Œзбекистон республикаси



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/138
Sana22.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#90031
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   138
Bog'liq
binolar zilzilabardoshligi

 
4-
БОБ. МЕЪМОРИЙ ОБИДАЛАР ҚУРИЛИШИДА 
ЗИЛЗИЛАБАРДОШЛИК МАСАЛАЛАРИ.
 
§2. 4. 1 Ота-боболаримиз асарларида зилзила мавзуси.
Сейсмик мустаҳкам бино ва иншоотларни қуриш бугунги кунда ҳам тўлиқ 
ечимини топмаган муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Инсоният онгли ҳаёти 
пайдо бўлибдики, ушбу муаммо билан курашиб келади.
Меъмор ва қурувчилар иттифоқи ҳар қандай ривожланиш даражасини тошга 
кўчириш орқали тарихни бино ва иншоотларга муҳрлайди. Тарихдан маълумки, 
қадимги Римда яшаб ўтган Витрувий ўз асарларида меъморчиликнинг энг асосий 
учта омилини илгари сурган бўлиб, бу қуйидаги учликни ташкил қилади: 
"мустаҳкамлик + фойда + чиройлилик".
Меъморчилик тарихида Витрувийдан олдин ҳам маълум бўлган ушбу омил 
меъмор ва қурувчиларнинг касбий маданиятига айланди.
Бундан ташқари, тарихдан маълумки, ушбу масала кўпчилик ҳолларда ҳатто 
давлат қонунларида ҳам ўз аксини топган. Масалан, қадимги Вавилон подшохи 
Ҳаммурапи (эрамиздан олдинги 1750 йил) қонунларида ушбу масала қатъият 
билан қуйидагича ифодаланди: 
...§229 - 
агарда қурувчи буюртмачига бино қуриб берса ва мустаҳкамлиги 
етарли бўлмасдан ушбу бино қулаши натижасида бино эгаси ҳалок бўлса, у ҳолда 
қурувчи қатл этилади.
…§230. - 
агарда бино эгасининг фарзанди ҳалок бўлса, қурувчининг 
фарзанди қатл қилинади.
...§231- 
агарда бино эгасининг хизматкори (қули) нобуд бўлса, қурувчи унинг 
ҳақини тўлаши лозим.
Ушбу сатрлардан маълумки, ўша даврда ҳам қурилишда бино ва иншоотлар 
мустаҳкамлигига биринчи даражали эътибор қаратилган.
Ватанимизда ота-боболаримиздан қолган тарихий ва меъморий, 
обидаларнинг бугунги кунда "қад ростлаб" туриши, бир неча асрлардан бери 
табиат "имтиҳон"ларидан аъло даражада ўтиб келаётгани уларни қурувчиларнинг 
ўта юқори цивилизацияси даражаси ақл-идроки ва бой тажрибасидан далолатдир.
Ўрта аср диёримиз математика ва умуман табиий фанларнинг ўта даражада 
ривожланганлиги билан характерланади. Бу ҳол қурувчилар олдида катта 
имкониятлар яратганки, у қурилиш жараёнида намоён бўлган.
Ўлкамизда доимий равишда содир бўлиб турадиган зилзилалар, ўтмишда 
қурувчилар диққат марказида бўлган. Маълумки VIII-XIII асрлар мабойнида Ўрта 


178 
Осиё ва Шарқ давлатларида геология мустақил фан сифатида шаклланди. 
Бобокалонимиз инсоният ривожига беқиёс ҳисса қўшган энциклопедист олим 
Абу Райхон Беруний ўзининг илмий асарларида Ўрта Осиё, Хитой, Хиндистон ва 
бошқа ўлкаларда маълум бўлган минераллар ва уларнинг конлари тўғрисида жуда 
қимматли маълумотлар берган. У биринчи бўлиб дунёнинг гелиоцентрик 
системаси ва Ернинг айлана шаклида экани, ишлаган (яратган) асбоби ҳақида ўз 
фикрларини илгари сўрган.
Абу Райхон Беруний XI асрда "Қитъалар гўё сув сатҳида сузиб юрган дарахт 
барглари сингари бир-бири томон яқинлашиб ёки узоқлашиб секин ҳаракатда 
бўлади" - деб ёзган.
ХХ асрда америкалик олимларнинг фазодан туриб олиб борган илмий 
кузатувлари Берунийнинг бундай қиёсий, нақадар моҳирлик билан ўта мураккаб 
жараённи содда тарзда тушунтириб берган фикри тўғри эканини исботлади. 
Америкаликларнинг ушбу тажрибасида, турли қитъаларга жуда кучли ёруғлик 
таратиб турувчи катта-катта машъаллар ўрнатилиб, улар космик кемалардан 
туриб кузатилди. Кўп йиллик кузатув машъаллар ўрнатилган қитъаларнинг бир-
бирига нисбатан йилига 5-7 см. силжиши тасдиқланди. Ўша давр учун 
Берунийнинг бу фикри олим замонасининг у генийси эканидан далолат беради.
Беруний ўзининг "Қимматбаҳо тошларни билиш хақида маълумотлар"
номли асарида Афғонистондаги Файзобод зилзиласи хақида қимматли 
маълумотлар ёзган. Ушбу зилзила қолдиқларини Беруний ёзувидан Х аср ўтгач 
Россия Фанлар академияси Ер физикаси институти олимлари ўрганиб, ўша 
зилзила кучи камида 9 балл бўлгани ва ўз даврида Берунийнинг ушбу зилзила 
тўғрисидаги маълумотлари илмий нуқтаи назардан қимматли экани хақида ёз-
ганлар.
Ер қаъридаги моддаларнинг солиштирма оғирликларини аниқлаш усулини 
биринчи бўлиб Абу Райхон Беруний яратди ва у дунёда моддаларнинг 
солиштирма оғирликларини тажриба асосида аниқлаган дастлабки олимдир. Бу 
соҳада Беруний махсус асбоб (олат) ясаб, уни ишлатиш усулини ва моддаларнинг 
солиштирма оғирликларини аниқлаш услубиятини дунёда илк бор «Металлар 
билан жавоҳирлар орасидаги ҳажмий нисбатлар ҳақида» деб номланган асарида 
ёритди. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Беруний моддаларнинг 
солиштирма оғирликларини аниқлашда инсоният тарихида биринчи бўлиши 
билан бир қаторда услубияти аниқлик даражасининг юқорилиги ва оригиналлиги 
билан ажралиб туради. 
Буюк аллома Ибн Сино ҳам зилзила содир бўлиш жараёни билан 
қизиққан. У ўзининг «Китоб аш-шифа» (1021-1023й) номли китобида зилзила 
содир бўлиши билан тоғ пайдо бўлиш жараёни ёки тоғ ўсиши орасида узвий 
боғлиқлик борлигини айтиб ўтади. У ушбу асарида ер юзасида зилзила 
такрорланиши ҳар хил бўлган жойларни келтириб ўтган. Ибн Сино ерда турли 
вақтларда содир бўладиган ҳар хил зилзилалар содир бўлишига ой ва қуёш каби 
сайёраларнинг таъсирини ўрганишга ҳаракат қилган.


179 
Бу буюк алломаларнинг илмий дунёқараши, юқоридаги жумбоққа 
сейсмологик ёндашуви ва бу борада улар илгари сурган ғояларининг замонавий 
фан назарияларига жудаям яқинлигини уларга чуқур хурмат ва ҳайрат билан 
айтиб ўтиш жоиздир. 
Бундан ташқари тарихда ёзилган зилзилалар ҳақидаги маълумотларни кўплаб 
тарихчиларнинг асарларида ҳам учратиш мумкин. Республикамиз ҳудудида содир 
бўлган зилзилалар хақидаги дастлабки маълумот Абу Саид Гардизийнинг 
"Китоби Зайн ал-Ахбор" асарида келтирилади. Ушбу китобда 224 йил, яъни 
эрамизнинг 838-839 йилларида Фарғонада кучли зилзила содир бўлгани ва унинг 
натижасида кўплаб бинолар бузилгани (вайронага айлангани) ҳақида маълумот 
келтирилган. Бундан ташқари китобда ҳозирги Туркманистон ҳудудида 331 
йилда, яъни асримизнинг (6. 08-4. 09) 943 йили содир бўлган яна бир зилзила 
хақида маълумот берилган. Неса туманида содир бўлган кучли зилзила 
натижасида кўплаб қишлоқлар вайронага айлангани ва 5000 дан ортиқ 
одамларнинг ёстиғи қуригани ҳақида қимматли маълумотлар келтирилган.
Теҳронда хижрий 1298-1300 йилларда (1880-1883 й. мелодий) Эрон шохи 
Насриддинга бағишлаб Сан уд-Доул томонидан ёзилган "Насирова приведенная в 
парядок история" номли китобида хижрий 571 (мелодий 1175-1176 йил) йилда 
Эронда ва Моварауннахрда содир бўлган зилзила хақида ҳам қимматли маълу-
мотларни учратамиз.
XVI 
асрда Султон Муҳаммад бин-Дарвиш Муҳаммад ал Муфти ал Балхий 
томонидан ёзилган географик асарда хижрий 242 йил (мелодий 856-857 й) 
Мутавакқил ҳалифалигида ва Эроннинг кўп шаҳарларида ҳамда Бодохшонда 
нихоятда кучли зилзила содир бўлгани хақида маълумот берилади. Унда зилзила 
пайтида аҳолининг қўрқув таъсирида турли томонга қочгани ва воқеа содир 
бўлган ерда хеч ким қолмагани, зилзила узоқ вақт давом этгани хақида хабар 
берилади.
Усама ибн-Муршид-ибн Али ибн Мукаллад ибн Насрибий Мингқиз (Мунқиз) 
(1095-
1188 й. яшаган) ўзининг "Турар-жой ва тўхташ жойлари ҳақида китоб" 
асарида 1152 йилда содир бўлган зилзила туфайли барча уйлар текисланиб 
кетгани хусусида ёзади. Зилзиладан кейин у ака-укалари, тоғалари ва бошқа қа-
риндошларининг уйларини таний олмай қолганини ёзади.
Оловуддин Ота Малик Жувайний (1226-1283 й) ўзининг "Жахонгуш тарихи" 
асарида 605 йилда (1208-1209 й мелод.) зилзила Хоразмга етиб келгани, 
зилзиланинг кундуз куни содир бўлгани туфайли аҳоли ўртасида ҳалок бўлганлар 
сони камайгани ва тахминан 2000 киши ҳалок бўлгани ҳақида маълумот беради. 
Пойтахт Урганчда бузилишлар кам бўлгани қишлоқларда вайронагарчилик кўп 
бўлганини баён этади. Китобда иккита қишлоқ (барча аҳолиси билан) бутунлай 
вайронага айлангани ҳақида маълумот келтирилади.
Муҳаммад Тохир ибн Абул Қосим (XVIII аср) ўзининг "Ажойибот Табоқат" 
асарида хижрий 1030 йил (мелод. 1621)да Ахси (ҳозирги Ахсикент) атрофида 


180 
нихоятда кучли зилзила содир бўлганини ёзиб қолдирган. Зилзила шу даражада 
кучли бўлди-ки, - деб ёзади у, Сирдарё сувлари қирғоқдан тошиб яқин қишлоқлар 
сув тагида қолдилар. Бутун қуруқликда сув тошқини туфайли дарёдан чиқиб 
қолган балиқлар ётарди. .... катта-катта дарахтлар илдизлари билан бирга ердан 
қўпорилиб, қулаб ётардилар. Иморатлар асосан қулаб тушиши натижасида 
одамларнинг барчаси иморатлар тагида қолиб кетдилар. Ҳайвонлар ҳайқирганича 
қумликка қараб қочдилар….. Шундай аҳвол олти ой давом қилди. Шундай кучли 
зарблар сони етмишга етди.
Бундай кучли зилзиланинг тирик гувоҳи бўлган бу тарихчи ҳайратланиб, 
"Энг ҳайратланарлиси шуки, энг қўрқинчли зилзила Ахси қалъасининг ўзида 
содир бўлди. Унга яқин қишлоқларда эса жуда кам сезилди, шаҳардан бир 
фарсанг (тахминан 8 км) масофада эса зилзила белгилари деярли сезилмади. . .
Муҳаммад Ёкуб ибн Муҳаммад Даниалбий ўзининг "Гулшан ал-Мулк" 
асарида 1797-1798 йилда Моварауннахрда кучли зилзила содир бўлгани ҳақида 
қимматли маълумотлар келтирди.
Н. В. Хониковнинг 1843 йилда нашрдан чиққан "Бухоро хонлиги" асарида 
1821-
1822 йилда Бухорода содир бўлган зилзила оқибатлари ҳақида тўхталар 
экан, унинг таъсирида Самарқанддаги Мирзо Улуғбек мадрасасининг минораси 
вайрон бўлгани тўғрисида маълумот беради.
Тарихимизда бу борадаги энг қизиқ манбалардан бири Муҳаммад Ҳакимхон 
Тўранинг "Мунтахаб-ат-таворих" номли қўлёзма асаридир. Унда 1822-1823 йилда 
Фарғонада бўлиб ўтган зилзила тўғрисида баъзи маълумотлар келтирилган. 
Зилзила оқибатларини ўз кўзи билан кўрган муаллифнинг ёзишича, "Бундай 
даҳшатни асрлар бўйи ҳеч ким кўрмаган ва сезмаган. Кўплаб иморатлар бузилиб, 
кўп кишилар харобалар тагида қолиб ҳалок бўлди. Аҳоли қамишлардан капалар 
ясаб яшади, тоғда эса кўп оилаларни ер ютди. Ер ёрилиб кучли товуш билан қоп-
қора буғ отилиб чиқди, ариқлардаги сув, қозондагидек қайнаб ҳартарафга тошиб 
кетди. Тебраниш ва силкинишлар 6 ой давомида бир неча кунлаб такрорланиб 
турди. " 
1868 йил апрелда содир бўлган Тошкент зилзиласи ҳақида Муҳаммад Солиҳ 
"Тарихи жадидайи Тошканд" асарида қуйидагича ёзади: 
……. 
ўн биринчига ўтар кечаси саҳар пайтида Тошкент шаҳрида кучли 
зилзила воқе бўлди: мозорларнинг бир гумбази, Хазрат Ахрор валий Масжиди 
(Кўкалдош мадрасаси ёнида) жоменинг гумбази кунпаякун бўлди, кўп кишилар, 
ғафлатда ётган аҳоли иморатлар тагида қолди. Бароқхон мадрасаси (ҳозирги 
Ҳамза кўчасида) тагида толиби илм муллабачча ҳалокатга етди. Зилзила ярим 
соатдан сўнг қайтди: хусусан, охирги марта тахминан тўрт дақиқа шу қабилда 
давом этса ер юзида хеч бир тик турган нарса боқий қолмас эди. Зилзила 
тинчлангандан кейин ҳам кечалари бедор бўлган кишиларга қарийб бир ой 
давомида ер ҳаракати асари маълум бўлиб турди.


181 
Булардан кўриниб турибдики, инсоният измига буйсунмайдиган ўтмишда 
содир бўлган зилзилалар тарихчилар ва барча олимлар диққатида бўлган. 
Зилзилалар тарихи ўлкамиз тарихининг эндиликда алоҳида ўрганиладиган 
сахифаларидан ҳисобланади.

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish