Œзбекистон республикаси


- расм. Материални вертикал йўналишда силжитиш (кўчириш) схемаси



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/138
Sana22.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#90031
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   138
Bog'liq
binolar zilzilabardoshligi

23-
расм. Материални вертикал йўналишда силжитиш (кўчириш) схемаси.
Маълумки, бугунги кунда тебранишлардан ишлаб-чиқариш жараёнида 
фойдаланишдан ташқари инсонларнинг турли касалликларини даволашда ҳам 
самарали фойдаланилмоқда.
 
 
 
 
 
 
 
2-
ҚИСМ. БИНОЛАР ЗИЛЗИЛАБАРДОШЛИГИ
1-
БОБ. ЗИЛЗИЛАЛАР ХАҚИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТ.
 
§2. 1. 1- 
Зилзила пайдо бўлиш сабаблари, механизми, классификацияси 
ва географияси 
Республикамиз ҳудуди ва умуман Осиё қитъаси энг тектоник жараёнлар 
интенсивлигининг юқорилиги билан ажралиб туради. Ушбу территорияда бино ва 
иншоотларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш ўта муҳим масаладир.
"Сейсмо" сўзи грекча "ер қимирлаш" (зилзила) маъносини англатади. Ушбу 
фаннинг пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихи алоҳида параграфда баён 
қилинади.
Зилзилалар табиатини ва ернинг ички тузилишини ўрганувчи фан - 
сейсмология деб юритилади.
Ушбу фаннинг сейсмик ҳодисалар табиатини қурилиш нуқтаи назаридан 
ўрганадиган қисми инженерлик сейсмологияси деб юритилади.


42 
Инженерлик сейсмологияси фани сейсмик жиҳатдан хавфли бўлган 
ҳудуд(район)ларни аниқлайди ҳамда бино ва иншоотларнинг асоси грунт юзаси 
(сирти) ҳаракат хусусиятларини олдиндан айтиб беради.
Фан ва техника тараққиёти бугунги кунда 12-13 км чуқурликни бурғулаш 
имкониятини яратди. Демак, ер қаърида содир бўладиган жараёнларни ва ер 
тузилишини бевосита ўрганишда қўлланиладиган тажрибавий восита йўқ.
Бугунги кунда ер ости қатламларини, зилзила ўчоқларини ўрганиш учун 
физика ва бошқа фанлар ютуқларига таяниб зилзилага сабаб бўлувчи шароит 
ўрганилмоқда. Мутахассислар ўта сезгир асбоблар ёрдамида чуқур ер ости 
қатламларининг хусусиятлари хақида аниқ маълумотларга эга бўлмоқдалар. 
Бироқ бу масаладаги билимларимиз ҳамон у ёки бу даражада тўғри деб тан 
олинаётган фаразлар доирасида турибди. Зилзиланинг келиб чиқиш сабаблари ва 
унинг табиати ҳақида тўлароқ тасаввур ҳосил қилиш учун Ер планетаси ички 
тузилиши ва унда содир бўладиган геологик жараёнларни ўрганиш лозим.
 
Геофизикларнинг изланишлари натижалари ернинг кўпқатламли эканини 
тасдиқлади. У бир неча бир-бирига зич туташган қобиқлардан (пўстлардан) 
иборат бўлиб, улар минерал таркиби, зичлиги, эластиклик хусусиятлари, 
температура ва босими билан бир-биридан фарқ қилади.
Энг юқори қатлам – қобиқ ўз навбатида таркиби чўкинди жинсларидан 
иборат бўлган юза қатлам ҳамда ундан пастда жойлашган гранит қатламларидан 
ташкил топган. Гранит қатламнинг қалинлиги текис жойларда 10 км, баланд 
чўққили тоғлар остида 40 км. гача етиши мумкин. Гранит қатламига пастдан 
базальт туташиб кетган бўлиб, базальт қатламининг қалинлиги текис ҳудудларда 
30 км. ни, баланд тоғ ҳудудлари остида 20 км. ни ташкил қилади. Гранит ва 
базальт қатламлари орасида Конрад сирти жойлашган бўлиб, у сиртни биринчи 
бўлиб аниқлаб берган немис сейсмологи номи билан аталган. Бу иккала қатлам 
биргаликда «смаль» яъни кремний (silicium) ва aluminium сўзларидан келиб 
чиққан деган ном билан ҳам аталади. Бу қатлам билан ернинг қобиқ қатлами 
тугаб, ундан пастда мантия қатлами бошланади. Ер қобиғи планетанинг турли 
жойларидан ҳар хил баландликка эга бўлиб, океан тубида унинг қалинлиги 6-8 
км, тоғ ҳудудларидаги қалинлиги 60-70 км. гача бўлиб, қуруқликдаги ўртача 
қалинлиги 35 км. ни ташкил қилади.
Ер қобиғидан пастда то ядрогача давом этадиган қатлам – мантия. Мантия 
билан ер қобиғини уларнинг чегарасидан ажратиб турувчи Мохоровичич қатлами 
бўлиб, у ер қобиғи билан мантия ўртасидаги чегара зонасидир. Бу чегара 
зонасининг мавжудлигини 1909 йилги Хорват зилзиласи пайтида эластик 
тўлқинлар тарқалишини ўрганиш, орқали югослав сейсмологи Мохоровичич 
биринчи бўлиб аниқлади ва шунинг учун ушбу зона (чегара) унинг номи билан 
юритилади. Мохоровичич чегараси шуниси билан характерлики, зилзила ёки 
портлашлардан тарқаладиган эластик тўлқинлар бу чегарасидан ўтганда, 
уларнинг тезликларида кескин ўзгариш содир бўлади. Бу ҳолат иккита қатлам ер 
қобиғи ва мантиялар зичлиги ва эластиклик хоссаларининг бир-биридан кескин 
фарқ қилишидан далолат беради. 


43 
Мантия ҳам ўз навбатида икки қатламдан: қалинлиги 

960 км.га тенг 
бўлган юқори мантия ва қалинлиги 

2000 км бўлган қуйи мантиядан ташкил 
топган. Юқори мантия таркиби кремний ва магний элементларидан иборат бўлиб, 
қатлам ушбу элементларнинг лотинча номларидан келиб чиққан ҳолда «сима» деб 
юритилади. Юқорида келтирилган Мохоровичич сирти айнан шу иккала сиал 
ҳамда сима қатламларини ажратиб туради. 
 
Кейинги янада чуқурда жойлашган мантиядан пастки қатлам – 
ернинг ядросидир. Мавжуд тахминларга кўра (зичлигининг катта бўлгани 
сабабли) ядро таркиби асосан оғир металлардан, асосан темир ва никелдан 
ташкил топган.
Геофизиклар тахминига қараганда ядро икки қисмдан ташқи ядро ва 
субъядролардан иборат. Ташқи ядро қалинлиги 2200 км. ни, субъядро (ички) 
ядронинг ўлчами бўлса 1250 км дан иборат. Шундай қилиб, ер асосан уч қисмдан 
– 
устки қобиқ, мантия ва ядродан ташкил топган экан. Энди унинг гравитацион 
хоссалари, иссиқлик режими, массаси ва бошқа шу каби физик хоссаларига 
қисқача тўхталамиз.
Ер қаъридаги моддаларнинг солиштирма оғирлигини аниқлаш усулини
биринчи бўлиб Абу Райхон Беруний яратган ва тажриба асосида моддаларнинг 
солиштирма оғирликларини аниқлаб берди. Бу соҳада Беруний махсус асбоб ясаб, 
уни ишлатишга ва моддаларнинг солиштирма оғирликларини аниқлашга оид 
«Металлар билан жавохирлар орасидаги ҳажмий нисбатлар хақида» - деб 
номланган асарини ёзди. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Берунийнинг 
моддалар солиштирма оғирликларини аниқлашда биринчи бўлиши билан бир 
қаторда аниқлик даражасида ҳам юқори, усули эса оригиналлиги билан ажралиб 
туради. 
Физика курсидан маълумки, бутун олам тортилиш қонунига
2
2
1
R
m
m
F


=
γ
мувофик, бир хил масофада массаси катта жисмлар массаси кичикроқларга 
нисбатан катта куч билан тортишадилар. Шунга кўра, бутун олам тортилиш 
кучлари натижасида оғирроқ элементлар ернинг марказий қисмига ядрога 
тўпланиб, нисбатан енгилроқлари улардан ажралиб ернинг устки қисми – 
қобиғини ташкил қилган. Шу принципдан фойдаланиб, инглиз физиги Генри 
Кавендиш ернинг умумий массасини аниқлаш бўйича ўзининг буюк тажрибасини 
ўтказиб аниқладики, ернинг ўртача зичлиги (P
ур
= 5,5 г/см
3
) ернинг устки қобиғи 
зичлигидан деярли икки марта ортиқ экан.
Зичлик қиймати чуқурлик бўйича бир хил бўлмасдан, у чуқурлик ортгани 
сари ортиб боради ва шу туфайли муҳитнинг деформацион бикрлиги ҳам ортиб 
боради. Шу ҳолат туфайли чуқурлик ортгани сайин сейсмик тўлқинларнинг 
муҳитда тарқалиш тезликлари қиймати ҳам ортиб боради. Лекин тахминан 2900 
км. чуқурликда бўйлама тўлқинларнинг тезликлари 13,6 дан 8,1 км/сек гача 
камаяди, кўндаланг тўлқинлар бундан чуқурга тарқалмайди. Кейинги чуқурлик 
ортиши билан бўйлама тўлқинларнинг муҳитда таркалиш тезликлари яна орта 
боради. Бунга кўра, бу муҳит суюқ ҳолатда деб тахмин қилинади. Ер қаърига 
чуқурлик ортгани сайин унинг температураси кўтарилиб боради. Ер ости 
шахталари ва бурғулаш қудуқларида олиб борилган ўлчаш ишлари ҳар1 км 


44 
чуқурликда муҳит температураси тахминан 25
о
С га кўтарилганини кўрсатди. Гап 
шундаки, ерни ташкил қилган жинсларнинг таркибида кўпгина иссиқлик чиқариш 
хусусиятига эга бўлган радиоактив элементлар мавжуд. Бу радиоактив 
элементлар ўзидан доимо иссиқлик чиқариб туриши натижасида чуқурлик 
ортгани сайин муҳит температураси ҳам ортиб боради. Ернинг марказида муҳит 
температураси 4150
о
С – 4200
о
С ва бундаги босим нормал атмосфера босимидан 
3,6 млн марта, зичлиги нормал шароитдаги сув зичлигидан 13 марта катта( 24-
расм).

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish