Œзбекистон республикаси


- расм. Зилзила келиб чиқиш сабаби тўғрисида эластик қайтиш



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/138
Sana22.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#90031
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   138
Bog'liq
binolar zilzilabardoshligi

27-
расм. Зилзила келиб чиқиш сабаби тўғрисида эластик қайтиш
назариясига оид ландшафт блок диаграммаси.
 
Юқорида келтирилган узилиш-силжиш рўй берган жой гипоцентр ёки 
зилзила фокуси деб аталади. Гипоцетрнинг ер сиртидаги проекцияси эпицентр 
деб юритилади.
Юқорида айтилган жараён, яъни зўриқиш-деформацияланиш жараёни ўн 
ҳатто юз йиллаб давом этса, узилиш-синиш жараёни қисқа муддатда тугайди. 
Зилзила жараёнида асосий зилзиладан илгари форшок деб аталувчи кучсиз 
силкиниш содир бўлади. Бузилиш ёки узилиш жараёни бирданига содир 
бўлмасдан маълум муддат содир бўлади. Ушбу жараёндаги такрорий ер 
силжиш(силкиниш)лари афтершоклар деб аталади.
Афтершокларнинг содир бўлиш механизми асосий силкинишларникига 
айнан ўхшаш бўлади. Уларнинг сони эса ўчоқда йиллар давомида йиғилган 
потенциал энергия миқдорига, содир бўлиш шароити, ўчоқ чуқурлиги ва шу 
кабиларга боғлиқ бўлади. Силкиниш кучи эса асосий силкинишникидан кўра 


49 
кучсизроқ бўлади. Чунки афтершок геологик синиқ бўйлаб ажралган икки 
блокнинг бир-бирига нисбатан силжиганда контакт сиртларида ишқаланиш 
кучлари ёки нотекисликлар сабабли силжиш тезлиги тўхтаб қолиши ҳам мумкин. 
Бунда йиғилган потенциал энергиянинг кўп қисми сўнмаган бўлганлиги сабабли 
яна боғланишларда кучланишлар қиймати тоғ жинсларининг мустаҳкамлик 
чегарасига етиши ва яна бузилиш содир бўлиши муқаррар. Бу ҳол янги сил-
кинишларга сабаб бўлади. Ҳар бир афтершокда маълум порция энергия атроф-
муҳитга тарқалади ва унинг зилзила эффекти ўчоқ энергияси, чуқурлиги ҳамда 
муҳит геологик шароитига боғлиқ бўлади. 
28, 29-
расмларда 1966 йил 26 апрелда рўй берган Тошкент зилзиласи 
афтершоклари интенсивлиги, чуқурлиги ҳамда содир бўлган вақти ҳақида 
маълумотлар келтирилган. Бу ердан асосий зилзила интенсивлиги (кучи)га яқин 
келадиган афтершоклар содир бўлгани кўриниб турибди. Тошкент зилзиласида 
асосий зилзилага яқин афтершоклар 8-май, 24-май, 5-июн кунлар ва айниқса 4-
июл куни соат 20 дан 22 минут ўтганда асосий зилзилага жуда яқин бўлган 
афтершок содир бўлган.

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish