолатини сақлаб қолишга кўпроқ аҳамият берганлар. Улар Ришабханинг қадимий қонунини йўқолган деб ҳисоблаб, шветамбарлардаги матнларни ҳақиқий эмас деб эълон қилдилар. Жайнизмнинг икки оқимга бўлиниши ҳар икки оқимнинг ўзига хос урф-одатлари, кийиниши ва бошқа ҳаётий қирраларнинг шаклланишига сабаб бўлди. Ваҳоланки, улар асосий диний қоидаларда ўзаро фарқланмайдилар.
Ҳозирги кунда дунёда бир ярим миллиондан ортиқ жайнизм дини тарафдорлари мавжуд. Улар, асосан, Ҳиндистоннинг Ражпутан, Гужарот ва бир қатор жанубий минтақалари, Мадхя, Бхарат штатларида истиқомат қиладилар.

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish