Озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш шароитлари ва усуллари.
Маълумки, озиқ-овқат маҳсулотларини узоқ муддат сақлаб бўлмайди. Шунинг учун ҳам дунёда товарлар тақсимотида, жумладан, тез айнийдиган истеъмол товарларини тақсимлашда логистика марказларининг роли ва таъсири ғоят катта. Шу маънода, мамлакатимизда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, 2020 йилга қадар мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, қадоқлаш ва экспорт қилиш бўйича 14 та савдо-логистика марказини очиш кўзда тутилгани қувонарлидир. Уларни барпо этишда маҳсулотларни сифатли ташиш, сақлаш, саралаш, калибрлаш, қадоқлаш, сертификатлаш ҳамда экспорт қилишни таъминлайдиган тегишли инфратузилма бўлишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон жуда қисқа давр ичида озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилувчидан экспорт қилувчи мамлакатга айланди. Ҳозирги пайтда сархил ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларимиз дунёнинг элликдан ортиқ давлатига сотилаяпти. Охирги йилларда маҳсулотларимизни импорт қиладиган давлатлар сафи АҚШ, Испания, Австрия, Польша, Италия, Япония, Швейцария ва бошқа давлатлар билан янада кенгайди. Мисол учун, Польшада Ўзбекистоннинг қуритилган ошқовоқ, анжир, ўрик ҳамда олхўри маҳсулотларига талаб катта бўлса, Корея Республикасидаги истеъмолчилар гилосимизга бўлакча меҳр қўйган, ушбу мамлакатда қовунларимиз бозори ҳам чаққон. Испанлар эса юртимизда етиштирилган бодринг, сархил салат маҳсулотларини севиб истеъмол қилишмоқда. Ловия, нўхат, ошқовоқ, қуритилган сабзи эса австрияликларда катта қизиқиш уйғотаяпти.
Мазкур йўналишдаги ишлар кўлами келгусида ортиб бораверади. Негаки, биргина 2016 — 2020 йилларда мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларининг хом ашё базасини янада ривожлантириш, уларни қайта ишлашни чуқурлаштириш, озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни кўпайтириш дастурига мувофиқ, 596 миллион АҚШ долларилик 180 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда.
Сақлаш-товар маҳсулот айланмасини, ишлаб чиқарувчидан истеъмолчигача бўлган босқични ўтовчи вақт оралиғидаги сақланган маҳсулотдир.Товар маҳсулотнинг сақлаш ва транспортировкалаш жараёнларида ишлаб чиқарувчидан охирги то истеъмолчигача-сотилиш жойигача етиб борган ва сақланиш муддатини ўтаган давр оралиғидаги тайёр ёки ярим тайёр истеъмолчи талаблари дойирасидаги маҳсулот – сақланилган маҳсулотдир. Маҳсулотни салаш иборасини турли тарафлар орқали талқин қилиш мумкин. Товаршунос мутахассислар талқинига кўра сақлаш иборасини, ҳажмий ва сифатли,маҳсулотни минимал юқотишларсиз амалга ошириладиган сақлаш жараёнларининг хизматлар тури орқали ҳам ифодалаш мумкин.
Сақлаш - озиқ-овқат, умумий овқатланиш маҳсулотларини истемолга етарлилигини,бикир таъминот орқали Республика аҳолисини егулик билан йилнинг истаган вақтда таъминлаб бериши учун захира вазифасини ўтовчи маҳсулотҳамдир.
Товар маҳсулотларни самарали сақлашнинг охирги натижасига кўра,уларни сақлаш жараёнида нобуд бўлишига йўл қўймаслик,мавсум давомида минимал юқотишларни олдини олишга ҳаракат қилишдан иборатдир. Маҳсулотни сақлаш жараёнларининг асосий кўрсаткичлари қуйидагилардан иборатдир: Давлат стандартлари талабларига мос равишда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш,меъёрий ҳужжат талаблари асосида маҳсулот юқолишини олдини олиш,маҳсулот сақланиш муддатларига қатъий эътибор қаратиш.Сақлаш жараёнида қанча кўп маҳсулот юқолишига йўл қўйилса,шунча кам стандарт талабларига мос келувчи маҳсулот ишлаб чиқарилади.Бу икки кўрсаткич бир бири билан узвий боғлиқ ҳолатда сақлашга бўлган талабларни ифодалайди ва сақлаш шароитларини ва сақланиш муддатларини белгилайди.Маҳсулотни сақлашни амалга оширувчи ташкилот ва корхоналар,омборхоналар,музлатгич- члар,эливаторлар,товар омборлари, маҳсулот сақлашга мўлжалланган базалар,комбинатлар омборлари,транспорт ташкилотлари,божхона омборхоналари,юк станциялари,темир йўли омборхоналари,савдо базалари,маҳсулот захираларини сақловчи Давлат тасарруфидаги йирик омборхоналар,умумий овқатланиш ташкилотлари, қурилиш ташкилотлари ва фирмаларининг омборхоналари,давлат ва нодавлат ташкилот омборхоналари.
Бундан ташқари махсус лицензияга эга бўлган(дон маҳсулотларини қабул қилувчи,сақловчи ва қайта ишловчи, дори-дармон перепаратлари билан савдо қилувчи,нефт маҳсулотлари ва бошқа турдаги маўсулотлар билан савдо қилувчи)фирма ва ташкилотлар.Товар омборлари деб,маҳсулотни сақловчи ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар айтилади.Товар эгаси (маҳсулотни улгуржи харид қилиб олувчи харидор) маҳсулотни сотиб олиш,сақлаш ва чакана савдони амалга ошириш учун,товар омбори ёки унинг мулкдори билан шартнома ёки ўзаро келишув асосида битим имзолайди ва моддий товар бойликларининг сақланишига маъсуллигини ифодалайди.
Божхона омборлари ёпиқлиги ва барча шароитларга эгалиги ва қисқа вақт сақланиши билан ажралиб туради.Шунингдек очиқ омбор бўлиши ва сақлаш муддати бир йиллиги билан ҳам ажралиб туради. Савдо ташкилотларининг омборхоналари барча турдаги товар маҳсулотларни сақлашга мўлжалланганлиги ва ҳамма томонлама универсал мукаммал жиҳозланганлиги билан ажралиб туради.Логистикага қизиқишнинг юқорилиги сабабли ташқи интеграция ва хўжалик алоқаларининг яхши йўлга қўйилганлиги, сақланаётган маҳсулот айланмасининг юқорилиг коорпорация шартномаларини тез суръатларда бажарилиши натижасида товар маҳсулотларининг сифатли сақланишига ўз таъсирини ўтказмоқда.
Сақлаш жараёнларининг тўғри йўлга қўйилганлиги маҳсулотни сифатли сақланишини кафолатлабгина қолмай, сақлаш жараёнига келтирилаётган моддий товар бойликларни ҳам сифатли,узоқ муддатли сақланишини таъминламоқда. Бунинг оқибатида товар маҳсулотларни сақлашга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар олдига қуйидаги вазифаларни қўймоқда:
Табиий юқотишларни камайтириш,маҳсулот юқолишига йўл қўймаслик ҳолатларини олдини олиш(сифат ва ҳажмий камайишларга йўл қўймаслик)
Маҳсулот камайишини минимум ҳолатга келтириш борасида,маҳсулот сақланиши учун оптимал шароитлар яратиш чора – тадбирларини тузиш;
Товар маҳсулотларни тўғри жойлашувига алоҳида эътибор қаратиб,товар маҳсулотларнинг қўшничилик ҳолатларини ҳам ўрганиш талаб этилади;
Маҳсулотни ташқи муҳит таъсиридан ҳимоя қилиш чора тадбирларини кўриш лозим;
Ахборот алмашинувини жорий этиш лозим;
Сақланаётган маҳсулот устидан дойимий назоратни амалга ошириш;
Маҳсулотни талон-тарож бўлишига йўл қўймаслик,санкцияланмаган текширув ва маҳсулот омборларини очилишини олдини олиш;
Мижозлар билан тўғри ишлашни йўлга қўйиш,юкни юклаш ва тушириш жараёнларида янги замонавий дастгоҳ-анжомлардан фойдаланишни йўлга қўйиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |