Збекистон республикаси


Энг муҳим табиий ресурс, фуқаролар ҳаётий фаолиятининг асоси тариқасида ер фондини асраш, тупроқ сифатини яхшилаш ҳамда унинг унумдорлигини ошириш



Download 2,36 Mb.
bet4/122
Sana26.03.2022
Hajmi2,36 Mb.
#510680
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   122
Bog'liq
Ер кодексига шархлар

1. Энг муҳим табиий ресурс, фуқаролар ҳаётий фаолиятининг асоси тариқасида ер фондини асраш, тупроқ сифатини яхшилаш ҳамда унинг унумдорлигини ошириш.
Ушбу тамойилда ернинг (ер фондининг) инсон ҳаёти ва фаолияти асоси сифатидаги аҳамияти инобатга олинган бўлиб, у ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш борасидаги муносабатларни тартибга солиш ерга нисбатан табиат объекти, унинг муҳим таркибий қисми сифатидаги ёндашиш натижасида келиб чиққан. Шунингдек, қишлоқ ва ўрмон хўжалигида ишлаб чиқариш воситаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хўжалик ёки бошқа фаолиятни амалга ошириш асоси сифатида фойдаланиладиган табиий ресурс кўринишида, бир вақтнинг ўзида кўчмас мулк, мулк ҳуқуқи ва ерга нисбатан бошқа ҳуқуқлар объекти сифатида намоён бўлади.
Бундан ташқари, ушбу принципда атроф табиий муҳитнинг муҳим унсури бўлмиш ердан кўчмас мулк сифатида ишлаб чиқаришда фойдаланишда ерни муҳофаза қилиш устуворлиги намоён бўлади.
Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш борасидаги фаолиятни амалга оширишда улар кўп маблағ сарфлашни талаб этсада, инсон ҳаёти сақлаб қолинишини ёки инсонлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатишнинг олдини олишни таъминловчи қарорлар қабул қилиш ва шундай фаолият турлари амалга оширилиши лозим.
2. Ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш.
Ердан оқилона фойдаланишнинг мазмуни шунда намоён бўладики, бунда табиий ресурсларни оптимал етказиб берувчи ҳолати доимий қўллаб-қувватланиши, атроф табиий муҳит учун тиклаб бўлмас оқибатлар келиб чиқишига йўл қўймаслик лозим бўлади. Бундай оқибатларга ерларнинг бузилиши, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг айрим турларининг йўқ бўлиши, Орол денгизининг қуриши ва бошқалар мисол бўла олади.
Табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигида ҳосилдор табиий экологик тизимларни ва табиий мувозанатни бузувчи, иқлимни ва Ер азон қатламининг ноқулай ўзгариши, ўсимлик ва ҳайвонот генетик фондининг нобуд бўлиши билан боғлиқ ёҳуд инсон саломатлиги ва атроф табиий муҳит учун тиклаб бўлмас оқибатлар келтириб чиқариши мумкин бўлган халқ хўжалиги лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш таъқиқланади.
Ернинг бузилиши жараёнини икки тоифага ажратишимиз мумкин:
биринчиси – табиий-иқлимий, жумладан, иқлимнинг глобал исиши, ер тузилиши (йирик қияликлар, табиий ер ости сувлари оқиши кузатилмаган пасттекисликлар) билан боғлиқ омиллар ва бошқалар;
иккинчиси – антропоген фаолият билан асосланиб, ер-сув ресурсларидан экологик талабларни бузган ҳолда фойдаланиш ва ўзлаштириш билан боғлиқ.
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси маълумотларига2 кўра, ерларнинг бузилишининг асосий сабабларига қуйидагилар киради:

  • янги ерларни тегишли мелиоратив тайёргарликларсиз ўзлаштириш ва улардан фойдаланиш;

  • пахта ва ғалла етиштиришда алмашлаб экишдан етарлича фойдаланмаслик, ҳамда ерда ерда бир хил маҳсулот етиштиришнинг устуворлиги;

  • суғориладиган ҳудудлардан ерлардан фойдаланишнинг экстенсив усулларидан фойдаланишнинг кенг тарқалганлиги;

  • суғориш учун қўлланадиган сувнинг носамарадорлиги;

  • қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида сувни тежовчи ва сув қўйиш техника-технологиясининг заиф жорий этилганлиги;

  • ер усти сув оқимларига коллектор-дренаж ва оқава сувларни чиқазиш;

  • қурғоқ ва айлов ерларни ўзлаштириш;

  • коллектор-дренаж тизимининг етарли ривожланмаганлиги;

  • заҳарли кимёвий ва минерал ўғитлардан нооқилона фойдаланиш;

  • бузилган ерларни рекультивация қилиш ва тиклаш борасидаги чораларнинг етарли эмаслиги;

  • ва бошқалар.

3. Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг, энг аввало суғориладиган ерларнинг алоҳида муҳофаза этилишини, кенгайтириб борилишини ҳамда улардан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш. Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг усутувор мавқега эгалиги авваламбор, Ер кодексининг 8-моддасида намоён бўладики, унда қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларга ерларнинг саккиз тоифаси орасида биринчи ўрин ажратилган.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар-қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ёки ана шу мақсадга мўлжалланган ерлар. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар суғориладиган ва суғорилмайдиган (лалмикор) ерлар, ҳайдаладиган ерлар, пичанзорлар, яйловлар, кўп йиллик мевали дов-дарахтлар ва токзорлар эгаллаган ерларга бўлинади;
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ерларнинг қонунчиликда ажратилган саккиз тоифаси орасида биринчи ўринда туриши бежиз эмас. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ер тоифалари орасида ўз майдонига кўра биринчи бўлиб, мамлакатнинг ягона ер фондини ташкил этади ҳамда Ўзбекистон ҳудудининг 50%идан камроғини эгаллайди. Ташкилий-ҳудудий асос сифатида фойдаланиладиган бошқа тоифа ерлардан фарқли равишда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ҳайвонлар учун озиқ-овқат ва ем маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи, саноатнинг турли соҳалари учун эса хом-ашё манбаи асосий воситаси сифатида намоён бўлади. Бу алоҳида ҳуқуқий мақоми белгиланган мазкур тоифа ерларнинг асосий ўзига хос хусусияти бўлиб, бу қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишда уларни муҳофаза қилиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, мазкур ерларни қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқаришга йўл қўймаслик лозимлигини асослайди.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг асосий хусусиятларидан бири унинг таркибий (тупроқ) хусусиятлари ҳисобланади. Ер устки қатлам сифатида табиат қонунларига асосан ривожланади. У бошқа табиий ресурслар билан ўзаро боғлиқ бўлади.
Ер устки қатламининг катта қисмини тупроқ эгаллайди. “Тупроқ – бу тузилиши жиҳатидан бир-бири билан узвий алоқадор бўлган табиий бирикма бўлиб, ер усти ва атмосфера ҳавосининг – ҳаво ва тирик организмларнинг сув таъсирида бирикиши бўлиб, ҳосилдорлик хусусиятига эга”3. Бу маънода ер ва тупроқ тушунчалари деярли ўхшаш. Уларнинг фарқи шундаки, ер нисбатан умумий тушунча бўлса, тупроқ ернинг сифати ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилиши каби хусусиятлари тўғрисидаги аниқ тасаввурлар билан боғлиқ бўлади. Асосийси, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кўп миқдорда қўлга киритиш жараёнида ердан ноёб табиат объекти сифатида оқилона фойдаланиш зарурлигига риоя этишни таъминлаш лозим.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш масаласига алоҳида эътибор берилади. Ер ресурсларини комплекс бошқариш ўзида ер муносабатларини тартибга солишга, ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш самарадорлигини ташкил этиш ва таъминлашга қаратилган иқтисодий, ташкилий, техник ва ҳуқуқий чоралар тизимини ифодалайди, ҳамда ўз ичига ер ресурсларини тадқиқ этиш, картография қилиш, ер кадастрини юритиш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланишни режалаштириш ва прогнозлашни, шунингдек ердан фойдаланиш оқилоналигини рағбатлантиришнинг иқтисодий механизми ва усулларини жорий этишни ҳам қамраб олади.
4. Қишлоқ хўжалиги ерларининг унумдорлигини ошириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда ерларни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширишни давлат йўли билан ва бошқа тарзда қўллаб-қувватлаш. Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ҳар йили Республиканинг асосий қишлоқ хўжалик ҳудудларида тупроқнинг таркибида хлорорганик моддалар мавжуд бўлган пестицидлар (ДДТ ва унинг метоболити ДДЭ, ГХЦГ изомер моддалари) фосфорорганик моддалар мавжуд бўлган пестицидлар (фозалон, фосфомид, тиодан), гербицидлар (трефлон, далапон) ва дефолиантлар (магний хлорати) билан ифлосланиши устидан кузатув (мониторинг) олиб боради.
Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси маълумотларига кўра, 1999 – 2004 йилларда ДДТ билан ифлосланишнинг ўртача даражасида камайиш кузатилган. Уларнинг йўл қўйилган даражаси 39,2% бўлса, мазкур кўрсаткич 21,1%га қадар пасайиб, ифлосланишнинг ўртача даражаси белгиланган меъёрданда камайиб тахминан 0,85 ни ташкил этди4.
Тошкент, Чирчиқ, Қўқон, Самарқанд, Бекобод, Наманган ва Андижон шаҳарлари атрофидаги ерларни саноат токсикантлари билан ифлосланиши даражасини ўрганиш ҳам улар белгиланган меъёрлардан ошмаслигини кўрсатди.
Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси 1999 йилдан бошлаб Атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи манбалар мониторинги Дастурига асосан тупроқнинг ифлосланиши манбалари устидан кузатув олиб бормоқда. Ушбу дастур объекти сифатида қишлоқ хўжалиги авиацияси аэродромлари, минерал ўғитлар ва заҳарли кимёвий моддалар омборхоналари, нефт базалари, саноат корхоналари, шунингдек, халқ хўжалигида ишлатиладиган ҳудудларга яқин объектларни кўрсатиб ўтиш мумкин.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish