Œзбекистон республикаси


- расм. Зилзиланинг пайдо бўлиши тўғрисида эластик



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/138
Sana22.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#90031
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   138
Bog'liq
binolar zilzilabardoshligi

25-
расм. Зилзиланинг пайдо бўлиши тўғрисида эластик
қайтиш назариясининг схемаси.
Унинг натижасида 1234 элемент 1'2'3'4' ҳолатга ўтади ва унинг зўриқиш-
деформацияланиш ҳолати давом этади. Агарда бир элементни мустаҳкамлиги шу 
элементникидан паст бўлган бирор ХУ ўлчами нихоятда кичкина қатлам ажратиб 
турган бўлса, шу ХУ чизиқ бўйлаб синиши (бузилиши) содир бўлади. (1234) яъни 
деформация орта боргани сари потенциал энергия ҳам орта боради. Кучланиш 
қиймати орта бориб ХУ бўйлаб силжишдаги мустаҳкамлик чегарасига етганда 
эластик бўшалиш содир бўлади. Кўп йиллаб йиғилган потенциал энергия қисқа 
вақт ичида атроф муҳитга тарқалади.
Шундай қилиб, потенциал энергия кинетик энергия шаклида атрофга 
тарқалади, кучланганлик ҳолати аста секин йўқолади. Бирданига содир бўладиган 
узилиш натижасида пайдо бўлган жараён зилзила деб аталади. Ушбу модел 
бўйича зилзила содир бўлиш жараёнини тушунтириш кейинчалик кўпгина кучли 
зилзилаларда (масалан 1906 йилда Сан-Францискода юз берган зилзила) ўз 
тасдиғини топди(25-27-расмлар).
Зилзила ўчоғи механикаси ҳақида чуқурроқ тасаввур ҳосил қилиш
мақсадида қуйидаги кичик тажриба билан танишамиз. Оддий шиша идиш
олиб, унинг ичига учи чиқиб турадиган қилиб спиралсимон пружина 
жойлаштирилади (26-расм). 


47 
 
 
26-
расм Зилзила ўчоғи механикасини тушунтирувчи модел 
Даиметри бироз каттароқ ва узунроқ бўлган бошқа идишга ёпишқоқ
суюқлик, масалан, мой қуйилади. Пружинали пробиркани туб том 
они билан мойли пробиркага туширилади (бунда мойнинг бир қисми 
шиша идишдан оқиб тушади). Шу тариқа, бўлажак зилзила ўчоғи атрофида
жойлашган тоғ жинсларининг оддий моделини хосил қилиш учун иккита
ёғоч тахтачани устма-уст қўйиб, кичкина тажриба ўтказамиз.Бунда 
тахтачаларнинг бир-бирига тегиб турган контакт сирти геологик синиқ ролини
ўтайди. Ер қобиғида юқорида тушунтирилган кучларни қўлимиз билан ҳосил
қиламиз. 
Ташқи шиша идишни ушлаб турган ҳолда пружинанинг чиқиб турган
учини устки тахтачанинг ён сиртига тақаймиз ҳамда бир текисда силжитувчи
куч таъсир қилдириб, уни силжитишга ҳаракат қиламиз. Бу ҳолда тахтача
бир текис силжимайди, ташқи шиша идиш тахтача томон ҳаракатланиб
келишга қарамай, тахтача маълум муддат қўзғалмай тураверади. Лекин бунда
пружинанинг қисқаришини ва икки деворлар орасидаги мойнинг аста-секин
сиқиб чиқишини кузатиш мумкин. Шундай қилиб, «тоғ жинс»ларида эластик
кучланиш (пружинанинг қисқариши) ҳамда пластик деформация (кичик шиша
идишнинг каттаси ичига кириб бориши) тўплана боради.
Тахтачанинг қаршилик кўрсатишга ишқаланиш кучлари ёрдам беради. 
Бироқ пружина қисқариб, тахтачалар орасидаги ишқаланиш кучларини енга
оладиган даражада эластик кучланиш йиғилгач, устки тахтача бир зумда
қисқа масофага силжийди, «узилиш» содир бўлади (буни «зилзила»га 
таққослаш мумкин). Пружина қисман кенгаяди, бунда ишқаланиш кучи
ҳисобига пружина тўлиқ кенгаймайди ва қўлдаги зўриқиш бироз камаяди.
Босим остидаги мойнинг оқиши бироз муддатга тўхтайди. Аммо «тоғ 
жинс»лариниг эластик-пластик деформацияланиш жараёни яна давом этади. 
Орадан маълум бир вақт ўтгандан кейин «синиқ» (сирпаниш текислиги)
бўйлаб яна силжиш рўй беради ва навбатдаги «узилиш», яъни «зилзила»


48 
содир бўлади. Реал геологик шароитда навбатдаги силжишнинг рўй бериши
учун ўнлаб ва ҳатто юзлаб йиллар керак бўлади.
Шубхасиз, 
зилзила
ўчоғининг бу модели жуда соддалаштирилган ва тақрибий характерда.
Аслида манба барча томондан тоғ жинслари билан ўралган бўлиб, бу
жинслар силжиш пайтида силжувчи блокларга қаршилик кўрсатади.
 

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish