Збекистон республикаси


Қишлоқ хўжалигининг табиий мослашуви жиҳатидан ерларни районлаштириш, ер тузишни, ер мониторинги ўтказилишини ва давлат ер кадастри юритилишини ташкил этиш



Download 2,36 Mb.
bet9/122
Sana26.03.2022
Hajmi2,36 Mb.
#510680
TuriКодекс
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   122
Bog'liq
Ер кодексига шархлар

4. Қишлоқ хўжалигининг табиий мослашуви жиҳатидан ерларни районлаштириш, ер тузишни, ер мониторинги ўтказилишини ва давлат ер кадастри юритилишини ташкил этиш.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси табиий-қишлоқ хўжалик ҳудудийлаштириш, ер мониторингини амалга ошириш ва давлат ер кадастрини олиб боришда муҳим аҳамиятга эга бўлган Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (“Ергеодезкадастр”) Низомини тасдиқлашга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 15 октябрдаги фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги №483 сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бошқармаси асосида ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри (“Ергеодезкадастр”) давлат қўмитасининг Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарори билан тасдиқланган Низомида таъкидланишича, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси тизимига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари, Давлат геодезия назорати инспекцияси, Марказий ва Самарқанд аэрогеодезия корхоналари, Геодезия ва картография миллий маркази, "Картография" давлат илмий-лойиҳалаш корхонаси, Ўзбек давлат ер тузиш илмий-лойиҳалаш институти - "Ўздаверлойиҳа", Тупроқшунослик ва агрокимё давлат илмий-тадқиқот институти, "Геоинформкадастр" давлат унитар корхонаси киради.
"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ўз фаолиятини давлат бошқаруви бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
“Ергеодезкадастр” Низомида унинг қуйидаги асосий вазифалари белгиланган:

  • ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер муносабатларини тартибга солиш, ер тузишни ва ерлар мониторингини ташкил қилиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш, ошириш ва қайта тиклаш бўйича ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;

  • тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

  • ерлардан оқилона фойдаланилиши ва улар муҳофаза қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

  • геодезия ва картография фаолиятини бошқариш;

  • давлат геодезия назоратини ташкил этиш;

  • давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

  • давлат ер кадастрини, давлат картография-геодезия кадастрини, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини, шунингдек Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси 2003 йил 28 июндаги №290 сонли қарори билан тасдиқланган ҳамда 04.06.2004 йилдаги N 257 сонли қарори билан ўзгартирилган Низомга мувофиқ амалга оширади.
Вазирлик қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги ишларни мувофиқлаштиради, ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ўз тасарруфидаги республика органлари ва ҳудудий органлар орқали ҳал этади.
Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
Вазирликнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

  • қишлоқ хўжалигини замонавийлаштириш ва барқарор ривожлантиришга қаратилган ягона агротехника сиёсатини амалга ошириш;

  • замонавий агротехнологияларни такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши тармоқларига жорий этиш;

  • қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига бозор принциплари ва механизмлари асосида хизмат кўрсатаётган тармоқлар, бўғинлар ва тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштириш;

  • аграр секторда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ижара муносабатларини, оила пудратини, фермер хўжаликларини кенг ривожлантириш ишларини мувофиқлаштириш;

  • қишлоқ хўжалигини юритишни ва қишлоқ хўжалиги экинларини навлар бўйича жойлаштиришни такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқиш;

  • селекция, уруғчилик, наслчилик ишлари, ветеринария, ўсимликлар карантини соҳасида давлат сиёсатини олиб бориш ҳамда чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш;

  • ирригация тизимларини ҳавзалар бўйича бошқариш принциплари асосида ер усти сув ресурсларининг давлат бошқарувини амалга ошириш ва барча даражаларда сувдан фойдаланишнинг бозор принципларини жорий этиш;

  • давлат сув хўжалиги тизимидан фойдаланилишини ва унинг замонавийлаштирилишини таъминлаш;

  • илгаридан суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва янги ерларни ўзлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

  • қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалигида инвестиция сиёсатини ишлаб чиқишда қатнашиш;

  • ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлаш;

  • ўрмон хўжалигидан фойдаланиш, уни қўриқлаш, ҳимоя қилиш ва ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;

  • ўзига қарашли ташкилотлар ва корхоналарни илмий-техник ва ахборот билан таъминлаш;

  • қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги раҳбарлари ва мутахассисларини ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

  • қишлоқ хўжалигида ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш, ўсимликлар касалликларининг олдини олиш ва қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига, бегона ўтларга ва чигирткага қарши курашиш бўйича ягона техника ва технология сиёсатини ўтказиш;

  • ва бошқалар.

Ер кодексининг 14-моддасида ер мониторингини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши эътироф этилган. Давлат ер кадастрини тузилиши, мазмуни ва юритилиш тартиби Давлат ер кадастри тўғрисидаги қонуннинг 20- ва 23-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган қишлоқ хўжалик ерларини корхоналар, бинолар ва иншоотлар қурилиши учун беришга Ер кодексининг 45-моддасига биноан алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан йўл қўйилади.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish