Збекистон республикаси


Ердан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш



Download 2,36 Mb.
bet6/122
Sana26.03.2022
Hajmi2,36 Mb.
#510680
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   122
Bog'liq
Ер кодексига шархлар

7. Ердан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш. Ушбу принципга мувофиқ, қонунда белгиланган ҳоллардан ташқари, ҳар қандай ердан фойдаланиш ҳақ эвазига амалга оширилади. Ер кодексининг “Ер учун ҳақ тўлаш” деб номланувчи 28-моддасига мувофиқ, ердан фойдаланганлик учун тўлов деганда ер солиғи ёҳуд ижара солиғи тушунилади. Шу билан бирга, ер учун ҳақ тўлашнинг мазкур икки шаклининг юридик табиати турлича. Ер солиғи ўзида давлат кўрсатмасини ифодалайди. Ердан фойдаланувчини ер солиғидан фақатгина ваколатли давлат органи фақат қонунда кўзда тутилган асосларга таяниб озод этиши мумкин. Ижара тўлови – ер участкасини ижарага бериш шартномасини тузаётган тарафлар ихтиёрий келишувининг предмети. Ижара тўловидан тушган маблағ шартнома шартларига мувофиқ ижарага берувчига тушса, ер солиғи ердан фойдаланганлик учун ҳақ тўлашнинг қонунда белгиланган ҳажмларида давлат бюджетига келиб тушади.
8. Ерларнинг ҳолати ҳақидаги ахборотнинг тўлиқ бўлишини ҳамда ундан эркин фойдаланишга йўл қўйилишини таъминлаш. Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунида (4-моддасида) табиатни муҳофаза қилиш аҳамиятидаги қарорларнинг ошкоралиги хусусида сўз боради. 1998 йил 28 августдаги “Давлат ер кадастри тўғрисида”ги қонунда5 давлат ер кадастри ер-кадастр маълумотларини сақлаш, янгилаш ва тизимлаштиришни қамраб олиши таъкидланган. Ер-кадастр маълумотларининг ишончлилиги эса, мазкур қонуннинг 4-моддасида давлат ер кадастрини юритишнинг асосий принципи сифатида мустаҳкамланган. Бундан ташқари, 1996 йил 26 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси тўғрисидаги Низомга мувофиқ, Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси мунтазам Ўзбекистон Республикасидаги барча табиий ресурсларнинг ҳолати тўғрисидаги ишончли маълумотлар акс этган Миллий маъруза нашр этиши шарт.


3-модда. Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари


Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Кодексдан ва ер муносабатларини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Қорақалпоғистон Республикасида ер муносабатлари Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Тоғ, ўрмон ва сув билан боғлиқ муносабатлар, тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан, шунингдек атмосфера ҳавосидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга оид муносабатлар махсус қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

Конституциянинг 15 ва 16-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.


Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар.
Мазкур Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас. Бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас.
Ушбу қоида 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги6 қонуннинг 7-моддасида ҳам ўз аксини топган. Мазкур қонунда яна, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида олий юридик кучга эгалиги ҳам эътироф этилган.
Ўзбекистон Республикасида қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосида ва унинг ижросини таъминлаш учун қабул қилинади ҳамда унинг қоида ва принципларига зид келиши мумкин эмас.
1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ер қонунчилик ривожланиши учун асос бўлиб хизмат қилувчи қатор қоидалар мавжуд.
Конституциявий нормалар миллий ҳуқуқ тизимининг шаклланиши ва амал қилиши учун юридик асос бўлиб хизмат қилади, ва табиийки барча ҳуқуқ соҳалари, шу жумладан ер ҳуқуқи учун ҳам асосий манба ҳисобланади.
Конституциянинг 55-моддаси ернинг табиат объекти ва табиий ресурс сифатидаги ҳуқуқий мақоми мустаҳкамланган: Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Ушбу конституциявий қоида биринчидан, ернинг моддий асосини ҳосил қилувчи ва унинг табиий бойликларини умуммиллий бойлик ва халқ мулки сифатида мустаҳкамласа, иккинчидан, ер ресурсларидан фақатгина оқилона фойдаланиш заруриятини, учинчидан, ер-ҳуқуқий муносабатларнинг давлат кафолатлашининг муҳим тенденциясини мустаҳкамлайди.
Конституциянинг 50-моддасида фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурияти, 51-моддасида қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йигимларни тўлаш мажбуриятлари мустаҳкамланган.
Конституциянинг 54-моддасига мувофиқ, мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт. Ушбу моддада биринчидан, мулк ҳуқуқи мазмуни тан олинган, иккинчидан, саноат ва хўжалик ерларининг мулкдан фойдаланиш ҳуқуқига эга юридик ва жисмоний шахслар билан бевосита алоқаси мустаҳкамланган. Учинчидан, давлат бошқаруви ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқарув органларининг мажбуриятларини белгилайди.
100-моддасида маҳаллий ҳокимият органлари ваколатларининг асосий йўналиши сифатида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кўзда тутилган. Ўз навбатида шаҳар, туман ҳокимиятлари ўз ҳудудларида ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича фаолиятнинг йўналишларини белгилайдилар.
Ер кодекси билан бир қаторда ер муносабатлари қонунлар билан тартибга солинади. Ер муносабатлари сиёсатини белгиловчи умумий аҳамиятдаги қонунларга қуйидагилар киради:

  1. 09.12.1992. йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни.

  2. 03.12.2004. йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги қонуни.

  3. 15.04.1999. йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ўрмон тўғрисида”ги қонуни.

  4. 26.12.1997. йилда қабул қилинган “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуни.

  5. 29.08.1996. йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси.

  6. 22.09.1994. йилда қабул қилинган ва 01.04.1995. йилдан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси.

  7. 29.08.2003. йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонуни.

  8. 02.09.1993. йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Махаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуни.

  9. 14.04.1999. йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонуни7.

Ушбу қонунларнинг аҳамияти шундаки улар биринчидан, ер сиёсатининг асосий йўналишларини аниқлашга хизмат қилади, иккинчидан, ердан фойдаланишнинг алоҳида аҳамиятга эга талабларини ҳамда ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилишда экологик-ҳуқуқий муносабатларни мустаҳкамлайди.
Ер муносабатларини тартибга солувчи махсус аҳамиятга эга Ўзбекистон Республикаси қонунлари сирасига қуйидагилар киради:

  1. 30.04.1998. йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси.

  2. 28.08.1998. йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ер кадастри тўғрисида”ги қонуни.

  3. 23.03.1994. йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонуни.

Ушбу қонунларда ердан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ ер муносабатлари қоидаларининг талаблари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш билан боғлиқ ижтимоий муносабатларнинг мақсад ва вазифалари, объект ва субъектлари, ер участкаси ҳуқуқий мақоми, юридик ва жисмоний шахслар, ваколатли давлат ҳокимият органлари ҳуқуқ, мажбуриятлари кафолати, ер қонунчилигини бузганлик учун юридик жавобгарлик чоралари белгиланган.
Ер қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган (муҳофаза этувчи аҳамиятга эга) Ўзбекистон Республикаси қонунларига қуйидагилар киради:

  1. 22.09.1994. йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси.

  2. 22.09.1994. йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси.

  3. 29.08.1996. йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси.

  4. 24.04.1997. йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси8 ва б.қ.

Ушбу қонун ҳужжатлари ер қонунчилигини, ердан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартибини бузганлик учун интизомий, маъмурий, жиноий, фуқаровий-ҳуқуқий жавобгарликни белгилайди9.
Ер муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий механизмда қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар алоҳида ўрин эгаллайди. Қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг асосий мақсад ва вазифалари конституциявий қоидалар, махсус қоидалар – қонунда белгиланган махсус талабларнинг амалиётда қўлланилишини енгиллаштириш, уларнинг амалда қўлланилишини таъминлаш ва асосий қоида ва талабларни барча юридик ва жисмоний шахсларга етказиш ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари асосий қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларининг ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги қуйидаги рўйхат ушбу қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ер ҳуқуқини шакллантиришдаги ўрни ҳақида тасаввур ҳосил қилади:

  1. 24.11.1994. йилда қабул қилинган N УП-1009 сонли “Ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПФ.

  2. 18.03.1998. йилда қабул қилинган N УП-1978 сонли “1998-2000 йиллардаги даврда қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастури тўғрисида”ги ПФ.

  3. 10.10.1998. йилда қабул қилинган N УП-2086 сонли “Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғини жорий этиш тўғрисида”ги ПФ.

  4. 24.03.2003. йилда қабул қилинган N УП-3226 сонли “Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида”ги ПФ.

  5. 11.03.2004. йилда қабул қилинган N УП-3406 сонли “Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган қонунлар ижросини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ.

  6. 08.11.2005. йилда қабул қилинган N ПП-215 сонли “2006 йилда қишлоқ хўжалиги кооперативлари(ширкатлари)ни фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ.

  7. 2006 йил 8 январда қабул қилинган № УП–3709 сонли “Полизчилик ва узумчиликда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ10.

Ер муносабатларини тартибга солишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари алоҳида ўрин эгаллайди. Вазирлар Маҳкамаси – Ўзбекистон Республикаси ҳукумати – Ўзбекистон Республикасида ижроия ҳокимияти органи ҳисобланади ҳамда иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.
Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради. Вазирлар Маҳкамасининг норматив хусусиятга эга ёҳуд нисбатан муҳим аҳамиятга эга бўлган кўрсатмалари Вазирлар Маҳкамаси қарори шаклида қабул қилинади.
Ўз ваколатларини амалга ошириш жараёнида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати тартибга солувчи функциясини амалга оширади, ер ҳуқуқини шакллантириш ва ривожлантиришда фаол иштирок этади. Сўнгги йилларда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги қарорлари ҳам бу ҳақда гувоҳлик беради:

  1. 29.11.1994. йилда қабул қилинган N 575 сонли “Ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори.

  2. 10.09.2001. йилда қабул қилинган N 366 сонли “Кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликларини маблағ билан таъминлаш, уларга божхона имтиёзлари бериш, банк хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори.

  3. 30.10.2003. йилда қабул қилинган N 476 сонли “2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори.

  4. 05.11.2003. йилда қабул қилинган N 486 сонли “Қишлоқ хўжалигида ижара муносабатларини янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори.

  5. 19.10.2004. йилда қабул қилинган N 483 сонли “Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори.

  6. 24.12.2004. йилда қабул қилинган N 607 сонли “2005-2007 йилларда фермер хўжаликларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори11.

Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги қарор ва фармонлар вазирликлар, давлат қўмиталари, ташкилот, муассаса, корхона ва жисмоний шахслар учун норматив аҳамият касб этади.
Ердан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этишда ваколатли давлат бошқарув органлари бўлиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳисобланади ҳамда улар ўз ваколатлари доирасида норматив ҳужжатлар қабул қиладилар.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив ҳужжатлари ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари тизимида табиатни муҳофаза қилиш, ҳар бир вилоят, шаҳар, туман ҳудудида табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ бўлган қоида-талабларни белгилайди.
Ер кодексининг 3-моддасида таъкидланганидек, Қорақалпоғистон Республикасида ер муносабатлари Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилиги билан тартибга солинади. Конституциянинг 70, 72-моддаларига биноан Суверен Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибига киради. Қорақалпоғистон Республикасининг суверенитети Ўзбекистон Республикаси томонидан муҳофаза этилади. Ўзбекистон Республикаси қонунлари Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ҳам мажбурийдир.
Тоғ, ўрмон ва сув муносабатлари, ер ости, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, шунингдек, атмосфера ҳавоси объектларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўйича муносабатлар махсус қонунчилик билан тартибга солинади. Махсус қонунларга қуйидагилар киради: ер ости; ўрмон; сув ва сувдан фойдаланиш; ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш; атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунлар ва б.қ.
Агар Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларида Ўзбекистон Республикаси ер қонунчилигида белгиланган қоидалардан ўзгача қоидалар кўзда тутилган бўлса, халқаро шартномалар қоидалари қўлланилади.
Табиий ресурслардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тўғрисидаги муносабатларни тартибга солувчи деярли барча Ўзбекистон Республикаси қонунларида юқорида келтирилган норма ўз аксини топган. Яъни, агар Ўзбекистон халқаро ёки давлатлараро конвенция, келишув, декларация ва б.қ.ларга қўшилса ёки имзоласа, миллий қонунчилик халқаро ҳужжатлар талабларига номувофиқ бўлиши мумкин эмас. Агар зиддиятли вазиятлар юзага келса, халқаро шартномаларда кўзда тутилган қоидалар қўлланилади.



Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish