Œзбекистон республикаси


- БОБ. ЕР ОСТИ ПОРТЛАШЛАРИНИНГ СЕЙСМИК ТАЪСИРИНИ



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/138
Sana22.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#90031
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   138
Bog'liq
binolar zilzilabardoshligi

6-
БОБ. ЕР ОСТИ ПОРТЛАШЛАРИНИНГ СЕЙСМИК ТАЪСИРИНИ 
БАҲОЛАШ.
§2. 6. 1. Умумий маълумотлар.
Маълумки, халқ хўжалигида кўпинча гидротехник, суғориш, транспорт 
иншоотлари қурилишида ва бошқа кўпгина соҳаларда ер ости портлашларининг 
энергиясидан кенг кўламда фойдаланиб келинмоқда. Бундай иншоотлар 
қурилишида ер ости портлашлардан фойдаланиш иқтисодий самара беради. Ер 
ости портлашларидан фойдаланганда иншоотларни қурилиш давомида энг кўп 
вақт ҳамда маблағ сарфланадиган ер қазиш ишларини олиб бориш ва ташиш 
ишларида қатнашадиган машина ва механизмлардан фойдаланишга ҳожат 
қолмайди. Уларнинг ойлар давомида бажарадиган ишини қисқа вақтда 
(секундлар) ер ости портлашлари бажаради.
Кўп ҳолларда ер ости портлашлари саноат ва маданий-маиший биноларига 
яқин участкаларда ҳамда аҳоли турар-жой зоналарига яқин жойларда олиб 
борилади. Бундай ҳолларда ер ости портлашлари сейсмик таъсирини баҳолаш ва 
айниқса доимий портлаш ишлари олиб бориладиган фойдали қазилма 
бойликлари, тош карьерлари яқинида қурилажак бино ва иншоотларни лойиҳа-
лашда ер ости портлашларининг зарарли сейсмик таъсирини ҳисобга олиш лозим 
бўлади.
Ер ости портлашларининг атроф-муҳитга механик таъсири кўп жиҳатдан 
табиий зилзилаларга ўхшаш бўлади, аммо унинг ўзига хос специфик томонлари 
мавжуд. Юқорида айтганимиздек тектоник зилзилалар содир бўлганда гипоцентр 
(
ўчоқ)дан ер сирти (эпицентр)га бор-йўғи 7% энергия етиб келади. Қолган 
энергия атроф-муҳит грунтлари томонидан ютилади.
Камуфлет химиявий ер ости портлашларида сейсмик тўлқинлар шаклида 
тарқалувчи энергия салмоғи умумий портлаш энергиясининг

1,4%, ядро портлашларида эса 0,2-0,3% ни ташкил қилади(камуфлет 
портлашлари, яъни портловчи модда ер остида портлатилганда ер сирти 
ўзгаришсиз қоладиган портлашлар). 
1945 йилдан бошлаб инсоният ядро портлашларини қўлга киритди ва ўтган 
асрнинг 70 йилларигача планетамизда 800 мартадан кўп ядро портлашлари амалга 
оширилди. Ядро портлашлари ер остида амалга оширилганда грунт (мантия)да 
ниҳоятда катта қийматли босим натижасида кучланишлар вужудга келадики, 
бунда грунтда айтарли даражада катта амплитудали тебранишлар ҳам вужудга 
келади.
Ядро 
портлашлари 
юқори 
даражадаги 
"самарадорлиги" 
билан 
характерланади. Портлаш самарадорлиги портловчи модданинг ускуна умумий 
оғирлигига нисбати билан баҳоланади. Оддий химиявий портловчи бомба 450 кг 
бўлса ундаги портловчи модда оғирлиги кўпи билан 225 кг бўлади, яъни бундай 


222 
бомба портлаш самарадорлиги 0,5 га тенг бўлади Хиросима ва Нагасаки 
шаҳарларига (1945 йил август) ташланган ядро бомбалари таъсири бўйича 20000 
химиявий портловчи моддага эквивалент эди. Ушбу бомбаларнинг оғирликлари 
тахминан 5т (ўлчами L=3м, В=0,7м) эканини ҳисобга олсак унинг портлаш 
самарадорлиги 4000 га тенг эканини билиш қийин эмас. Агарда термоядро 
портлашларининг 
самардорлигига 
тўхталадиган 
бўлсак, 
химиявий 
портлашларникидан 10 млн. марта катта бўлади. Демак бундай портлашларда 
геометрик ўлчами жуда кичкина бўлган жойда, қисқа муддатда 
(микросекудларда) нихоятда катта энергия ажралиб атроф-муҳитга тарқалади. 
Ушбу портлашларнинг атроф-муҳит грунтига механик таъсирини кўриб чиқамиз.
Юқорида айтганимиздек, бундай портлашлар ер остида амалга оширилганда 
жуда қисқа (микросекундларда) вақтда грунтда юқори температура остида ҳажм 
кенгайиши кузатилади, яъни жуда катта босим пайдо бўлади. Бу ҳолда портлаш 
ички энергиясининг маълум қисми тўлқин энергиялари шаклида (худди табиий 
тектоник зилзилалардек) грунтда тарқалади. Худди тектоник зилзилалардек ушбу 
тўлқинлар планетанинг барча сейсмик станцияларда қайд қилиниши мумкин. 
Планетамиздаги сейсмик станцияларида ер ости ядро портлашларида сейсмик 
таъсиридан грунт тебранишлари ёзувлари табиий тектоник зилзилаларникига 
жудаям ўхшаш бўлади. Бугунги кунда сейсмология фани учун ёзувдан қайд 
қилинган тебранишлар табиий тектоник зилзила ёки бўлмаса қаердадир катта 
ҳажмдаги ўпирилиш содир бўлиш натижаси эканини ажратиб олиш қийинчилик 
туғдирмайди.
Қуйидаги 112-расмда ер ости ядро портлашларидан планетада тарқалувчи 
тўлқинлар схематик кўринишда келтирилган.

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish