Збекистон республикаси


-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг



Download 2,36 Mb.
bet7/122
Sana26.03.2022
Hajmi2,36 Mb.
#510680
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   122
Bog'liq
Ер кодексига шархлар

4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари


Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатларига киради:
ерлардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
ушбу Кодексга, бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ер муносабатларини тартибга солиш тўғрисида норматив ҳужжатлар қабул қилиш;
тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан давлат дастурларини тасдиқлаш; (ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонуни тахриридаги хат боши)
қишлоқ хўжалигининг табиий мослашуви жиҳатидан ерларни районлаштириш, ер тузишни, ер мониторинги ўтказилишини ва давлат ер кадастри юритилишини ташкил этиш;
давлат мулкидаги ерларни тасарруф этиш;
ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишда вазирликлар ҳамда идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқларини ҳамда ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини белгиланган тартибда ушбу Кодекснинг 36-моддасига мувофиқ бекор қилиш;
ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини ташкил этиш;
ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатларига кирадиган бошқа масалаларни ҳал қилиш.

Мазкур моддада Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ихтиёрига тааллуқли бўлган саккиз йўналиш кўрсатилган. Айни дамда қонунчиликда мазкур рўйхат қатъий этиб белгиланмаган, зотан тўққизинчи бандда таъкидланишича, Вазирлар Маҳкамаси ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида ўз ваколатларига кирадиган бошқа масалаларни ҳал қилишга ҳам ҳақли. Қуйида саккиз йўналишнинг ҳар бирини шарҳлаб ўтамиз:


1. Ерлардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Конституциянинг 98-моддасига биноан ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширади, иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.
Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради.
2003 йил 29 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонунининг (янги таҳрири) 1-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси - Ҳукумати Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминловчи ижро этувчи ҳокимият органидир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (бундан буён матнда Вазирлар Маҳкамаси деб юритилади) давлат бошқаруви органлари тизимига ва ўзи ташкил этадиган хўжалик бошқаруви органлари тизимига бошчилик қилади, уларнинг ҳамжиҳатлик билан фаолият кўрсатишини таъминлайди.
Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида жавобгардир.
Вазирлар Маҳкамаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга.
Мазкур қонуннинг 5-моддасида Вазирлар Маҳкамасининг бошқарув тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органларини тузиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиши унинг асосий ваколатларига сирасига киритилган. Вазирлар Маҳкамаси давлат бошқаруви органларининг табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини биргаликда ўтказиш ҳамда республика ва халқаро аҳамиятга молик йирик экологик дастурларни амалга ошириш борасидаги ишларини мувофиқлаштиради, йирик авариялар ва фалокатларнинг, шунингдек, табиий офатларнинг оқибатларини тугатиш чора-тадбирларини кўради.
1992 йил 9 декабрда қабул қилинган сўнгги қўшимча ва ўзгартишлар киритилган “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунга (7-моддаси) биноан табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатига киради. Мазкур қонуннинг 9-моддасида кўрсатилишича эса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатларига табиатни муҳофаза қилишга доир ягона сиёсат юритиш ҳам тааллуқли.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ерлардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш борасидаги ягона давлат сиёсатини юритишга оид ваколати масаласида аниқ жавобни “Давлат ер кадастри тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасида учратишимиз мумкин. Хусусан, унда ёзилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг давлат ер кадастрини юритиш бўйича ваколатига ер ресурларини муҳофаза қилишга қаратилган ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш киради.12

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish