Œзбекистон республикаси


§2. 7. 3. Сейсмик мустаҳкам биноларни тадқиқ



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/138
Sana22.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#90031
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   138
Bog'liq
binolar zilzilabardoshligi

§2. 7. 3. Сейсмик мустаҳкам биноларни тадқиқ
этиш методологияси.
Биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини
тадқиқ қилиш усуллари
 
Бугунги кунда бино ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлигини тадқиқ 
қилишнинг уч асосий усули мавжуд бўлиб, улар қуйидагилар: 
1. 
Асл дала шароитида сейсмик таъсирга учраган бино ва иншоотлар
ҳолатини ўрганиш.
2. Назарий ва илмий-тадқиқот изланишлари.
3. Тажрибавий тадқиқотлар.
Бино ва иншоотларнинг зилзила пайтидаги сейсмик-зўриққан ҳолатини 
зилзила жараёни пайтида қайд қилиш орқали ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир. 
Аммо, бўлажак зилзила вақти, ўчоқ ўрни ва чуқурлигининг ноаниқлиги масалани 
ечишга тўсқинлик қилади. Бугунги кунда зилзила прогноз қилиш муаммоси тўлиқ 
ечилмаганлиги сабабли бино ёки иншоотларнинг табиий (тектоник) зилзила 
пайтидаги ҳолатини бевосита инструментал ўрганиш имкони йўқ.
Бино ёки иншоотларнинг сейсмик-зўриққан ҳолатини назарий жиҳатдан 
тадқиқ қилиш кенг диапазонли йўналиш бўлиб, тадқиқотчи олдида кенг 
имкониятлар очади. Назарий тадқиқотларни олиб боришдан мақсад, табиатда 
кузатиладиган жараёнларни имкон қадар умумлаштириш, улар орасидаги 
боғланишларни аниқлаш, ишчи гипотезалардан кўпроқ хулосалар келтириб 
чиқаришдан иборат. Бошқача айтганда, бу ҳолда фанда қабул қилинган 
гипотезалар аналитик нуқтаи назардан ривожлантирилади ва натижада 
қурилаётган муаммо назарияси орқали муаммога алоқадор жараёнларни тўлиқ 
прогноз (башорат) қилинади ҳамда тушунтириб берилади.
Маълумки, назарий жиҳатдан ҳисоблашда бино конструкцияларидаги 
сейсмик-зўриқиш ва кучланишларни аниқлашда, куч ва қурилиш 
материалларининг меъёрий қийматларидан фойдаланилади. Бунда уларнинг 
меъёрий қийматларини маълум коэффициентларга кўпайтириш орқали орадаги 
фарқни камайтиришга ҳаракат қилинади. Аслида эса бирор конструкция ёки 
иншоот юк кўтариш қобилияти аниқланганда ва уларнинг сейсмик таъсирдан 
зўриққан-деформацияланган ҳолати куч ва материалнинг ҳақиқий хусусиятлари 
билан иш кўрилади. Бу ерда шуни айтиш жоизки, материалнинг хақиқий 
хусусиятлари доимо уларнинг меъёрий қийматларидан фарқ қилади. Биз юқорида 
"материаллар қаршилиги", "эластиклик назарияси" ва бошқа фанларда 
ўрганиладиган объект материали яхлит, бир жинсли ва изотроп деб қаралишини 


243 
айтиб ўтгандик. Аслида бундай идеаллаштириш маълум даражада хатоликка олиб 
келади ва уларни ҳисобга олиш лозим, яъни: 

материал яхлитлигининг хақиқатдан фарқи; 

материал бир жинслилигининг объектив ҳолатдан фарқи; 

материалнинг анизотропик хусусиятлари; 

қўшма турли материалдан қилинган кесимларнинг турлича ишлаши каби 
фарқлар назарий илмий-тадқиқот ишларининг маълум даражада хатоликларига 
олиб келади.
Ушбу хатоликларни йўқотишда тажрибавий тадқиқотлардан фойдаланилади. 

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish