2. Ушбу Кодексга, бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ер муносабатларини тартибга солиш тўғрисида норматив ҳужжатлар қабул қилиш. “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддасига биноан Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ҳамда фармойишлар қабул қилади. Ушбу талаб шу жумладан ер муносабатларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳам тааллуқли.
Вазирлар Маҳкамасининг норматив тусдаги ёки ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлари Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари шаклида қабул қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича қарорлари Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари шаклида қабул қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари Бош вазир томонидан имзоланади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 89-моддаси ва 93-моддасига асосланган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси ваколатига кирувчи масалалар юзасидан қарорлар қабул қилишга, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларини ҳамда Бош вазир фармойишларини бекор қилишга ҳақли.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, агар уларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, имзоланган кундан бошлаб кучга киради.
Вазирлар Маҳкамаси ўзи қабул қилган қарорларнинг бажарилиши устидан бевосита ёки вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари орқали назоратни амалга оширади.
Вазирлар Маҳкамасининг норматив тусдаги қарорлари Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўпламида эълон қилинади, кенг оммага дарҳол етказиш зарур бўлган тақдирда эса оммавий ахборот воситалари орқали маълум қилинади.
3. Тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан давлат дастурларини тасдиқлаш. Сўнгги йилларда ер муносабатларининг ривожланишига таъсир кўрсатган қуйидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг дастурий қарорларини кўрсатишишимиз мумкин:
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари:
24.11.1994 йилда қабул қилинган N УП-1009 сонли “Ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПФ.
18.03.1998 йилда қабул қилинган N УП-1978 сонли “1998-2000 йиллардаги даврда қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастури тўғрисида”ги ПФ.
10.10.1998 йилда қабул қилинган N УП-2086 сонли “Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғини жорий этиш тўғрисида”ги ПФ.
24.03.2003 йилда қабул қилинган N УП-3226 сонли “Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида”ги ПФ.
11.03.2004 йилда қабул қилинган N УП-3406 сонли “Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган қонунлар ижросини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ.
08.11.2005 йилда қабул қилинган N ПП-215 сонли “2006 йилда қишлоқ хўжалиги кооперативлари(ширкатлари)ни фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ.
25.07.2006 йилда қабул қилинган “Юридик шахс ва фуқаролар бино ва иншоотлари билан банд бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги ПФ.
Вазирлар Маҳкамаси қарорлари:
29.11.1994. йилда қабул қилинган N 575 сонли “Ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори.
10.09.2001. йилда қабул қилинган N 366 сонли “Кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликларини маблағ билан таъминлаш, уларга божхона имтиёзлари бериш, банк хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори.
30.10.2003. йилда қабул қилинган N 476 сонли “2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори.
05.11.2003. йилда қабул қилинган N 486 сонли “Қишлоқ хўжалигида ижара муносабатларини янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори.
19.10.2004. йилда қабул қилинган N 483 сонли “Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори.
24.12.2004. йилда қабул қилинган N 607 сонли “2005-2007 йилларда фермер хўжаликларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори13.