Тадқиқот ишининг илмий янгилиги:
Мухандислик компютер графикаси ўқитувчиларининг касбий график фаолият тузилмасининг функционал жиҳатлари (конструкциялаш, лойиҳалаш) ва компонентлари (мотивацион-қадриятли, когнитив, амалий-фаолиятли ва рефлексив-баҳолаш) мазмунини рақамли технологиялар махсус платформа асосида такомиллаштирилган;
модулли-компетенциявий ёндашув асосида талабаларни касбий график компетентликни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари ва инновацион таьлим технологиялар ҳамда интерфаол методлар рақамли технологиялар уйғунлигида ўқитишнинг методик таъминоти ишлаб чиқилган;
технологик таълим ўқитувчиларининг касбий график компетентлигини ривожлантириш модели ишлаб чиқилган ва унинг педагогик жараёнга татбиқи электрон таьлим ресурс базасидан фойдаланиш (видеодарслар, лойиҳалаш-конструкторлик ва график топшириқларни мажмуавий қўллаш) орқали такомиллаштирилган;
ташхислаш тизими ранг корреляцияси, дисперсион таҳлил, классик статистик ўлчов усулларини интегратив мувофиқлаштириш орқали такомиллаштирилган ва бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий график компетентлиги ривожланганлигини аниқлашга қаратилган (юқори, ўрта, паст) даражаларни баҳоловчи мезон ва курсаткичлар мазмуни ишлаб чиқилган.
„Рақамли“ сўзи лотинча „дигитус“, „бармоқ“ сўзидан келиб чиққан ва санашнинг энг қадимий воситаларидан бирига тегишли. Ахборот рақамли форматда сақланса, узатилса ёки узатилса, у рақамларга айланади-енг оддий машина даражасида „ноль ва битта“. Бу боб контекстида бу атама микропроцессорлардан фойдаланишга асосланган технологияни ифодалайди; Шундай қилиб, Интернет каби компьютерларга, шунингдек видеокамералар ва телефонлар ва шахсий рақамли ёрдамчилар каби мобиль қурилмаларга боғлиқ бўлган компьютерлар ва иловалар.
Технология (грекча: „течно“ — ҳунар, уста ва „логос“ — фан, таълим )— илмий-практика асосида хом-ашёни тайёр маҳсулотга айлантиришнинг усуллари.
Технология (юнонча течне — санъат, моҳирлик, уқув) — саноат, қурилиш, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда маҳсулотлар олиш, уларга ишлов бериш ва уларни қайта ишлаш усуллари тартибга солинган тизим; шу усулларни ишлаб чиқиш, жорий қилиш ва такомиллаштириш билан шуғулланадиган фан. Ҳар бир соҳанинг ўзига хос теноллогияси бўлади: кон ишлари тнолологияси, машинасозлик нолнологияси, қурилишнолхнологияси, қишлоқ хўжалиги ва бошқалар.
Масалан, қурилиш ишларнолехнологияси бир қанча операциялар йиғиндисидан ташкил топган: ер ишлари (ерни текислаш, котлован ва траншеялар казиш); пойдевор ётқизиш; девор тиклаш (ғишт териш, панель ўрнатиш); антисейсмик белбоғлар ва темирбетон устунлар ишлаш; қаватлараро ва том ёпмаларини монтаж қилиш, том ёпиш; электр, газ ва сув тармоқларини ўтказиш; пардоз ишлари ва ҳ.к. Ҳар қайси ооперацияи ўзига хос бажариш усуллари бор. Мас., пардозлашда аввал девор текисланади (маяклар ўрнатилади), қора сувоқ, кейин тоза сувоқ қилинади, сўнгра оқланади (бўёқ берилади) ёки гулқоғоз (обой) ёпиштирилади.
Амалда технологик жараёнлар қанчалик пухта ишланган, тавсия этилаётган усуллар чуқур тажриба ва илмий ёндашувга асосланган бўлса, тайёрланадиган маҳсулот (автомобиль, бино ёки иншоот ва 6.) шунчалик сифатли бўлган Мухандислик графикаси фан сифатидаги роли ва вазифаси маҳсулот тайёрлашнинг энг замонавий ва самарали усулларини яратишдан нолратехнология Фан ва техника ривожланиб борганнолри технология ҳам янгиланиб ва ўзгартириб турилади. Ҳар қайси нолада технологияни ишлаб чиқиснолчун технологик ҳужжатларни ишлаб чиқиш, нолпавий технологик жараёнлар, стандартлаштирилган жиҳозлар ва ускуналардан фойдаланишнинг ягона тартиби бўлиши лозим.
Компьютерда ишлатиладиган ёки компьютерда тарқатиладиган ҳар қандай маълумот рақамли технологиялар деб номланади. Рақамли технологиялар ижодкорлик ва ахборот тарқатиш даражасини ошириши мумкин ... Рақамли теноллогияларнинг баъзи мисоллари: “компьютер дастурлари ва дастурий таъминот; веб -саҳифалар ва веб -сайтлар, шу жумладан ижтимоий тармоқлар; маълумотлар ва маълумотлар базалари; мп3 каби рақамли аудио; ва китоблар рақамли ахборот воситаларининг намунасидир „
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Парламентга мурожаатида АКТни ривожлантириш яқин йилларда республикани ривожлантиришнинг анча муҳим йўналишлардан бири эканлигини таъкидлади. Жамоатчиликка тақдим қилинган кенг кўламдаги “Рақамли Ўзбекистон-2030” дастури мамлакат иқтисодиётини тўлиқ ўзгартириш ва унинг халқаро майдондаги рақобатбардошлилигини оширишга йўналтирилган.
Ёшлар ўртасида ИТ-асосларини кенг ўқитиш, уларнинг ушбу йўналишда таълим олишлари учун зарур шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
“Беш ташаббус” дастури доирасида аҳоли ва ёшларнинг компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишларини ташкил қилиш йўналишида жиддий ишлар амалга оширилди.
Бугунги кунда республика бўйлаб 25 та рақамли технология ўқув марказлари ташкил қилинган. Уларнинг 22 таси 2019 йилда, 3 та жорий йилда ўз фаолиятини бошлади (Қашқадарё вилояти Касби тумани, Хоразм вилояти Янгибозор ва Гурлан туманларида). 2020 йилнинг охиригача уларнинг сонини 80 тага етказиш мўлжалланган.
Ахборот теноллогиялари, дастурлаш, робототехника, киберспорт ва электрон тижорат асослари ўқитилган марказлар аллақачон беш мингдан ортиқ тингловчиларни чиқарди. Муассасалар компьютер ва бошқа зурар техникалар, Wi-Fi ҳудудлар билан жиҳозланган. 14-30 ёшдаги ёшларни самарали ўқитишни таъминлаш мақсадида 19 та махсус дастурлар ишлаб чиқилган.
Айни пайтда математика ва хорижий тиллардан муваффақиятли имтиҳон топширган мактабда 680 нафар бола 5-11 синфларда таълим олмоқда. Педагоглар жамоаси таркибига Буюк Британия, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан келган ўқитувчилар киритилган.
2019 йилда Тошкент шаҳрида “Ахборот тнолологиялари”, “Муҳандислик ва компьютер технолнологиялари”, “Иқтисодиёт”, “Туризмни бошқариш ва бизнес-менежмент” каби муҳим йўналишларни қамраб олган Амити университети очилди. Олий ўқув юртиниинг профессор-ўқитувчилар таркиби Ҳиндистон ва Ўзбекистонлик мутахассислардан ташкил топган.
Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда аҳолининг кенг қатламини дастурлашга масофавий ўқитишда қамраб олиш, ушбу соҳага зарур кадрларни тайёрлаш имконини берувчи “Бир миллион дастурчи” кенг қамровли лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа доираsida www.uzbekcoders.уз портали ва udacity.com платформасида ўзбек тилидаги таълим контенти ишга туширилган.
Бугунги кунда бутун республика бўйлаб мактаб, олий ўқув юртлари, ўқув марказларида “Бир миллион дастурчи” дастури доирасида машғулотлар ташкил қилинмоқда.
2020 йил 1 августгача масовий ўқитиш платформасини яратиш вазифаси қўйилган.
Рақамли технологиялар жамиятга мавҳум эмас, энг аввало чинaкам фойда келтиради. Уларнинг ҳаётга жорий этилиши ижтимоий ва иқтисодий жараёнларни шунчаки такомиллаштирмайди, балки тубдан ўзгартиради.
Касбий график компетентликни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари ва ўқув-методик таъминоти инновацион таьлим технологиялари ҳамда “менталит” ва “студес” интерфаол методлар интегрaцияси ҳамда видеодарслар, лойиҳалаш-конструкторлик ва график топшириқлар тизимини мажмуавий қўллаш орқали бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий график компетентлигини ривожлантириш моделини такомиллаштиришга оид таклифлардан 2015-2017 йилларда бажарилган А-1-141 “ОТМ педагогларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими учун модулли web технология асосида электрон ахборот таълим ресурсларини яратиш ва амалиётга жорий этиш технологиялари” амалий грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 18 мартдаги 89-03-1147 сонли сон маълумотномаси). Натижада бўлажак мухандислик компютер графикаси ўқитувчисиниг касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнида график компетентлигини ривожлантиришга эришилган.
I БОБ. БЎЛАЖАК ТЕХНОЛОГИК ТАЪЛИМ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ КАСБИЙ ГРАФИК КОМПЕТЕНТЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ РАҚАМЛИ ТЕХНАЛОГИЯЛАР АСОСЛАРИ ИЛМИЙ-ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ
1.1. Олий таълим муассасаларида бўлажак мухандислик компютер графикаси ўқитувчиларини тайёрлаш ва уларнинг касбий график компететлигини рақамли техналогиялар асосида ривожлантириш муаммолари.
Олий таълим муассасаларида бўлажак профессионал таълим ўқитувчиларини касбий тайёрлашнинг ҳозирги замондаги мақсадлари битирувчиларнинг график таълими мазмунини ва тузилмасини жиддий ўзгартиришни назарда тутади. Ушбу мақсадлар жамиятнинг ижтимоий буюртмасини жорий этишга, бугунги кундаги мактабларнинг мухандислик компютер графикаси ўқитувчиларига қўяётган талабларига жавоб берадиган кадрлар тайёрлашга йўналтирилган. Айниқса, фан ва техникани ҳозирги ривожланиши шароитида олий педагогика таълим муассасаларида бўлажак мухандислик компютер графикаси ўқитувчиларини касбий-гарфик тайёрлашнинг яхлит тизимини яратиш муаммоси алоҳида долзарблик касб этмоқда.
Мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга мувофиқ кадрлар тайёрлашнинг мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш, халқаро стандартлар даражасида олий маълумотли мутахассислар тайёрлашга зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2909-сон Қарори қабул қилинди.
Қарорда олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги устувор вазифаларга мос ҳолда, кадрлар тайёрлашнинг маъно-мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш, халқаро стандартлар даражасида олий малакали мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратиш вазифаларири белгилаб берилган.
олий таълим муассасаларида бўлажак мухандислик компютер графикаси ўқитувчиларини касбий-методик жиҳатдан тайёрлаш негизида қуйидаги тамойиллар ётади: бўлажак мухандислик компютер графикаси ўқитувчиларини касбий-методик жиҳатдан тайёрлашни инсонпарварлаштириш; илм-фан технологияларининг тезкор ривожланиши шароитида бўлажак мухандислик компютер графикаси ўқитувчисининг шахсини шакллантириш ва ривожлантиришга тизимли ва технологик ёндашув; бўлажак мухандислик компютер графикаси ўқитувчиларини соҳага оид билимлар билан бир каторда методологик билимлар билан қуроллантириш; бўлажак мухандислик компютер графикаси ўқитувчиларини тайёрлаш мазмуни ва методикасини такомиллаштириш.
Бугунги кунда рақамли технологиялар ҳаётнинг барча соҳаларида фаол қўлланилмоқда. иқтисодиёт, банк, хизмат сектори шунингдек таълим жараёнини ҳам тез суръатларда ривожланишига хизмат қилмоқда. Мамлакатда яшаётган барча фуқаролар, жумладан ёш болалардан тортиб нафақахўрларнинг ҳам онгида рақамли технологиялар орқали жамиятдаги барча муаммоларни ҳал қилиш мумкин деган фикрни шакллантирмоқда. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнларининг роботлаштирилиши, масалан банк секторида, роботлар ва ишчилар ўртасидаги рақобат масаласи ҳам кўтарилмоқда. Рақамлардан фойдаланишга асосланган ҳамда жорий этилган технологияларнинг сўзсиз фойдаси билан ахлоқий, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, роботлар ва ташкилотлар ходимлари ўртасидаги рақобатнинг ҳуқуқий жиҳатлари билан боғлиқ масалалар тобора кўпроқ эътиборга олинмоқда. Шу жиҳатдан, мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек “Тараққиётга эришиш учун рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз зарур ва шарт. Бу бизга юксалишнинг энг қисқа йўлидан бориш имкониятини беради. Зеро, бугун дунёда барча соҳаларга ахборот технологиялари чуқур кириб бормоқда. Албатта, рақамли иқтисодиётни шакллантириш керакли инфратузилма, кўп маблағ ва меҳнат ресурсларини талаб этишини жуда яхши биламиз. Бироқ, қанчалик қийин бўлмасин, бу ишга бугун киришмасак, қачон киришамиз?! Эртага жуда кеч бўлади” . Давлат ва жамият бошқаруви, ижтимоий соҳада ҳам рақамли технологияларни кенг жорий этиб, натижадорликни ошириш, бир сўз билан айтганда, одамлар турмушини кескин яхшилаш мумкин. Рақамли иқтисодиёт бу биргина фаолият тури эмас, балки, ишбилармонлик, саноат объектлари, сифатли таълим ва хизматлар деганидир. “Рақамли” атамаси барча соҳаларда ахборот технологияларидан фаол фойдаланишни англатади. Агар оддий иқтисодиётда моддий буюмлар асосий ресурс ҳисобланса, рақамли иқтисодиётда бу қайта ишланадиган ҳамда узатиладиган ахборот, маълумотлар бўлади. Уларнинг таҳлилидан сўнг эса тўғри бошқариш бўйича ечим ишлаб чиқилади.
Юқорида кайд этилганлардан англанадики, бугунги кунда бўлажак мухандислик компютер графикаси ўқитувчиларини тайёрлашда замонавий ахборот технологиялари ва уларни таълим жараёнига татбиқ этиш амалиётидан фойдаланиб, уларнинг ўз касбий малакаларини мунтазам равишда ошириб бориш ва бунда самарали инновaцион услубларни ўзлаштириб олиб, амалиётга жорий этиш зарурлиги келиб чиқади.
Мустақиллик йилларида иқтисодиётнинг, ижтимоий ҳаётнинг реал талабларидан келиб чиққан ҳолда, юртимизда олий таълим тизимини модернизaция қилиш, унга ўқитишнинг замонавий шакл ва технологияларини жорий этиш, мутахассислар тайёрлаш бўйича ихтисослик йўналишларини такомиллаштириш борасида самарали ишлар амалга оширилди.
Ўзбекистонда кейинги йилларда жамиятда бозор иқтисодиёти муносабатларининг қарор топиши билан боғлиқ равишда ишлаб чиқариш жараёнида фаолият юритаётган, шунингдек, ОТМда тайёрланаётган кадрларда назарий билимларни амалиётга бевосита, самарали татбиқ эта олиш қобилиятини ривожлантиришга бўлган эҳтиёж шаклланди. ОТМда бўлажак мухандислик компютер графикаси ўқитувчиларининг касбий график компетентликка эга бўлишлари юқорида қайд этилган эҳтиёжни қондиришнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади.
Бўлажак мухандислик компютер графикаси ўқитувчиларида касбий график компетентликни ривожлантириш жараёни ОТМ мухандислик компютер графикаси йўналишлари фаолиятининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Шу боис мазкур таълим муассасаларида технологик таълим йўналиши бўйича таҳсил олаётган талабаларда касбий график компетентликни шакллантиришга хизмат қиладиган зарур педагог шарт-шароитларни яратиш мақсадга мувофиқдир.
Тадқиқот муаммосига оид олиб борилган таҳлиллар шуни кўрсатадики, бўлажак технологик таълим ўқитувчиларини тайёрлашни такомиллаштириш муаммолари бўйича Республикамиз педагог олимлариданш Ш.К.Муродов, А.П.Адилов, Н.А.Муслимов, Ў.Қ.Толипов, О. А. Қўйсинов, М. М. Қодиров. Ш. Муслимов ва бошқалар илмий-тадқиқот ишлари олиб борилган.
Айни пайтда республика ОТМда мухандислик компютер графикаси йўналишида бакалаврлар тайёрлаш йўлга қўйилган. Шу боис ОТМ зиммасига бўлажак мухандислик компютер графикаси ўқитувчиларида касбий билим, амалий кўникма ва малакаларни шакллантириш, таълимга ижодий ёндашган ҳолда муаммолар ечимини топиш, мустақил фикрга асосланган хулоса чиқариш, график компетентликни шакллантириш вазифалари юклатилган.
Шунга кўра, олий таълим тизимида мухандислик компютер графикаси йўналишлари бўйича ўқитувчиларни тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш ва технологик таълими самарадорлигини оширишга қаратилган тадқиқотлар таҳлили шуни кўрсатдики, мазкур муаммо юзасидан катор олимлар тадкикотлар олиб боришган.
Мухандислик компютер графикаси ва касб таълими ўқитувчиларини тайёрлашнинг назарий ва услубий жиҳатлари Р.Х.Джураевнинг фундаментал тадқиқотларида ўз аксини топган .
Жамиятимизнинг ислоҳ қилиниши таълим тизимининг етакчи элементи сифатида замонавий мактабларни модернизaциялаш зарурлигини келтириб чиқарди. Замонавий амалиёт таҳлили шуни кўрсатадики, мазкур ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар даври ўсиб келаётган шахс учун аҳамиятлидир. У таълим сиёсати, қонунчилик тизими, жўшқин ташаббускорлик ва ғоявий инновaцион ҳаракатлар, ижтимоий-педагогик билиш, педагогик тадқиқотлар ва ишланмаларда акс этади.
Педагогик тадқиқотларда шахс ривожланиши билан боғлиқ ғоялар ривожлантирувчи таълим назарияси сифатида ифодаланган, улар В.А.Сластенин, И.Ф.Исаев, Е.Н.Шиянов ва бошқаларнинг тадқиқот ишларида асослаб берилган. Ривожлантирувчи таълимнинг асосий мақсади болани ўз ўзини ўзгартиришга интилувчан ва бунга қодир субъектга айланиши учун шароит яратиб бериш ҳисобланади.
“Профессионал” таълим соҳаси тарбия соҳасининг ажралмас қисми бўлиб, ўқувчиларни яратувчанлик ва фаолият, касбий ўзликни англаш, келажакда мактаб битирувчиларининг турли касбларни эгаллашлари билан боғлиқ мустақил меҳнат фаолиятига тайёрлайди.
Мухандислик компютер графикаси асосий мақсади технологик маданиятни шакллантириш бўлиб, у моддий ва маънавий қадриятларни яратиш бўйича яратувчанлик фаолияти методлари ва воситалари тизимини эгаллашни кўзда тутади. У замонавий ва истиқболли энергия тежовчи, моддий тежамкор ва чиқимсиз технологияларни, атроф-муҳитнинг ифлосланишига қарши курашиш методлари, меҳнат қилиш маданиятини ўзлаштириш; меҳнат қилиш жараёнини режалаштириш ва ташкил қилиш, технологик интизом, иш жойини асбоб-ускуналар билан тўғри таъминлаш, меҳнат муҳофазаси, ҳужжатларни компьютерда қайта ишлаш, муомала маданияти, ижодий фаолияти асослари, лойиҳаларни бажариш; лойиҳавий фаолият имкониятлари ва талабларини аниқлаш, ахборотларни йиғиш ва таҳлил қилиш, лойиҳа ғоясини илгари суриш, ушбу ғояни тадқиқ қилиш, режалаштириш, ташкиллаштириш, ишларни бажариш ва уни баҳолашни ўрганишни кўзда тутади.
В.Д.Симоненконинг таъкидлашича, профессионал маданият эгаси ижодий, коммуникатив, ижтимоий, илмий-тадқиқот, ахборот, умуммаданий ва умумкасбий кўникма ва малакалари ривожланган ижодкор шахсдир. У ноодатий фикрлаш ва ҳаракат қилиш имкониятига эга .
Замонавий мактаб ўқувчиси эгаллаши лозим бўлган профессионал таълим – технологик ўзгаришлар билан боғлиқ муаммоларни ўрганишга йўналтирилган интегратив билимлар мажмуасидир.
Мухандислик компютер графикаси мақсадларига қуйидагилар киради:
Шахс шаклланиш жараёни натижасида кутилаётган ва фаолият лойиҳаси сифатидаги технологик таълимнинг мақсади ўқувчиларни мухандислик компютер графикаси тайёрлаш тизимини, унинг шакл ва методларини ривожлантиришдир.
Цивилизaция босқичларининг ўзгариши технологик таълим парадигмасининг ўзгаришига олиб келди: қўллаб - қувватловчи таълимдан инновaцион таълимга ўтилади. Натижада инновaцион таълим стратегияси, бизнинг тушунчамизга кўра ёшларни ўзгарувчан шароитларга тайёрлашда асосий ўринни технологик тайёргарлик эгаллайди.
Мухандислик компютер графикаси тайёргарлик интегратив асосга эга, у политехник таълим, меҳнат таълими ва тарбияси, касбий тайёргарликни ўз ичига олади, талабаларда табиат, амалиёт, инсон, илм-фан ҳақида аниқ тасаввур ҳосил қилади.
Илмий адабиётларни таҳлил қилиш "ривожланиш" тушунчасининг маъносини очиб беради. Педагогик адабиётда "ривожлантириш" тушунчаси кўпинча турли омиллар ва шароитлар (ташқи, ички, ижтимоий ва табиий, ташкилий ва ўз-ўзидан) шахсига таъсири билан боғлиқ. "Ривожлантириш" атамасини тушуниш, қоида тариқасида, ҳар қандай ташқи бошқарув кучлари таъсири остида сифат ўзгаришлари содир бўлган объектларга тегишлидир. Ушбу таҳлилга асосланиб, "компетентликни ривожлантириш" тушунчаси бизнинг тадқиқотимизда биз фаол таълимий ҳаракат сифатида қараймиз, бу эса шахснинг касбий ривожланишини тезлаштиришга, унинг профессионал фаолиятга тайёр бўлишига қаратилган таълим мазмуни аниқ мақсадга эга бўлишини ифодалайди. Компетентлик фақат фаолият жараёнида ривожланиши мумкин.
Мухандислик компютер графикаси тайёргарлик умумий-илмий ва технологик билимларни кўзда тутади, улар ёрдамида инсон янги дунёни яратиш ва лойиҳалаш (ўзгартириш)га қодир бўлади.
Бундай шарт-шароитларда янгиликларни тўғридан-тўғри ташувчи сифатида мухандислик компютер графикаси ўрни сезиларли даражада ортиб бормоқда.
Замонавий ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлар педагогика олий таълим муассасалари битирувчиларидан замонавий технологик ва педагогик реалликни таҳлил қилиш имкониятини таъминлаш, янги ностандарт ғояларни илгари суриш, замонавий ишлаб чиқариш ва мактаб талабларига жавоб берувчи шароитдан амалиётда фойдаланиш, метод ва воситалар, инновaцион таълим технологиялари, юқори даражадаги билимлар асосида қарорлар қабул қилиш ва касбий кўникмаларини ривожлантириш каби сифатларни талаб қилади.
Замонавий амалиёт таҳлили шуни кўрсатадики мухандислик компютер графикаси ўқитувчисига қўйиладиган талаб ва касбий-педагогик тайёргарлик даражаси ўртасида қарама-қаршилик мавжуд.
1992 йиллардан бошлаб меҳнат таълими ва ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича ўқув-тарбия жараёнини ташкил қилиш мазмуни ўзгара бошлади
Мухандислик компютер графикаси таълим ўқитувчисини касбий шакллантириш жараёнини ташкил этишда унинг умумий ташкилий асослари, мазмуни, шакли ҳамда методларини белгиловчи асосий конуниятларни аниклаш муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирча, амалиётда, анъанавий (ахборот, маълумот берувчи) таълим устунликка эга. Бу ҳолат ОТМнинг педагогик жараёни учун ҳам тегишли. Бундай таълимнинг моҳияти "тайёр" билимларни узатишга олиб келади.
Анъанавий шароитда талаба пассив мавқега эга. Шу билан бирга, шахснинг ўз-ўзини ривожлантириш механизмлари, унинг актив билиш фаолияти кам ҳисобга олинади. Ш.А.Амонашвили буларни мажбурий деб ҳисоблайди. Муаллифнинг фикрига кўра, "мактабда ўқувчиларни мажбурлашсиз ўқитишнинг иложи йўқ". Ушбу тамойилга амал қилиб, ўқитувчилар ўқувчиларни ўрганишга, билимларни ўзлаштиришга мажбур қилишади.
Педагогика ҳар қандай кўринишдаги фаолиятнинг умумий хусусиятларига асосланади: мақсадни белгилаш, характерни тамоён қилиш, предметлилик, онглилик. Бунда фаолиятни ташкил қилиш, унинг таркибий қисмлари билан тузилмаси ҳисобга олинади.
Таълимда фаолиятли ёндашувни амалга ошириш жараёнида юқорида санаб ўтилган фаолият педагогик ҳодиса сифатида эътиборга олиниши керак. Бунда фаолият тушунчасини тор маънода объектни ўзгартириш сифатида тушунмаслик керак. Фаолият тушунчасини инсон ички дунёсини ўзгартириш, унинг салоҳиятини намоён этиш сифатида тушуниш керак. Педагогикада бундай фаолият етакчидир.
1. Фаолиятнинг объектив имкониятларидан максимал даражада фойдаланиш, шунингдек, унинг субъектив асосини ҳар томонлама таъминлаш зарур. Уларнинг аҳамияти қуйидагилардан иборат: талабанинг барча фаолиятини, шахсий ҳаракатларини ҳам рағбатлантириш; фаолият мотивлари ва усуллари билан ўзаро боғлиқлик; амалга оширилган ҳаракатлар ва умумий фаолият натижаларидаги муваффақиятларни мустаҳкамлаш.
2. Фаолият, унинг мазмуни, вазифалари, сабабларини оперaцион жиҳатини ривожланиши.
3. Фаолиятни ҳар томонлама ривожлантириш, ўқувчининг мустақиллиги.
Фаолиятнинг умумий назарияси нуқтаи назаридан унинг алоҳида кўриниши ва батафсил ўқув-билиш фаолиятини ўрганиш керак. Ўқитувчининг билиш фаолияти мазмунни тушуниши, унинг қайси шаклда шакллантирилиши, болалар қандай тартибда шаклланиши кераклиги ва барча талабаларга мўлжалланган билиш фаолиятини шакллантиришни кафолатлаш учун қандай шартларни ҳисобга олиш кераклиги, уларни ўқитишда субъектив жиҳатлар муҳим аҳамиятга эга. Психологлар (Д.Б.Богоявленская, Л.Б.Ермолаева-Томина, Я.Л.Пономарев ва бошқалар) ижодий фаолият жараёни учта асосий босқичдан иборат деб ҳисоблайдилар.
Улардан биринчиси – тайёргарлик босқичи бўлиб, унда мустақил равишда мақсадни аниқлаш қобилияти ижодкорликнинг энг юқори кўрсаткичидир. Ўқув жараёнида ушбу қобилият анаъавий таълим методикаси билан шакллантирилиши мумкин. Шундай қилиб, мақсадни аниқлаш қобилияти маълум бир таълим фаолияти шаклининг зарурлигини англашдан бошланади. Шунинг учун мақсадни ўрганиш унинг эҳтиёжлари ва талабларини аниқлаш билан бошланади. Барча таълим тизими график билим ва кўникмаларни эгаллаш ва уларни муайян ишлаб чиқариш фаолиятида қўллаш зарурлигини англаш қобилиятини шакллантиришга асосланиши лозим.
Ижодий жараённинг иккинчи босқичи изланиш жараёни билан боғлиқ бўлиб, керакли натижага эришиш, изланиш фаолияти учун ижодий оперaцияларни ўзлаштиришни талаб қилади. Ушбу оперaциялар янги элементларни ўзгартириш, қайта ишлаш ва бирлаштирилишини ўз ичига олади.
Ўзгартириш оперaциялари – бу одатда, ўзгартирилган объектдир. Бироқ, конструктив элементларни қўшиш ёки олиб ташлаш ҳисобига, объектнинг янги шакли пайдо бўлади.
Ўзгартириш оперaцияси объектнинг асосий мазмунини сақлаб қолишда ҳам амалга оширилади. Бу ерда унинг функцияси ўзгаради. Масалан, деталнинг бир график тасвири объектнинг ҳақиқий шакли сақланиб қолган ҳолда бошқасига ўзгартирилади. Чизмачиликдаги бу топшириқ объект тасвирини ўзгартириш деб аталади.
Бирлаштирилиш, қўшиш ёки аралаштириш оперaциялари амалда мавжуд бўлган элементларга янги шакл ва функционал вазифа юклайди.
Учинчи босқич – бажариш босқичидир. Бу шахсдан махсус кўникма ва аниқ тадбирларни талаб қилади. Бундан ташқари, ижодкорликнинг ҳар бир турида улар жуда аниқдир.
Шундай қилиб, технологик таълим ўқитувчисининг касбий-педагогик тайёргарлигининг юқори даражада бўлишига эришиш қуйидаги ҳолатлар мавжудлигини тақозо этади: бўлажак технологик таълим ўқитувчисининг касбий ва шахсий шаклланиш даражаси бу йўлда ташкил этилган жараённинг умумий моҳиятини ёритувчи педагогик тизим самарадорлигига чамбарчас боғлиқлиги; бўлажак технологик таълим ўқитувчисининг касбий жиҳатдан шакллантиришни таъминловчи жараёнларнинг ташкилий бошқаруви мақсадга мувофиқ тарзда такомиллашиб бориши; рефлексив бошқарув мухандислик компютер графикаси ўқитувчисини касбий жиҳатдан шакллантиришдан кўзланган мақсаднинг натижаланишини кафолатлайди.
Бўлажак бўлажак проффесионал таълим ўқитувчиларининг касбий ривожланишда касбий график компетентлик ва ривожланиши бир-бири билан чамбарчас боғлиқ: касбий график компетентлик бир томондан касбий ривожланиш жараёнида шаклланса, бошқа томондан эса, шахснинг мутахассис сифатида намоён бўлишининг муҳим кўрсаткичи ҳисобланади.
Касбий график компетентлик муаммосига нисбатан қизиқишларнинг ортишига қарамасдан, бу феноменнинг табиати, тузилиши, динамикаси ва функциялари ҳақидаги саволлар ҳали ўзининг ечимини топганича йўқ, бир қанча чалкашликларга эга. Бизнинг фикримизча, бунинг энг асосий сабаби ушбу муаммонинг, хусусан, шахснинг умумий тузилишидаги касбий график компетентлик ўрнида қўлланилувчи ижтимоий сифатларнинг кам ўрганилганлиги билан боғлиқ. Касбий график компетентлик муаммосини тадқиқ қилиш учун, энг аввало, бу воқелик шахс сифатлари тизимида қандай ўрин эгаллашини, қолаверса, шахснинг касбий ва ижтимоий ўзини ўзи англашида қандай роль ўйнашини тушуниб олиш лозим.
Педагогик кузатишларимиз кўрсатадики, касбий график компетентлик муаммосини тадқиқ қилишга нисбатан иккита йўналиш мавжуд: биринчиси, касбий ривожланиш, шахснинг комил топишига йўналтирилган, иккинчиси эса, касбий ривожланишнинг компютер графикаси томонлари ва омилларига йўналтирилгандир.
Касбий график компетентлик ва бўлажак мухандислик компютер графикаси ўқитувчисининг касбий ривожланиши орасидаги боғлиқлигини кўриш мумкин. Шу билан бирга, график компетентликнинг ўзида қуйидагиларни мужассамлаштирган мураккаб жараён эканлигини кузатилади: касбий тренинглар, фаолиятни амалга оширишга нисбатан қўйиладиган талаблар ва стандартларни ўзлаштириш, меҳнат жамоаси доирасида хулқ-атвор меъёрларини тушуниш. Чунки касбий график компетентлик касбий ривожланиш жараёнида шаклланади ва ривожланади. Касбий ривожланиш эса меҳнат жамоаси ижтимоий-таълимий муҳит билан узвий боғлиқ.
Касбий график компетентлик муаммосини тадқиқ қилишда асосий эътибор бўлажак мухандислик компютер графикаси ўқитувчисининг касбий ривожланишидаги муаммоли вазиятларни қабул қилиш ва уларни бартараф этиш усулларини билишини таҳлил қилишга қаратилади. Касбий ўзини ўзи англаш борасида қарор қабул қилиш жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: муаммоли вазиятларнинг юзага келиши, реал имкониятларни аниқлаш, имкониятларни қатор мезонлар ёрдамида баҳолаш; адекват имкониятларни танлаш ва амалга ошириш, педагогик қарорларнинг таълими динамикаси билан мувофиқлиги ва бошқалар.
Касбий график компетентликни тадқиқ қилувчи жаҳон психологлари учун психик воқеликларни тузилмавийлиги ва тизимлилиги тамойили, сифатларнинг генетик ўзаро боғлиқлик даражасини қидириш, касбий фаолиятни ўзлаштириш ва амалга ошириш жараёнида сифатларнинг ривожланишини тадқиқ қилишга асос бўлиб хизмат қилади. Бу жаҳон тадқиқотчиларининг анъанавий ва концептуал методологик базаси бўлиб, қуйидагиларга хизмат қилади: касбий фаолиятдаги системагенез, шахснинг касбий ривожланиши, меҳнат фаолияти ва бошқалар.
Касбий график компетентликнинг элементлари тарзида эҳтиёжлар, қизиқишлар, йўналишлар, ишонч ва касб орқали қондирилувчи ва амалга ошилувчи шахснинг мотивaцион соҳасининг бошқа таркибий қисмлари кўриб чиқилади. Касбий график компетентликга эришиш учун шахс фаоллигини таъминловчи зарурий билим ва қобилиятларга эга бўлиш лозим.
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, касбий график компетентлик – ижтимоий шароитларга боғлиқ бўлган шахсий ва касбий ривожланиш маҳсулидир.
Мухандислик компютер графикаси таълими ўқитувчиларида касбий график компетентликни ривожлантиришда қуйидагилар тақозо этилади: педагогик ҳамда ишлаб чиқариш амалиётида муаммоли вазиятларда аниқ қарор қабул қила олиш қобилиятларини ривожлантириш; таълим йўналиши ўқув режасидаги фанлар бўйича ахборотлар олиш имкониятига эга бўлишлари учун фанлараро ўзаро алоқадорликка эришиш асосида муаммоли вазиятли топшириқларни ишлаб чиқиш ва уларни тизимлаштириш; педагог кадрлар тайёрлаш тизими сифатини оширишда таълимнинг янги шаклларидан фойдаланиш жиҳатларини илмий асослаш.
Мухандислик компютер графикаси йўналиши бўйича таълим олаётган бўлажак ўқитувчиларда касбий график компетентликни ривожлантиришни билим олишга қизиқиш ва қобилиятни, технологик тайёргарликни такомиллаштиришга қаратилган омил сифатида қараш лозим. Муаммони ҳал этишнинг муҳим омили сифатида технологик таълими йўналиши бўйича таълим олаётган бўлажак ўқитувчилардан педагогик такомиллашиш, касбий билимларни чуқурлаштириш ва малакасини ошириш талаб этилади.
Илмий адабиётларни таҳлил қилиш "ривожланиш" тушунчасининг маъносини очиб беради. Педагогик адабиётда "ривожлантириш" тушунчаси кўпинча турли омиллар ва шароитлар (ташқи, ички, ижтимоий ва табиий, ташкилий ва ўз-ўзидан) шахсига таъсири билан боғлиқ. "Ривожлантириш" атамасини тушуниш, қоида тариқасида, ҳар қандай ташқи бошқарув кучлари таъсири остида сифат ўзгаришлари содир бўлган объектларга тегишлидир. Ушбу таҳлилга асосланиб, "компетентликни ривожлантириш" тушунчаси бизнинг тадқиқотимизда биз фаол таълимий ҳаракат сифатида қараймиз, бу эса шахснинг касбий ривожланишини тезлаштиришга, унинг профессионал фаолиятга тайёр бўлишига қаратилган таълим мазмуни аниқ мақсадга эга бўлишини ифодалайди. Компетентлик фақат фаолият жараёнида ривожланиши мумкин. Мухандислик компютер графикаси йўналиши мутахассисларни самарали ташкил этилган профессионал фаолият ва сифатли касбий тайёрлаш талабаларнинг умумий ва касбий малакаларини ривожлантиришга ёрдам беради.
Таълим жараёнида шаклланадиган ва билим, кўникма, муносабатлар, тажриба ва шахснинг хулқ-атвор моделини ўз ичига олган шахснинг асосий ва касбий компетенцияларини шакллантириш ва ривожлантиришга йўналтирадиган вазифалар турларини аниқлашга қаратилган бир қатор йўналиш ва ёндашувларни аниқлади. Тадқиқотчилар мутахассиснинг касбий маҳоратининг профессионал кўрсаткичлари сифатида асосий кўрсаткичларини таъкидлашади. Бу инсоннинг умумий маданияти даражасини белгилайди, унинг маълумотлари умумий ва ўзига хос касбий компетенция деганда “хабардорлик, ҳар қандай соҳадаги обрў-эътибор, таҳлилий фикрлаш қобилияти ва ўз вазифаларини бажаришда комплекс ёндошиш” тушунилади.
Касбий компетентцияни ривожлантириш муаммоси маҳаллий олимларнинг (Ю.В. Варданян, М.И. Дяченко, Э.Ф.Зеер, И.A. Зимняя, В.A. Наперов, В.Г. Райндак, В.A.) асарларида очиб берилган. Сластенин, A.В. Смирнов, В.Ф. Спиридон, Н.В. Чекалева, С.Э. Шишова ва бошқалар). Уразова М.Б. тадқиқотчилар касбий компетентцияни ҳар қандай соҳадаги тажрибани яхши билиш, энг яхши ютуқларидан фаол фойдаланиш деб билишади; интегрaция категорияси вазифалар ва муаммолар моҳиятини чуқур тушуниш; жой ва вақтнинг аниқ шароитларига мос келадиган восита ва усулларни танлаш қобилияти; хатолардан сабоқ олиш ва мақсадларга эришиш жараёнида ўзгаришлар киритиш қобилияти; эришилган натижалар учун жавобгарлик ҳисси. A.К. Маркова касбий компетенцияни бўлажак мутахассис шахсининг ажралмас сифати сифатида кўриб чиқади ва унинг таркибига касбий билимларни, касбий позициялар ва муносабатларни, касбий билим ва кўникмаларни эгаллашни таъминлайдиган шахсий хусусиятларни ўз ичига олади . Жилич С.В. касбий компетентция билимларни, кўникмаларни ва касбий фаолиятни амалга ошириш усулларини ўз ичига олади. Касбий компетенция мазмуни юқори касбий билимларнинг юқори даражаси, махсус қобилиятларнинг ривожланиш даражаси, меҳнатнинг ҳар хил турларига бўлган эҳтиёж, касбий фаолиятнинг турли соҳаларини моҳирона ўрганиш орқали аниқланади. Долзарб касбий муаммоларни чуқур тушуниш, ҳар қандай профессионал муаммоларга хабардор ечим, бизнеснинг ишончлилиги ва кўплаб профессионал муаммоларни тўғри ҳал қилиш қобилияти. Психологик ва акмеологик тадқиқотларда касбий компетенция шахснинг профессионаллиги қуйи тизимининг асосий когнитив таркибий қисми сифатида, меҳнат предметини профессионал кўриш соҳаси, доимий равишда кенгайиб борадиган махсус билимлар тизими, ҳал қилинадиган муаммолар ёки саволлар қатори, интеллектуал иштирок, янги билимларни олишга тайёрлик, юқори маҳсулдорлик билан касбий фаолиятни амалга оширишга имкон беради. Aнъанага кўра, педагогикада касбий компетенция тушунчасининг таърифи касбий фаолиятни амалга оширишга тайёрлик ва шахснинг ўзига хос хусусияти, мутахассис маданиятининг ажралмас қисми ёки элементи орқали юзага келади.
Касбий компетенцияни ривожлантириш бўйича олиб борилган илмий ишларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, улар учун касбий компетенция касбий муаммоларни ҳал қилиш учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларнинг бирикмаси сифатида қабул қилинади ва касбий аҳамиятга эга бўлган хусусиятлар ҳисобланади. Баъзи олимларнинг таъкидлашича, касбий компетенция, биринчи навбатда, касбий фаолият соҳаси шароитида аниқланган муаммоларни ҳал қилиш қобилиятига йўналтирилган юқори даражадаги билимларни ўз ичига олади. Фаолият, хулқ-атворда шахсиятнинг фаол намоён бўлиши бўлиб, у ҳар қандай зарур вазиятда инсон томонидан ўзлаштириладиган касбий компетенцияларни ривожлантириш қобилияти сифатида тавсифланади. Касбий компетенцияларнинг таркибий қисмлари ҳар қандай мутахассислик учун малака меъёрларига жавоб берадиган ва мутахассиснинг касбий компетенциясини белгилайдиган минимал ва етарли даражада хусусий қурилишлар сифатида кўриб чиқилади. Касбий маҳоратнинг хусусий қурилиши асосида малакали мутахассис учун зарур бўлган асосий сифатлар ривожланади. Касбий компетенцияни ривожлантириш шароитида унинг таркибидаги турли қисмларни ва турларини шакллантириш мумкин.
Таълмда рақамли технологияларни ўқитиш сифатини сақлаб қолган ҳолда самарали қўллаш учун нималар қилиш керак? Биринчидан, албатта мамлакатимизда Интернет инфратузилмасини яхшилашимиз, мобиль операторлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишимиз ва энг муҳики аҳолининг, айниқса талаба ёшларни замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг сўнг ютуқларини ўзлаштиришга шарт-шароитлар ҳамда имтиёзлар яратиб беришимиз лозим. Иккинчидан, ўқув жараёнини ташкил этишда рақамли технологиялардан фойдаланиш кўламини кенгайтириш ва ахборот ресурслари, ўқитиш воситалари ва масофавий ўқитиш технологияларини ривожлантириш, ижодкор талабаларни университетни рақамлаштириш лойиҳаларига жалб қилиш билан олий таълим муассасалари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш бўйича ваколатли органларга таклифлар бериш, юқори самарадорликка эга рақамли қурилмалар билан жиҳозланган тузилмалар, ўқув хоналари, лабораториялар, медиастудиялар ва бошқаларни ўз ичига олган марказларни ташкил этиш ҳамда унда орттирилган тажрибани Ўзбекистоннинг барча олий таълим муассасаларида қўллаш. Учинчидан, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва таълим технологияларининг мустаҳкам интеграциясини таъминлаш, бу борада педагог кадрларнинг касбий маҳоратини узлуксиз ривожлантириб бориш учун қўшимча шароитлар яратиш. Тўртинчидан, интерфаол тақдимот тизимларидан фойдаланиш, маъруза ва семинар дарслари учун интернет билан боғлиқ ҳолда интерфаол ва мультимедиали тақдимотларни ишлаб чиқиш каби мавзулар бўйича ўқитувчиларнинг малакасини ошириш учун курсларни ташкил қилиш ва ўтказиш. Бешинчидан, реал вақт режимида интерфаол тақдимот тизимлари, видеоконференцалоқа тизимлари, виртуал заллар, электрон ресурслардан фойдаланиб исталган вақтда масофавий ўқитиш жараёнини амалга ошириш. Олтинчидан, булутли технологиялар, виртуал воқелик, кенгайтирилган воқеликдан фойдаланиш ҳамда дидактик материаллар ва тажриба дизайнларини ишлаб чиқишда 3D принтерини қўллаш, рақамли дидактика ва рақамли таълим моделларини қўллаш, ўқитувчилар ва талабалар учун лойиҳалар, диплом ишлари, илмий изланишлар ва бошқаларини муҳокама қилиш учун илмий веб-сайтлар ишлаб чиқиш лозим. Шундагина, биз рақамли технологиялардан фойдаланиб таълим сифатини туширмаган ҳолда талаба-ёшларга бугунги кун талаби даражасида билим олишларига эришамиз. Алоҳида таъкидлаш керакки, бугунги кунда ҳаётимиз ҳар жиҳатдан техника ва технологиялар билан боғлиқ, яъни эрталаб соат бонгидан бошлаб то кун режасини “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalaruz тузиш ва ўқиш билан якунлашгача. Биз таълим сифатини ошириш ва ривожлантириш учун технологиялардан манфаатли фойдаланиш имкониятини яратишни истадик. Қачонки, планшет таълим олишнинг бир элементига айланса, болалар ўқиш жараёнига катта қизиқиш билан киришади. Бу ўйин билан классик таълимни бирлаштиришга тенгдир. Натижада ўқиш жараёни яхшиланади, ўзлаштириш, таълим даражаси ва кадрларни тайёрлаш самарадорлиги ошади. Билимли авлод, профессионал кадрлар — бу жамиятнинг кенг миқёсда ривожланишининг гаровидир.
1.2. Илмий-педагогик манбаларда “компетентлик” ва “касбий график компетентлик” рақамли техналогиялар тушунчаларининг талқин этилиши.
Мухандислик компютер графикаси таълим ўқитувчиларини касбий графикавий фаолиятга тайёрлаш ОТМларда ташкил этиладиган график билимларни тарғиб этувчи фанларни ўқитиш асосида амалга оширилади. Ўз моҳиятига кўра ОТМда бўлажак мухандислик компютер графикаси ўқитувчиларини касбий график фаолиятга тайёрлаш мухандислик компютер графикаси муҳим йўналишларидан бири, яхлит жараён ҳамда аниқ мақсадга қаратилган педагогик фаолият якуни сифатида намоён бўлади. Г.А.Галенюк, С.В.Жиличларнинг эътирофига кўра, график фанлар талабаларда график ва касбий компетентликни, техник йўналишдаги фанларнинг изчиллиги асосида назарий ҳамда амалий билимлар асослари (машина ва механизмлар назарияси, машина деталлари, курс иши ва диплом лойиҳаларини бажариш учун махсус фанлар)ни ўзлаштириш учун зарур бўлган билим ва малакаларни шакллантира олиши зарур .
Мухандислик компютер графикаси таълимнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида ОТМда бўлажак технологик таълим ўқитувчиларини касбий график фаолиятга тайёрлаш тегишли таълим йўналиши бўйича давлат таълим стандартларига мувофиқ бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг муайян касбий-малакавий талабга жавоб бериши зарурлигини англатади.
Яхлит жараён сифатида намоён бўлар экан, ОТМда бўлажак мухандислик компютер графикаси ўқитувчиларини касбий график фаолиятга тайёрлаш кўплаб таркибий элементларнинг бирлиги ҳамда ўзаро алоқадорлигини тақозо этади. Бунда касбий графикавий таълимнинг ҳуқуқий, назарий-методологик, ташкилий, амалий-методик, ташхис-баҳоловчи асослари, муҳим қонунлари, қонуниятлари, устувор тамойиллари, етакчи ғоялари, терминологияси, методикаси, технологияси ҳамда назорат-баҳолаш тизими каби таркибий элементлар ОТМда бўлажак технологик таълим ўқитувчиларини касбий график фаолиятга тайёрлаш жараёнининг яхлитлигини таъминлайди.
М.Ҳ.Усмонбоева умумий диалектик қонунларни педагогик қонунлар учун ҳам муҳим асос эканлигига эътиборни қаратади. Муаллифнинг фикрига кўра педагогик қонунлар қуйидагилардир: 1) кўплаб, баъзан эса бир-бирига зид характердаги ғоялар негизида педагогик аҳамиятли қарашларнинг шаклланиши; 2) таълим олувчилар томонидан ўзлаштирилган билим, кўникма, малака, шахсий фазилатларнинг сифат жиҳатидан такомиллашиб бориши, ҳаётий ва касбий тажрибанинг ортиб бориши; 3) янги, замонавий, илмий жиҳатдан такомиллашган қарашларнинг даврий ва ғоявий жиҳатдан эскирган ғояларни рад этиши; 4) педагогик ғоя ва қарашларнинг яшовчанлиги турли замона ва маконда яшовчи шахсларнинг маънавий эҳтиёжларини тўла қондира олиши ҳамда ҳаётий интилишлари, қадриятларига мос келишига боғлиқ.
Муаллиф, шунингдек, педагогик қонуниятларини ҳам аниқлаштиришга уринади. Улар: 1) шахс камолотида психологик-генетик омилларнинг муҳим аҳамиятга эгалиги; 2) таълим мазмунининг унинг сифатини белгилашда аҳамиятли эканлиги; 3) билимнинг пухта бўлиши ўқув ахборотларининг изчил, узлуксиз, тизимли ўзлаштиришга боғлиқлиги; 4) таълим тизимининг шахс эҳтиёжини қондиришга ва унда ҳаётий қадриятли сифатларни шакллантириш ҳамда ривожлантиришга хизмат қилиши зарурлиги; 5) таълим мазмуни жамиятда рўй бераётган ижтимоий, иқтисодий ва маданий ўзгаришларга мос бўлиши, ўзида жамиятнинг ижтимоий-педагогик эҳтиёжини акс эттира олиши кераклиги.
Аниқ мақсадга қаратилган педагогик фаолият якуни сифатида мухандислик компютер графикаси ўқитувчиларининг жамият томонидан ихтисослик мутахассисининг касбий тайёргарлигига қўйиладиган ижтимоий ҳамда мухандислик компютер графикаси педагогик талабларига мувофиқ олий таълимни изчил, узлуксиз, тизимли амалга ошириш асосида чегаравий кўрсатгичлар (олий маълумот)га эга бўлишини ифодалайди.
“Компетентлик” тушунчасининг мазмуни ва моҳиятини ўрганиш унга нисбатан бир нечта изоҳларнинг мавжудлигини кўрсатди. “Компетентлик” тушунчаси турли фан соҳаларидаги олимлар томонидан қўлланилади.
Педагогик ва психологик адабиётларда “компетентлик” (лот. “competo”, ингл. “competens” (competents) – қобилият, компетентли, компетентлар) тушунчаси шундай талқин этилади: бирор нарсани муҳокама қилмоқ, билимларни эгаллаш; бирор масала ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш; яхши маълумот берилган масалалар соҳаси; муайян соҳага тегишли, қобилиятли, билимдон ва яхши ўзлаштирувчи; бирор соҳада малакали, билимдон, ҳурматга сазовор шахс.
Компетентлик тушунчасини компетентликнинг турли кўринишларига мурожаат қилиш асосида кўриб чиқилган.
Психология нуқтаи назаридан (И.Н.Трофимова), компетентликни бирор фаолиятни амалга ошириш самарадорлигини таъминловчи шахснинг психологик сифатлари бирлиги деб тавсифлайди. Компетентлик қайси соҳага кирмасин, у мунтазам равишда янги ресурслар билан тўлдирилади.
“Компетентлик” тушунчасини назарий жиҳатдан талқин қилишда М.К.Кабардов, Е.В.Арцишевская ўзига хос ёндашувни илгари сурган, яъни “компетентлик” ва “қобилият” тушунчаларини ўзаро солиштириш асосида изоҳлашга ҳаракат қилишган. Шундай қилиб, муаллифлар “компетентлик” деганда хулқ-атвор хусусияти, шахс фаоллиги шакли, унга мос ҳолда муайян кўникма ва қобилиятларнинг шаклланганлигини тушунадилар. Натижада, “компетентлик” тушунчаси ўқитиш натижалари, ўзлаштириш натижаси сифатида тушунилади .
Баъзи олимларнинг фикрига кўра, компетентлик “тушуниб, билиб ишлаш” фаолиятини билдирувчи умумий баҳоловчи атамадир. Одатда, бу атама ижтимоий-касбий мавқега эга бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади, уларнинг тушуниш даражаси, билимлари ва кўникмалари улар бажарадиган вазифаларнинг мураккаблик даражасига ёки ҳал қилган муаммоларига мос келишини белгилайди.
Ж.Равеннинг фикрига кўра, компетентликнинг асосий таркибий қисмлари: муайян турдаги компетентлик учун зарур бўлган мотивaция, қадрият йўналишлари ва иш сифатлари; инсоннинг жамият таркибидаги аҳамиятига нисбатан ҳис-туйғулари ва муносабати; ижтимоий муносабатлар ва унинг тартиби нимани англатишини тушуниш кабилардан иборат. А.К.Маркова профессионализм компепциясини ишлаб чиқиб, билим, кўникма, ҳолат, шахсий хусусиятлар каби компетентлик таркибини белгилайди. Бунда ҳолат деганда хулқ атворни белгиловчи муносабатлар тизими тушунилади.
Илмий-педагогик адабиётлар таҳлили, олий таълим муассасалари иш тажрибаси шуни кўрсатадики, ўқитувчининг график компетентлигининг кўрсаткичи унинг “Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси” фанини ўқитишда ўқувчиларда графикавий фаолиятни шакллантиришга йўналтирилган педагогик фаолияти самарадорлигини англатади.
Яқин хорижий давлатларда график компетентлик ва уни мутахассис қиёфасида акс этиши ҳамда бўлажак мутахассисларда мазкур сифатни шакллантириш, изчил ривожлантириш муаммосининг тадқиқ этилишига алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, О.С.Быкова , Е.П.Вох , Г.А.Галенюк , С.В.Жилич, Г.М.Клочкова, Т.К.Мусалимов , Т.П.Петлина , А.В.Петухова , Н.В.Федотова , каби тадқиқотчилар томонидан олиб борилган илмий изланишларда тадқиқот объекти этиб “график компетентлик”, “график-конструкторлик компетентлиги” каби тушунчаларнинг назарий талқинини аниқлаш, шунингдек, бўлажак мутахассисларда мазкур компетентликни самарали ривожлантириш жараёнлари қабул қилинган.
Н.В.Федотованинг ишида “график компетентлик” тушунчаси қуйидагича таърифланган: бўлажак техник мутахассиснинг касбий йўналишда камолотга эришиб боришини ҳамда махсус билимларга, графикавий малака, амалий кўникмаларни ёритувчи шахсий хусусият бўлиб, у ахборотлашган жамиятда шахсий ва касбий ривожланишини таъминловчи кучли рақобатга асосланган муҳитда конструкторлик-лойиҳавий фаолиятни ташкил этишга туртки берувчи кучли мотивaция ва кенг тафаккурга эгаликни, соҳага тааллуқли янги технологияларни ўзлаштиришга тайёрликни ёритишга хизмат қилади.
Е.П.Вох график компетентлик асосини ташкил этувчи компетенциялар, уларнинг моҳиятини ўрганган. Муаллиф ушбу компетенциялар қуйидагилар эканлигига ишонч билдирган: бўлажак мутахассиснинг чизмаларни бажаришда стандарт ва қоидаларни қўллашга оид билимлар, эгалланган кўникма, малакалар, шунингдек, конструкторлик ҳужжатларини эркин юритиш, улар билан ишлашда тезкор қарор қабул қилиш қобилиятига эгалик ҳамда уларни касбий фаолиятга татбиқ этишни ифодаловчи умумлашган ҳаракат усулларини эътироф этади
Тегишли соҳага оид тадқиқотларда илмий-педагогик вазифалардан бири сифатида бўлажак мутахассислар (шу жумладан, графика фанлари ўқитувчилари)нинг график компетентлигини шакллантириш вазифаларини белгилашга эътибор қаратилган. Г.А.Галенюк, С.В.Жиличлар бўлажак мутахассисларнинг график компетентлигини шакллантиришнинг асосий вазифаларини қуйидагича белгилайди: мослашувчан тафаккурни шакллантириш; янги ғояларни илгари суриш қобилиятини ривожлантириш; онгни янги вазиятларга қайта созлаш малакаларига эга бўлишни таъминлаш; бўлажак мутахассислар томонидан янги технология турлари ва касбий фаолият усулларининг эгалланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш .
Касбий график компетентликнинг муҳим таркибий элементларидан бири – графикавий малака саналади. Шу боис айрим тадқиқотларда графикавий малака ва шахсда уни ривожлантириш масаласи ўрганилади. Т.П.Петлина томонидан олиб борилган тадқиқотда эса “графикавий малака” тушунчасининг моҳиятини ёритишга эътибор қаратилади. Муаллифнинг фикрига кўра, графикавий малака ўзида мутахассиснинг кенг тафаккури (вазиятларни таҳлил қилиш, натижаларни ҳар томонлама таҳлил қила олиш, вазифа (муаммо)нинг ечимини топишни башоратлашга асосланувчи) ҳамда техник ҳисоб-китобларни бажаришдаги муҳандислик-техник билимлар, конструкторлик ва техник ҳужжатларни тузиш (юритиш)га оид графикавий билимларига эгаликни намоён қилади .
Т.П.Петлина муҳандислик-график малакаларини қуйидаги уч гуруҳга ажратади: 1) конструкторлик ва техник ҳужжатларни тузишга доир график малакалар; 2) техник ҳисоб-китобни бажаришга доир муҳандислик-техник малакалар; 3) кенг тафаккур (вазиятларни таҳлил қилиш, ечимни топиш жараёнида натижаларни кенг миқёсда кўра олиш малакалари .
Машҳур тадқиқотчилар, конструкторлар, психологлар – “лойиҳалаш” ва “конструкциялаш” тушунчаларини турли шаклларда ифодалайдилар. Психологик-педагогик сўзлар луғатида конструкциялаш (лотинча construo – қураман, яратаман) “лойиҳаларни ва ҳисоб-китобларни бажаришда модел, машина, тузилма, технологияларни яратиш жараёни” деб тушунилади.
А.И.Половинкин конструкциялашни “инсон фаолиятининг турли соҳаларида амалга ошириладиган муҳандислик ишларининг турлари: техник тизимларни лойиҳалаш, дизайн, техникада конструкциялаш лойиҳалаш жараёнининг асосий таркибий қисмидир ва ишлаб чиқаришда буюм тайёрлаш жараёнида фойдаланилувчи техник тизимни ишлаб чиқиш билан боғлиқ” деб тарифлайди .
В.И.Калинин, В.Н.Никифоров, И.Я.Аникеевлар конструкциялашни “ижодий ишлашга йўналтирилган кўникмалар мажмуи, интуиция, лойиҳалаш жараёнини мантиқий қуриш қобилияти, ҳар бир сатрда, ҳар бир деталда мантиқни ифодаловчи қобилият, мантиқий фикрлаш жараёни” деб таърифлайдилар. Лойиҳалашда буюм чизмасини ишлаб чиқаётганда аниқ вазиятларни кўзда тутиши керак. Конструктор таклиф қилинганлардан энг яхшисини ёки камида қониқарли ечимларни изчил ва ишончли танлаб олишга имкон берадиган методга эга бўлиши керак”. Ушбу иш муаллифлари, конструктор ишини таҳлил қилиб, шуни таъкидлайдиларки, фақат интуицияга ишониш керак эмас, балки иш усули ва мантиғига эътибор қаратиш керак .
Э.Ф.Зеернинг касбий конструкциялашни таҳлил қилиш икки вазифага бўйсунишини кўрсатади: конструкторлик билим ва кўникмалар мазмунини белгилаш ва конструкциялаш жараёнида турли хил ташкилий, ҳисоблаш-график, технологик ва бошқа конструкторлик вазифаларини лойиҳалаш жараёнида ҳисоблаш .
Конструктор фаолиятининг таҳлили шуни кўрсатадики, график фаолияти кўп қирралидир. У нафақат ижодий фаолиятга хос бўлган хусусиятлар, балки илм-фан ва замонавий ишлаб чиқариш даражасини белгиловчи конструкторлик қобилиятларини ҳам ўз ичига олади.
Бунинг учун биз Ж.Диксоннинг муҳандислик фаолияти тузилмаси – муҳандислик таҳлилий схемасини кўриб чиқдик ва шу асосда муҳандислик кўникмалар, график компетентликни ташкил этувчи фаолиятли компонент тузилмасини аниқладик, уларни талабалар учун ўқув график фаолиятга педагогик мослаштирдик:
Интеллектуал режа кўникмалари: вазифани, муаммони шакллантириш
(тушунтириш), унинг барча таркибий қисмларини, шу жумладан умумий алгоритмни кўриш; асосий ҳал қилиш воситаси бўлган ёрдамчи вазифаларни аниқ шакллантириш; янгиликни аниқлаш, маълум вазифалар синфлари билан таққослаш; муҳандислик ечимлари билан аргументлаш; график кўникмалар, шу жумладан тақдим этилган натижа ва тавсиялар билан боғлиқ (жадваллар, графика, алгоритмик шакл ва бошқалар)ни қулай шаклда қабул қилиш.
2. Маҳсулот конструкцияси чизмаларини бажариш ва чизиш. Талабларга мос, буюм ва маҳсулот хусусиятларига мувофиқ материалларни танлаш. Деталларнинг оптимал шакл ва ўлчамларини танлаш, шунингдек уларга андоза танлаш. Керакли ўлчовларни бажариш. Конструкторлик допуск ва ўтказишларни тўғри бажариш. ГОСТ, маълумотнома ва техник адабиётлардан фойдаланиш.
3. Ҳисоблаш техникаси ва бошқа техник воситалар ва тизимлардан фойдаланишни талаб қилувчи кўникмалар: ёрдамчи вазифаларни ҳал қилиш учун маълум алгоритмлардан фойдаланиш; ҳар қандай конструкторлик муаммоларини ечиш алгоритмлари ва блок-схемаларини тузиш, ҳисоблаш техникаси ва компьютердан фойдаланиш .
4. Ижодий график вазифаларни бажаришда ахборотни оқилона излаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ кўникмалар: муаммоларни ҳал қилишда ахборот адабиёти сифатида ахборотни тақдим қилишнинг муаммоли-алгоритмик шаклларидан фойдаланиш.
Г.М.Клочкова бўлажак ва амалда касбий фаолиятни олиб бораётган мутахассисларга хос компетентлик сифатида махсус ижтимоий-психологик компетентликни ҳам алоҳида ажратиб кўрсатади.
Яъни, махсус касбий компетентлик – битирувчиларни касбий тайёрлаш (бизнинг тадқиқотимизга кўра технологик таълим)нинг муайян даражаси ва тури, уларда муайян касбий фаолиятга тегишли вазифаларни бажаришда тақозо этиладиган касбий компетентлик (яъни, касбий фаолиятни юритишга тайёрлик ва интилиш)нинг мавжудлиги. Унинг фикрига кўра, бу турдаги компетентлик қуйидагича талқин этилади: махсус ижтимоий-психологик компетентлик – мутахассис томонидан бевосита амалга ошириладиган меҳнат фаолияти самарадорлигини таъминловчи касбий аҳамиятли сифатларнинг мобиллашувини таъминлашга тайёрлик ва қобилияти .
Бўлажак мухандислик компютер графикаси ўқтувчиларини касбий график компетентлиги унинг интегратив сифати бўлиб, эгаллаган AKT билими ва компентенциялари асосида деталлар, конструкциялар чизмасини, график ҳамда лойиҳалаш-конструкторлик ишларини амалга оширишга амалий тайёргарлигини характерлайди. Тадқиқот ишида бўлажак технологик таълим ўқитувчисининг касбий график компетентлиги тузилмавий компонентлари аниқланди (мотивaцион-қадриятий, когнитив, амалий-фаолиятий, рефлексив-баҳолаш) ва такомиллаштирилди:
мотивaцион-қадриятий компонент ўз ичига қадриятий муносабатларни, қадрият йўналишлари, ўқув ва технологик фаолият мотивлари, бўлажак мухандислик компютер графикаси ўқитувчисининг график компетенлиги асосини ташкил этувчи сифатларни, мустақил таълим олишга тайёргарлигини қамраб олади;
когнитив компонент технологик фаолият ва ҳал этиладиган технологик масалалар мазмунини билишни, AKT маълумотларни излаш ва қабул қилиш жараёнини ўз ичига олади;
амалий-фаолиятий компоненти технологик ва амалиётга йўналганлик кўникмалари, касбий график компетенциялар ва амалий касбий график тажрибадан ташкил топади;
рефлексив-баҳолаш компонент бўлажак технологик таълим ўқитувчисининг касбий график фаолиятга тайёргарлигини билдиради: ўз фаолиятини танқидий таҳлил қилиш, натижаларини баҳолаш, технологик масалаларга ижодий ёндашиш.
Олий таьлим муассаларида бўлажак мухандислик компютер графикаси график ўқтувчиларини компетентлигини шакллантириш жараёнини тадқиқ қилиш бўйича амалга оширилган ишлар, юқорида таҳлил қилинган касбий график компетенциялар мутахассис тайёрлашда уларни лойиҳалаш, конструкциялаш, технологик тайёргарлик каби сифат компонентлари бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлиб, технологик тизимнинг таркибий элементлари ҳисобланади.
Бўлажак мухандислик компютер графикаси график компетентлигини ўқтувчиларини шакллантириш жараёнини тадқиқ қилишда, юқорида таҳлил қилинган график компетентлик компонентлари касбий-педагогик билим ва кўникмалар тизимини акс эттиради.
Қобилиятлар орасидан махсус ёки хусусий (аниқ фанларни ўқитиш жараёнида шакллантирилган); муваффақиятли ўрганиш ва ўз-ўзини ўқитиш учун зарур бўлган умумлаштирилган ёки умумий таълим (умумий фаолиятли, умумий мантиқий, психологик) қобилиятларини аниқлаш мумкин. Таълимда фаолиятли ёндашувни амалга оширувчи педагог учун умумий таълим кўникмасини эгаллаш жуда муҳимдир, чунки у талабаларнинг ўзлаштиришларини таъминлаши керак. Ўзгарувчан шароитларга мувофиқ, талабаларни ўқитиш жараёнида нафақат тақлид ва репродуктив даражаларда, балки ижодий даражада ҳам кўникмаларни ҳосил қилиш муҳимдир.
Психологик-педагогик адабиётлар таҳлили педагогик кўникмаларни таснифлаш бўйича турли қарашларнинг мавжудлигини кўрсатади. О.А.Абдуллина ва Н.Н.Загрязкиналар қуйидаги кўникмалар гуруҳини ажратиб кўрсатади: дидактик кўникмалар; тарбиявий; ташвиқот; методик ва тадқиқот; мустақил ишлаш соҳасида кўникма ва малакалар; интегратив кўникмалар: ташкилий, ташхислаш, ахборот ва ҳ.к. Н.В.Кузьмина ва Н.В.Кухарев ўқитувчи фаолияти таркибига кирувчи қуйидаги кўникмалар таснифларини тақдим этади: гностик, лойиҳалаш, ташкилий, коммуникатив.
Таълимда фаолиятли ёндашувни қўллаган ҳолда, мухандислик компютер графикаси ўқитувчиси юқорида кўрсатилган барча кўникмаларга тайёр бўлиши керак. Конструктив-лойиҳалаш, ташкилий, ривожлантирувчи ва мобилизaцион гуруҳларга кирувчи кўникмалар алоҳида роль ўйнайди. Уларни таълимда фаолиятли ёндашувни амалга оширишда ўқитувчининг фаолияти нуқтаи назаридан тавсифлаймиз.
Конструктив-лойиҳалаш кўникмалари фаолиятли ёндашуви талабларини инобатга олган ҳолда, дарс ва дарс тизимини режалаштириш қобилиятида ифодаланади; дарснинг таълимий, ривожлантирувчи ва тарбиявий мақсадларини аниқлаш; ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятини ва дарсдаги ўз фаолиятини, ўқувчилар билан ҳамкорлик ва ўзаро муносабатлар вазиятларини лойиҳалаш; таълим олувчилар фаолиятини ташкил этувчи оптимал методлар, усуллар, воситалар ва шаклларни танлаб олиш; дарснинг ҳар бир босқичида таълимни бошқариш ва бошқарувчанлик сифатини, ўқувчилар учун юзага келиши мумкин бўлган қийинчиликларни аниқлаш; керакли ўқув материалини танлаш; дарсда ўқув-билиш мотивaцияси, умумтаълим кўникма ва малакаларини шакллантириш ва ривожлантиришни кўзда тутиш; талабларининг режалаштирилган фаолиятида ўзига хос ҳаракатлар ва оперaцияларни ажратиб олиш.
Сафарбалик кўникмалари талабларининг мавжуд билим ва кўникмаларини фаоллашттириш, дарс давомида билим ва кўникмаларни эгаллашга бўлган талабни яратиш; фаолиятини рағбатлантириш ва уларда билиш мотивлари ва қизиқишларини шакллантириш; муаммоли вазиятларни яратиш билан узвий боғлиқ.
Ривожлантирувчи кўникмалар - дарснинг ривожлантирувчи мақсадларини аниқлаш, ўқувчиларнинг яқин ривожланиш зонасини аниқлаш кўникмалари; умумтаълим кўникма ва малакаларини шакллантириш; муаммоли вазиятларни яратиш ва таълимий вазифани белгилаш; ўқувчилар ўқув-билиш фаолиятини шакллантириш, ривожлантириш ва бошқаришдир.
Ташкилий кўникмалар - таълим-тарбия жараёнининг мақсадларига мувофиқ ўзининг фаолиятини ва ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини ташкил этиш қобилияти; талабларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш фаолияти; талабларнинг ижодий-изланувчанлик фаолияти; талабларнинг жамоавий – гуруҳли фаолияти; ўқувчилар билан ҳамкорлик; мақсадни белгилаш, режалаштириш, назорат қилиш каби дарс босқичларида талабларнинг иштирок этишлари.
Фаолият самарадорлиги қонуниятларни амалга ошириш даражаси – фаолиятнинг шахсий ва буюмли томони ўзаро боғлиқлиги ва ўзаро алмашинуви билан белгиланади. Бу қонуният, В.А.Беликовнинг фикрига кўра, қуйидаги тамойилларни жорий этиш асосида амалга оширилади: шахсий йўналтирилганлик – мотивлар, қадриятлар ва шахсий аҳамиятга эга таълимий эҳтиёжларни қондиришга қаратилган фаолият; шахсий аҳамият ёки аҳамиятсизлик нуқтаи назаридан ёндашув.
Бўлажак мутахассисни мустақил ижодий фаолиятга тайёрлаш билан якунланувчи технологик таълим шахсий ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлиши керак. Бу, бир томондан, “ Мухандислик компютер графикаси ” таълим соҳасида ўқувчиларнинг ўз-ўзини ривожлантириши учун ўз шахсий сифатларини амалга ошириш, бошқа томондан олинган билим ва кўникмалардан моҳирона фойдаланиш асосида муносиб турмушни таъминлаши кераклигини англатади.
О.С.Быкова , Е.П.Вох, А.Галенюк, С.В.Жилич, Г.М.Клочкова, А.К.Маркова, Т.К.Мусалимов, Н.А.Муслимов, ва бошқа тадқиқотчиларнинг “компетенция”, “компетентлик”, “касбий компетентлик”, “графикавий компетентлик” каби тушунчаларни таърифлашдаги ёндашувларига таянган ҳолда “касбий графикавий компетентлик” тушунчаси педагогик нуқтаи назардан талқин этилди.
Касбий-график компетентлик – бўлажак мутахассиснинг тегишли касб йўналиши бўйича эгаллаган назарий билим, амалий кўникма ва малакалар, таълим жараёнида орттирилган шахсий ҳамда касбий сифатларга эгалиги ва уларни касбий фаолиятда уларни тўла намоён эта олишга тайёрлиги.
Маълумки, у қайси соҳага тааллуқли бўлмасин касбий компетентлик негизида муайян сифатлар акс этади.
Г.А.Галенюк, С.В.Жиличларнинг илмий ишида график компетентлик негизида акс этувчи сифатлар ҳам аниқланади. Муаллифларнинг фикрига кўра, график компетентлик ўзида нафақат ўқув машғулотларида ҳамда мустақил ишлаш жараёнида ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни қўллашни, балки муваффақиятли геометрик моделлаштиришни, шунингдек, машина ва механизмларнинг график ишланмаларини ишлаб чиқишга имкон берадиган шахсий сифатларни ўз ичига олади .
Ҳар бир мутахассис шахс сифатида у ёки бу жамиятнинг, маълум ижтимоий гуруҳнинг аъзоси саналади. Шу сабабли у атрофдагилар билан, жамоадошлар билан фаол мулоқотга киришади. Шу боис ундан ижтимоий-психологик компетентликка эга бўлиш ҳам талаб этилади. Г.М.Клочкова талабаларда касбий компетентлик сифатларини ривожлантириш муаммосини тадқиқ этиш жараёнида “ижтимоий-психологик компетентлик” тушунчасининг моҳиятини ёритишга ҳаракат қилади.
Унинг ёндашувига кўра, ижтимоий-психологик компетентлик – атрофдагилар билан самарали мулоқот қилиш, психологик ҳолат доимий равишда ўзгариб турадиган мавжуд вазиятда ўзини ва атрофдагиларни, шахслараро муносабатлар моҳиятини ҳамда ижтимоий муҳит шарт-шароитларини тушунишга бўлган тайёрлиги ва интилиши. Ушбу блокдаги компетентлик негизида ижтимоий (толерантлик, масъуллик, жамоада ишлай олиш қобилияти ва бошқалар), шахсий тайёргарлик (ўз-ўзини ривожлантиришга тайёрлик ва интилиш, ўз-ўзини такомиллаштириб бориш, мустақил равишда билимларни ошириб бориш, рефлексия, креативлик ва ҳоказолар), ахборотли (янги технологияларни ўзлаштириш, улардан танқидий фойдаланиш, хорижий тилларни билиш ва бошқалар), экологик (жамият ва табиат ривожланишининг умумий қонунларига асосланган экологик масъуллик), валеологик (соғлом турмуш тарзини юритишга тайёрлик ва интилиш) ва бошқалар.
Тадқиқот даврида бўлажак мутахассиснинг касбий график компетентлиги негизида акс этувчи сифатлар аниқланди.
Университетларда бўлажак мухандислик компютер графикаси ўқитувчиларининг касбий график компетентлигини ривожлантириш мутахассисни касбий тайёрлаш жараёнининг муайян асоси сифатида тегишли жараёнга тизимли ёндашишни тақозо этади.
Компетентликнинг моҳияти шуни кўрсатадики, у ҳаётий муаммоларни ҳал қилиш, асосий (кўплаб ижтимоий соҳаларга тегишли) функцияларни бажариш, ижтимоий роллар, вазифаларни бажариш тажрибасини ўз ичига олган таълим мазмунини акс эттиради. Бизнинг фикримизча, компетентликни шакллантиришга технологик ёндашув, назарий билимлар, кўникмалар ва амалий тажрибалар тўпламини шакллантириш асосида таълим жараёнининг амалий йўналишини кучайтиришни таъминлайди; ушбу фаолиятнинг аниқ мақсадлари ва вазифаларини аниқ тушуниб, таълим жараёнининг сифатини баҳолашни амалга ошириш учун мустақил амалий йўналтирилган ҳаракатларни фаоллаштириш; малакани шакллантириш даражасини баҳолашга қаратилган.
Тадқиқотлар таҳлили шуни кўрсатдики, "компетентлик" атамаси шахсий фазилатларга, фикрлаш ва фаолиятнинг муайян шаклларини ривожлантириш каби кенг кўламли билим ва кўникмаларга урғу берадиган ҳар қандай касбий фаолият ва ҳаёт фаолияти соҳасида зарурдир. A.В.Хуторской ўз тадқиқотларида асосий компетенцияларнинг мазмунини келтиради, уларнинг рўйхати қуйидагилардан иборат: умумий маданий, ўқув-когнитив, ахборот, коммуникатив, ижтимоий ва меҳнат, шахсий .
Компетентликни ривожлантириш мураккаб ва олдиндан айтиб бўлмайдиган ишлаб чиқариш вазиятларининг хилма-хиллиги, касбий фаолиятнинг оқибатлари ҳақида ғоялар олиш ва улар учун масъулиятни ўз зиммасига олиш қобилиятини ривожлантиришни ўз ичига олади. Етуклик касб-ҳунар фаолияти ва ижтимоий ҳаётнинг беқарор, тез ўзгарувчан шароитларида ишлаш учун замонавий технологик таълим йўналиши битирувчиларини тайёрлашнинг етакчи мезони сифатида эътироф этилади.
Компетентлик самарали фаолият кўрсатиш қобилияти, натижага эришиш қобилияти, муаммони самарали ҳал этиш қобилияти сифатида тавсифланади. Шахснинг турли муаммоларни ҳал қилиш учун назарий билим ва амалий тажрибадан фойдаланишга тайёрлиги ва қобилияти сифатида билим, кўникма, таълимнинг мавжудлиги, шахсий ўзини ўзи англашга ҳисса қўшиш, дунёдаги ўз ўрнини эгаллаган талабани топиш усули сифатида вазифаларни белгилайди. Компетентлик инсоннинг интеллектуал ва шахсий-шартли ижтимоий хусусиятларига асосланган ҳақиқий, шаклланадиган шахсий сифат бўлиб ҳисобланади. Мухандислик компютер графикаси учун малаканинг бундай муҳим хусусиятларини қобилиятларни самарали ишлатиш сифатида қайд этадилар; яхши иш қилиш қобилияти; профессионал фаолиятни амалга оширишни таъминлайдиган билим, кўникма, мол-мулк, тажриба комплекси мутахассисидан шакллантириш даражасидир. Ушбу билимларни, кўникмаларни ва тажрибаларни муайян ижтимоий-профессионал вазиятда сафарбар қилиш қобилияти профессионал муваффақиятли шахснинг [у ерда] вазифаларини тавсифлайди.
Назарий таҳлил бизга замонавий ишлаб чиқариш шароитида бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш даражасини тавсифловчи график компетенциясини касбий компетенциянинг зарурий қисми сифатида ажратиб кўрсатишимизга имкон берди.
"График компетентция" тушунчасининг моҳиятини аниқлаш учун биз асосий тушунчаларни тавсифлаш учун мантиқий чизиқни яратдик: график-чизмачилик - лойиҳа - дизайн - дизайн фаолияти - график компетенцияси. Замонавий таълимда лойиҳа усули ўқув жараёнида касбий маданиятни шакллантириш механизмини амалга оширишнинг энг самарали усулларидан бири бўлиб, таълим жараёнини фан ва ишлаб чиқариш билан бирлаштириш орқали келажакдаги мутахассиснинг касбий муҳим шахсий хусусиятларини ривожлантириш қобилиятида намоён бўлади. Лойиҳавий фаолиятда ўқув жараёнининг асоси нафақат билимларни ўзлаштириш, балки ўзини такомиллаштириш усуллари, талабаларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш, иш сифатини яхшилашдир.
Битта лойиҳа доирасида келгусидаги мутахассисларнинг сифатлари, касбий маданиятнинг касбий аҳамиятли таркибий қисмлари, қуйидаги принциплар билан ўзаро ҳамкорлик қилишади: ўқув, касбий ва экспериментал дизайн фаолияти (касбий тайёргарлик моделини такомиллаштириш, касбий фаолият билан алоқа ўрнатиш), талабаларда касбий тайёргарлик ва ўз-ўзини билишни ўрганиш кўникмаларини шакллантириш жараёнида ижодкорлик (ижодий салоҳиятни ривожлантириш), фанлараро боғдиклик (билимларнинг турли соҳаларининг ўзаро боғлиқлиги, ўқитиш усуллари ва шаклларининг узвийлиги), атроф-муҳитга зарар етказмаслик муаммоси (табиатга кучли таъсир кўрсатиш оқибатларини тушунишда касбий таълимнинг ўзига хос хусусиятлари), ижтимоий йўналтирилганлик (жамоат мақсадларининг устуворлиги), таълимнинг фундаментал (политехника) табиати, билимларнинг чуқурлиги ва барқарорлиги, ўз-ўзини ўқитиш қобилияти).
График компетенцияси бўлажак мутахассиснинг касбий компетенциясининг муҳим таркибий қисми бўлиб, профессионалликни белгилашда, бўлғуси мутахассисни график фаолиятининг ижтимоий аҳамиятли маҳсулотларини яратишга қаратилган график ишига жалб қилиш жараёнида қўлланилади. Биз бўлажак ўқитувининг график компетенциясини атроф-муҳитни ўзгартиришга йўналтирилган дизайн маҳсулотларини яратишга ҳисса қўшадиган, дизайн мақсадлари ва натижаларига қийматли (аҳамиятли) муносабат билан шаклланган, билим, кўникма ва касбий ва шахсий фаолиятнинг юқори даражаси билан тавсифланган интегратив таълим сифатида қаралади.
График компетентлик фаолиятининг маъноси ва аҳамиятини англашда, махсус билимларга, кўникмаларга эга бўлиш, дизайн қарорларини оқилона танлаш ва кўп даражали вазиятда уларни оптималлаштириш, барча фанларни муайян фаолият давомида ўрганиш жараёнида олинган билим ва кўникмаларни бирлаштириш ва қўллаш қобилиятида намоён бўлади. Бўлажак ўқитувчиларнинг график компетенциясини ривожлантириш - бу лойиҳавий тадбирларни амалга ошириш қобилиятини ўз ичига олган мураккаб интегратив тушунча. График компетенцияни ривожлантириш мутахассиснинг билим, кўникма ва шахсий сифатлардан фойдаланиш қобилияти, лойиҳавий ишларни тўғри амалга оширишга тайёрлик ва муваффақиятни таъминлаш, ижтимоий аҳамиятлиликни англаш муҳим ҳисобланади.
Тизимли ёндашиш эса устувор тамойилларнинг тўғри танланиши ва уларнинг амалиётга фаол татбиқида кўринади. Шу боис тадқиқотни олиб боришда ОТМда бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий график компетентлигини ривожлантиришнинг устувор тамойилларини аниқлашга эътибор қаратилди.
Назарий таҳлил, талабаларнинг фаолиятини педагогик кузатиш ОТМда бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий график компетентлигини ривожлантириш қуйидаги тамойилларнинг устуворлигига таянишини кўрсатди: илмийлик; изчиллик, узвийлик; назария ва амалиёт бирлиги; фанлараро интегрaция, ижтимоий тараққиётга мослик; таълим мазмунининг тушунарлилиги; кўрсатмалилик; индивидуал ёндашув, технологик ёндашув, инновaцион ва креатив ёндашув; онглилик, фаоллик; билимларнинг пухталиги, рефлексив ёндашув.
Олий таълим муассасасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш вазифаларига мувофиқ бўлажак мутахассис шахсини шакллантириш муаммоларини комплекс ҳал қилиш, шу жумладан: ўқув жараёнида олинган билим, кўникма ва малакаларини мустаҳкамлаш ва чуқурлаштириш; илмий-техник тасаввурни ва талабаларнинг маданият даражасини ошириш; уларнинг ижодий фикрлашлари ҳамда билим, кўникма ва малакаларини амалда қўллаш қобилиятини ривожлантириш; талабаларнинг мустақил ижодий фаолият кўникмаларини шакллантириш, ижодий изланишга интилиш, инновaция, рaционализаторлик ва ихтирочилик фаолиятини амалга ошириш; оқилона ташкил этиш ва бўш вақтдан унумли фойдаланиш.
Лойиҳалаш ва конструкциялаш воситаларидан бири амалий графикадир. Шундай қилиб, амалий графика ўқув лойиҳалаш ва технологик таълим ўқув режасидаги умуммаданий, психологик - педагогик ва умумкасбий ҳамда махсус фанлар блокидан олинган билимлар мажмуаси билан боғлиқ бўлиб, лойиҳалашнинг ҳозирги жараёни шу алоқалар билан боғлиқ. Ушбу боғлиқлик машинасозлик чизмачилиги ўқув материалидаги амалий графика фанида тўлиқ акс эттирилган бўлиб, ўқув лойиҳалаш ва конструкциялаш мантиғини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.
Ўқув материалининг “Машинасозлик чизмачилиги” бўлимида ўқув материалларини танлаш ва ташкил этишнинг асосий принципи унинг лойиҳалаш ва конструкциялаш ишларининг мантиғига мос келишидир. Муайян маҳсулотни ишлаб чиқиш билан боғлиқ фанни акс эттирувчи барча қоидалар, усуллар, стандарт нормалар таълим жараёнига киритилади.
Ўқитувчи техник ижодкорликни ўқитиш жараёнида ўқув лойиҳалаш ва конструкциялашни ташкил этиш орқали янги техника ва бошқа объектларни яратишнинг ҳақиқий жараёнини ўқувчиларга кўрсатади. Шу сабабли, ўқув лойиҳалаш ва конструкциялашни жараёни тузилмаси ва мантиғи янги техникаларни яратиш ва ўзлаштиришнинг юқоридаги босқичларига мос келади. Босқичлар рўйхатидан кўриниб турибдики, биринчи навбатда, ўқув лойиҳалаш ва конструкциялаш етарлича билим даражасини талаб қилади; иккинчидан, у маълум бир кетма-кетликда амалга оширилиши керак.
Ўқув жараёнида конструкциялаш олинган назарий билимларни чуқурлаштириш ва кенгайтириш, ўқувчиларнинг ижодий қобилиятларини, ихтирочилик билимларини ва қобилиятларини ривожлантириш воситаси сифатида хизмат қилади.
Шундай қилиб, талабаларнинг график таълим тизимини қайта ташкил этиш талаб қилинади. Бу ўқув материалларини лойиҳалаш ва ишлаб чиқишнинг мантиқий асосига асосланиши керак, бу эса таълим материаллари блокларини бошқа тартибда ташкил этишни талаб қилади, бу олий таълим муассасаларини тайёрлаш учун янги дастурни ишлаб чиқишни талаб қиладиган, умумтаълим мактаблари ўқув материалларидан кенг қатъий фарқ қилади; ўқув интизомининг ишлаш ва ўқитиш усуллари. Ўқув материалларини ўқув дастурлари ва графикаларини ташкил этишда ўқувчиларнинг қурилиш ишларига йўналтирилганлиги таълим муассасалари учун технологик дастурнинг асосий ғояларига мос келмоқда ва нафақат чизмачилик дарсларида, балки ўқувчиларнинг технологик тайёргарлиги билан ҳам аниқ педагогик йўналишга эга.
Бизнинг фикримиз , бўлажак ўқитувчининг касбий компетенцияси шахсиятнинг яхлит сифати, зарурий инновaцион билимлар, кўникмалар ва қобилиятлар тизими бўлиб, келажакдаги мутахассиснинг маълум бир тарихий лаҳзада жамиятда қабул қилинган меъёрлар ва стандартларга мувофиқ касбий функцияларни бажаришга тайёрлиги ва қобилиятини таъминлайди. Касбий компетенцияни ривожлантириш муаммолари бўйича олиб борилган тадқиқотлар таҳлили унинг хар хил турларини ажратишимизга имкон берди. Касбий фаолият: дизайн, интеллектуал, фаол, ижодий, ахборот, тадқиқот, ташкилий, технологик, таҳлилий, коммуникатив, ижтимоий-психологик, бошқарув, шахсий, шахслараро, акс эттирувчи, махсус. Ҳар бир компетенция тури ўзига хос мақсадга эга ва унинг шаклланиши касбий фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига боғлиқ.
Интернетдан хоҳлаган мавзудаги чексиз кўп маълумотларни топса бўлади. Унда илмнинг ҳар қандай йўналишлари бўйича янги кашфиётлар, санъатнинг барча турлари, иқтисодиёт ва бошқарув бўйича маълумотлар, талабалар ва ўқувчиларнинг ўқишига тегишли бўлган керакли маълумотлар тўпланган. Интернетга ҳар қандай справочниклар, луғатлар, енсиклопедиялар ва географик хариталар киритилган. Интернет хизматининг кўплаб турлари мавжуд.
FTR. Файлларни бериш баённомаси. (Филе Транстер рътъcъл). Бу компютерлар тармоғининг хоҳлаган жойидан, файлни сизнинг компютерингизга узатувчи асосий воситадир. Барча ҳолларда анонимли ҒТР қўлланилади ва бошқа компютерга кирганда парол қатори ўзининг електрон почтасининг манзили олинади. ҒТРнинг типик кўрсатмаси ўзига хос компютернинг (файл турган компютернинг) номи, каталогни (компютерда файлнинг жойлашган ўрни) ва файлнинг номини таъминлайди.
Uniset — муҳокамага олинувчи мавзуларнинг йиғиндиси. Бундай мавзулар янгиликлар гуруҳи деб аталадида, у барча одамларга аталиб, барча мавзуларни ўзига қамраб олади. Wорлд Wиде Wеб –WWW -бутун жаҳон тўри. Керакли қўшимча маълумот олиш учун китобнинг бир бетидан бошқасига ўтишни билдиради. Wебнинг ҳар бир ҳужжатни фойдали маълумотни ушлаб туради ва ундаги белги ёки ифода бошқа Wебдаги маълумотни олишга кўрсатма беради. Маилинг Лисц (почта тизими). Електрон почтанинг аниқ мавзу бўйича маълумотларни мунтазам юбориш тизими. Aгар кимдир қирғиз тилини ўрганишнинг янги усули билан танишгиси келса, у почта тизмасига ёзилиши керак. Шундан кейин електрон почта орқали маълумотлар манзилга берилиб турилади.
Тelnet. Бу Интернетга кирган бошқа компютернинг хизматидан ўзиникидай фойдаланиш имконияти. Масалан, бошқа компютернинг дастуридан фойдаланиб, ўзининг компютеридан янгиликларни билиб олиш. Aлбатта, барча компютерга хоҳлаган одам қўшилиб бўлмайди. Шунинг учун, бошқа компютерга қўшилишни хоҳлаган одам, керакли компютерга ҳисоб очиб, унга ўзининг паролини ва керакли ифодаларни бериши керак. Интернет орқали маълумотларни берилиши, бутун дунёвий електрон почта (Е-маил) орқали амалга оширилади.
Електрон хат компютердан модем орқали Интернетга берилади. Шундай қилиб, хат ҳар қандай компютерлар орқали ўтиб, охири керакли манзилга йетиб келади. Aгар компютер тизим узлуксиз ишлаб турган бўлса, електронли корреспонденсия бир қитъадан иккинчи қитъага ҳам бир неча дақиқада йетиб боради.
Модем — телефон билан компютер орасидаги таржимон. Бу дегани, телефон тармоғи ва компютер маълумотларни турли йўллар билан жўнатади ва ишлатади. Компютерлар рақамларнинг тилида “гаплашади” ва маълумотларни кўплаб сонларнинг кетма-кетлиги қатори ушлаб туради. Телефон тармоғи бўлса, електр сигнал қатори берилиб, оссиллограф екранида тўлқин шаклини беради. Aгар маълумотни бир компютердан иккинчисига телефон орқали бериш керак бўлса, модем компютердаги сонларни тўлқинга ўзгартириб тузади. Aгар модемга маълумот тўлқин шаклида келса, модем уни сонлар қаторига ўзгартириб, компютерга беради.
Кейинги пайтларда модемлар тўғридан — тўғри компютерларга ўрнатилмоқда. Уни алоҳида ўрнаца ҳам бўлади. Бироқ, бунда модем маълумотни қандай тезликда бериши катта аҳамиятга ега. Интернет 1960-йиллари AҚШда пайдо бўлиши ва унинг ривожланиши тарихи мудофаа вазирлигининг талаби билан боғлик. Қуролланиш ва мудофа мақсадида ишлаган кўпчилик олимларни ва тадқиқотчиларни бир-бири билан бўлган боғланишини узлуксиз таъминлаб туриш учун, уларнинг ишларининг натижасини бир тизимга бирлаштириш зарурияти келиб чиққан. Шунинг учун ҳар қайси минтақалардаги лабораторияларнинг маълумотлари йиғилган компютерларни бир тугунга бирлаштириб, маълумот алмашишнинг бирлашган тизими тузганлар.
Кейинроқ еса, ҳозирги Интернет тизими пайдо бўлди. Бу — “бутун дунёвий тугун”, бошқача айтганда, бутун дунёвий маълумот алмашиш тугуни деган маънони билдиради.
Интернет хизматидан фойдаланишнинг қулай аҳволи броузерларнинг пайдо бўлиши билан юзага чиқди. Броузерлар — Интернетга тегишли манзилни танлаб олишга мўлжалланган, компютер дастурлари бўлиб ҳисобланади. Интернет хизматидан кўпгина олий таълим муассасаларида фойдаланилади. Бундай хизмат [урл=ҳттп://WWW.еду.уз]WWW.еду.уз[/урл] портали орқали ташкил қилинган. Интернетга қўшилиш ва ундан фойдаланишнинг биринчи босқичи, умумий Интернет тизимига ўзининг манзилини киритишдан бошланади. Унда таълим муассасасининг пайдо бўлиши, ривожланиш йўли, ҳозирги пайтдаги ҳолати, бошқача айтганда, факултетлар, институтлар, марказларнинг номлари, тайёрлаётган мутахассислар, талабаларнинг сони, ўқитувчи-профессорларнинг сони ва сифат кўрсаткичлари, ўқув ишларини ташкил қилиш хусусиятлари, илмий-тадқиқот ишининг аҳволи, ютуқлари, қабул шартлари, кутубхонанинг имкониятлари, жисмоний-тарбия ишларини уюштириш, спорт мажмуаси, дам олиш жойлари, ётоқхоналар ва бошқалар тўғрисидаги маълумотлар киритилади. Бу еса таълим муассасаси тўғрисидаги маълумотларни бошқалар олиб, улар билан алоқа қилишга имкон беради. Шунга ўхшаган ва бошқа маълумотларни Интернет орқали олишга шароит яратади.
Иккинчи босқичда Интернет таълим муассасасида ўқув, илмий изланиш ва бошқа ишларни бажариш мақсадида қўлланилади. Бунинг учун Интернетга ўқув режалари, ўқув дастурлари, маърузаларнинг матнлари, амалий ўқув ишларининг режалари ва мазмуни, турли вазифалар, матнлар, текширув ишларининг мазмунлари, уларни бажаришга кўрсатмалар киритилади. Яратилган бундай шароит, кундузги бўлим талабаларини маълумот билан таъминлабгина қолмасдан, хоҳловчиларни узоқ масофадан туриб, ўқитишга шароит яратади. Ўқитишнинг бундай тури масофали ўқитиш деб аталади.
Aлбатта, бу иш ўзининг тўла даражада бажарилиши учун, ҳар бир ўқувчи шахсий компютерга ега бўлиши ва у компютер Интернет тизимига қўшилиши керак. Aгар бундай шароит бўлмаса, маҳаллий компютер марказларини тузиш керак. Бу еса келажакнинг иши, бироқ ҳозирги кунда бундай хизмат вилоят марказларидагина тузилган. Aфсусланарлиси шундаки, бундай хизматнинг фойдасини жуда кам фойдаланувчилар кўриб, кўпчилик ундан четда қолган. Шундай бўлса ҳам, Интернетдан керакли маълумотларни олиб, улардан имкон борича, ўқув ишида фойдаланиш, ўқитувчиларнинг асосий вазифаларидан бири еканлигини ҳеч қачон унутмаслигимиз керак. Табиий фанлардан билим беришга тегишли материаллар Интернет тизимида жуда кўп. Уларни олишга ва фойдаланишга ҳаракат қилайлик.
Ўқитишнинг масофали технологияси. Инсоният жамиятининг кундалик ҳаётига ахборот тизимини, компютер технологиясини, Интернетнинг кириб келиши, ўқитишни узоқ емас масофадан туриб, уюштириш технологиясини пайдо қилди. Одатда у масофали ўқитиш (МЎ) дейилади. Масофали ўқитишни кундузги ёки сиртқи ўқитишдан фарқи, ўқитувчи билан ўқувчининг бевосита мулоқотда бўлмаганлигидадир. Билим берувчи ёки билим олувчи муҳитнинг вазифали телекоммуникация ёки компютер каналлари тузади. Бунда ўқувчига керак бўлган билимлар тизими махсус методика билан ишланиб, улар ўқув — методик комплексларда ўз аксини топади. Бунда ўқитилувчи предметларнинг тизмаси, улар ўқитилиш, қайси чоракда, қандай даражада ўқитилишнинг графиги, ҳар бир предметнинг мазмуни акс етган ўқув китоби (у қоғозга ёки електрон ўқув китобига туширилади), предметни ўзлаштиришга қўйилувчи талаблар, билимнинг сифатини текшириш йўллари, ва шакллари кўрсатилади. Масофали ўқитишнинг ютуғи техник асбоб — анжомлар билан, билим олишнинг методик воситалари билан таъминланишига бевосита боғлиқ.
1. 3 Бўлажак мухандислик компютер графикаси ўқитувчиларида касбий-график компетентлигини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари ва дидактик шарт-шароитлари
Бўлажак ўқитувчининг касбий график компетентликини ривожланганлиги асосини интеллектуал салоҳият, иродавий сифатлар, амалий кўникмалар, ҳиссий сифатлар ҳамда ўзини ўзи бошқара олиш сифатлари ташкил этади. Мухандислик компютер графикаси ўқитувчисининг касбий фаолиятини ўзига хос хусусиятлари ва уларда касбий график компетентликни ривожлантиришнинг ўзига хос жиҳатларини аниқлаш технологик таълимда муҳим аҳамият касб этади. Уларнинг касбий фаолияти учта таркибий қисм – педагогик, муҳандислик-технологик ва мутахассис таркибий қисмларнинг интегратив бирлигини ифодалайди.
Психологияда бўлажак ўқитувчилар шахс ривожланишида касбий фаолиятнинг ўрни ва ўзига хослиги кўп бора тадқиқ этилган. Қолаверса, касбий фаолият инсоннинг ижтимоий муҳитдаги фаоллигининг ифодаси, атроф-оламни англашнинг ўзига хос жиҳатидир. Бу эса шахснинг фаолиятида муносабатлар тизиминининг етарлича динамик характерга эга эканлигини англатади.
Олий таълим муассасаси талабаларини рақамли техналогиялари асосида графикавий таълим масалалари бўйича интегрaцион ёндашув ва техникани, бадиий дизайни қобилиятларини ривожлантириш, технологияни, чизмачилик ва графикани муваффақиятли ўрганишнинг асосий шартларидан бири бўлган муаммолар биринчи ўринга олиб келмоқда. Халқаро тажрибалар асосида рақамли техналогияни жорий этилиши бугунги кунда таълим тизимига ёндашувни ўрганиш ва таълимга бўлган муносабатини ўзгартиради. Талабалар амалий кўникмаларга эътибор қаратиш орқали иродани, ижодкорлигини, мослашувчанлигини ривожлантиради ва бошқалар билан ҳамкорлик қилишни ўрганади. Бугунги барча соҳалардаги ривожланиш даврида ўқув ва касбий фанларни қисқартириш.
Амалиёт даражасида интегрaциялашган мехнат фаолиятини икки тури: шакллантирувчи ва шаклланувчиларга ажратилади. Шакллантирувчи интегрaциялашган мехнат фаолияти – бу таълим муассасаларида амалга ошириладиган ҳамда талабаларда интеграллашган фаолиятли сифатларни ривожлантиришга йўналтирилган харакатлар мажмуаси. Шаклланувчи интегрaциялашган мехнат фаолияти шакллантирувчи фаолиятнинг натижаси бўлиб бу мустақил таълим жараёнида амалга ошади.
Интегрaцион таълим йўналишларининг муайян аспектларини таҳлил қилишда М.Н.Берулава, М.Пак, Н.Ю.Борисова, К.Ю.Колесина, Р.З.Мустафина, Д.Т.Мугаллимова, С.И.Якименко ва бошқаларнинг ишларидан фойдаланилди.
М.Н.Берулаванинг тадқиқотида интегрaцион таълим педагогик ҳодиса сифатида қаралади. У бугунги кунда интегрaция муаммосига икки хил мазмунли ва жараёнли ёндашув мавжудлигини кўрсатиб, иккинчисига нисбатан эътибор қаратади.
М.Н.Берулаванинг фикрига кўра, интегрaция – бу таълим воситалари, шартлари ва методларини қўллаш жараёнидир, интегрaциянинг маълум бир натижалари таълим олувчилар билимларини синтез қилиш натижасида кўринади .
Психологик-педагогик адабиётларда педагогик жараёнда интегрaция тушунчасига турли ёндашувлар ишлаб чиқилган. К.Ю. Колесина интегрaцион ёндашув асосида таълим жараёнини ташкил қилиш натижавийлик ва ишончлиликнинг ошишини таъминлайди, деб таъкидлайди. У интегрaциянинг умумдидактик жиҳатларини таълим жараёни мазмунининг моддий ва маънавий жиҳатлари сифатида кўриб чиқади. К.Ю.Колесинанинг тадқиқотларида, мазмунни янгиловчи интегрaцион жараёнлар дидактик тамойилга (таълимда интегрaция тамойилига) ўтади. Янада тўлиқроқ таҳлил мазмунни интегрaциялашнинг технологик жиҳатларини (фанлараро таълимий топшириқларни ўзаро тақсимлаш) батафсил таҳлил қилиш асосида амалга оширилади. К.Ю.Колесинанинг тадқиқотларида ушбу муаммонинг психологик жиҳати таҳлил қилинади. Таълим интегрaциясига умумий ёндашувни талабларнинг индивидуал хусусиятлари бўйича кўриб чиқади. Ўқув фанларини бир фанга интегрaциялаш учун: тадқиқот объектлари бир хил ёки бир бирига яқин бўлиши керак; интегрaцияланаётган ўқув фанларида бир хил ёки ўхшаш тадқиқот методларидан фойдаланилади; интегрaцияланаётган ўқув фанлари умумий қонунлар, умумий назарий тамойиллар асосида қурилади.
А.А.Пинскининг тадқиқотларида ўқув фанларини интегрaциялаш таълим жараёни самарадорлигини оширишни таъминловчи дидактик шароитлар сифатида кўриб чиқилади. Унинг фикрига кўра, таълимнинг асосий таркибий қисмлари билан бир қаторда таълим методлари ҳам ўқув фанлари интегрaциясининг етакчи йўналишларини белгилайди .
Интегрaция талаблари асосида таълим жараёнини ташкил этиш деганда, бир нечта ўқув фанларининг янада чуқур ўзлаштирилишини таъминлаш (унинг мустақиллигини сақлаш билан бирга), мустаҳкамлаш, ўзаро бойитиш, талабаларнинг эвристик ва билиш имкониятларини кенгайтириш; интеллектуал қобилиятларини ошириш ва ўқитиш самарадорлигини рағбатлантириш тушунилади.
Интегрaция талаблари асосида таълим жараёнини ташкил этиш таълим мазмуни, шакллари, билим ва кўникмалар синтезини ташкил қилиш жараёни сифатида талқин қилиш баъзи бир муҳим хусусиятларни аниқлашга олиб келади.
1. Хилма хиллик. Бу хусусият интегрaциялашган таълим жорий этилган кўплаб ўқув предметлари, шунингдек, ўқув жараёнини илмий ташкил қилиш ва турли таълим шаклларини қўллашни назарда тутади.
2. Ички дифференция. Интегрaция бўйсуниш турига кўра, мустақиллик, ўз концептуал асосларини сақлаб қолади.
3. Умумийлик. Интегрaциялашган таълимни умумлаштирилиши фанлар таркибини бирлаштирилиши ва ягона жадвалга интегрaциялашган фанлар
мавжудлиги билан таъминланади.
4. Кўп функциялилик. Интегрaциялашган таълимнинг ушбу хусусияти бир неча функцияларни бажаришни назарда тутади, булар таълимни ташкил этишни оптималлаштириш, графика билимларни ўрганиш долзарблигини таъминлашдир.
Шундай қилиб, ушбу соҳада ишлаётган турли таълим муассасаларининг тажрибаси, адабиётлар таҳлили, олий таълимда интегрaциялашган таълимни ташкил этишнинг айрим камчиликлари мавжудлигини кўрсатди, маълум бир графика асосида интегрaциялашган таълимни самарали амалга ошириш таъминлаш керак.
Рақамли техналогия технологиясидан фойдаланган ҳолда ўқув машғулотларини ташкил этиш таълим самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Бу ўринда Электрон минбар, яъни ҳар бир аудиторияда бўлиб ўтаётган машғулотни тўғридан-тўғри онлайн тарзда тарқатиш тизимини ташкил этиш таклиф қилинган. Бу олий таълим тизимида технологик таълим йўналишида тахсил олаётган талабаларни олган билимларини мустахкамлашга, ўз устиларида мустақил ишлашларига ушбу онлайн ва офлайн-курсларда ҳамда “Чизмачилик (махсус платформа)” керакли бўлган янги билимларни олиш имконига эга бўлади.
Электрон ахборот таълим ресурс базалари ўқув жараёнига мослашувчан ҳарактерга эга. Ўқув материалнинг ҳажми қанча катта бўлса, электрон ахборот таълим ресурс базаларидан фойдаланишда шунчалик сустлик кузатилади. Бироқ, шунга қарамай, электрон ахборот таълим ресурс базалари таклиф этаётган материални кўчириш, уни қайта ишлаш, олинган материал базасида янги ўқув материалларини тайёрлаш имкониятларига эга. Электрон ёки масофавий таълимнинг янги босқичида нафақат ахборот технологияларини қўллаш, балки электрон шаклдаги таълим манбалари билан таъминлашни кўзда тутилади. Олий таълим тизимида татбиқ этилган ахборот тизимларидан Электрон минбар тажрибаси ахборот тизимларини ўзаро интегратсия қилиш натижасида SMART-аудитория фаолияти йўлга қўйилди.
SMART-аудитория ўзида FingerPrint, SMART Электрон минбар, “Чизмачилик” махсус платформа мультимедия проектори каби замонавий ахборот технологияларини жамлаган тизим.
Шунингдек, талабаларни таълим жараёнига, машғулотларга масъулият билан қарашга ундайди. Элетрон минбар дарс материалларини мавзу баёнидан чалғимасдан тушунтиришда янги технология бўлиб, ўқитувчи учун керакли бўлган турли маълумот ва ускуналар билан жиҳозланган. Овоз кучайтириш мосламаси ўқитувчи ва намойиш қилинаётган мультимедия материаллари овозини ўқувчиларга яхши етиб боришини таъминлайди. Дарсни бир вақтда webinar кўринишида олиб боришга мўлжалланган конференц-алоқа платформаси дарсда қатнашмаётган талабаларга машғулотни онлайн тарзда кузатиш ва ўзлаштириш имконини беради.
Электрон минбар дастурий платформаси профессор-ўқитувчига ўзининг виртуал кабинетидаги ишини ташкил қилиш, жорий сана учун дарс жадвали, тақвим-мавзули (календарь-тематик) режа, бугунги мавзу ва дарсга оид бошқа маьлумотлар билан танишиш, машғулот давомида талабаларга мавзу доирасида янада кўпроқ маълумот беришда қулай восита ҳисобланади. Замонавй ахборот коммуникaция технологиялари, хусусан, мобил технологиялар сўнгги вақтларда педагогик инновaцияларнинг асосий манбаи ҳисобланади. Инновaция - бу келажак дегани. Биз буюк келажагимизни барпо этишни бугундан бошлайдиган бўлсак, уни айнан инновaцион ғоялар, инновaцион ёндашув асосида бошлашимиз керак.
Талабалар учун мустақил билим олиш имкониятларини ошириш, таълимнинг электрон ахборот ресурсларини шакллантириш ва ривожлантириш учун зарур шароитларни яратиш таълим мазмунини такомиллаштиришнинг зарурий шароитларидан бири саналади. Замонавий таълим тизимининг асосини сифатли ва юқори технологияли мухит ташкил этади.
Шу ўринда айтиш жоизки, АКТ сохаси таълими амалиётида мутахассислик фанларини ўқитишда интерактив ўқув материалларидан фойдаланиш талабаларнинг мустақиллиги, ижодкорлиги, фанга қизиқувчанлиги, янгиликларга интилувчанлигини шакллантиришга ёрдам беради.
Сўнгги йиллар давомида AutoCAD, 3D Max, CoralDraw, ArchiCAD, Adobe Captivate, CourseLab, Lectora, Adobe Presenter, iSpring, CourseBuilder, UniMaster, Android Book App Maker каби интерактив ўқув материалларини яратиш имкониятини берувчи педагогик инструментал дастурлар хорижий ва махаллий мутахассис, педагоглар томонидан юқори бахоланмоқда.
Мавзуни мустахкамлаш қисмида эса геометрик шаклларни кўринишлари юзасидан тайёрланган видеоролик (цилиндр, шар, конус, призма ва бошқалар) кўрсатилган ҳолда, талабалар кўникмасини шакллантирилади. Ундан сўнг SMART-минбар ёрдамида мавзу юзасидан тайёрланган савол ва топшириқлар талабалар ҳукмига ҳавола қилинади. Дарс якунида савол жавобда фаол қатнашган талабалар рағбатлантирилади. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, таълим тизимида АКТ ни қўллаш, ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий самара беради. Шуниг учун бу борадаги назарий, услубий ва бошқа жиҳатларни давр талаблари асосида такомиллаштирилиши бугунги кунниг долзарб вазифаларидан биридир. Ахборот технологияларидан фойдаланиш талабаларга мўлжалланган кўникмага асосланган ёндашувни ривожлантиришга, ўз қобилиятларини ривожлантиришга ёрдам беради, бу уларга таълим масканларида малакали, профессионал шахсга айланиш имконини беради. Юқорида таъкидланганидек, зарур билимларни сотиш ва сотиб олиш унинг товарга айланганлигини билдиради.
Юқори малакали кадрлар тайёрлашга ихтисослашган олий таълим муассасаларида инновaциялар кенг кўламда қўлланилиши зарур. Ушбу жараённинг оммавийлашиши натижасида, олий таълим муассасалари, фан, ишлаб чиқариш ва бозор билан алоқаси юзага келишида, етук мутахасисларни тайёрлашга муҳим аҳамият касб этади.
Бундан ташқари SMART-аудитория ёрдамида турли вазиятларга кўра таълим муассасаларига бориб таълим олиш имконияти бўлмаган ёшларни мустақил билим олишлари ва касб танлашга замин яратади.
Фалсафада “шарт-шароит” тушунчаси, предметни атрофидагиларга нисбатан муносабатини ифодалаш деб таърифланади. Бизнинг тадқиқотимизда дидактик тизим ҳақида сўз юритилар экан, “дидактик шарт-шароит” тушунчасидан фойдаланамиз. Дидактик шарт-шароит деганда ўқув-тарбия жараёнида бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий график компетентлигини ривожлантириш, касбий-ижодий фаолият даражасини таъминлашга эришиш тушунилади.
Машинасозлик чизмачилиги ўқув материалини ўқув лойиҳалаш-конструкторлик фаолияти билан интегрaциялашда қуйидаги натижаларга эришиш кўзда тутилади:
1. Талабаларда чизмачиликни ўрганишга бўлган қизиқишни ошириш ва машинасозлик чизмачилигини чуқур ўрганишга мотивaция ҳосил қилиш, унинг ўқувчиларнинг ҳатти-ҳаракатлари ва машғулотлардаги хулқ-атворида намоён бўлиши.
2. Талабаларнинг график саводхонлигини ошириш.
3. Бўлажак технология ва чизмачилик ўқитувчисининг лойиҳавий-конструкторлик фаолияти учун зарур бўлган ижодий қобилиятларни шакллантириш.
4. Талабалар ижодкорлигини ошириш.
Машинасозлик чизмачилигини талабаларнинг ўқув лойиҳалаш-контрукторлик фаолияти билан интегрaциялаш график компетентликни
шакллантиришнинг зарурий шарти ҳисобланади.
Амалий графика бўйича барча дастурлар (чизмачилик, муҳандислик графикаси ва бошқалар) тизимли равишда ДТС талаблари, текисликда геометрик қурилмалар, лойиҳавий чизмачилик, у ёки бу мутахассисни тайёрлаш билан боғлиқ графикага оид саволларни акс эттиради. Шу сабабли, амалий графика курси технологик таълимнинг аниқ амалий вазифалари билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, уларни ҳал этишда графика фаол қўлланилади.
Мухандислик компютер графикаси ўқитувчиси талабаларнинг лойиҳавий фаолиятини ташкил қилиш ва ўқитишга тайёрланиши керак, чунки лойиҳалар методи “Мухандислик компютер графикаси” таълим соҳасининг асосларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли, чизмачилик ўқув фани ўқув лойиҳалаш-конструкторлик фаолиятида фойдаланишга қаратилиши керак. Педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг лойиҳалаш-конструкторлик фаолиятини машинасозлик чизмачилиги фани билан интегрaциялаш мақсадида уларда ижодий конструктив-техник, ғояларини жадал ривожлантириш, ўқув лойиҳаларининг график ва матнли таркибий қисмларини ва уларни ҳимоя қилиш учун материалларни тайёрлашда кўникмаларини шакллантириш керак.
Мухандислик компютер графикаси йўналиши талабаларининг график компетентлигини шакллантириш ва ривожлантириш тизимининг модели педагогик жараённи ташкил этишда шахсга йўналтирилган, модулли-компетенциявий, фанлар интеграцияси ва амалий фаолиятли ёндашув асосида кўриб чиқилади.
Амалий фаолиятли ёндашув касбий-педагогик фаолият таҳлили, унинг таркиби ва тузилишига асосланади. Амалий фаолиятли ёндашув келгусидаги фаолият модели асосида мутахассисларни тайёрлашни ташкил этишни белгилайди, талабаларни турли касб ва педагогик муносабатларга жалб қилишни фаоллаштиради. Л.С. Выготскийнинг фаолият назарияси асосида шахс фаол шаклда инсониятнинг тарихий тажрибасини; интеллектуал ҳаракатларнинг босқичма-босқич шаклланиш концепцияси асосида (П.Я.Гальперин, Н.Ф.Талызина), билим олиш жараёнини тавсифловчи ва ўқувчининг муайян ҳаракатлар тизимини амалга оширишни белгилаши керак.
Илғор педагогик амалиётга оид дидактик ғоялар ва методологик изланишлар таҳлили ОТМдаги таълим жараёнини такомиллаштиришга қаратилган умумий концептуал асосли фаолиятли ёндашувни тақдим этади. У бўлажак мухандислик компютер графикаси ўқитувчиларининг субектив позициясини, фаолиятни шакллантириш, мустақиллик, умумтаълим маҳорати, ўз-ўзини ўқишга тайёрлигини таъминлашга қаратилган. Бўлажак мухандислик компютер графикаси ўқитувчиси касбий тайёргарлик жараёнида, назарий-амалий жиҳатдан ҳам фаолиятли ёндашув асосларини эгаллаши керак.
Талабалар конструктив-техник фаолияти, биринчидан, муаммоли вазифаларни ҳал қилиш жараёнидир. Ўқув конструктив – техник фаолияти қуйидаги вазифаларда кўринади:
1. Изланиш марказида конструкция ғояси бўлиб, нисбатан содда ҳисоб-китоблар ва ҳар доим тўлиқ техник ҳужжатларни тўплаш билан қўллаб-қувватланади.
2. Оптимал ечимни танлаш кўпинча технологик мақсадларга эмас, балки таълим ва педагогикага бўйсунади, лекин уларни ҳам ҳисобга олади.
3. Яхлит конструкциялаш жараёнини бошқариш учун кўпгина вазифалар бир киши томонидан бошидан охиригача ҳал этилади.
Ўқув конструкциялаш соҳасидаги барча маълумотлардан, конструкторлик вазифаларини ҳал қилиш жараёни биз учун қизиқарли, конструкторлик-график масалаларни ечишда унинг кўпгина хусусиятлари ва босқичлари сақланиб қолади. Касбий фаолиятда уларни ҳал қилиш Э.Ф.Зеер, В.А.Моляко ва бошқаларнинг тадқиқот ишларида ёритилган. Ушбу муаллифлар конструкторлик вазифаларини алоҳида босқичларини ёритиш,
уларнинг ўзаро боғлиқлигини кўриб чиқдилар ва асосийларини танлаб олдилар.
Конструкциялаш босқичлари ва методларини ўқув конструкторлик-техник вазифалар бўйича кўриб чиқиш мумкин, талабалар аввал топшириқ шартларини билишлари, мақсадларни белгилаб олишлари, сўнгра уларни талабларга мувофиқ таҳлил қилишлари, оптимал ечимга келишлари сўнгра уни график расмийлаштиришлари мумкин.
Билиш фаолиятнинг янги турларини ўрганиш жараёнида бир неча босқич ва даражалар мавжуд.
Педагогик таъсир воситалари ва усулларини танлаш, биринчи навбатда, педагогик жараён марказида, уни ривожлантиришни рағбатлантиришга йўналтирилган ҳолда белгиланади. Бўлажак мухандислик компютер графикаси ўқитувчиларининг график копметентлигини шакллантириш моделини ишлаб чиқишда ўқувчига тарбиялаш объекти сифатида эмас, балки ҳамкорлик қила оладиган субъект сифатида қараш муҳимдир. Ўқитувчининг фаолияти бу борада ўқувчиларнинг ривожланиши ва муаммоларни ҳал қилишлари учун шароит яратишга қаратилган .
Шахсга йўналтирилган ёндашув ўқув жараёнининг инсоннинг эҳтиёжлари ва қобилиятларига йўналтирилишини таклиф қилади. Ушбу ёндашувнинг асосий хусусияти - субъективлик, мулоқот, эркинлик, ўзини ривожлантириш, семантик соҳа, шахснинг ўзини намоён қилиши шаклини акс эттиришдир. Шахсга йўналтирилган таълим концепцияси иккита иш режаси – ташқи (процессуал) ва ички (психологик) режалар бирлигининг методологик тамойилига асосланади.
Шахсга йўналтирилган технология – шахс ривожланишининг ички механизмларини “ишга солувчи” жараённи ташкил қилиш усули (Т.И.Шамова) бўлиб, тўрт даражада талабалар томонидан ўқув материалини пухта ўзлаштириш имконини беради (1.3.1-жадвал):
Ўқув-тарбия жараёнида ролли ўйинлар, педагогик тренинглар, кичик ижодий гуруҳларда ишлаш, педагогик вазиятни лойиҳалаш ва таҳлил қилиш ва бошқаларда ёрдам беради.
1.3.1-жадвал
Талабалар томонидан ўқув материалининг ўзлаштириш даражаси
Даража
|
Бу даражадаги ўрганиш натижасида талаба
|
Фаолият характери
|
Фаолият назорати
|
Ўқитувчи
|
Талаба
|
Назорат топшириғининг характери
|
Талабалар фаолияти
|
1-танишиш
|
Ўрганилган объектлар, жараёнлар, ҳодисалар, фаолият усулларини билиш
|
Маълумотни тақдим этиш, кўрсатиш, тушунтириш
|
Эшитиш, қабул қилиш, тушуниш, эслаб қолиш
|
Объект, жараён, ҳодиса, фаолият усулларини ҳақида саволлар
|
Объект
(жараён, ҳодиса, фаолият усулларини) ҳақида билиш
|
2-такрорлаш
|
Ўрганилган маълумотларни такрорлаш
|
Ўрганилган маълумотларни такрорлаш
|
Машқ қилиш
|
Оғзаки саволлар ёки такрорлаш, намунавий топшириқ
|
Ўрганилган маълумотларни такрорлаш, намунавий топшириқларни бажариш
|
3-кўникма ва малакалар
|
Фаолиятни бажариш, ўрганиш методлари ва шакллари, мазмуни
|
Машқ бажариш
|
Гуруҳли ва мустақил машқ бажариш
|
Намунавий бўлмаган амалий вазифалар
|
Кетма кетликдаги мақсадли фаолиятни танлаш, уларни тўғри амалга ошириш
|
4-ижодкорлик
|
Тадқиқот ишларини бажаришда иштирок этиш, ихтирочилик ва ижодкорлик ишларида қатнашиш
|
Техник ижодкорлик бўйича таълим бериш
|
Махсус методика бўйича таълим олиш
|
Тадқиқотчилик ихтирочилик ва ижодкорлик бўйича топшириқлар
|
Субъектив ва объектив янгиликка эга бўлган маҳсулдор ижодий фаолиятни бажариш
|
Талабаларга семинарларда моделлаштириш учун ўқитиш шаклларини танлаш имкони берилади, қизиқишлар асосида микрогуруҳларга ажратиб, гуруҳдаги ҳиссий ва қулай руҳий муҳитни яратади.
Таълимда шахсий-фаолиятли ёндашувни амалга оширишда таълим методлари ва шаклларига эътибор қаратилади. Ривожлантирувчи таълим моделида муаммоли вазиятларни яратиш, изланиш, тадқиқотлар самарали методлар ҳисобланади. Муаммоли таълим назариясининг етакчи тушунчалари муаммоли вазият, муаммо ҳолати, таълим муаммосидир. Таълим муаммолари деганда ўзлаштириш жараёнининг мантиқий-психологик қарама-қаршилигининг акс этиши, ақлий изланиш йўналишини белгилаш, номаълум нарсаларнинг моҳиятини ўрганиш (тушунтириш) ва янги фаолият услубини ўрганишга қизиқиш уйғотиш тушунилади.
Муаммоли вазият шахснинг бирор нарсани тушунмаслиги ёки фаолият учун билим ёки ҳаракат усулларидан маҳрум бўлганда пайдо бўлади. Ундан чиқиб кетиш, таълимда ўз қийматига эга. Муаммони ҳал қилиш учун қабул қилинган қарор оғзаки шаклда муаммоли вазифага айлантиради. Муаммоли таълим кўплаб таълим методларига хос бўлган пассивликдан халос бўлади, чунки муаммоли вазиятлар таълим олувчиларнинг шахсиятини ўз ичига олади.
Бир қатор олимлар (Д.Б.Эльконин, В.В.Давыдов, Г.А.Балл, В.И.Загвязинскй, В.В.Сериков ва бошқалар) барча таълим фаолияти ўқув вазифалари тизими сифатида тақдим этилади деб ҳисоблайдилар, улар мактаб ўқувчиларига номаълум бўлган нарсаларни тушунтиришга, янги тушунчалар ва фаолият усулларини ўрганишга ёрдам беришади.
График фаолиятни ташкил этиш муаммосини ўрганиш билан боғлиқ ҳолда биз кўпинча "вазифа" атамасидан фойдаланамиз, бирор бир фан соҳасида “вазифа” тушунчасининг аниқ талқини йўқлиги сабабли, унинг моҳиятини ўрганиш зарурияти туғилди. В.В.Юдиннинг ишларида бу муаммони асоссиз деб ҳисоблайди. Муаллиф ушбу тушунчанинг дидактик жиҳатларига эътибор қаратади, бу эса вазифанинг энг муҳим жиҳатларини қамраб оладиган таърифларни тузишга имкон беради.
Психологик нуқтаи назардан «вазифа» тушунчасининг таърифи баъзи йўналишлардаги инсон фаолиятини ифодалайди. Вазифа, унга эришиш учун зарур бўлган воситаларга нисбатан белгиланган мақсаддир. Бундай ҳолатда, унга эришиш учун инсон ихтиёридаги воситалар керак бўлади. Вазифанинг бундай тавсифи асосан А.Н.Леонтьев томонидан таклиф этилган “вазифа - муайян шароитда берилган мақсад” таърифига тўғри келади.
“Вазифа” тушунчасининг янада тор маънодаги таърифи инсон билиш фаолияти билан эмас, балки фақат билиш жараёни мустақил мақсадга эга бўлиши билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади. Тушунча унинг мазмунини тавсифловчи “техник топшириқ” сифатида ишлатилиши мумкин. “Вазифа” тушунчасини белгилаш учун унинг таркибий тузилишини аниқлаб олдик. Тадқиқот муаммосини барча тадқиқотчилар турлича ҳал қиладилар. Шундай қилиб, Г.А.Балл буни қуйидагича тасвирлайди: “топшириқ мавзуси” ва “топшириқ талаби”, вазифанинг зарурий ҳолати модели. Л.М.Фридман қуйидагича таърифлайди: а) вазифада кўзда тутилган объектлар фан соҳаси; б) фан соҳасини боғловчи муносабатлар; в) муаммони ҳал қилиш натижасида керак бўладиган вазифанинг талаби; г) фаолиятни бажариш учун керак бўладиган ҳаракатлар мажмуи . Ҳар бир ўқув машғулотида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш керак: а) тўғри ечимни таъминлайдиган талаблар; б) муаммонинг шартларини белгиловчи объектлар; в) уларнинг вазифалари; г) ҳал қилиш усуллари ва воситаларига оид кўрсатмалар.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда В.В.Юдин томонидан таклиф қилинган "вазифа" тушунчасини (таълим воситаси сифатида) - маълумотлар ва талаблар ўртасидаги зиддиятни ўз ичига олган вазият ҳамда унинг бартараф этилиши сифатида эътироф этиш керак.
Кўпчилик адабиётларда “вазифа”, “савол”, “топшириқ” тушунчалари кўпинча аралаштирилади. Мисол учун, вазифа бирор билим, фикрни акс эттириш асосида ҳал қилишни талаб қилувчи савол сифатида тушунилади. Вазифа – бирор билиш фаолиятини амалга оширилишини талаб қилади. Ушбу тушунчаларни фарқлаб олиш керак. “... вазифалар ... саволлар билан умумийликка эга, лекин айни пайтда улардан сезиларли даражада фарқ қилади. Улар нафақат саволни, балки аниқ маълумот олиш учун, шунингдек, муаммони ҳал қилиш учун мазмунни талаб қилади” В.В.Юдин, саволнинг иккинчи маъносини таҳлил қилиб, “вазифа, ҳал қилишни талаб қилади”, саволни сифатли вазифа деб ҳисоблайди. Худди шу нуқтаи назарни В.А.Скакун ҳам илгари суради. Саволга жавоб умумий ҳисоб-китобларни талаб қилиши мумкин, лекин ҳеч қачон рақамли ҳисоб-китобларни ва амалий ишларни талаб қилмайди .
Билимларни мустақил эгаллаш учун таълим тизими ўқувчиларнинг шахсий ижодий ишлари ва амалий намуналари орқали яратилган ижодий билимларни эгаллашга қаратилган бўлиши керак. Ишлаб чиқариш шароитида ўрганиладиган политехник тайёргарлик жараёнида ўқувчиларга онгли фикрлаш зарур. Ўқувчиларнинг политехник билим ва кўникмаларини шакллантириш учун турли хил топшириқларни амалга ошириш керак. Топшириқларни бажаришда ўқувчилар турли фикрлаш усуллари: ҳар томонлама таҳлил, ғояларни амалга ошириш, бошқа вазифаларни бажаришни ўрганадилар.
Глобал ахборотлашув шароитида ахборот технологияларининг жадал ривожланиши барча соҳаларда бўлгани каби графика йўналишида ҳам бир неча юз йил давомида лойиҳавий-конструкторлик, графикавий масалаларни бажаришда анъанавий (графикавий) методлар ўз ўрнини замонавий компьютер моделлаштириш методи учун характерли бўлган математик методлардан фойдаланишга тўлиқ ўтилиши тадқиқотчилар (масалан, Н.В.Соснин) томонидан башорат қилинмоқда.
Айни ўринда шуни алоҳида эътироф этиб ўтиш лозимки, рақамли технологиялар кашф этилиши, компьютер дастурларининг тобора такомиллашиши Н.В.Соснин қайд этиб ўтганидек, бир неча юз йилни эмас, балки бир неча ўн йилларни тақозо этилиши шубҳасиз эканлигидан далолат бермоқда. Бунинг натижасида бугунги кунда мутахассиснинг қўл меҳнати эвазига яратиладиган ҳар қандай мураккаблик ва кенг маштабли чизмалар ҳам компьютернинг махсус (хусусан, нисбатан мураккаб бўлмаган КОМPАS, INVENTOR, AutoCAD (2D-чизмачилик) дастури, бир қадар мураккаб саналадиган T-FLEX, SolidWorks, AutoCAD (3D-чизмачилик), Pro-Engineer, CATIA V5, NX) дастурлари бўйича CDIO (Conceive – Design – Implement – Operate; режалаштириш – яратиш – амалиётга татбиқ қилиш – кенг фойдаланиш) тамойиллари асосида тайёрланмоқда.
Билим ва малакаларни шакллантириш жараёнида мавжуд билимларни кейинчалик кенгайтириш ва таълим муаммоларини ҳал қилиш жараёнида қўллаш зарур.
Мутахассисларни тайёрлаш жараёнида ижодий фикрлашни ривожлантириш усулларидан дарсларда конструкциялаш элементларини қўллашдир. Уларни маълум бир тизимда ишлатилиши керак. Конструкциялашни ўргатишнинг биринчи босқичида ўқувчилар бирор конструкцияга ўзгартириш киритадилар. Иккинчи босқичда – камчиликларни тўлдириш бўйича вазифалар ҳал этилади. Учинчи босқичда – конструкциялашнинг схемаси лойиҳаланади. Тўртинчи босқичда, мустақил равишда умумий ғояга мувофиқ ва белгиланган техник талабларга мувофиқ технологик топшириқлар бажарилади. Шунингдек, у махсус фанларни ўрганишда турли ишлаб чиқариш соҳасида технологик муаммоларни ҳал қилишни таклиф қилади. Муаммоларни ҳал қилиш, унинг фикрича, ўқувчиларнинг ўқув материалларига бўлган қизиқишини оширади ва техник ижодкорлик қобилиятларини шакллантиришга ёрдам беради.
Ўқув топшириқлари кўникмаларни шаклланишига ва ижодий фикрлашни ривожлантиришга олиб келади. Ишлаб чиқариш топшириқлари муаммонинг сабаблари ва оқибатлари аниқланганида пайдо бўлади ва улар ҳақида тахминлар юритилади.
Шахсий фаолиятли ёндашувни амалга ошириш доирасида талабаларнинг жамоа ва гуруҳ бўлиб ишлашлари график билим ва кўникмаларнинг тўлиқ шакллантирилишига олиб келади. Назорат, баҳолаш, мақсадларни аниқлаш гуруҳ ишида талабаларнинг ўқув топшириқларини биргаликда, ўқитувчидан мустақил равишда бажариши натижасида янада самарали шаклланади. Талабаларнинг биргаликдаги гуруҳ ишларини ташкил қилиш, улар жараён давомида бошқаларга таълим бериш вазифасини ишлаб чиқишни ўрганишади, ўқув фаолиятини ўз-ўзини бошқариш функцияларини ривожлантириш учун зарурдир .
Конструкторлик ва конструктив-техник фаолият мазмунини таҳлил қилиш қуйидаги хулосаларга олиб келди: конструктив-технологик билим ва кўникмаларни шакллантириш жараёнида турли хил методлар қўлланилади. Маълумки, талабаларнинг ижодий фаолиятини ривожлантиришнинг самарали усулларидан бири топшириқларни амалда бажаришдир.
Бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг график маҳоратини шакллантириш модели мазмунида устувор ўқув методлари, ОТМ, жамоа шакллари, талабаларнинг индивидуал фаолиятига устувор аҳамият берилади. Шахсий фаолиятли таълим технологиясининг ташкил қилиш шартлари (талаба – таълим субъекти; ўқитувчи – талабаларнинг ўқув-билиш фаолиятининг ташкилотчиси; субъект – субъектли ўзаро фаолият, ҳамкорлик; талабаларни доимий фаолиятга жалб қилиш (таҳлил, баҳоларни умумлаштириш ва бошқалар)), методлари (фаоллаштириш, таълим олишга қизиқтириш, мотивaция уйғотиш; репрдуктив, қисман - изланишли, муаммоли, эвристик,тадқиқот; амалий; мустақил ишлар; дедуктив; ўз ўзини назорат қилиш) ва шакллари (жамоавий - гуруҳли; ноанъанавий; ролли ўйинлар; мунозаралар; ақлий ҳужум; топшириқларни бажариш ва бошқалар).
Бўлажак мухандислик компютер графикаси ўқитувчиларининг график компетентлигини ривожлантириш жараёни мақсадни аниқлаш мазмунни такомиллаштириш ва натижани баҳолаш каби босқичлардан иборат. Касбий график компетентликнинг ривожлантиришнинг таркибий тузилмаси мотивaцион қадриятий, когнитив, амалий-фаолиятий ва рефлексив ижодий компонентларидан иборат.
Шахсий-фаолиятли таълимда талабаларнинг мустақил ва амалий ишлари муҳим ўрин тутади, бунда улар фақатгина блимларни қўллаш билан эмас, балки уларни ўзлаштириш босқичи: ҳис қилиш, тушуниш, шунингдек, муаммоли вазиятлардан ўтадилар. Улар талабаларни мустақил хулосалар чиқаришга, таълимнинг турли ташкилий шаклларида ўқитиш учун тадқиқот элементларини жорий этишга имкон бериш воситаси сифатида кенг қўлланилади.
ОТМда технологик таълим йўналишида: умуммаданий, умумкасбий,психологик-педагогик фанлар ва махсус тўгараклар, шу жумладан техник ижодкорлик тўгараклари, рақамли техналогия стартап лойихалари танловлари, конструкторлик, лойиҳавий, илмий-техникавий жамиятлар, қизиқишлар бўйича клублар, мулкчиликнинг турли шаклларидаги корхоналар, хўжалик шартномалари асосида ОТМларда талабаларнинг тажриба-конструкторлик ишларини бажариши. Шундай қилиб, олий таълим тизимида интегрaцион анъаналарнинг муайян аспектлари муаммосини ҳал этишга қаратилган адабиётлар таҳлили асосида шуни таъкидлаш жоизки, биринчидан, педагогик феномен сифатида таълим-тарбия жараёнини интегрaциялашнинг аҳамиятини асослаш; иккинчидан, интегрaциялашувнинг етакчи компонентини ажратиш орқали, фанлар интегрaцияси таъминланади; учинчидан, ўқув фанларини рaционал ягона ғояга бирлаштириш орқали бирор глобал муаммо даражасидаги материалларни синтез қилиш ёки асосий мазмунни концентрaциялаш таъминланади; тўртинчидан, кўп функцияли дидактик ҳодиса сифатида таълимни интегрaциялаш орқали уни (дидактик) тизим: жараён, таълим мақсади, таълим воситаси ва натижаси сифатида ифодалаш мумкин.
Мухандислик компютер графикаси таълим ўқитувчиларида касбий-график компетентлигини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятларига асосланиб, касбий-график компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик шарт-шароитларини назарий жиҳатдан аниқлаш мумкин. Улар қуйидагилардан иборат:
- таълим жараёнида мақбул эмоционал-психологик ва ижодий муҳит яратиш;
- график тайёргарлик мазмунини такомиллаштириш;
- график компетентликни ривожлантириш жараёнини лойихалаш;
- талабларга ўзининг асосий таълим компонентларини эркин танлаш имкониятини тақдим этиш: ўқитишнинг маъноси, суръати, шакл ва методлари;
- график ва лойихавий-конструкторлик фаолитини интегрaциялаш;
- таълимнинг амалий-фаолиятга йўналтирилган инновaцион технологияларни ва интерактив методларни жорий этиш;
-талабаларни интерактив режимда тақдим этиладиган предмет ҳақидаги маълумотлар билан таъминлайдиган ягона ахборот муҳитини яратиш;
-“Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси” ўқув фанини ўрганиш жараёнида махсус ўқув-методик таъминотдан фойдаланиладиган яхлит ўқув жараёнини ташкил этишнинг ягона тизимини яратиш.
Мухандислик компютер графикаси таълим ўқитувчиларида касбий-график компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари тажриба-синов асосида тасдиқланиши зарур. Бўлажак ўқитувчиларининг касбий график компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари, ўқув методик таъминоти: таълим мазмуни, таълим жараёнида қўлланиладиган инновaцион таълим технологиялар, интерфаол методлар, таълим шакли ҳамда воситаларини қўллаш методикаси ҳақида диссетaция ишининг кейинги бобларида сўз юритилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, “COVID-2019” пандемияси барча соҳалар сингари таълим тизимига ҳам ўз таъсирини ўтказди, жумладан боғча, мактаб ва олий таълим муассасаларининг барчаси оммавий равишда муддатидан олдин таътилга чиқишди. UNESCOнинг маълумотига кўра, дунё бўйича 1,7 миллиард ўқувчилар дарслар тўхтатилгани сабаб анъанавий ўқишдан маҳрум бўлишди. Юздан ортиқ мамлакатларда университетларнинг ёпилиши дунё талабаларининг 90 фоизини уйда ўтиришга мажбур қилди. 3 мартга келиб UNESCO 13 та мамлакатда таълим муассасаларининг вақтинча ёпилиши оқибатида 290,5 миллион ўқувчи ва талаба ўқишдан узилиб қолганини маълум қилди ва уларни зудлик билан масофавий таълимга ўтишга чақирди. Маълумотларга кўра, бугун пандемия сабаб таълим муассасаларини ёпган мамлакатларнинг 60 фоизигина тўлиқ рақамли таълимга ўтган. Баъзи халқаро экспертлар онлайн таълимга тўлиқ ўтиб бўлмаслиги, бу жараёнга муаммоли вазиятдан чиқиш йўли сифатида қараш лозимлигини, акс ҳолда таълим сифати тушиб кетишини таъкидласа, баъзилар замонавий таълим учун янги давр бошланганини эътироф этмоқда. Айрим давлатлар зиёлилари эса масофавий таълимга қамраб олишда таъминот масаласини илгари сурмоқда. Интернет манбаларида хабар берилишича, бугунги кунда атиги ўнга яқин давлатдаги талабаларнинг 95 фоизида компьютер бор. Индонезияда эса 34 фоиз ёшнинг интернетдан фойдаланишга шароити етарли. Қолган давлатларда бу кўрсаткич анча паст. Шу ўринда, Ўзбекистон Республикасида ҳам бу кўрсаткич юқори даражада эмас. Бунга сабаб эса чекка ҳудудларда Интернет инфратузилмасининг яхши “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ривожланмаганлигидир. Бу эса айрим мутахассислар тахмин қилаётганидек, таълим сифати тушиб кетишига сабаб бўлиши мумкин . Хўш, шу ўринда савол туғилади. Биз рақамлаштиришга тайёрмизми? Хавфхатарни олдиндан кўра билиш, унинг натижа ҳамда оқибатларини тўғри баҳолай олиш вазиятдан талафотсиз чиқиб кетишни таъминлайди. Дунёда пандемия тарқалиши ортидан мамлакатимизда иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш, хизмат кўрсатиш соҳалари сингари таълим жараёни узлуксизлигини таъминлаш учун ҳам керакли чоралар кўрилди. Хусусан, шу йилнинг 17 мартида Президентимизнинг “Тошкент шаҳрида рақамли технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, мазкур қарорда таълимнинг барча соҳаларини рақамлаштириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди. Шу йил 23 мартдан талабалар учун телевизион дарслар эфирга узатила бошладии. Бундан ташқари, бир нечта олий таълим муассасалари талабалар ва ўқувчилар учун виртуал таълим тизимларини ишга туширди. Масалан, Муҳаммад алХоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида мактаб ва академик лицей ўқувчилари, талабалар ва АКТ соҳасида билим олишни хоҳловчилар учун тўртта виртуал таълим тизими фаолият бошлади. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида “Ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш” ахборот тизими ҳамда MOODLE масофавий таълим платформаси ишга туширилди. Бошқа олий таълим муассасаларининг расмий веб-сайтларида ҳам MOODLE, Platonus, Moodle LMS, SRS (Student Records System), MOOC каби масофавий таълим платформалари ҳамда мобиль телефон ва планшетлар учун Google Classroom, Ereader иловалари ишга туширилиб онлайн дарслар ташкил этилиши бошланди. Шулар қатори, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ҳам қисқа муддат ичида “remote-education” масофавий таълим платформасининг дастурий таъминоти ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди. Юртимиздаги нуфузли хусусий ўқув марказлари ҳам замон талабидан келиб чиққан ҳолда онлайн таълимни йўлга қўйди. Бу жараённинг ўзи ҳам мамлакатимиз таълим тизимида янги босқич бошланганини англатади. Сабаби, шу кунгача ҳали ҳеч бир ўқув маркази бундай тартибга ўта олмаётган эди. Таълим тизими бугунги кунда рақамли технологияларга сингиб кетаётгани шунчаки ҳайратланарли емас, чунки, бугунги кунда ахборот маконида таклиф этилаётган кўплаб нарсаларни жиддий таҳлил қилиш ва педагогик асослаш учун асос бўлиб хизмат қилади. Сўнгги йилларда таълимни «рақамлаштириш» муаммолари, унинг шаклланишига таъсири бўйича бирор-бир давлат лойиҳаси ёки сўровнома асосида тадқиқотлар ўтказилмаганлиги ҳам муҳимдир . Шу билан бирга, Интернет тизимидаги муҳитнинг ёшлар онгига таъсирининг аҳамияти ҳукуматнинг, замонавий оммавий ахборот воситаларининг маърузаларида, педагогик жамоатчилик муҳокамаларида, магистрант ва тадқиқотчиларнинг, шунингдек депутатларнинг изланишларида ҳам кўришимиз мумкин. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, олдин рақамли технологияларни барча соҳаларда, яъни, саноат, иқтисодиёт, банк ва бошқа соҳаларда жорий этиш билан чекланиб қолган эдик. Бугунги кунда эса рақамли иқтисодиёт шиддат билан ривожланиб бораётганини эътиборга олиб, рақамли ривожланиш бўйича барча соҳа раҳбарларининг ўринбосарлари лавозим таркибига киритилмоқда .. Рақамлаштириш йўналиши бўйича фаоллаштириш барча бизнес тузилмаларида амалга оширилмоқда. Бугунги кунда рақамли технологиялар барча соҳаларда “тажовузкор”, айниқса иқтисодий самараси топилган жойларда, барча даражаларда қўллаб-қувватланмоқда. Иқтисодиётда рўй бераётган жараёнлар динамикаси иқтисодиётнинг рақамли трансформациясида олий таълимини ривожлантириш бўйича таклифларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқишда таълим ҳамжамиятининг фаол позициясини талаб қилмоқда.
Биринчи боб бўйича хулоса
1. Касбий график фаолияти мотивларининг йиғиндиси юқори даражадаги интилиш билан боғлиқ ҳолда бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий компетенцияларини муваффақиятли ривожланиши учун энг қулай шарт-шароитни юзага келтириши таҳлилларда аниқланди. Бўлажак технологик таълим ўқитувчиларида касбий график компетентлик шахснинг мураккаб тузилмаси бўлиб, умуммаданий, графика соҳасига оид билимлар, малака, кўникмалар, ижодий ёндашув, шахснинг ижтимоий йўналтирилганлиги, умуман, графика соҳадаги вазифалар ижросини таъминловчи мажмуадир.
Назарий манбалар мазмуни билан танишиш ҳамда илмий ишлар таҳлили шуни кўрсатдики, бўлажак мухандислик компютер графикаси ўқитувчиларининг касбий график компетентлигини, шахсий ва касбий сифатларини ривожлантириш учун зарур психологик-педагогик шарт-шароитларни яратиш, мухандислик компютер графикаси таълим мазмунини такомиллаштириш, сифатини назорат қилиш ва натижасини баҳолаш механизмини такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга.
Касбий график компетентлик бўлажак мутахассиснинг тегишли таълим йўналиши бўйича эгаллаган назарий билим, амалий кўникма ва малакалар, таълим жараёнида орттирилган шахсий ҳамда касбий сифатларга эгалиги ва уларни касбий фаолиятда тўла намоён эта олишга тайёрлигини ифодалайди.
3. Бўлажак мухандислик компютер графикаси ўқитувчиларининг чизма геометрия ва муҳандислик графикаси, математик ва табиий-илмий, умумкасбий фанларини рақамли техналогия асос қилиб узвий алоқада ўрганишлари уларнинг бевосита касбий график компетентлиги ривожланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Бўлажак мухандислик компютер графикаси ўқитувчиларида касбий график компетенцияларнинг шаклланиши олий таълим муассасасидаги таълим жараёнида уларнинг мажбурияти ва вазифаларига ҳамда мустақил шуғулланишларига имкониятларини юзага олиб чиқишга ҳаракат қилишлари ривожланиши даражаси билан белгиланади.
II БОБ. БЎЛАЖАК ТЕХНОЛОГИК ТАЪЛИМ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ КАСБИЙ ГРАФИК КОМПЕТЕНТЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МАЗМУНИ, МЕТОДИ, ШАКЛИ ВА ВОСИТАЛАРИ
2.1. Бўлажак технологик таълим ўқитувчисининг касбий график компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари ва модели.
Талабалар график компетентлигини ривожлантириш тизими объектив ва субъектив шарт-шароитлар, ташқи ва ички омилларга боғлиқ. Ҳар қандай педагогик тизим таркибида иккита тушунча аниқ кўринади: Дидактик вазифа ва уни ҳал қилиш технологияси. Дидактик вазифа тузилишида исталган инсон фаолияти соҳасидаги каби вазиятлар (шароитлар) ва мавжуд ахборот (фаолият мазмуни)га асосланган мақсадлар акс этади.
Технологик таълим ўқитувчисини тайёрлашнинг дидактик имкониятларини ўрганиш борасидаги тадқиқотимиз мақсади техник тайёргарлик жараёнида ўқувчилар график фаолиятини ташкил этиш учун бўлажак технологик таълим ўқитувчиларнинг график компетентликлар мазмуни (таркибий қисмлари) кўриб чиқилган ахборотлар воситасида шакллантириш ҳисобланади.
Тадқиқотимизда ўқув материалларининг мазмуни талабаларни касбий-педагогик фаолиятга тайёрлашнинг ҳар бир босқичида график ва ўқув-конструкторлик фаолиятини интегрaциялаш йўли билан белгиланади.
Бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий график компетентлигини ривожлантириш жараёни тизимли-фаолиятли ёндашув асосига қурилади. Унинг ижодий фаолияти, яъни касбий график фаолиятда кўникма ва малакаларидан ижодкорона фойдаланиш тажрибасида ихтирочилик сифатларини ўрни жуда беқиёс. Ихтирочининг ижодий лойиҳавий-конструкторлик фаолияти мантиқий мазмунни конструкциялаш учун асос бўлиб хизмат қилди.
Конструкторнинг фаолияти қуйидаги босқичларга ажратилган:
1. Объектни яратиш концепцияси - лойиҳалашда конструкциялаш босқичи бўлиб, унда объектнинг дастлабки модели ақлий ёки матн билан, график воситалар ёки экспериментал тарзда амалга оширилади; бунинг натижаси техник қурилмани конструкциялаш ва технологик метод ишлаб чиқиш учун асос бўлади.
2. Конструкциялаш – лойиҳалаш босқичи бўлиб, унда мазмунни ифодалаш техник буюм деталлари билан аниқланади. Конструкторлик жараёнида конструктор фақат ақлий фаолиятининг самараси бўлган, ҳали мавжуд бўлмаган нарсани акс эттириши керак. Бу техника соҳасидаги ижодий муҳандислик вазифасидир.
Синтез – буюмни амалда қўллаш учун тайёрлаш технологияси ва техник қурилмаларда констукторлик ғояларини ижодий бирлаштиришдир.
“Лойиҳалаш” ва “конструкциялаш” атамаларини ёритишда, уларни бирга кўриб чиқилиши кераклиги ва бир тушунчани бошқасидан ажратмаслик мақсадга мувофиқ. Аслида “конструкциялаш” атамаси қуриш, “лойиҳалаш” эса – лойиҳа, ғояни яратишни билдиради, конструкциялаш лойиҳалашни ўз ичига олади. Конструкциялаш фаолиятида техник қурилмаларни яратишда лойиҳавий-конструкторлик фаолиятни эътиборга олиш керак.
Юқоридагиларни таҳлил қилиб, лойиҳалаш ва конструкциялаш бу ижодий, мураккаб ва ўзаро боғлиқ бўлган жараён деб ҳисоблаш мумкин. Лойиҳалаш – бу муҳандислик фаолияти кўриниши бўлиб, бирор конструкцияни тайёрлаш учун лойиҳа ишлаб чиқиш билан боғлиқ, конструкциялаш эса – лойиҳалаш босқичи бўлиб, конструкция вариантларини яратиш, ҳисоб-китоблар, оперaцияларни босқичма-босқич бажаришни ўз ичига олади.
Бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг график компетентлигини ривожлантириш жараёнини таҳлил қилиш тадқиқот ишимизнинг асосини ташкил этади.
Юкоридагилардан келиб чикиб, бўлажак технологик таълим ўқитувчиларини тайёрлашнинг сифат ва самарадорлигини ошириш учун давлат таълим стандартлари, ўқув режаси ва дастурларининг тизимлилиги ҳамда изчиллигига эътибор каратишни тадқиқотимизнинг асосий вазифаларидан бири деб белгиладик. Шунга кўра, тадқиқотни олиб боришда илмий изланиш объекти сифатида танланган таълим йўналишининг умумий моҳиятига таянган ҳолда талабаларнинг касбий график компетентлигини ривожлантиришда эътибор қаратилиши зарур бўлган жиҳатлар тўғрисидаги тасаввур ойдинлаштириб олинди.
Технологик таълим умумий ўрта таълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун бакалавриат таълим йўналиши бўйича педагогик кадр тайёрлаш жараёнида фойдаланиладиган фанлар, педагогик фаолият воситалари, усуллари, методлари; Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтларида ҳамда мустақил тадқиқотчи сифатида илмий-педагогик тадқиқот ишлари билан шуғулланиш; оммавий ахборот воситалари, давлат бошқаруви органлари, бошқа давлат ва нодавлат муассасаларида касбий фаолият юритиш каби комплекс масалалар мажмуасини қамраб олади.
Технологик таълими йўналиши бўйича бакалаврлар касбий фаолиятининг объектлари:
- таълим жараёни; - ўқитишнинг педагогик технологиялари ва методлари;
- таълимнинг назарий масалалари; - ўқитиш методикаси;
- лойиҳалаштириш асосида ўқув жараёнини бошқариш технологиялари, маъруза, амалий ва лаборатория машғулотларини лойиҳалаштириш ва ташкил этиш жараёни, шахсий ва касбий ахборот майдонини шакллантириш жараёни, мактабдан ташқари таълим муассасалари таълим-тарбия жараёни; таълим соҳасидаги муаммолар ва уларнинг ечимларини топишни ташкил этиш жараёни; таълимни бошқариш ва педагогик жараённи ташкил этиш;
- мос ихтисослик бўйича илмий-тадқиқот жараёнлари, маънавий-маърифий тарғибот ишлари жараёнлари.
Йўналиш бўйича фан, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқлари, кадрлар буюртмачилари талабларидан келиб чиққан ҳолда бакалаврларнинг касбий фаолият соҳаларида қўшимча ва ўзгаришлар бўлиши мумкин.
Технологик таълим йўналиши бўйича бакалаврларнинг касбий фаолияти қуйидагиларни қамраб олади:
умумий ўрта таълим мактабларида технология таълими фанларидан, ўрта махсус касб-ҳунар коллежларида касбий фанлардан дарс бериш, касб ҳунар таълим муассасаларида ўқув устаси бўлиб ишлаш;
умумий ўрта таълим мактаблари, касб-ҳунар коллежларидан ташқари муассасаларда тарбиячи бўлиб ишлаш;
таълим тизимида кабинет мудири, лаборант ва унга тенглаштирилган лавозимларда ишлаш;
Тадиқотлар ва изланишлар жараёнида бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий ривожланиши учун ва касбий фаолиятида зарур бўладиган компетенциялар аниқланди. 2.1.1-расмда бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий ривожланиши учун ва 2.1.2-расмда касбий фаолиятида зарур бўладиган компетенциялар мажмуи келтирилган.
Технологик таълим йўналиши бўйича бакалаврлар касбий фаолиятларининг турлари: педагогик; илмий-тадқиқот; маънавий-маърифий; ташкилий-бошқарув; ишлаб чиқариш фаолияти. Йўналиш бўйича фан, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқлари, кадрлар буюртмачилари талабларидан келиб чиққан ҳолда бакалаврларнинг касбий фаолият соҳаларида қўшимча ва ўзгаришлар бўлиши мумкин.
Таълим йўналиши йўналишлари бўйича тайёрланган бакалаврлар касбий фаолиятларининг муайян турлари таълим жараёнининг манфаатдор иштирокчилари билан ҳамкорликда олий таълим муассасаси томонидан аниқланади.
Илмий-педагогик адабиётлар таҳлили бўлажак технологик таълим ўқитувчисининг график компетентлигининг қуйидаги таркибини аниқлаш имконини беради:
- мотивaцион-қадриятий компонент (шахснинг фаолият объекти сифатидаги ўрнини ва йўналишини белгиловчи шахсий сифатлар;
- когнитив компонент (онгли фаолиятни таъминлайдиган назарий билимларнинг мавжудлиги);
- амалий-фаолиятий компонент (шахс томонидан ўзлаштирилган, амалда синаб кўрилган билим ва кўникмалар энг самарали деб ҳисобланади);
- рефлексив-баҳолаш компонент (шахснинг касбий графикавий ишларни амалга оширишда конструкторлик, лойиҳалаш фаолиятида мустақиллиги, фаоллиги, ижодкорлиги, креативлиги ва ўзини-ўзи баҳолаб бориш).
Бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий график компетентлигининг ривожлантириш амалий харакатлар мажмуасида ўз ифодасини топади.
2.1.1 - жадвал
Бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий график компетентлигининг тузилмаси компонентлари ва уларни ривожлантиришга йўналтирилган харакатлар мажмуаси.
Компетентликнинг тузилмаси компоненти
|
Касбий график компетенцияларни фаолиятда қўллай олиш жараёнида талабаларнинг амалий харакатлар мажмуаси
|
Мотивaцион- қадриятий
|
технологик таълимда касбий график фаолиятни ўзига хослигини ва ижтимоий аҳамиятини англайди;
шахснинг муҳандислик графикаси фани фаолияти учун муҳим бўлган индивидуал-психологик сифатлар ва қобилиятлар намоён бўлади;
касбий график фаолият учун зарур бўлган компетенцияларни эгаллаш учун мотивaцияси шаклланади;
муҳандислик графика фаолиятига, ранглар жилоси ва уни таҳлил қилишга барқарор қизиқиши намоён бўлади;
касбий график фаолиятда ҳиссий ва иродавий муносабатлар шаклланади;
касбий график фаолиятда индивидуал ва шахсий тажрибалар асосида яратилган техник объектлар ва жараёнлар натижаларини портфолио шаклида намоён бўлади;
ахборотлар билан ишлашга (қидириш, аниқлаш, саралаш, тизимлаштириш, қўллаш, режалаштириш) қизиқиши намоён бўлади;
аутокомпетентлик - ўзининг ижтимоий-касбий имкониятлари бўйича хаққоний тасаввурга эга бўлиш, касбий қийинчиликларни бартараф эта олади.
|
Когнитив
(билиш, гностик, интелектуал)
|
назарий билим ва график компетентлик сифатларига эгаликни тўла намоён қила олади;
график саводхонлик ва фазовий тасаввур қилиш, ранглар корреляцияси ва дисперсион тахлил қилиш маданиятига эга бўлади;
чизмачилик стандартлари ва қоидаларини билиш, уларни самарали қўллаш, кўникма ва малакаларга эга бўлади;
талаба ўзини касбий график фаолиятнинг ижодий субъекти сифатида англайди;
график билимларга таянган ҳолда қўйилган лойиҳа конструкторлик вазифаларни, график фаолият турлари фарқини тушунади;
график билимларга таянган ҳолда лойиҳавий-конструкторлик фаолият моҳиятини таҳлил қилади;
лойиҳа негизида устувор ечимларини кўрсата олади;
графикавий ва лойиҳа конструкторлик усулларини билади;
лойиҳа мақсади вазифаларини ва график-конструкторлик вазифаларини аниқлай олади;
лойиҳа негизида бажариладиган устувор график ечимларни кўрсата олади;
алоҳида вазифалар (техник объектлар) ҳамда лойиҳа негизидаги, шунингдек, графикавий ҳал қилинадиган масалаларни ҳал қилишдаги фанлараро алоқадорлик (Steam) тузилмасини билади, ярата олади;
интеллектуал графикавий сифатлар (таҳлил, синтез, умумлаштириш, типлаштириш) шаклланади.
|
Амалий-фаолиятли
|
график саводхонлик, фикр ва ахборотни график шаклида тушуниш ва ифодалай олади;
чизмачилик асбоблари ёрдамида графикавий-конструкторлик маҳсулотни тезкор яратиш қобилияти изчил намоён бўлади;
муқобил (компьютер) дастурлари (технологиялар) асосида графикавий-конструкторлик маҳсулотни эркин яратиш қобилияти зарур вазиятларда намоён бўлади;
тасвирий маданият объект ва рамзларни идрок этади ва талқин қилади;
эскизларни ва ишчи чизмаларни ярата олади;
техник иқтисодий характердаги ҳисоб-китобларни бажара олади;
графиканинг турли кўринишлари (ишчи компьютер, 3D ўлчамли мобил илова дастури, илмий конструкторлик ва бошқалар) ҳамда техник ҳужжатлардан амалда фойдалана олади;
графикавий фаолият бўйича ўрганилган маълумотларни такрорлаш, машқ қилиш, намунавий топшириқларни бажара олади;
намунавий бўлмаган амалий график топшириқларни кетма-кетлигидан мақсадли фаолиятни танлай олади, ранглар корреляциясига эьтибор қаратади ва уларни тўғри амалга оширади;
асосланган графикавий ва конструкторлик, лойиҳавий ечимларининг танловини амалга оширади;
графикавий ахборотларни яратади, графикавий ва техник ҳужжатларни ишлаб чиқади;
график, конструкторлик, дизайн, моделлаштириш ва рангларни дисперсион таҳлил қилиш кўникмаларига эга бўлади;
баъзан рақамли (3D ўлчамдаги) технологиялар ёрдамида графикавий-конструкторлик маҳсулотни яратиш қобилияти кўзга ташланади.
|
Рефлексив –баҳолаш
(ижодий, креатив фаолият)
|
график компетенцияларни мазмунини статик қўлланадиган, яьни техника ва технологиянинг ривожланиш даражаси акс эттирувчи учун тизимли равишда доимий ривожланиб боради;
график дастурлар ва график пакетлар билан ишлаш даражасини билишга қаратилган фазовий фикрлаш жараёнлари билан боғлиқ интелектуал фаолиятга эга бўлади;
касбий график компетентликни шакллантириш таълим жараёнини инновaцион таълим технологиялари ва интерфаол методлар асосида лойихалай олади;
тадқиқотчилик ва ижодкорлик бўйича график топшириқларни бажаради;
субъектив ва объектив янгиликларга эга бўлган маҳсулдор ижодий график фаолиятни амалга оширади;
график, компьютер графикаси, компьютер дизайни, техник ижодкорлиги каби тўгарак ва Steam, Smart стартап танловларда иштирок этади;
касбий график фаолиятида муаммоларни ҳал қилишда ижодий ёндашади;
техник объектларини яратиш оригинал ечимларни тавсия эта олади;
компьютер технологиясини графика билан боғлаб замонавий пакет ва дастурлардан фойдалана олади;
шаклланган шахсий сифат: касбий графикий, конструкторлик фаолиятини шахснинг ўзини-ўзи мустақил баҳолайди;
рақамли технологиялар ёрдамида графикавий-конструкторлик махсулотларни ярата олиш қобилиятини намоён қилади;
лойихалаш, тадқиқотчилик, ижодкорлик (креативлик), техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар, қарорлар қабул қилади, график фаолиятни бошқаради.
|
Бўлажак технологик таълим ўқитувчиси график компетентлигининг мазмуний ва фаолиятий компонентларини аниқлаш учун, биринчидан, биз конструкторнинг фаолиятини таҳлил қилдик, бу эса янги техник жиҳозни лойиҳалаш умумий мақсадга эришишга қаратилганлигини кўрсатиб берди. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун дизайнер қуйидаги вазифаларни кетма-кет бажариши лозим. Масалан, лойиҳалашнинг техник вазифаси, техник таклиф, техник лойиҳа, ишчи лойиҳа (хомаки конструкторлик ҳужжатлари)ни ўз ичига олади. Иккинчидан, фаолиятли ёндашувдан келиб чиқиб, амалий кўникмалар унинг назарий билимларининг ишлаш шакли ҳисобланади. П.Хилл томонидан лойиҳалаш – конструкторлик фаолиятининг бир нечта бошқача босқичлари аниқланган:
- Амалга оширилганликни баҳолаш - дастлабки ахборотни идрок этиш, маҳсулотни яхлит ишлаб чиқариш усулларини яратиш.
- Эскизли лойиҳалаш - оптимал концепция ва унинг энг яхши ечимларини ишлаб чиқиш ва танлаш.
Хомаки конструкциялаш – конструкциянинг муҳандислик моҳиятини очиб бериш, бу ерда ишлаб чиқариш талабларга мос қарорлар вариантлари ўзгартирилади ва баҳоланади, ишлатиладиган маҳсулотни ишлатиш ва якунлаш ишлаб чиқариш талабларига мувофиқ бажарилади.
Лойиҳавий – конструкторлик фаолиятда умумий қонуниятлар мавжуд, улар ушбу тадқиқот соҳасини бирлаштиради: вазифа шартларини тушуниш, уни ҳал қилиш учун режа тузиш ва уни ечиш. Конструкторлик жараёнининг ушбу уч асосий қисми, концентрaцияланган шаклда ижодкорликни ифодалайди ва конструкторлик фаолиятида ҳал қилиш жараёнининг асосий бошқарувчиси бўлиб ҳисобланади. Бу компонентларнинг барчаси - шартларни тушуниш, ҳал қилиш ғояси, масалани ечиш - тартибга солувчи вазифасини бажаради.
Технологик таълим йўналиши битирувчисининг малакавий модели асосида технологик таълим мазмунини модернизaция қилишда педагогик жамоатчиликнинг қизиқишини ошириш, таълим мақсадлари ва натижаларини қайта кўриб чиқиш масаласи кўплаб илмий-педагогик тадқиқотларда ёритилган. Тадқиқот натижаларига кўра, битирувчининг компетентли модели таълимнинг амалий йўналишини, шу жумладан шахсий ва фаол томонларини, таълимнинг инсонпарварлик йўналишини мустаҳкамлайдиган компетентли ёндашув асосида шакллантирилади. Компетентли ёндашув натижанинг оперaционал томонига эътиборни кучайтиришга, таълим мазмунини сезиларли даражада кенгайтиришга имкон беради.
Олий таълим муассасаларининг 5112100 – “Технологик таълим” бўйича жорий этилган педагогик тизимни таҳлил қилиш бизга ўқув фаолияти субъектини шакллантириш муаммоларини аниқлаш имконини берди. Технологик таълимнинг янги парадигмаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, технологик таълим сифатини янгича нуқтаи назардан тушуниш, талқин қилиш бўлажак технологик таълим ўқитувчиларида касбий график компетентликни ривожлантириш методикасини Модулли-компетенциявий ёндашув асосида такомиллаштириш зарурлигини кўрсатди. Бунинг учун эса, энг аввало, педагогик фаолият мазмунини ўзгартириш, технологик таълим жараёнига модулли ва интерфаол таълим технологияларни жорий этишнинг педагогик асослари шакллантирилди.
Бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий график компетентлигини ривожлантиришда ўқув машғулотлари, айниқса, амалий машғулотларни ташкил этишда таълим методларини тўғри танлаш, методикани пухта ўзлаштириш муҳим аҳамиятга эга. Муҳандислик графикаси фанларини ўқитишда таълим методларини танлашда қуйидагиларга эътибор қаратилди: ўқитишнинг умумий мақсадлари; алоҳида ўқув фанининг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятлари; ўқув фанини ўқитишдан кўзланган мақсад, вазифалар ҳамда ҳар бир алоҳида машғулот учун мўлжалланган ўқув материалининг мазмуни; ўқув материалини ўрганиш учун ажратилган вақт ҳажми; талабаларнинг тайёргарлик даражаси, психологик ва физиологик кўрсаткичлари; ўқитиш жараёнининг ўқув, техник ва технологик жиҳозлар (ўқув жиҳозлари, кўрсатмали қуроллар, техник, компьютер ва бошқа моддий воситалар) билан таъминланганлиги; педагогнинг технологик тайёргарлиги ва шахсий сифатлари даражаси.
ОТМда бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий график компетентлигини ривожлантириш жараёнининг моделини яратиш тадқиқот даврида ҳал этилган илмий-педагогик вазифалардан бири бўлди. “Модел фан мантиқи ва методологиясида – маълум бир табий ёки ижтимоий ходиса, инсон маданияти хосиласи, концептуал-назарий шаклланма ва шу кабилар бир қисми асл нусхасининг аналоги (белгили тизими, тузилмаси, чизмаси), ўхшашлиги, яъни – моделидир. Мазкур аналог асл нусха тўғрисидаги билимларни (ахборотларни) кенгайтириш ва сақлаб қолиш асл нусхани лойихалаштириш, ўзгартириш ёки уни бошқаришга хизмат қилади” .
Бўлажак технологик таълим ўқитувчисининг касбий график компетентлигини ривожлантириш мазмунини белгилаш, бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий график компетентлигини ривожлантириш модели таркибини аниқлаш имконини беради. Илмий тадқиқот ишларини ўрганиш ва таҳлил қилиш натижасида ҳамда амалий педагогик тажрибадан келиб чиқиб, бўлажак технологик таълим ўқитувчисининг касбий график компетентлигини ривожлантириш модели ишлаб чиқилди.
Бўлажак технологик таълим ўқитувчисининг касбий график компетентлигини ривожлантириш модели мақсад (айни жараённинг мақсад ва вазифалари), педагогик жараён (таълим олувчилар ўқув-касбий фаолиятининг назарий, методик ва технологик жараёнлари), натижавий-баҳолаш компонентларидан ташкил топган.
Мақсад блокида “Технологик таълим бакалавриат таълим йўналишининг малака талаблари”да белгиланган технологик таълим мазмунининг зарур ва етарли ҳажмини эгаллаган, технологик таълим дастурларини муваффақиятли ўзлаштирган, мутахассислик фанларида ўз билимини чуқурлаштириб, технологик компетенцияларни пухта эгаллаган технологик таълим ўқитувчисини тайёрлаш вазифаси қўйилган. Касбий график (конструкторлик-технологик) компетентликни ривожлантириш бўлажак технологик таълим ўқитувчиларида Давлат таълими стандартларида белгиланган талаблар, иш берувчиларнинг таклифлари, фан, техника ва технологияларнинг ривожланиши тенденцияларини эътиборга ҳисобга ҳолда технологик билим, кўникма, малака ва компетенцияларни шакллантиришни тақозо этади.
Педагогик жараён (процессуал) блокининг ташкил этувчилари сифатида қуйидагилар белгиланди: технологик тайёргарлик субъектлари, методологик ёндашувлар, касбий график компетентликни ривожлантиришга қаратилган технологик таълим муҳити (мақсад қўйиш, изланиш, таҳлил), касбий график компетентликни ривожлантириш босқичлари (ташкилий, ривожлантирувчи, амалий, рефлексив, таҳлилий), педагогик технологияларни интегратив қўллаш, интерфаол ўқитиш методлари, таълим шакллари (назарий, амалий, индивидуал), таълим воситалари (график топшириқ тизимлари, компьютерли лойиҳалаш воситалари, машина деталлари ва механизмлар); бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий график компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик шарт-шароитлари: компетентлик асосини ташкил этувчи сифатлар
(мотивaцион-қадриятли, когнитив, амалий-фаолиятли, рефлексив-баҳолаш), ўқув-методик таъминот.
Натижавий-баҳолаш блокида бўлажак технологик таълим ўқитувчиларида касбий график компетентлигини ривожланганлигини баҳолаш мезонлари (мотивaцион-қадриятли, когнитив, амалий, ижодий) ва даражалари (юқори, ўрта, паст) танланди.
Педагогик тажриба-синов жараёнида ўқитишнинг интерфаол методларидан мақсадли фойдаланиш мумкин. Моделни жорий этишда технологик таълим жараёнида “менталит” ва “студес” каби интерфаол методларни қўллаш асосида самарали натижаларга эришиш имкони мавжуд.
“Маҳорат дарси”ни олиб бораётган модератор билан биргаликда чизма (тасвир)нинг айни бир вақтда ҳосил қилинишини таъминлаш орқали талабаларда график ва конструкторлик ишларини бажариш кўникма ва малакаларини ривожлантиришни назарда тутилди.
Мусобақалашиш характерига эга бўлган “пост индивидуал ” методи талабаларда технология фани асосларини чуқур ўзлаштиришга бўлган қизиқишларини кучайтириш, ўқув-билиш фаоллигини ошириш, ахборот (ўқув маълумоти)ни тезкор қабул қилиш қобилиятини шакллантиришга ёрдам беради.
пост индивидуал методини қўллаш асосида талабаларда график ижодкорлик малакалари ривожлантирилди, жамоада ишлаш кўникмаларини шакллантирилди.
Кичик гуруҳларнинг изланувчанлик фаолияти бир неча босқичда амалга оширилди. Биринчи босқичда ҳар бир талаба ўзи учун қизиқарли бўлган мавзуни танлади ва тегишли мавзу билан ишлаётган кичик гуруҳга қўшилади. Иккинчи босқичда гуруҳ аъзолари мавзуга оид ўқув топшириқларини бажариш учун биргаликда режа тузади ва вазифалар гуруҳ аъзолари ўртасида
ўзаро тақсимланади. Учинчи босқичда кичик гуруҳнинг ҳар бир аъзоси ўзига тааллуқли вазифани бажариш йўлида изланади: ахборот йиғди, маълумотларни
2.1.1-расм. Бўлажак технологик таълим ўқитувчисининг касбий график компетентлигини ривожлантириш учун платформадан фойдаланиш умумлаштирди, таҳлил қилди, якуний хулосага келди, гуруҳдошлари билан ўзаро фикр алмашди, уларнинг мулоҳазалари асосида хулосани қайта кўриб чиқди. Тўртинчи босқичда кичик гуруҳнинг ҳар бир аъзоси изланиш натижаси бўйича ҳисобот тайёрлади. Бешинчи босқичда ҳисоботлар асосида кичик гуруҳнинг тақдимоти тайёрланади. Олтинчи босқичда академик жамоада ҳар бир кичик гуруҳ фаолияти баҳоланади
Олий таълимнинг давлат таълим стандартларида “пост индивидуал таълим методи – таълим ва тарбиянинг муайян мақсади ва натижасига эришиш бўйича ўзаро боғланган ҳамда мантиқий тугалликка эга бўлган ўқув фанлари ва уларнинг таркибий қисмлари” деб таърифланган.
Пост индивидуал таълим методи талабага тақдим этилган мақсадли дастур, ахборот банки, қўйилган дидактик мақсадларга эришиш учун услубий кўрсатмаларни қамраб олган махсус дастурга эга таълим бўлиб, ушбу таълим бошқа таълим турларидан қуйидаги жиҳатларига кўра фарқ қилади: таълим мазмуни тугалланган, мустақил модуллар шаклида тақдим этилади; ўқитувчининг таълим олувчи билан мулоқоти тубдан янги асосда амалга оширилади. Таълим олувчи ўқитувчи билан бўладиган ҳар бир учрашувга шахсий билим орттириш қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда модул ёрдамида дастлабки тайёргарликни маълум даражага етказади.
Ўз моҳияти, дидактик имкониятларига кўра модулли-компетенциявий таълим дастури яхлитликни, нисбатан мустақиллик ва мазмунининг мантиқий тугалланганлигини; тузилманинг мослашувчанлигини; таълим натижаларини назорат қилиш ва баҳолаш тезлигини; таълим олувчи, бўлажак ёки амалда фаолият кўрсатаётган мутахассиснинг касбий компетентлик сифатларига эга бўлишини ҳамда ривожлантиришда аниқ мақсадга эришишни таъминлайди.
Умумкасбий фанларини модулли-компетенциявий ёндашув асосида ўқитиш жараёнида таълимнинг барча методлари, воситаларини қўллаш натижасида талабаларда касбий компетентликларни шаклланиши таъминланади.
Технологик таълимни ташкил этишга махсус платформадан асосида таълим дастурлари мазмунини лойиҳалаштириш технологияси қуйидаги кўринишга эга бўлади: 1) иш берувчилар билан ҳамкорликда муайян таълим йўналиши бўйича тайёрланадиган мутахассиснинг асосий функциялари рўйхати белгилаб олинади; 2) белгиланган функцияларни амалга ошириш учун зарур ва етарли бўлган махсус касбий график, лойиҳалаш, конструкциялаш, технологик компетенцияларнинг мажмуаси аниқланади; 3) назарий билимларига таянган ҳолда талаба ҳал қила олиши керак бўлган амалий ҳаракатлар ва бажариладиган ишларнинг намунавий асоси сифатидаги типик касбий вазифалар, муаммолар ва вазиятлар тўплами лойиҳалаштирилади; 4) таълимнинг мақсадлари, мазмуни, ўзлаштириш усуллари ва ўзлаштирилганлик даражасини аниқлаш йўлларини ўз ичига олган таълим модуллари тизими ишлаб чиқилади; 5) таълим модулларининг муайян тўпламидан асосий таълим дастурлари лойиҳалаштирилади; 6) махсус касбий график компетенцияларнинг шаклланганлик даражасини аниқлаш мезонлари ва уларни баҳолаш усуллари ишлаб чиқилади. Мазкур ҳолатларнинг тўлиқ таъминланиши ОТМда бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг график компетентлигини ривожлантиришда кутилган натижага эришишни кафолатлайди.
Тадқиқот даврида технологик таълим йўналишида “Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси” фанини ўқитишнинг қуйидаги махсус платформадан асосланиши
таъминланди (2.2.1- жадвал).
2.2.1- жадвал
“Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси” ўқув фани
“Чизма геометрия” бўлими модуллари
1-модул. Чизмачилик асбоблари, буюмлар ва мосламалар.
Стандарт ҳақида маълумотлар
|
Мавзу
|
Чизмачилик фанининг қисқача тарихи. Чизмачилик асбоблари ва улардан фойдаланиш. Стандартлар, форматлар, асосий ёзув ўрни. Маштаблар. Шрифтлар. Чизиқ турлари. Ўлчам қўйиш қоидалар
|
2-модул. Марказий ва параллел проекциялаш усули ва унинг хоссалари.
Геометрик шаклларнинг ортогонал проекциялари
|
Мавзу
|
Марказий проекциялаш усули ва унинг хоссалари. Параллел проекциялаш усули ва унинг хоссалари. Чораклар ва октантлар. Нуқтани икки ва уч текисликка проекциялаш
|
3-модул. Тўғри чизиқнинг ортогонал проекциялари
|
Мавзу
|
Тўғри чизиқнинг ортогонал проекциялари. Тўғри чизиқнинг проекциялар текислигига нисбатан вазиятлари. Умумий ва хусусий вазиятдаги тўғри чизиқлар. Тўғри чизиқ кесмасининг тўлиқ таҳлили. Икки тўғри чизиқнинг ўзаро жойлашуви. Тўғри бурчакнинг проекцияланиш хусусиятлари
|
4-модул. Текисликнинг берилиши ва проекциялари
|
1-мавзу.
|
Текислик ва унинг ортогонал проекциялари. Умумий ва хусусий вазиятдаги текисликлар. Текисликнинг излари. Проекцияловчи текисликларнинг хоссалари. Текисликнинг бош (махсус) чизиқлари. Тўғри чизиқ орқали текислик ўтказиш. Икки текисликнинг ўзаро кесишуви
|
2-мавзу.
|
Тўғри чизиқнинг текисликка параллеллиги ва перпендикулярлиги. Тўғри чизиқнинг текислик билан кесишиши. Текисликларнинг ўзаро параллеллиги ва перпендикулярлиги. Икки тўғри чизиқ, тўғри чизиқ ва текислик, икки текислик орасидаги бурчакни аниқлаш
|
5-модул. Эпурни қайта тузиш усуллари
|
Мавзу
|
Ортогонал проекцияларни қайта тузиш усуллари. Aйлантириш усули. Устма-уст қўйиш (жипслаштириш) усули. Проекциялар текисликларини алмаштириш. Текис-параллел ҳаракатлантириш усули. Проектив ва бошқа усуллар тўғрисида тушунча бериш
|
6-модул. Кўпёқликлар
|
Мавзу
|
Кўпёқликлар. Мунтазам кўпёқлар. Кўпёқликларнинг ишлатиш соҳалари. Кўпёқлар устида нуқта танлаш. Кўпёқларнинг текислик ва тўғри чизиқ билан кесишиши. Кўпёқларнинг ёйилмалари ва моделларини ясаш усуллари
|
7-модул. Эгри чизиқлар
|
Мавзу
|
Эгри чизиқлар ҳақида умумий тушунчалар. Текис ва фазовий эгри чизиқлар
|
8-модул. Сиртларнинг ҳосил бўлиши
|
1-мавзу.
|
Сиртларнинг ҳосил бўлиши ва уларнинг турлари.Сиртлар тўғрисида умумий маълумотлар. Сиртларнинг классификaцияси. Сиртларнинг текислик ва тўғри чизиқ билан ўзаро кесишиши
|
2-мавзу.
|
Сиртларнинг ўзаро кесишиши. Қиррали ва эгри сиртнинг ўзаро кесишуви. Ёрдамчи кесувчи текисликлар усули. Aйланма сиртларнинг ўзаро кесишуви. Ёрдамчи кесувчи шарлар усули
|
“Муҳандислик графикаси” бўлими модуллари
9-Модул. Иккинчи тартибли эгри чизиқлар
|
Мавзу
|
2-тартибли эгри чизиқлар (эллипс, парабола, гипербола)ни чизиш усуллари. Силлиқ эгри чизиқлар. Геометрик ясашлар (кесмаларни, бурчакларни ва айланани тенг бўлакларга бўлиш.Қиялик ва конусликлар). Туташмалар.Туташма турлари ва уларни чизиш усуллари. Лекало эгри чизиқлари. Эллипс, парабола ва гипербола эгри чизиқларини геометрик ҳамда проектив хусусиятига асосан ясалиши. Сиклиқ эгри чизиқлар: сиклоида, гипотсиклоида, эпитсиклоида. Спираллар, эволвента, гелисса чизиқларини ясаш
|
10-Модул. Проекцион чизмачилик
|
1-мавзу
|
Проекцион чизмачилик. Нарсанинг ўзаро перпендикуляр иккита ва учта текисликка проекциялаш. Aсосий, қўшимча ва маҳаллий кўринишлар. Қирқим ва кесимлар ҳақида асосий тушунчалар. Қирқим ва унинг турлари. Кесим ва унинг турлари. Материалларнинг қирқимда шартли тасвирланиши
|
2-мавзу
|
“COMPAC 3D” дастури асосида “изометрик ва диметрик проекциялар қуриш
|
11-Модул. Aксонометрик проекциялар ва уларнинг турлари
|
Мавзу
|
Aксонометрик проекциялар ва уларнинг турлари. Aксонометрик ўқлар, уларнинг йўналиши, қисқариш коэффициентлари ва улар орасидаги боғлиқлик. Стандарт аксонометрик проекциялар. Турли ҳолатдаги айланаларнинг аксонометрик проекциялари. Моделнинг аксонометрик проекцияси. Aксонометрик проекцияларда қирқим
|
12-Модул. Машинасозлик чизмачилигининг мақсад ва вазифалари.
Винт чизиқлар ва сиртлари. Резьбанинг ҳосил бўлиши ва унинг турлари
|
1-мавзу
|
Машинасозлик чизмачилигининг мақсад ва вазифалари. Винт чизиқлар. Винт чизиқнинг қадами. Ўнг ва чап йўналишдаги винт чизиқлар. Винт сиртлар. Геликоидлар. Тўғри геликоид. Қийшиқ геликоид. Очиқ ва ёпиқ геликоидлар. Резбанинг ҳосил бўлиши ва унинг турлари. Резбаларнинг чизмада тасвирланиши ва белгиланиши
|
2-мавзу
|
Aжраладиган бирикмалар. Бириктириш деталлари. Болтли, шпилкали, винтли, шрупли, трубали, шпонкали ва шлицали бирикмалар. Aжралмайдиган бирикмалар. Пайванд чокли бирикмалар. Парчин михли бирикмалар. Кавшарлаш ва елимлаш орқали бириктириш. Пружиналар ва уларнинг турлари
|
13-Модул. Узатма ва уларнинг турлари
|
Мавзу
|
Узатмалар ва уларнинг турлари. Тишли узатмалар. Допуск ва ўтқазишлар. Юзаларининг ғадир-будирликлари. Чизмаларда қопламалар. Материалларнинг хусусиятлари кўрсаткичларини қўйиш
|
14-Модул. Буюмлар ва уларнинг турлари
|
Мавзу
|
Буюмлар ва уларнинг турлари. Йиғиш чизмаларини тузиш босқичлари. Йиғма бирлик таркибидаги стандарт бўлмаган деталлар эскизини тузиш. Йиғиш чизмалари буюм таркибий қисмларига позиция номерларини қўйиш
|
15-Модул. Схемалар
|
Мавзу
|
Схемалар. Схема турлари ва типлари. Схемалардаги шартли график белгилар
|
16-Модул. Қурилиш чизмачилиги
|
Мавзу
|
Қурилиш чизмачилиги ҳақида умумий маълумотлар. Янги типдаги лойиҳалар. Лойиҳалаш босқичлари. Қурилишда ишлатиладиган материаллар ва уларнинг қирқим, кесимларини штрихлаш. Қурилиш чизмаларини бажариш. Санитария-техника жиҳозлари ва уларни шартли тасвири
|
17-Модул. Топографик чизмачилиги
|
1-мавзу.
|
План ва хариталар тайёрлаш. План ва хариталар тайёрлашнинг қисқача тарихи, уларга қўйиладиган талаблар. Топография ва харитаграфиянинг вазифалари. Чизмаларга оид тушунчалар. Сон белгили проекциялар. Нуқта, тўғри чизиқ ва текисликнинг берилиши
|
2-мавзу.
|
Геометрик ва топографик сиртлар. Геометрик ва топографик сиртларни берилиши ва уларни тасвирлаш. Текислик ва сиртларни интерполяциялаш. Топографик хариталар. Топографик хариталарнинг умумий тавсифномаси. Топографик хариталарнинг халқ хўжалиги, ишлаб чиқариш, саноат ва қурилишда қўлланилиши
|
“Чизмачилик асбоблари, буюмлар ва мосламалар.
Стандарт ҳақида маълумотлар” модули
Кичик модул
|
Модулнинг дидактик мақсади
|
Талабалар ўзлаштириши лозим бўлган ўқув материали юзасидан топшириқлар
|
Амалий кўрсатма-лар
|
Баҳо
|
1-КМ
|
Ўтган мавзулар юзасидан талабаларнинг билимини тест саволлари ёрдамида аниқлаш ва баҳолаш, талабаларни мустақил ишлашга ўргатиш
|
Берилган тестларнинг тўғри
жавобини белгиланг.
1.Чизмачилик асбобларига нималар киради?
A. Готовалня, стол, қалам ва бошқалар
Б. Чизғичлар, лекалолар, готовалня ва шунга ўхшашлар
С. Ўчирғич, қадақ (кнопка), қаламлар ва б.
Д. Чизма тахта, чизма қоғоз, туш ва б.
2. Чизма жиҳозларига нималар киради?
A. Чизма столи, чизма тахтаси ва б.
Б. Готовалня, учбурчакликлар ва б.
С. Рейсшина, чизма қоғози ва б.
Д. Чизма столи, готовалня ва б.
3. Чизма ашёларига нималар киради?
A. Готовалня, чизғич, ўчирғич ва бошқалар
Б. Чизма столи, учбурчакликлар ва б.
С. Чизма қоғози, қаламлар, қадагичлар ва б.
Д. Транспортир, рейсшина, туш кабилар
4. Чизмачилик тахтасида чизмани аниқ ва тез чизишга имкон берадиган чизғич нима деб аталади?
A. Учбурчаклик
Б. Рейсшина
С. Лекало
Д. Тўғри чизғич
5. A4 бичим (формат) ўлчамлари қанча мм. ларга тенг?
A. 594х841
Б. 420х594
С. 210х297
Д. 297х420
|
Тест саволларини диққат билан ўқинг ва тўғри жавобини белгиланг. Индивидуал ишланг
|
|
2-КМ
|
Дискли бороналар ҳақида тушунчага эга бўлиш, талабаларнинг оғзаки нутқини ўстириш
|
Қуйидаги саволларга оғзаки жавоб топинг.
1.Чизмачилик асбоб ускуна ва мосламаларини ишга тайёрлаш ва ундан фойдаланиш қоидалари.
2. Бурчакликни қандай турлари мавжуд?
3. Aсосий ҳизмат форматлари.
4. Чизмаларнинг қўшимча форматлари.
5. Чизма қоғози қай ҳолатда ишга тайёр бўлади?
|
Тарқатма материалда берилган матнни диққат билан ўқинг. Саволларга гуруҳдаги талабалар билан ҳамкорликда жавоб изланг
|
|
3-КМ
|
Талабаларнинг ижодий фикрини ва саводхонлигини ривожлантириш, ёзма ва оғзаки нутқини ўстириш
|
Берилган маъруза матнидан чизмачилик асбоблари, буюмлар ва мосламаларга оид атамаларни топиб, ёзинг
|
Мустақил ишланг
|
|
4-КМ
|
Талабаларда жамоа бўлиб ҳаракат қилиш, топқирлик, изланувчанлик, тежамкорлик сифатини шакллантириш. Кроссворд ечиш кўникмасини ҳосил қилиш
|
|
|
1
|
|
|
|
2
|
3
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
ч
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
и
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
з
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
ғ
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
и
|
|
|
|
|
|
4
|
у
|
ч
|
б
|
у
|
р
|
ч
|
а
|
к
|
л
|
и
|
к
|
|
|
и
|
|
|
|
|
с
|
|
|
|
|
|
|
з
|
|
|
|
|
б
|
|
|
|
|
|
|
м
|
|
|
|
|
о
|
|
|
|
|
|
|
а
|
|
|
|
|
б
|
|
|
|
|
1,2,3,4-Чизмачилик асбоблари.
1. ... асбоби.
2. ... асбоби.
3. Чисмачилик ...и.
4. ...лар
|
Берилган кроссвордни гуруҳингиз билан биргаликда ечинг. Топшириқни ёзма равишда мустақил бажаринг
|
|
5-КМ
|
Модулни якунлаш. Модул дастури бўйича талабалар фикрини билиш
|
Уйга вазифа: Ўз фаолиятингизда хатога йўл қўйган бўлсангиз, модул дастури ёрдамида такроран ишланг. Ўзлаштирилган маълумотлар ёрдамида кроссворд тузинг.
|
Модул дастури ҳақида ўз фикрингизни баён этинг
|
|
Махсус платформадан ўз ичига 2-3 маъруза ва шу маърузалар билан боғлиқ амалий дарсларни қамраб олиши мумкин. Ҳар қайси модул бўйича қуйидаги материаллар тайёрланади: ишчи ўқув дастури; модуллар бўйича ўқув материаллари; талабалар билимини назорат қилиш учун тестлар; амалий топшириқлар (амалий машқлар); ўқув кейслари; индивидуал топшириқлар; мустақил иш (таълим) топшириқлари; ўқув-услубий тарқатма материаллар; глоссарий; тақдимот.
Бўлажак технологик таълим ўқитувчиларини касбий график компетентлигини ривожлантиришда ўқув машғулотлари, айниқса, амалий машғулотларни ташкил этишда таълим методларини танлаш, методикани пухта шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилиши зарур. Шу боис Э.М.Фазлулин, В.А.Рябов, О.А.Яковук ОТМ педагоглари олдида турган вазифалардан бири ўқув машғулотларини ташкил этишда таълим методларини тўғри танлаш, методикани самарали шакллантириш, деб ҳисоблайди. Бинобарин, муҳандислик графикаси фанларини ўқитишда таълим методларини тўғри танлаш мақсад ва натижа ўртасида ўзаро боғлиқликни таъминлайди. Шу боис ОТМнинг педагоглари уларни тўғри танлашга алоҳида эътибор қаратишлари талаб қилинади. Муҳандислик графикаси фанларини ўқитишда таълим методларини тўғри танлаш қуйидагилар асосида амалга оширилади: ўқитишнинг умумий мақсадлари; алоҳида ўқув фанининг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятлари; ўқув фанни ўқитишдан кўзланган мақсад, вазифалар ҳамда ҳар бир алоҳида машғулот учун мўлжалланган ўқув материалининг мазмуни; ўқув материалини ўрганиш учун ажратилган вақт ҳажми; талабаларнинг тайёргарлик даражаси, психологик ва психологик-физиологик кўрсаткичлари; ўқитиш жараёнининг ўқув, техник ва технологик жиҳозлар (ўқув жиҳозлари, кўрсатмали қуроллар, техник, компьютер ва бошқа моддий воситалар) билан таъминланганлиги; педагогнинг тайёргарлик ва шахсий сифатлари даражаси.
Муаллифларнинг фикрига кўра, таълим методларини тўғри танлаш, методикани пухта шакллантириш қуйидаги натижаларга эришишни кафолатлайди: талабаларда графика фанлари асосларини пухта ўзлаштиришга бўлган қизиқиш ва мотивaцияни ҳосил қилиш; уларнинг ўқув-билиш фаоллигини ошириш; талабаларнинг мустақил, танқидий ва ижодий фикрлаш қобилиятига эга бўлишини таъминлаш; талабалар томонидан графика фанлари асосларини ўқитиш сифатини яхшилаш; графика фанларини ўқитишнинг самарадорлигини ошириш .
Тадқиқот даврида ОТМда бўлажак ўқитувчиларининг график компетентлигини ривожлантириш методикасини пухта шакллантириш эътиборга олинди. ОТМда бўлажак ўқитувчиларининг график компетентлигини ривожлантириш жараёни қуйидаги методика асосида ташкил этилди:
1. Ишчи ўқув дастур (2.2.1-жадвал).
2. Модуллар бўйича ўқув материаллари.
3. Талабалар билимини назорат қилиш учун тест топшириқлари.
4. Амалий топшириқлар.
5. Ўқув кейслари.
6. Индивидуал топшириқлар.
7. Мустақил ишлаш учун топшириқлар.
8. Ўқув-услубий тарқатма материаллар.
9. Глоссарий.
10. Тақдимот.
11. “Махсус платформа ” дастур.
Қуйида ушбу методиканинг умумий моҳияти юзасидан сўз юритилади.
I. Ишчи ўқув дастури (2.2.1-жадвал). Модулли-компетенциявий ёндашув асосида “Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси” ўқув фани бўйича ишчи ўқув дастурини шакллантиришда ўқув фанининг характерли жиҳатлари, ҳар бир модулнинг тугалланганлиги инобатга олинди.
II. Модуллар бўйича ўқув материаллари. Уларни шакллантиришда таянч тушунчалар моҳиятининг очиб берилиши, муҳим ва зарур ўқув ахборотларини баён қилишда изчиллик, узвийлик ва тизимлиликнинг таъминланиши назарда тутилди. Талабаларнинг эътиборига ҳавола этилган ўқув материаллари машғулотларнинг характеридан келиб чиққан ҳолда қуйидаги таркибий тузилмага эга бўлди:
А. Назарий машғулотнинг таркибий тузилмаси: мавзу; ўқув режаси; таянч тушунчалар; мавзу баёни; ўқув-назорат саволлари; назарий машғулотда интерфаол методлардан фойдаланишга доир методик ишланмалар.
B. Амалий машғулотнинг таркибий тузилмаси: мавзу; ўқув режаси; машғулот жараёнининг бориши (ўқув режасининг ҳар бир банди бўйича амалий фаолиятнинг ташкил этилиши); машғулотнинг якунланиши (таҳлил ва баҳолаш).
Тадқиқот даврида назарий ҳамда амалий машғулотларнинг юқоридаги таркибий тузилма асосида ташкил этилиши талабалар томонидан ўқув материаллари мазмунини зарур даражада ўзлаштириш, ўқитиш сифатини яхшилашга замин яратди.
III. Талабалар билимини назорат қилиш учун тест топшириқлари. Бу
турдаги топшириқларни ишлаб чиқишда уларнинг ностандарт бўлиши мақсадга мувофиқ деб топилди. Зеро, ностандарт тестлар талабаларни фикрлашга, ўзлаштирилган билимларни тизимлаштиришга, мавжуд назарий билимларни амалиётда қўллай олишга ундайди. Айни ўринда “Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси” ўқув фанидан “Кўринишлар” модели бўйича ностанларт тестлар ишлаб чиқилди.
1. Проекциялaш йўнaлишигa пaрaллел бўлмaгaн тўғри чизиқнинг проекцияси тўғри чизиқ бўлaди.
2. AБ тўғри чизиқ кесмaсигa тегишли Е нуқтaнинг пaрaллел проекцияси ЕП шу тўғри чизиқ проекцияси AПБП кесмaнинг устидa бўлади.
3. Aгaр нуқтa тўғри чизиқ кесмaсини бирор нисбaтдa бўлсa, бу нуқтaнинг проекцияси ҳaм кесмa проекциясини шундaй нисбaтдa бўлaди.
4. Проекцияловчи нурдa ётувчи бaрчa нуқтaлaрнинг проекциялaри биттa нуқтaдa бўлaди.
5. Нуқтaнинг пaрaллел проекцияси нуқтa бўлaди.
6. Пaрaллел тўғри чизиқ кесмaлaрининг нисбaти бу кесмaлaр проекциялaрининг нисбaтигa тенг бўлaди. Яъни AБ∥СД бўлиб, AБ:СД=қ бўлсa, AПБП:СПДП=қ бўлaди.
7. Тўғри чизиқлaрнинг кесишув нуқтaсининг проекцияси улaрнинг проекциялaрининг кесишиш нуқтaсидa бўлaди. Я’ни AБ∩СД=Е бўлсa, AПБП∩СПДП=ЕП бўлaди.
8. Пaрaллел тўғри чизиқлaрнинг текисликдaги проекциялaри ҳaм пaрaллел бўлaди. Aгaр AБ∥СД бўлсa, AПБП∥СПДП бўлaди.
Жaвоб:
IV. Индивидуал топшириқлар. Тадқиқотни олиб боришда индивидуал топшириқлар ўқув топшириғининг характери – мураккаблиги, уни бажариш учун талаб қилинадиган вақт бюджетини инобатга олган ҳолда алоҳида талабалар, кичик ҳамда катта (академик жамоа) гуруҳлар тайёрланди. Масалан, “Мантиқий чалкаш занжир” методини қўллаш асосида “Айланиш сиртларининг текислик ва тўғри чизиқ бўйича кесишуви” модули бўйича индивидуал топшириқлар гуруҳлар учун ишлаб чиқилди. Яъни:
Машғулот жараёнида гуруҳларга қуйидаги маълумотлар қайд этилган карточкалар тарқатилади:
1-гуруҳ
|
Нотўғри маълумот
|
Сиртларнинг текислик билан кесишиш чизиғи тўғри чизиқ,
синиқ чизиқ, эгри чизиқ ва ўзаро параллел чизиқлар
тарзидаги текис шакллардан иборат бўлади
|
Тўғри
маълумот
|
Сиртларнинг текислик билан кесишиш чизиғи тўғри
чизиқ, синиқ чизиқ ва эгри чизиқ тарзидаги
текис шакллардан иборат бўлади
|
2-гуруҳ
|
Нотўғри маълумот
|
Агар сиртни кесувчи текислик проекцияловчи бўлса,
кесим чизиғининг проекцияларини ясаш мураккаблашади,
чунки бу ҳолда кесишиш чизиғининг проекцияларидан
бири синиқ чизиқ кесмасидан иборат
|
Тўғри
маълумот
|
Агар сиртни кесувчи текислик проекцияловчи бўлса,
кесим чизиғининг проекцияларини ясаш соддалашади,
чунки бу ҳолда кесишиш чизиғининг проекцияларидан
бири тўғри чизиқ кесмасидан иборат
|
3-гуруҳ
|
Нотўғри маълумот
|
Кесувчи текислик конуснинг сиртидан ўтиб, ясовчилардан бирортаси билан кесиша олса, у ҳолда кесимда тўғри чизиқ ҳосил бўлади
|
Тўғри
маълумот
|
Кесувчи текислик конуснинг учидан ўтиб, ясовчилардан бирортаси билан кесишмаса, у ҳолда кесимда нуқта ҳосил бўлади
|
V. Амалий топшириқлар (амалий машқлар). ОТМда ўқитиладиган “Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси” ўқув фанининг ўзига хос хусусиятларидан бири – бўлажак технологик таълим ўқитувчиларда амалий кўникма, малакаларни ривожлантириш жараёнининг амалий топшириқларга асосланиши саналади. Шу боис тадқиқотни олиб бориш даврида ўқув модуллари бўйича амалий характердаги топшириқлар тўпламини шакллантиришга ҳам эътибор қаратилди. Амалий топшириқлар уларнинг мураккаблик даражасига кўра жуфтлик ва кичик гуруҳларга берилди. Жумладан, тадқиқот даврида респондент-талабаларга жуфтликда ишлаш учун “Кўпёқликлар”, “Кўринишлар”, “Изометрик ва диметрик проекциялар” модули бўйича амалий топшириқлар берилди:
VI. Ўқув кейслари. Масалан, “Аксонометрик проекциялар ва уларнинг ҳосил бўлиши” модулидан қуйидаги топшириқли кейслар шакллантирилди:
1-кейс баёни
http://sadinstructor:org/ng номли Интернет сайтида “Аксонометрическая проекция” мавзусида берилган аксонометрик проекцияларнинг моҳиятини ёритувчи кўргазмали материалда нуқта, текис кўпёқ, айлана, оддий геометрик жисмларнинг аксонометрик проекциялари тўғрисида маълумот беради.
1-расм. Тўғрибурчакли изометрик проекциядаги аксонометрик ўқ
2-расм. Деталнинг тўғрибурчакли изометрик проекциядаги тасвири
3-расм. Тўғрибурчакли диметрик проекциядаги аксонометрик ўқ
4-расм. Деталнинг тўғрибурчакли диметрик проекциядаги тасвири
5-расм. Қийшиқ фронтал диметрик проекциядаги аксонометрик ўқ
6-расм. Деталнинг қийшиқ фронтал проекциядаги тасвири
Кейс топшириғи
Интернет сайтидан олинган ушбу материалда келтирилган маълумотлар назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлиши билан бирга уларни ифодалашда муайян хатоларга йўл қўйилган. Йўл қўйилган хатоликларни топинг.
Манбалар:
1. Чизма геометрия / Ш.К.Муродов ва б. – Т.: “Iqtisod-moliya”, 2008
2. Чизмачилик: амалий машғулолар / П.Одилов ва б. – Т.: “Iqtisod-moliya”, 2005.
3. Рахмонов И., Абдурахмонов А. Чизмачиликдан маълумотнома. – Т.: “O’qituvchi”. 2005.
Талабалар учун методик кўрсатмалар:
Тақдим этилган материал чизмаларини диққат билан ўрганинг.
Аксонометрик проекцияларга оид назарий маълумотларни қайта ёдга олинг ва чизмаларга хос жиҳатларни яна бир бор таҳлил қилинг.
Чизмалардаги хатоларни аниқланг.
Чизмалардаги хатоларга оид ечимни баён этинг.
Кейсни ечиш жараёни
Талабалар эътиборларига ҳавола этилган материал чизмаларини диққат билан ўрганади.
Аксонометрик проекцияларга оид назарий маълумотларни қайта ёдга олади ва чизмаларга хос жиҳатларни яна бир бор таҳлил қилади.
Чизмалардаги хатоларни аниқлайди.
Чизмалардаги хатоларга оид ечимни баён этади.
Ўқитувчининг ечими
1. Айлананинг аксонометрик проекциялардаги эллипсларини унинг ватарлари ёрдамида қурилган:
1-расм. Айлананинг аксонометрик проекциялардаги эллипслари
2. Изометриянинг ҳосил бўлишида биринчи бор кубнинг тасвирини ҳосил қилишда проекциялаш йўналиши унинг диагоналига параллел олиб қурилиши келтирилган (2-расм). Натижада кубнинг изометрик проекцияси олтибурчак бўлишини кузатиш имконияти юзага келади.
2-расм. Кубнинг изометрик проекцияси
3. Матнда X ва Z ўқлари бўйлаб ўзгариш коэффициентлари тенг бўлиши ва Y бўйлаб бошқача бўлиши кўрсатилса-да, чизмада бу шартга риоя қилинмаган. Бу ерда X ва Z ўрнида Z ва Y ҳамда Y ўрнида X ўқ олинган (3-расм):
3-расм. Ўзгариш коэффициентларининг ҳолати
2-кейс баёни
Муаллифлар – M.Б.Шаъ ва Б.C.Rаnа томониан 2009 йилда Деҳлида чоп этилган “Engineerin Drаwing” (“Муҳандислик графикаси”) номли ўқув адабиётида ҳар бир мавзу бўйича дидактик материаллар оддийдан мураккабга тамойили асосида баён қилинган.
1-расм. “Engineerin Drаwing” (“Муҳандислик графикаси”)
номли ўқув адабиётининг электрон варианти
Унда яққол тасвирлар сифатида изометрик проекциялар баён қилинган бўлиб, уларнинг ҳосил бўлиши “изометрияда проекциялаш йўналишининг куб диагоналига кўра олиниши” борасидаги ёндашув бир оз такомиллаштирилган. Дастлаб кубнинг олд томондан кўриниши 45° га буриб тасвирланган ва унинг диагонили с'а'1 ўтказилган.
Сўнгра с'а'1 горизонтал вазиятга келтириб, янги горизонтал проекциялар текислигига проекциялаган ҳолда унинг нуқта бўлиб тасвирланган прекцияси ҳосил қилинган. Қолган учлар ва қирраларнинг изометрик прекциялари ҳам ясалган. Натижада кубнинг изометрик проекцияси мунтазам олтибурчак каби бўлиши аниқланган.
Кейс топшириғи:
Чизмаларда йўл қўйилган камчиликларни аниқланг.
Манбалар:
1. Чизма геометрия / Ш.К.Муродов ва б. – Т.: “Iqtisod-moliya”, 2008.
2. Чизмачилик: амалий машғулолар / П.Одилов ва б. – Т.: “Iqtisod-moliya”, 2005.
3. Рахмонов И., Абдурахмонов А. Чизмачиликдан маълумотнома. – Т.: “O’qituvchi”. 2005.
Талабалар учун методик кўрсатмалар:
Тақдим этилган материал чизмаларини диққат билан ўрганинг.
Аксонометрик проекцияларга оид назарий маълумотларни қайта ёдга олинг ва чизмаларга хос жиҳатларни яна бир бор таҳлил қилинг.
Чизмалардаги хатоларни аниқланг.
Чизмалардаги хатоларга оид ечимни баён этинг.
Кейсни ечиш жараёни
Талабалар эътиборларига ҳавола этилган материал чизмаларини диққат билан ўрганади.
Аксонометрик проекцияларга оид назарий маълумотларни қайта ёдга олади ва чизмаларга хос жиҳатларни яна бир бор таҳлил қилади.
Чизмалардаги хатоларни аниқлайди.
Чизмалардаги хатоларга оид ечимни баён этади.
Ўқитувчининг ечими
График манипуляцияларнинг сони ошади.
3. Бунда манипуляциялар – график амаллар сони 11 тани ташкил этиб, изометрик проекциялар қуришда аксонометрик ўқлар график ясашларни осонлаштирувчи ва қулайлаштирувчи асосий омил эканлигига эътибор қаратилмаган. Бу ўринда муаллифлар самарали омил сифатида нарса асосларига ташқи чизилган тўртбурчакни олишган.
VII. Мустақил ишлаш учун топшириқлар. Замонавий шароитда талабаларнинг мустақил ишлаши (мустақил таълим) ОТМда ташкил этиладиган ўқув фаолиятининг муҳим таркибий қисми саналади. Бу эса талабаларнинг мустақил ишлаши (мустақил таълим) учун топшириқлар ва уларни бажариш юзасидан методик кўрсатмалар тайёрлашни тақозо қилади.
Тадқиқот даврида ҳам ҳар бир модул бўйича талабаларнинг мустақил ишлаши (мустақил таълим) учун топшириқлар ва фаннинг умумий хусусиятларини инобатга олган ҳолда бу турдаги топшириқларни бажариш юзасидан методик кўрсатмалар тайёрланди.
VIII. Ўқув-услубий тарқатма материаллар. Тадқиқот даврида алоҳида талабалар ва кичик гуруҳлар учун кам (жуда кам) ва кўп ўқув материалини ўз ичига қамраб олган тарқатма материалларни тайёрлашга ҳам эътибор қаратилди. Тарқатма материалларнинг дидактик имконияти шундаки, улар вақтни тежаш, ўқув ахборотларни тўла қабул қилиш, ўқув ахборотлари билан изчил, самарали ишлаш имконини беради. Хусусан, “Чизмачилик асбоблари ва улардан фойдаланиш” модули бўйича кичик гуруҳлар учун кам (жуда кам) ўқув материалини ўз ичига олган тарқатма материаллар тайёрланди.
IX. Глоссарий. Тадқиқотни олиб боришда тайёрланган ўқув-методик материаллар сирасида модуллар бўйича мини глоссарий (изоҳли луғат)ни яратишга ҳам эътибор қаратилди. Модуллар бўйича мини глоссарийлар кичик гуруҳларга амалий топшириқни бериш асосида ҳамда мустақил таълим шакли сифатида шакллантирилди.
Кичик гуруҳларда мини глоссарийни шакллантиришда икки хил усулдан фойдаланилди. Яъни: 1) таянч тушунчалар уч тилда – ўзбек, инглиз ва рус тилларидан ифодаланди; 2) таянч тушунчалар уч тилда – ўзбек, инглиз ва рус тилларида, таянч тушунчанинг маъноси эса ўзбек тилида ифодаланди. Қуйидаги тадқиқот даврида кичик гуруҳлар томонидан шакллантирилган ҳар икки турга оид глоссарийлар намуна сифатида келтирилади.
X. Тақдимот. Электрон ахборот таълим ресурслари ўқув жараёнига мослашувчан ҳарактерга эга. Ўқув материалнинг ҳажми қанча катта бўлса, ЭАТРдан фойдаланишда шунчалик сустлик кузатилади. Бироқ, шунга қарамай, ЭАТР таклиф этаётган материални кўчириш, уни қайта ишлаш, олинган материал базасида янги ўқув материалларини тайёрлаш имкониятларига эга .
Замонавий ўқитишнинг яна бир муҳим таркибий элементи – электрон тақдимот саналади. Бугунги кунда электрон тақдимотни тайёрлашда Power Point дастуридан фойдаланилмоқда. Электрон тақдимот ўзининг функционал хусусиятига кўра дидактик аҳамиятга эга. Электрон тақдимот: ўқитувчининг дарс жараёнидаги меҳнатини осонлаштиради; талабалар томонидан ўқув ахборотларининг ҳам аудио (эшитиш органи ёрдамида) ҳам визуал (кўриш органи ёрдамида) қабул қилиниши таъминлайди; талабалар электрон тақдимотдан қайта-қайта фойдаланиш орқали ўқув материалларини пухта ўзлаштириш имкониятига эга бўлади; ўқитувчи эса тегишли фан ёки ўқув фанида қўлга киритилган сўнгги ютуқлар, шунингдек, соҳада рўй берган ўзгаришлардан келиб чиққан ҳолда электрон тақдимот ёрдамида узатилган ўқув ахборотларини тўлдириб, бойитиб олиш имкониятига эга; ундан ўқитувчининг ўзи ҳамда талабалар “Маълумотлар базаси”да қайд этиш орқали изчил фойдаланиши мумкин.
Тадқиқотни амалга ошириш жараёнида ҳар бир модул бўйича электрон тақдимотнинг тайёрланишига эътибор қаратилди. Ишда намуна сифатида “Аксонометрик проекциялар ва уларнинг ҳосил бўлиши” модули бўйича тайёрланган электрон тақдимот намуна сифатида келтирилди (10-илова).
Шундай қилиб, модулли-компетенциявий ёндашув асосида ўқитишда ўқув материалининг мазмунини структуралашда энг аввало ахборотни “ихчамлаштириш”, фойдаланиш учун қулай ҳолда тақдим этиш мақсади кўзланади. Ихчам, аниқ, лўнда баён этилган ўқув ахборот бўлажак технологик таълим ўқитувчи – талабалар томонидан осон қабул қилинади.
XI. Бу ҳолда, талаба инсон интерфейси сифатида қабул қилинади. Биринчи ижтимоий луғат интерфейс тушунчасини “фойдаланувчи машина билан мулоқот қилиши ёки бир неча машиналар бир-бири билан мулоқот қилиши мумкин бўлган компьютер дастурлари (оперaцион тизим) мажмуи” деб белгилайди. Бундай ҳолда, турли график пакетлар билан ишлаш кўникмаларига эга бўлган шахс. Бу энг муҳим касбий компетенцияларни бири график компетенциялар, деб таькидлашга асос бўлади.
Бизнинг фикримизча, график компетенция - чизмачилик стандартлари ва қоидалари, уларни амалда қўллаш кўникма ва малакалари ҳамда турли график дастурлар ёки график пакетлар билан ишлаш даражасини билишга қаратилган фазовий фикрлаш жараёнлари билан боғлиқ интелектуал фаолиятдир.
2.3. Интерфаол методлар ёрдамида талабалар мотивaциясини кучайтириш орқали касбий график компетентлигини махсус платформа орқали ривожлантириш
Интерфаол методлар ўзаро фикр алмашишга, ўзаро фикрларни тўлдиришга, новербал ҳамда вербал таъсир ўтказишга қаратилган ҳаракатлар мажмуасидир. Интерфаол методларни қўллашда ўзаро таъсир асосига қурилган интеллектуал ҳаракатлар шунчаки таъсир ёки туртки вазифасини бажариш билан чекланиб қолмайди ва ҳамкорлик субъектларини ижодий изланишга йўналтириш, номаълум ҳолатни очишга(кашф этишга) кўмак берувчи назарий-ақлий мулоҳазаларни яратиш функцияларини ҳам бажариши мумкин.
Таълим мазмунини ўзлаштиришда талабаларнинг билим савияси, ўзлаштириш даражаси, таълим манбаи, дидактик вазифаларга мувофиқ ва муносиб равишда қуйидаги интерфаол методлар қўлланилади: ўқитишнинг кўргазмали методи; мустақил ишлар методи; муаммоли-эвристик моделлаштириш методи; илмий тадқиқот методлари; ўқитишнинг муаммоли-изланишли ва репродуктив методлари; ўқитишнинг индуктив ва дедуктив методлари; ўқитишнинг назорат ва ўзини ўзи назорат қилиш методлари.
Методлар қуйидаги гуруҳчаларни ўз ичига олади:
Биринчи гуруҳ методлари: ўқув ахборотларини эшитиш орқали қабул қилиш методлари (оғзаки методлар: ҳикоя, маъруза, суҳбат ва бошқалар).
Иккинчи гуруҳ методлари: ўқув ахборотларини кўргазмали узатиш ва кўриш орқали қабул қилиш методлари (кўргазмали метод, тасвирий намойиш қилиш ва бошқалар).
Учинчи гуруҳ методлари: ўқув ахборотларини амалий меҳнат ҳаракатлари
орқали бериш (амалий методлар, машқлар, лаборатория ишлари, дастурлар тузиш, машқ ва масалалар ҳамда тест топшириқларини ечиш, меҳнат ҳаракатлари ва бошқалар).
Интерфаол методлар асосида тузилган дарс тизимларида турли стратегиялардан фойдаланилади. Бунда талабаларга яширинча усуллардан (китоб, конспектлар ва ҳ.к.) фойдаланиш тақиқланмайди, аксинча бундай усулларни қўллаш рағбатлантирилади.
Ҳозирги кунда таълим жараёнида интерфаол методларни ўқув жараёнида қўллашга қизиқиш ортиб бормоқда. Бунда, асосан ҳозиргача талабалар тайёр билимларни эгаллашга ўргатилган бўлса, интерфаол методлар уларни эгаллаётган билимларни ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрганиб, таҳлил қилишларига ва имкони борича хулосаларни ҳам ўзлари келтириб чиқаришларига ўргатади. Ўқитувчи бу жараёнда шахснинг ривожланиши, шаклланиши, билим олиши ва тарбияланишига шароит яратади ва шу билан бир қаторда бошқарувчилик, йўналтирувчилик функциясини бажаради.
Интерактив методлар – жамоа бўлиб фикрлашга асосланади ва педагогик таъсир этиш усуллари бўлиб, таълим мазмунининг таркибий қисми ҳисобланади. Бу методларнинг ўзига хослиги шундаки, улар фақат педагог ва талабанинг биргаликдаги фаолияти орқали амалга оширилади. Чизмачилик ўқитувчисидан ҳам замонавий технологияларни билиш ва улардан ўзининг касбий фаолиятида ўринли фойдалана олиш малакаларига эга бўлишлик талаб қилинади.
Педагог талабаларнинг топшириқни мустақил бажариш жараёнини зукколик билан бошқаради, эътибор билан кузатади, керак бўлганда жонли мулоқотга чорлайди. Талабалар мантиқий фикрлаш давомида уларнинг жонли мушоҳадаси, фикр доираси педагог томонидан изчиллик билан ҳисобга олинади ва таҳсил охирида фаол талабаларга қўйилган баллар ёки баҳоларни эълон қилади.
Э.М.Фазлулин, В.А.Рябов, О.А.Яковуклар ҳам ОТМ педагоглари олдида турган вазифалардан бири ўқув машғулотларини ташкил этишда таълим методларини тўғри танлаш эканлигига алоҳида урғу беради. Бинобарин, муҳандислик графикаси фанларини ўқитишда таълим методларини тўғри танлаш мақсад ва натижа ўртасида ўзаро боғлиқликни таъминлайди. Шу боис ОТМнинг педагоглари уларни тўғри танлашга алоҳида эътибор қаратишлари талаб қилинади. Муҳандислик графикаси фанларини ўқитишда таълим методларини тўғри танлаш қуйидагилар асосида амалга оширилади: ўқитишнинг умумий мақсадлари; алоҳида ўқув фанининг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятлари; ўқув фанини ўқитишдан кўзланган мақсад, вазифалар ҳамда ҳар бир алоҳида машғулот учун мўлжалланган ўқув материалининг мазмуни; ўқув материалини ўрганиш учун ажратилган вақт ҳажми; талабаларнинг тайёргарлик даражаси, психологик ва физиологик кўрсаткичлари; ўқитиш жараёнининг ўқув, техник ва технологик жиҳозлар (ўқув жиҳозлари, кўрсатмали қуроллар, техник, компьютер ва бошқа моддий воситалар) билан таъминланганлиги; педагогнинг тайёргарлик ва шахсий сифатлари даражаси.
ОТМда бўлажак технологик таълим ўқитувчиларини касбий график компетентлигини ривожлантиришда ўқув машғулотлари, айниқса, амалий машғулотларни ташкил этишда таълим методларини танлашга алоҳида эътибор қаратилиши зарур. Таълим методларини тўғри танлаш қуйидаги натижаларга эришишни кафолатлайди: талабаларда графика фанлари асосларини пухта ўзлаштиришга бўлган қизиқиш ва мотивaцияни ҳосил қилиш; уларнинг ўқув-билиш фаоллигини ошириш; талабаларнинг мустақил, танқидий ва ижодий фикрлаш қобилиятига эга бўлишини таъминлаш; талабалар томонидан графика фанлари асосларини ўқитиш сифатини яхшилаш; графика фанларини ўқитишнинг самарадорлигини ошириш.
Тадқиқотни олиб бориш жараёнида маъруза ва амалий машғулотларда интерфаол методлардан самарали фойдаланишга эътибор қаратилди. Бунда, энг аввало, маъруза ва амалий машғулотлар учун уларнинг характерли хусусиятларини инобатга олган ҳолда кутилган натижани таъминлай олиш имкониятига эга интерфаол методлар танланди. Яъни:
“Менталит” методи. Тадқиқотни олиб бориш жараёнида “Балиқ скелети”, “Маълумотнинг визуал кўриниши”, “Бешинчиси ортиқча”, “Барча омилларни ҳисобга ол!” (БОҲО), “Синквейн”, “Уч саҳифали кундалик”, “Расмли топишмоқ”, “Мантиқий чалкаш занжир”, “Блиц-сўров” каби интерфаол пост-индивидуал методлардан самарали фойдаланиш билан бирга диссертант томонидан ҳам интерфаол характерга эга методлари
асосланиб, ўқитиш жараёнига татбиқ этилди.
Пост-индивидуал методнинг мақсади талабаларда бевосита фан ўқитувчиси ёки “Маҳорат дарси”ни олиб бораётган модератор билан биргаликда чизма (тасвир)ни бир вақтда ҳосил қилинишини таъминлаш орқали уларнинг графикавий ва конструкторлик ишларини бажариш кўникма-малакаларини ривожлантиришдан иборат.
Беллашув характерига эга ушбу метод талабаларда фан асосларини ўзлаштиришга бўлган қизиқишларини кучайтириш, ўқув-билиш фаоллигини ошириш, ахборот (ўқув маълумоти)ни тезкор қабул қилиш қобилиятини шакллантиришга ёрдам беради.
Методни кичик гуруҳларда ҳам, жамоада ҳам самарали қўллаш мумкин. Уни қўллашда кичик гуруҳларда гуруҳларнинг, жамоада эса ҳар бир талабада графикавий компетентлик сифатларини шакллантириш имконияти юзага келади. Шунга кўра фан ўқитувчиси ўқув топшириқларини кичик гуруҳлар ёки талабалар учун алоҳида тайёрланиши зарур.
Асосий талаб: ўқув топшириғининг фан ўқитувчиси ёки модератор билан бир вақтда, сифатли бажарилиши.
“Менталит” методини қўллаш воситалари: ёзув тахтаси ёки А0 (841х1189 мм), А1 (594х841 мм), А2 (420х594 мм), А3 (297х420 мм) форматли қоғозлар; https://www.youtube.com Интернет сайти.
Тадқиқот даврида “Менталит” методини қўллаш асосида қуйидаги мавзулардаги маҳорат дарсларидан фойдаланилди:
1. “Правила оформление чертежи. Госты ЕСКД” // https://www.youtube. com/watch?v=GaH_cYYhKjI.
2. “Урок №1. 3D чертеж” // https://www.youtube.com/ watch?v= xq1jrTSJDuU. Шунингдек, “Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси” ўқув фани бўйича дарсларни ташкил қилиш жараёнида ўқитувчининг талабалар билан ўзаро ҳамкорликда, биргаликда ишлаши учун имконият яратилди. Жумладан, “Изометрик проекцияда аксонометрик ўқлар ҳолати”, “Шартликлар ва ўлчамлар қўйиш” мавзусида “маҳорат дарси” ташкил этилди. Яъни:
Изометрик проекцияда аксонометрик ўқлар ҳолати
Шартликлар ва ўлчамлар қўйиш
Аксонометрик проекцияларда кесимларни штрихлар чизиқлари томонлари аксонометрия ўқларига параллел бўлган квадратнинг диоганалларига параллел қилиб бажарилади. Штрихлаш хар бир аксонометрия текислигига нисбатан алохида – алохида олинади. Аксонометрик проекцияларда ўлчамлар қўйишда чиқариш чизиқлари аксонометрия ўқларига параллел қилиниб, ўлчам чизиқлари эса ўлчанаётган кесмага параллел қилиниб бажарилади (Расм 1.).
Иккинчи боб бўйича хулоса
Тадқиқот натижаларига асоланиб бўлажак ўқитувчиларнинг касбий график компетентлигини ривожлантиришнинг интегратив модели ишлаб чиқилди, мазкур моделда бўлажак ўқитувчиларнинг касбий график компетентликни ва ижодкорликни шакллантириш самарадорлигини баҳоланиши интерфаол таълим технологиялари ва методлари асосида ўқитиш натижасида технологик таълим фанларидан билимларни эгаллаб, уларни ўз касбий фаолиятини эгаллаш жараёнида самарали қўллаши каби ҳолатлар назарда тутилади.
Ўқув-методик материалнинг таркибий элементлари – ишчи ўқув дастури; модуллар бўйича ўқув материаллари; талабалар билимини назорат қилиш учун тестлар; амалий топшириқлар (амалий машқлар); ўқув кейслари; индивидуал топшириқлар; мустақил иш (таълим) топшириқлари; ўқув-услубий тарқатма материаллар; глоссарий ҳамда тақдимот ўртасидаги боғланиш, ўзаро алоқадорлик яққол кўзга ташланади.
“PTS”махсус платформа дастурини жорий этиш орқали бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий график фаолияти тузилмасининг функционал жиҳатлари (лойиҳалаш, конструкциялаш) ва компонентлари (мотивaцион-қадриятли, когнитив, амалий фаолиятли, рефлексив-бахолаш) мазмунини рақамли технологиялари асосида такомиллаштириш имкониятлари аниқланган;
Касбий график компетентликни ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари ва ўқув-методик таъминоти интерфаол методлар ва рақамли технологиялари интегрaцияси асосида такомиллаштирилди;
Видеодарслар, лойиҳалаш-конструкторлик ва график топшириқлар тизимини мажмуавий қўллаш орқали бўлажак технологик таълим ўқитувчиларининг касбий график компетентлигини ривожлантириш модели ишлаб чиқилди ва “AutoCAD” дастурини жорий этиш орқали янада такомиллаштирилган;
II-боб бўйича хулосалар.
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, бугунги кун аудиториялари ўн йил аввалгиларидан жуда катта фарқ қилади ва синф хоналари компьютерлар, iPad, планшетлар, смарт-доскалар ва бошқа турдаги таълим технологиялари билан жиҳозланган. Дунёнинг бошқа жойларида бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам рақамли авлоднинг етти экранли авлоди - телевизор, компьютер, планшет, таблет, фаблет, смартфон ва смартсоатлари пайдо бўлмоқда. Бундай зич рақамли муҳитга эга бўлиш ва у билан доимий ўзаро муносабат натижасида бугунги кун талабаларининг фикрлаши ва ахборотларга ишлов бериш жараёнлари олдинги фикр юритиш ва ахборот жараёнларидан тубдан фарқ қилмоқда. Рақамли авлод ота-оналаримиз ўрганган услубда ўқитилиши мумкин эмас ва бўлмаслиги ҳам керак. Бу авлодни ўқитишда қора доска ва оқ бўрдан фойдаланиш ҳам мумкин эмас. Қора доскани оқига ва бўрни маркерга ўзгартириш ҳеч нарсани ўзгартирмайди, яъни замонавий талабаларни билим олишга ва меҳнат бозорида муваффақиятга эришиш кўникмаларини ривожлантиришга ундаш усули бўла олмайди. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларига асосланган инновацион таълим технологиялари ва дидактик моделларни оммавий ва самарали қўллаш орқали таълим тизимини рақамли авлодга мослаштириш зарур. Шу билан бирга, таълим жараёнида тадқиқотга асосланган ёндашувдан фаол фойдаланиш лозим ва бу билан илмий тадқиқотда талабаларнинг кўникмаларини ривожлантириш ва IT- компетенцияга асосланган ижодий қобилиятларини ва ижодий фикрлашларини шакллантириш мумкин. Ахборот ва коммуникация технологиялари – таълим тизимидаги барча муаммоларга ечим эмас, балки рақамли авлод учун маърузалар ва семинарларни маълумотларга бой ва интерактив қилиб амалга ошириш воситасидир. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, ўқитувчилар талабаларнинг эҳтиёжларига йўналтирилган интерфаол ўқув жараёнида асосий ролни сақлаб қолади. Ўқитувчининг обрўси ва унинг фаолиятининг самарадорлиги фақатгина курс мазмунидаги билимлар даражаси ва унинг педагогик қобилиятига эмас, балки муайян ўқув материалини тўплаш, қайта ишлаш ва ўқитишда ўқитувчининг қанчалик замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш даражасига боғлиқ бўлади. Бошқача қилиб айтганда, рақамли асрда таълим қайта кўриб чиқилиши ва таълим парадигмаси ўзгартирилиши шарт, чунки талабалар ортиқ анъанавий услубда ўқишни хоҳламайдилар ва ўқитувчилар ҳам бу каби одатий усулда ўқитишни давом эттиришлари керак эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |