Збекистон республикаси


Педагогик тажриба-синов иши натижалари ва уларнинг таҳлили



Download 1,23 Mb.
bet5/7
Sana14.06.2022
Hajmi1,23 Mb.
#670857
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
DISSERTATSIYA NEW

3.2. Педагогик тажриба-синов иши натижалари ва уларнинг таҳлили


Ушбу диссертация бўйича тадқиқот дастурига мувофиқ режалаштирилган тажрибалар масофавий тарзда Тошкент давлат педагогика университети аудиторияларида олиб борилди. Талабалар жуда катта қизиқиш билан ўқув платформа фойдаландилар. Айниқса, уларнинг мустақил ишлаш соатларидаги фаолликлари ошиб борди. Фаол иштирок этмайдиган талабалар сони камайиб борди. Бу эса масофавий тарзда талабаларни дарсга жалб қилиш ва уларни ўрганилаётган фан доирасида билимларини ошиши масофавий дарсларни самараси юқори бўлишига олиб келди. Мустақил ишлаш соатларида талабалар ўқитувчи иштирокисиз ўқув платформа жойлаштирилган ўқув мақсадли wэб техналогиядан фаол фойдаландилар ва бу жараён бугунги кунда ҳам давом этмоқда.
Талабалар ўртасида ўтказилган сўровнома (анкета) саволларига берилган жавобларда улар ушбу ўқитиш методикасининг афзал томонларини кўрсатдилар. Талабалари ўртасида ўтказилган сўровнома саволларига берилган жавоблар келтирилган.
6 – жадвал. Сўровнома саволларига берилган-жавоблар.



Сўровнома саволлари

Жавоблар

Фоизларда

1

Дарсни ўтишда ва тушунишда анъанавий усулда ўтиш яхшими ёки электрон таъилм ресурслари ёрдамида ўқиш (МП) афзалми?

Анъанавий

35

Электрон таълим ресурслари ёрдамида

65

Фарқи йўқ

-

2

Мустақил таълим жараёнида дарсликлардан фойдаланиш афзалми ёки ўқув платформадан фойдаланиш қулайми?

Дарслик ёрдамида

10

Электрон таълим ресурсларидан

85

Фарқи йўқ

5

3

Қандай ўқитилганда кўпроқ маълумот олиш мумкин?

Анъанавий

28

ўқув платформа ёрдамида

72

Фарқи йўқ

-

4

ППП ёрдамида ўқитиш сизни толиқтирадими?

йўқ

74

Ҳа

26

5

Мавзуларни ўрганиш даврида ўқитувчи ёки талаба ўртоқларингиз билан баҳслашиш, мунозара қилиш хоҳиши туғиладими?

Ҳа

59

йўқ

41

6

ППП ёрдамида ўқитиш сиз учун тушунарлими?

Ҳа

90

йўқ

10

7

ППП ёрдамида дарс ўтиш сизга ёқадими?

Ҳа

85

йўқ

15

8

Сизнинг интеллектуал фикрлашингизга ППП ёрдамида дарс ўтиш қандай таъсир ўтказди?

Ижобий

76

Қониқарли

24

Ёмон

-

9

ППП даги лаборатория ишларини ташкил этиш сизга тушунарли бўлдими?

Ҳа

75

йўқ

25

10

Сизга ППП билан ишлаш маъқулми?

Ҳа

80

Йўқ

20

11

Маъруза, амалий ва лаборатория дарсларини ППП асосида ташкил қилиш ўзлаштиришингизга қандай таъсир этди. Фоизларда беринг

Маъруза

90

Амалий

85

Лаборатория

75

Сўровнома саволларига берилган жавоблардан кўриниб турибдики, талабаларнинг аксарияти ўқув мақсадли ўқув платформа фойдаланиб таълим жараёнини ташкил этиш уларнинг мавзуларни ўзлаштиришда улар учун кенг имкониятлар яратаётганлигини таъкидлашди.


Ўқув платформа фойдаланиш методикасининг таълим жараёнига интеграцияси асосида дарс ўтиш фақатгина ўқув материалларини талабалар томонидан чуқур ўзлаштириш эмас, балки маъруза ва амалиёт дарсларини биргаликда олиб бориш масаласини ҳам ечишга имконият яратди.
Олий таълим муассасалари талабаларининг ўқув платформа — иловалардан самарали фойдаланиши нақафақат таълимда ахборот технологиялар фанини балки исталган фанни самарали ўзлаштиришга балки олий таълим тизимида кўндаланг тушган муаммо масофавий таълим жараёнида талабаларнинг мустақил тадқиқотчи сифатида ўзларини кўрсата олишларини намоён этади. Фанини ўқув мақсадли ўқув платформа ёрдамида ўқитиш методикаси орқали ташкил этишда самарадорлик даражасини аниқлаш мақсадида тажриба-синов ишлари олиб борилди. Тажриба–синов ишларини статистик таҳлил қилиш мақсадида тажриба ва назорат гуруҳларида ўзлаштириш кўрсатгичлари бўйича аниқ сонли маълумотлар олинди. Бундай маълумотларни назарий жиҳатдан кутилаётган маълумотларга мос келишини аниқлаш мақсадида, биз дастлабки статистик таҳлил қилиб, ўрта қийматлар ва уларнинг хатоликлари ҳисобланди. Фаразларни текширишда Талаба (мезонлари)дан фойдаланилди.
Сонли маълумотларни статистик таҳлили, бу маълумотларга нисбатан нисбий характерда эканини, яъни у баҳолаш системасига эмас, балки баҳолар таркибига боғлиқ эканлигини эътиборга олиб, қулайлик учун «ўрта»ни 3га, «яхши»ни 4 га ва «аъло»ни 5 га алмаштирилди.
Педагогик тажриба-синовни ўтказишда биз математик-статистика таҳлилини қуйидаги тартибда олиб бордик:
1. Ҳар бир гуруҳ учун ўртача ўзлаштириш, ўрта арифметик усулда аниқланиб, уларнинг нисбий ва ўртача айирма коэффисиентлари таққосланди.
2. Ўзлаштириш натижаларини янада чуқурроқ таққослаш мақсадида тажриба-синов гуруҳларида ўзгарувчанлик кўрсаткичлари ҳисобланди ва ҳар бир гуруҳга мос келган бош тўпламлар ўртачалари ҳақида хулосалар чиқарилди.
3. Ҳар бир гуруҳ танланма тақсимотлари полигонларини чизиб, бош тўпламлар ўрта қиймати тенглиги ҳақидаги гипотезани текшириш Стюдентнинг икки танланма мезони асосида олиб борилди.
4. Юқоридаги тартибда олиб борилган математик-статистика методи натижаларидан тегишли хулосалар чиқарилди.
Энди «Муҳандислик графикаси» фанлари ўқув платформа ёрдамида аралаш таълим ўқитиш методикаси бўйича ўтказилган тажриба-синовларнинг натижаларини келтирамиз.
Танлаб олинган гуруҳлардан тажриба гуруҳида «Муҳандислик графикаси» фанлари ўқув платформа фойдаланиш асосида ўқитиш ишлари олиб борилди.
Назорат гуруҳида эса ўқитувчининг тажрибаси асосида масофавий дарс машғулотлар олиб борилди.
Яратилган ўқув мақсадли ўқув платформа асосида талабаларнинг ўқув платформа технологиялари ёрдамида амалий кўникма, билим даражаларини оширишга таъсирини тажриба ва назорат гуруҳларида ўтказилган машғулотлар, рейтинг балларига мос баҳолар назорат учун ўтказилган машғулотлар натижаларига кўра белгиланди.
Таклиф этилаётган ўқув платформа «Муҳандислик граафикаси» фанлари ўзлаштириш самарадорлигини аниқлаш учун талабалардан олинган назорат машғулотлари ва умумлаштирувчи машғулотларнинг натижаларини сифат ва миқдор бўйича таҳлил қилинди.
Тажриба гуруҳида ТС 102 гуруҳида 15 та талаба, Назорат гуруҳида эса ТС 101 гуруҳнинг 24 та талаба иштирок этди. Ушбу гуруҳларда жорий назорат ва оралиқ назорат сифатида баҳолаш ишлари олиб борилди. Баҳолаш беш баллик тизим асосида олиб борилди.
7-жадвал
Тажриба ва назорат гуруҳларида иштирок этган талабалар сони.

Тажриба синов жойи

Тажриба гуруҳи

Назорат гуруҳи

Низмомий номидаги ТДПУ Профессионал таълим факультети «Тасвирий санъат» йўналиши

25

24

Тошкент давлат педагогика университети тасвирий санъат йўналиши «Муҳандислик графикаси фанлари» фани бўйича назорат ўтказилди ва унинг натижалари қуйидагича бўлди:



Download 1,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish