Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


Брахманлик (Брахманизм): таълимоти ва тарихи



Download 1,37 Mb.
bet20/114
Sana24.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#218260
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 11 2011 печатга

Брахманлик (Брахманизм): таълимоти ва тарихи
Брахманлик – веда динларининг бир тармоғидир. Ўз ҳаётларини ибодат қилиш, илоҳиёт илмини ўрганиш, мураккаб маросимларни ўтказиш ва халқ руҳоний ҳаётини бошқаришга бағишлаган брахманлар кастаси (табақаси) вужудга келди. Динда илоҳий тилни ўзгартириб бўлмаслиги, санскритнинг муқаддас тилга айланиб қолиши браҳманликнинг келиб чиқишига сабаб бўлган.
Орийлар кўчманчиликдан ўтроқ ҳётга ўтиб давлатдаги ҳукмрон синфга айланиб, маданияти, ҳаёт тарзи бошқача бўлган турли халқлар билан учрашиб, бошқа табиий шароитга дуч келдилар. Уларнинг эски динлари – ведизм тараққий этди. Бу тараққиёт динни фалсафий жиҳатдан чуқурлаштириш, руҳонийлар табақасини, мавқеини кўтариш, ибодат ва маросимларини мураккаблаштириш ҳисобига бўлди. Кейин ўзгартириш тақиқланган диний ақида вужудга келди. Браҳманликда кўпроқ руҳонийлар табақасининг манфаатлари ҳимоя қилинган.
Брахманликнинг асосий элементлари брахманлар ва ведаларга тегишли сутралардир. Сутралар санъатнинг алоҳида кўриниши бўлиб, санскрит тилида ёзилган. Унда маълум табақага юқори ўрин берилган.
Брахманлар ўзларининг келиб чиқишини етти руҳоний оиланинг бошлиқлари бўлган кишидан деб ҳисоблайдилар. Орийлар Ҳиндистонда ҳарбий юришларини давом эттириб, борган сари камроқ қаршиликка дуч келардилар. Улардан кшатрий (жангчилар) табақаси эътиборидан четга чиқиб, диний – руҳий жиҳатдан таъсири кучлироқ бўлган табақа – брахманларнинг нуфузи ошиб борди. Улар диний, ҳуқуқ, урф-одат каби соҳаларидан ҳам хабардор эдилар.
Браҳманларнинг ҳаёти тўрт босқичдан иборат.
Биринчи босқичда брахманнинг диний ҳаёти балоғат ёшига етиб, муқаддас босқичнинг қабул қилиш ва бахшида қилиш “маросимидан”кейин бошланади. Браҳманнинг ёшлиги бирорта донишманд браҳман хузурида ведаларни ёдлаш, унинг уйида муқаддас оловнинг доимо тутиб туриш, устознинг хизматини бажариш, унинг учун садақа йиғиш билан ўтади. Браҳман бу босқичда “брахмачарин” деб аталган.
Иккинчи - “гриҳаста” номли босқичда уй хўжайини вазифасини бажариб, уйланиши, оилани боқиши, фарзандлар тарбияси, амалий ҳаёт илми (қачон ва нимани ейиш, нимани ечиш, ибодат қилиш, марҳумларни дафн этиш, меҳмонларни қандай кутиш, овқатни қандай тайёрлаш, қарияларга, аёлларга, ёш болаларга муносабат)ни қонун асосида фуқаролик бурчларини бажариб бориши лозим.
Учинчи босқич “ванапрастҳа” (ўрмон зоҳиди) даври бўлиб, унда оиласи ёки ёлғиз ҳолда ўрмонга кетиши керак. Брахман у ерда “ўз нафсини жиловлаб” илдизлар, меваларни еб, диний амалларни “жон-жаҳди” билан бажариши лозим. Бу даврда бир қатор машаққатларни ўз бошидан кечиради.
Тўртинчи босқичда таркидунёчилик ёки диний қашшоқлик – “санияси” даврини бошдан кечиради. Унинг мақсади “Олий Браҳмага етишиш, у билан қўшилиб кетиш, бу дунё ва ўлгандан кейинги абадий бахтга эришиш”га интилади. У таркидунёчилик босқичида фақат садақадан тушган нарсалар ҳисобига кунига бир марта овқатланиб кун кечиради.




Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish