Збекистон республикаси


-модда. Ер тўғрисидаги қонун



Download 2,36 Mb.
bet3/122
Sana26.03.2022
Hajmi2,36 Mb.
#510680
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   122
Bog'liq
Ер кодексига шархлар

2-модда. Ер тўғрисидаги қонун
ҳужжатларининг асосий принциплари


Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қуйидаги асосий принципларга асосланади:
энг муҳим табиий ресурс, фуқаролар ҳаётий фаолиятининг асоси тариқасида ер фондини асраш, тупроқ сифатини яхшилаш ҳамда унинг унумдорлигини ошириш;
ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш;
қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг, энг аввало суғориладиган ерларнинг алоҳида муҳофаза этилишини, кенгайтириб борилишини ҳамда улардан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш;
қишлоқ хўжалиги ерларининг унумдорлигини ошириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда ерларни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширишни давлат йўли билан ва бошқа тарзда қўллаб-қувватлаш;
ерга ва бутун атроф табиий муҳитга зарар етказилишининг олдини олиш, экологик хавфсизликни таъминлаш;
ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш шаклларининг хилма-хиллиги, ер муносабатлари иштирокчиларининг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш ҳамда уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя этиш;
ердан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш;
ерларнинг ҳолати ҳақидаги ахборотнинг тўлиқ бўлишини ҳамда
ундан эркин фойдаланишга йўл қўйилишини таъминлаш.

“Ҳуқуқ принциплари – ҳуқуқ мазмун-моҳиятини ва жамиятдаги аҳамиятини характерловчи раҳбарий ғоялар” 1. Юридик адабиётларда “ҳуқуқ принципи” тушунчасига турлича таъриф берилсада, уларнинг барчасининг мазмунида принциплар ҳуқуқнинг вужудга келиши, ривожланиши ва амалга оширилишининг маънавий ва ташкилий асосини ташкил этувчи муайян ғоялар эканлиги англашилади.


Ҳуқуқ принципларида ҳуқуқнинг унинг ривожланишига йўналтирилган асосий ва бош ғоялар ифодаланади.
Юридик адабиётларда ҳуқуқ принципларини умумий (умумҳуқуқий), тармоқлараро ва соҳавийга бўлиш кенг тарқалган.
Ўзбекистон Республикаси ер ҳуқуқи принциплари тизими юқоридаги уч турдан иборат ва ўз ичига ер-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш мазмунини ифодаловчи ҳуқуқий тартибга солишнинг умумий конституциявий ва махсус принципларини ҳам қамраб олади.
Ер кодексининг 2-моддасида Ўзбекистон Республикасида ер-ҳуқуқий муносабатлар асосланадиган муҳим саккиз принцип кўрсатиб ўтилган.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish