Ўзбекистон Республикаси ва Ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 0,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/19
Sana25.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#285390
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19
Bog'liq
tarixiy tadqiqot metodlari va metodologiyasi

«Мини-лекция» Вариант 2 
Бу усул юқорида кўрсатилган стратегиянинг бошқача кўриниши 
ҳисобланади. Мазмуни қўйидагича: 
10-20 минут давомида ўқитувчи маърузани ўқийди. Талабалар диққат 
билан қулоқ солиб, қисқа конспект ѐзиб боришади. Маъруза тугагандан 
кейин ўқитувчи талабаларга 3-5 минут вақт беради ва бу вақт ичида 
талабалар, жуфтликларга бўлиниб, бир-бири билан конспектларини алмашиб, 
ўқиб чиқишади ва мулоҳазалари билан ўртоқлашади. Ноаниқликлар, хатолар 
тузатилади. 
Ўқитувчига ҳам савол беришлари мумкин. 
Жадаллаштирилган маъруза 
Маъруза жараѐнида ўқитувчи маърузанинг анъанавий шаклини 
талабаларни фаол ўқитиш ва танқидий фикрлашга қизиқтириш учун 
ўзгартиради. Натижада жадаллаштирилган маърузанинг шақли вужудга 
келади. 
Тайѐргарлик босқичи (чақириқ). Ўқитувчи машғулот бошланишида 
тингловчилар фикрини ўтиладиган материалга тўплайдиган топширик 
беради. 3-5 дақиқа давомида мавзу бўйича талабаларга олдиндан маълум 
бўлган билимларни таҳлил қилиб, уларни рўйхат кўринишида ѐзишни таклиф 
қилади. Муддат ўтгандан кейин ўқитувчи талабалардан ўз ғоялари билан 
ўртоғлашишни сўрайди ва уларни ихчам шаклда доскага ѐзиб чиқади. 
Талабалар ѐрдамида тўпланган ғояларни категорияларга бўлиш мумкин. 
Шундай сўнг, ўқитувчи 10-20 дақиқа давомида маърузанинг 1-чи қисмини 
ўқийди (англаш). Маърузанинг биринчи қисмидан сўнг, ўқитувчи 
талабаларга ўзларининг ғояларини маърузадан эшитганлари билан 
таккослашни сўрайди (фикрлаш). 


Кейинги тайѐргарлик фаолияти (чақириқ). Энди ўқитувчи талабаларга 
жуфтликда ишлаб, уларнинг олдинги билимларини аниқлаш ва бу билан 
маърузанинг кейинги қисмини эшитиш мақсадини белгиловчи қисқа 
топшириқлар беради. Маърузанинг давоми - англаш ва фикрлашни ўз ичига 
олган цикл қайтариш. 
Яқуний топшириқ (фикрлаш). Бу топшириқ турли шаклларда берилиши 
мумкин. Масалан: 10 дақиқали эссе; 5 дақиқали эссе; маърузада келтирилган 
энг муҳим жиҳатларга тегишли очиқ саволга жавоб беришларини сўраш. 
Ақлий хужум 
Ақлий хужум стратегияси универсал услуб бўлиб, унинг вазифаси янги 
ғояларни яратишдир. Ақлий хужум муаммони ҳал қилаѐтган кишиларнинг 
қупроқ ақл бовар қилмайдиган ва хатто фантастик ғояларни яратишга 
ундайди. Ғоялар қанча кўп бўлса, уларнинг ҳеч бўлмаганда биттаси айни 
муддао бўлиши мумкин. Бу стратегияни кўллашда ўқитувчи ѐзув тахтасида 
саволни ѐзади ва талабалардан берилган фикрларини (жавоблари) ѐзиб 
боради. Аудиторияда айтилган барча ғояларни ѐзув тахтасида ѐзиш пайтида 
ўқитувчи ғояларга изоҳ бермайди, фикрлар саволга боғлиқ ҳолда айтилади. 
Асосий қоидалардан бири, ҳар қандай ғояни айтиш мумкин, фикр ҳеч қандай 
чекловларсиз иложи борича қаттиқроқ айтилиши лозим. 
Ақлий хужумни маърузаларда - якка тартибда ѐки жуфликда, амалий 
машғулотларда эса 4-7 кишидан иборат кичик гуруҳларда ҳам ўтказиш 
мумкин. Ушбу стратегия машғулотларда талабалар фаоллигини оширишга, 
чарчоқни йўқотишга, ғояни излашга шароит яратади. 

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish