119–
расм. Сейсмик ҳимоялашда ишлатиладиган сирпанувчи камар элементларининг
жойлашиш схемаси
.
1-
пойдеворнинг юқори улама қисми (техник) қават ёки ертўла девори; 2- ростверк;
3-
бинонинг ер устки қисми конструкциялари; 4- сирпанувчи таянч; 5- горизонтал
силжишни чегараловчи эластик элемент (демпфер); 6- горизантал силжишни чегараловчи
бикр (каттик) элемент (тиргак); 7- вертикал силжишни чегараловчи боғланиш 8-
вертикал амортизатор
Тажрибалар сирпанувчи камарда фторопласт ва каррозияга чидамли пўлат
листларидан фойдаланиш яхши натижаларга олиб келишини кўрсатади.
Кучсиз тебранишларда асос бинога асл ҳолида узатилади. Асос тебранма
ҳаракат тезланиш ортиши билан конструкцияда инерция кучларининг ишқаланиш
кучларидан ортиши туфайли бино пойдеворга нисбатан сирпанади ва натижада
бино элементларидаги инерцион кучларнинг кескин камайиши содир бўлади.
120-
расм. "Коевечд" атом электр станциясидаги сейсмик
ҳимоялаш тизими.
241
а-конструктив схемаси; б- фрикцион таянчларининг иш схемаси; 1- пойдевор
фрикцион таянчлари; 2-арматураланган неопрен эластик "ёстиғи" 3- фрикцион
пластиналар.
Бишкек шаҳрида сирпанувчи камар конструкцияли бир неча бино қурилиб
натуравий синовдан ўтган. Синов натижалари сирпанувчи камар
конструкциясининг ўта мураккаб эмаслиги ва зилзила жараёнида яхши самара
беришини кўрсатди. Ушбу сейсмик ҳимоя тизимидан сейсмик актив ҳудудларда
масъуллиги юқори бўлган бино ва иншоотларни (АЭС, авария ҳолати атроф
муҳит экологик ҳолатига айтарли зарар етказувчи бино ва иншоотлар ва ш.к.)
қуришда кенг қўлланилмоқда (120-расм)
Юқоридаги иншоот ва биноларни лойиҳалаш ва қуриш тажрибаси сейсмик
ҳимоялашнинг ушбу тизимидан фойдаланиш бикр конструкцияли иншоотларда
ҳам самара беришини кўрсатди. Ҳисобий кучлардан кичик бўлган кучлар
таъсиридан бундай иншоотлар оддий конструкциялар каби ишласа, асос
тезланиши ортиши билан иншоот конструкция ва элементларидаги сейсмик куч
қиймати кескин камаяди. Бу ҳолат сейсмик активлиги юқори бўлган ҳудудларда
маъсуллиги юқори бўлган бино ва иншоотларни қуриш имконини беради.
Биноларни сейсмик ҳимоя қилишнинг актив чораларини кўриш ғояси 1925
йил М. Вискордини томонидан биринчи марта таклиф қилинганидан то ҳозиргача
бўлган даврда фанда эришилган илмий натижаларни таҳлил қилар эканмиз
беихтиёр асрлар оша бизгача етиб келган архитектуравий ёдгорликлар, бинокор
ва архитекторларнинг юксак даражадаги ақл-заковати, билимдонлиги олдида бош
эгамиз. Хақикатдан ҳам ўша давр қурилиш маданиятининг юксак даражаси,
қурилишда қўлланилган усуллар қурувчи ва архитекторларнинг нафақат бой
тажрибаси балки, уларнинг ниҳоятда юқори назарий билимлар эгаси эканидан
далолатдир. Бу ҳолат аваламбор математика фанининг юксак даражадаги ривожи
натижаси бўлса, иккинчидан математика фани қонунларининг архитектурага ўта
мохирона тадбиқи маҳсулидир.
Ўтмишда ота-боболаримиз математик фикрлашдан амалий архитектура ва
санъатга моҳирона ўта олганликлари, натижада назарий жиҳатдан ишлаб
чиқилган ғояларни амалиётга тадбиқ қилишлари уларнинг юксак даражадаги
математик билимлар эгаси эканининг исботидир.
Европа фани ҳали шу давр зулмати ва сҳоластикасида ётган бир вақтда ота
боболаримизнинг табиий фанлар соҳасида, айниқса, архитектура ҳамда қурилиш
маданиятида эриша олган чўққилари инсоният цивилизациясида бетакрор
саҳифадир.
242
Do'stlaringiz bilan baham: |