36
-
юмор туйғуси
-
яхши хотира, этибор
-
кузатувчанлик
-
тасаввур ва таассурот
-
сабот ва тиришқоқлик
-
киришувчанлик ва топқирлик
-
таҳлил қила олиш
-
жозибадор кўриниш ва кийиниш услуби
-
ўзига ишонч
Процедура қатлами.
Билимлар муҳандиси эксперт билан илмий ишонч ва
ўзаро тушуниш муҳитига муваффаққиятли эришгач (алоқа қатлами), бу
муҳитдан самарали фойдалана олиши ҳам керак. Бу қатламда
билимларни
олишнинг процедураси асосий масала ҳисобланади. Бу ерда алоқа қатламида
керак бўлган зийраклик ва ёқимлиликдан кўра профессионал билимлар кўпроқ
керак бўлади. эксперт билан бўладиган суҳбат шинамгина ҳонада юзма-юз
тарзда ўтиши, ҳона ёритилганлиги, ҳарорат, шинамлик бевосита кайфиятга
тасир этади. Чой ёки кофе дўстона атмосферани ҳосил қилади.
Америкалик
психолог И. Атватер бу каби суҳбатларда энг оптимал масофа 1,2 м дан то 3 м
гача деб ҳисоблайди. Минимал “қулай” масофа 0,7-0,8 метр ҳисобланади.
Шахсий фикрларни реконструксия қилиш – қийни меҳнат ва шу сабабли
битта сеанснинг узунлиги 1,5-2 соатдан ошмаслиги зарур. Шу икки соатни ҳам
куннинг биринчи ярмида ўтқазган маъқул (масалан 10 дан 12 гача). Суҳбат
жараёнида 20-25 минутларда ўзаро толиқиш пайдо бўлиши сабаб орада
танафусларни ҳам назарда тутиш керак.
Ихтиёрий билимлар муҳандисида ўзининг уникал суҳбат маневри бор.
Кимдир тез гапирса, кимдир секинроқ; кимдри баландроқ гапирса,
кимдир
пастроқ ва ҳк. Гапириш услубини ўзгартириб бўлмайди – у инсонда аввалдан
шакилланади. Билимларни олиш эса – бу профессионал суҳбатни талаб қилади
ва бу жараёнга жумлалар узунлиги ҳам тасир қилади. (тилшунос Ингве ва
психолог Миллер)
Аниқланишича, инсон 7 2 та сўздан иборат жумлаларни яхши қабул
қилади. Бу сон (7 2) Ингве-Миллер сони деб аталади. Уни нутиқнинг
“суҳбатлилик” ўлчами деб ҳам ҳисоблашади.
Натижаларни баённомалаштиришни 3 та услубда ташкил қилиш мумкин:
-
суҳбат жараёнида қоғозга ёзиб бориш (камчилиги – суҳбатга ҳалал
беради, стенограф кўникмаларга эга бўлса ҳам барчасини ёзиб олиш
қийин ҳисболанади)
-
магнитафонга ёзиб олиш муандисга бутун суҳбатни ва ўзининг
ҳаракатларини қайта таҳлил этишга ёрдам беради (камчилиги –
экспертни чеклаб қўйиши мумкин)
-
Суҳбатдан сўнг ҳотирада қолганларни эслаб чиқиш (кучли
хотирага эга аналитикларга мос келади)
37
Когнитив қатлам.
Когнитив психология (ингл. Cогнитион – дунёни
билиш, англаш) инсон атроф-дунёни ўрганишда ишлатадиган методларни
ўрганади. Билимлар муҳандисига когнитив психология нуқтаи
назаридан
қуйидаги маслаҳатларни бериш мумкин:
-
муҳандисга қулай бўлган услубда тақдим этишга экспертни
мажбурламалиги керак.
-
Эксперт билан турли ҳил методлардан фойдаланиш керак, “қулф-
калит” каби экспертга мос метод бўлиши керак деган шартдан
узоқлашиш керак.
-
Процедуранинг бош мақсадини аниқ
белгилаб олиш керак, бу
эксперт ва муҳандис муносабатлари ва натижада ҳосил бўладиган
асосий тушунчаларга бевосита тасир этади.
-
Эксперт фикрларини акс эттирувчи чизмалардан кўпроқ
фойдаланиш керак. Бу муҳандис ҳотирасида малумотларни образли
кўринишда сақланишига ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: