Музлаган грунт шароитида сейсмик таъсир интенсивлиги
орттирмасини баҳолаш.
Бинолар асоси тариқасида доимий музлаган грунтлар ишлатилган шароитда
маълум сабабларга кўра асос грунтида қисман эриш жараёни содир бўлганда
грунт намлик даражасида ўзгариш юзага келади. Натижада асос грунти
шароитида Р-тўлқинлари тарқалиш тезлиги ўзгаради ва бунда намлик муҳим ўрин
тутади.
Бундай шароитда сейсмик таъсир интенсивлиги орттирмаси (∆J
TW
)
қуйидагича аниқланади.
[
]
)
5
(
17
,
0
5
,
0
1
>
−
−
−
=
∆
w
T
TW
e
e
J
бу ерда ∆J
T
температуранинг маълум манфий қийматларида сейсмик таъсир
интенсивлиги орттирмаси (балл) Т-(модул асосида олинган) асос грунтининг
температураси
Демак, грунт шароити, ер ости сувлари сатҳи, грунт қатлами резонанс
хусусияти ҳамда музлаган шароитни ҳисобга олиб, сейсмик таъсир орттирмасини
умумий ҳолда қуйидагича ёзиш мумкин:
WT
рез
с
гр
I
I
I
I
I
∆
+
∆
+
∆
+
∆
=
∆
§2.1.7
Ер ости сувларининг зилзила ўчоғи механик
жараёнларига таъсири.
86
Маълумки, зилзила жараёнида зилзила ўчоғида содир бўладиган синиқлар
муҳитдаги тектоник зўриқишлар муҳит мустахкамлигидан ошганда содир бўлади.
Қуйидаги уч ҳолатда синиқлар содир бўлишига шароит яратилиши мумкин:
1)
муҳитнинг мустахкамлик ўзгармай қолган ҳолда ундаги зўриқиш ортиши;
2)
муҳитнинг мустахкамлигининг зўриқиш доимий қийматигача пасайиши;
3) бир вақтнинг ўзида муҳитдаги зўриқиш миқдори ортиши ва
мустахкамлигининг пасайиши.
Бу ҳолатларда ер ости сувларининг зилзила содир бўлиш жараёнида муҳит
мустахкам кўрсаткичларига ва унинг муҳитдаги кучланиш вужудга келишида
ўрни баҳоланади.
Ер ости сувларининг қобиғи ва юқори мантияда содир бўладиган сейсмик
жараёнлардаги таъсири айтарли даражада бўлади. Ҳақиқатан ҳам гипоцентри саёз
жойлашган зилзилаларда манба шаклланишида ер ости сувлари муҳитни ташкил
этувчи ажралмас қисми деб қаралади. Сувга тўйинган муҳитда деформацияланиш
жараёни сув бўлмаган муҳитга нисбатан бутунлай бошқача бўлади. Ер ости
сувларининг ўрни муҳитнинг (тоғ жинсларининг) силжишга қаршилик кўрсатиш
жараёнида айниқса намоён бўлади.
Америкалик олимлар Хубберт ва Рабилар кўп йиллик олиб борилган
назарий ва тажрибавий тадқиқотлари натижасида муҳитдаги мавжуд сув
буғларининг босими шу қатламдаги геостатик юкланишни нейтраллайди ва
силжиш асосидаги ишқалиш кучини камайтиради. Аслида «тоғ жинслари»да
қатламларининг бирор таъсирга қаршилик кўрсатишига ишқаланиш кучлари
ёрдам беради ва аксинча.
Зилзила содир бўлишида ер ости сувларининг ўрнини кўрсатишга ёрдам
берадиган америкалик олимлар Хубберт ва Раби услубияти асосида ўтказилган
қуйидаги тажриба билан танишамиз.
Назарий жиҳатдан муҳитдаги сув буғларининг босими орта борса,
қатламлар орасидаги ишқаланиш кучи камая боради ва қатламга асос сифатида
иккинчи қатлам босадиган куч қийматига тенглашса ҳатто ишқаланиш кучи
нолгача камаяди. Ушбу қонуният оғир бетон блоклари билан ўтказилган
тажрибада ҳам ўз аксини топди. Тажриба ўтказилиш схемаси 49-расмда
келтирилган.
87
Do'stlaringiz bilan baham: |