33-
расм. Койна зилзиласи изосейста схемаси. 1-гарбий чегара; 2-Койна тўғони; 3-
изосейстада балларнинг келтирилиши; 4- зилзила интенсивлиги 8-9 балл бўлган худуд.
56
Эпицентрдан 200 км. да жойлашган Бомбей шаҳрида зилзила аҳоли орасида
қўрқувга сабабчи бўлган. Ушбу зилзиладан 180 одам ҳалок бўлган ва 2000 дан
ортиқ одамлар турли даражада лат еганлар.
Койна зилзиласи олимлар орасида катта шов-шувга сабаб бўлди, чунки
хинд олимларининг фикрича ушбу ҳудуд олдин сейсмик актив зона деб
ҳисобланмаган.
Койна дарёсидаги гидроэлектр станцияси сув омбори сиғими 2780 млн.
м
3
.
га тенг бўлиб, тўғонининг баландлиги 103 м.га тенг. 1961 йилда омборга сув
тўплана бошланган ва 1962 йилда, сув сатҳи лойихавий баландлигининг ярмига
ҳам етмай туриб, шу ерда биринчи марта кучсиз зилзила қайд қилинган. Ҳинд
олимларининг маълумотларига кўра, 1963 йил ўрталаридан бошлаб зилзилалар
кучи ортган. 1964 йил сентябрда 1967 йил сентябригача бўлган даврда сув омбори
ҳудудида 154 та зилзила қайд қилинган. Бу зилзилалар гипоцентрлари
чуқурликлари 3-5 км. магнитудаси 2-3, кучи 3-4 балга тенг бўлган. Сув омбори
ҳудудидаги энг кучли зилзила 1967 йил 13 сентябрда содир бўлган. Унинг
магнитудаси 5,5 га, кучи 6-7 балга тенг бўлиб, зилзила халқ хўжалигига катта
талофат етказган. Сейсмологлар кузатувлари шу кўрсатганки, 1967 йил 13
сентябрдан – 10 декабргача даврда содир бўлган энг кучли зилзилалар омборда
сув сатҳининг юқори даражада ушлаб турилган даврга тўғри келган.
Кариба Замбези дарёсига қурилган Замбия ва Зимбабве чегарасида
қурилган дунёдаги энг йирик сунъий сув омборларидан бири бўлиб, сув сиғими
170 млрд.м
3
га тенг, тўғонининг баландлиги 125 м. Бу сув омборини сувга
тўлдириш жараёни 1958 йил декабрда бошланган бўлса, 1959 йил май ойидан бу
ерда даврий равишда зилзила бўлгани қайд қилинди. Содир бўлаётган
зилзилаларнинг энергияси ва унинг такрорийлик даври 1962 йил мартидан кескин
ошганлиги маълум бўлди. Худди шу вақтга келиб омбордаги сув сатҳи 110 м.гача
кўтарилганди. Омборни сув билан тўлдириш жараёни 1963 йил августда
тугатилса, 1963 йили 14 августдан 8 ноябргача кучли зилзилалар қайд қилинди.
23 сентябрь ва 25 сентябрь кунлари эса магнитудаси мос равишда 6,0 ва 6,1 га
тенг бўлган зилзилалар содир бўлди. Содир бўлган зилзилалар эпицентрлари
асосан сув омбори ҳудудида жойлашди. Барча холларда асосий зилзилалардан
кейин афтершоклар қайд қилинди. Маълум муддат ҳудуд сейсмик активлиги
бироз пасайди ва 1971 йил кузидан бошлаб яна активлашди.
Италияда Вайонт дарёсида баландлиги 261 м бўлган аркасимон тўғон
билан тўсишдан пайдо бўлган сув омборининг сиғими 169 млн.м
3
га тенг бўлиб,
бу ерда омборни сувга тўлдириш даврида (1960-1963 йиллар) ҳудудда сейсмик
активлик кучайганлиги кузатилган. Зилзилаларга ҳар доим кўчкилар «ҳамрох»
бўлган. Италия олими П.Калои маълумотларига кўра ҳудуд сейсмик активлиги
омбордаги сув сатҳининг ортиши билан кучайиб борган ва сув сатҳининг
пасайиши билан сейсмик активлиги ҳам пасайган. 1963 йил 9 октябрда содир
бўлган навбатдаги зилзиладан даҳшатли кўчки кўчиши содир бўлиб, 300 млн. м
3
ҳажмдаги кўчки массиви дара ён бағридан ажралиб 500 м.гача силжиш
натижасида дарани бутунлай ёпиб қўйган. Омбордан сув сиқиб чиқарилиши
натижасида вужудга келган 70м. баландликдаги тўлқин пастга томон
ҳаракатланишидан бир неча аҳоли пунктларини йўқ қилиб юборган. Кейинги
57
йилларда омборда сув сатҳининг кўтарилиши натижасида ҳудуд сейсмик
активлигининг янада кучайиши кузатилган(34-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |