Œзбекистон республикаси



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/138
Sana22.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#90031
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   138
Bog'liq
binolar zilzilabardoshligi

 
30-
расм. Ўпирилма зилзилаларнинг содир бўлиш схемаси.
 
Зилзиланинг иккинчи турига вулқон ҳаракати вақтида содир бўладиган 
зилзилалар киради. Улар фақат вулқон отилиб турган жойлардагина бўлади ва 
унча катта бўлмаган майдонни эгаллайди. Баъзан бундай зилзилалар анча узоқ 
вақт давом этади(31 -расм).
Зилзиланинг учинчи турига тектоник ер қимирлашлари киради. Бу турдаги 
зилзилалар ер қаърида содир бўладиган айрим жараёнлар натижасида тоғ 


53 
жинсларининг силжиши (чўкиш ёки кўтарилиши), ёриқлар пайдо бўлиш сабабли 
содир бўлади (32-расм).
Биз юқорида келтирган модел орқали тушунтириладиган табиий ер 
қимирлашларининг барчаси ушбу турдаги зилзилалар категориясига киради. 
Бундай зилзилалар вайрон қилувчи кучга эга бўлиб, улар кучли зилзилаларнинг 
91% 
ни ташкил қилади.
 
31-
расм. Вулқон отилишидан вужудга келадиган зилзила.
 
 
 
 
 
32-
расм. Ер қаърида айрим ҳудудларда тоғ жинсларининг силжиши (чўкиши ёки 
кўтарилиши)дан ҳосил бўладиган зилзилалар.


54 
 
 
§2.1.2.
Техноген зилзилалар. 
Биз юқорида пайдо бўлиши шароитига кўра зилзилаларнинг уч турини, 
яъни ўпирилишдан содир бўладиган, вулқон отилиши билан боғлиқ бўлган ва 
тектоник зилзилалар тўғрисида сўз юритдик. Ушбу зилзилаларнинг барчаси 
табиий ҳолда, яъни бевосита инсон фаолиятининг таъсирисиз содир бўладилар. 
Ҳозирда инсоният ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ечиш жараёнида 
жуда катта ҳажмдаги ишларни бажармоқдаки, булар фан-техника тараққиёти, 
саноатнинг ривожи, энергетик ресурсларининг ўзлаштирилиши ва бошқа шу каби 
соҳаларнинг ривожланиши билан бевосита боғлиқдир. Ушбу муаммоларни 
ечаётиб, инсонларга ҳозирда олдинги асрларда қилинмаган ишларни бажаришга
ёки кичик ҳажмда амалга оширган ишларни катта ҳажмда бажаришга тўғри 
келаяпти. Масалан, халқ хўжалиги эҳтиёжи нуқтаи назаридан ўтган асрда нефт-
газ каби энергетик ресурсларни қазиб олиш ҳажмининг кескин ортиши, 
гидроэлектр станцияларининг, шу жумладан жуда катта ҳажмдаги сув 
омборларининг қурилиши, кимёвий ҳамда ядро портлашларининг халқ 
хўжалигида турли мақсадларда амалга оширилиши кўламининг интенсив ортиши 
ўтган аср учун характерли бўлди. 
Бу ҳолат табиатдаги ички ва ташқи кучлар мувозанатлашиши ҳолатига 
таъсир қилмасдан қолмади, албатта. Халқ хўжалиги учун муҳим бўлган турли 
объектларнинг (гидроэлектр станциялари, катта ҳажмдаги ер ости омборлари ва 
қудуқларнинг сув билан тўлдирилиши, ер ости ядро портлашлари ва ш.к.) 
қурилиши ва эксплуатация жараёнида ернинг маълум бир участкасида (нагрузка) 
йиғиқ юкланиш пайдо бўлиши натижасида шу ҳудуд ер ости «тоғ жинс»ларининг 
ташқи ва ички кучлар таъсиридан мувозанат ҳолати бузилишидан олдиндан 
сейсмик актив бўлмаган ҳудудларда зилзилалар содир бўлиши қайд қилинган 
ҳамда сейсмик актив ҳудудларда сейсмик активлик кескин ошиш ҳоллари 
кузатилади. 
Ушбу инсон фаолияти таъсирида сейсмик активлигининг ошишига таъсир 
қилувчи омиллар қуйидаги уч хил турга ажратилади: 
1. 
Катта ҳажмдаги тўғон иншоотлари (ГЭС ва ш.к.) ва сув омборларининг 
қурилиши ҳамда эксплуатация қилиниши жараёни. 
2. 
Катта ҳажмдаги ер ости омборларининг қурилиши, эксплуатация
қилиниши ҳамда ер ости қудуқларини сув билан тўлдирилиши жараёни; 
3. 
Турли мақсадларда амалга ошириладиган катта қувватли ер ости ядро ва 
водород портлашларининг муҳитга механик таъсири. 
Маълумки, ўтган аср бошлари ўзининг фан-техниканинг ривожланиши, 
саноатнинг ўсиши ва шу каби соҳаларнинг кескин тараққиёт даражаси билан 
характерланади. Айниқса ўтган асрнинг 30-40 йилларида электр энергиясига 
эҳтиёжини қондириш мақсадида гидроэлектр станциялари, шу жумладан сув 
омборлари қурилиши айтарли даражада кўпайди. Ушбу иншоотлар қурилиб, сув 
омборлари тўлдирила бошлагандан кейин шу ҳудудларда (тарихда бўлмаган!) 


55 
олдин умуман содир бўлмаган зилзилалар содир бўлиши кузатила бошланади. 
Биринчи марта сув омборини сув билан тўлдиришда 1931 йил (Марафон дарёси) 
Грецияда зилзила содир бўлиши қайд қилинди. 
1935 йилда АҚШда Невада ва Аризона штатлари чегарасида Колорадо 
дарёсида шу давр учун йирик ҳисобланган Гувер арка типидаги 142 м 
баландликдаги тўғон қуриб битказилди. Тахминан бир йил вақт ўтгач, омбордаги 
сув сатҳи 100 м. га етганда ҳудудда зилзила содир бўлиши бошланган. Олдин 
сейсмик актив ҳисобланмаган бу ҳудудда 1947 йилгача гипоцентр чуқурлиги саёз 
бўлган, минглаб зилзилалар пайдо қилинди. 1939 йилга келиб, сув омбори 
тўлдирилгач, яъни сув ҳажми 35 млрд куб. м
3
га етганда шу ерда кучли зилзила 
содир бўлдики, унинг энергияси олдинги содир бўлган зилзилалар энергиялари 
йиғиндисидан ҳам катта бўлган.
1938-
1949 йилларда олимлар томонидан ушбу ҳудудда содир бўлаётган 
зилзилалар сейсмик энергияси билан омбордаги сув сатҳи орасидаги боғлиқлик 
доимий равишда кузатилди. 1951 йилга келиб, дарёнинг юқори оқимида бошқа 
тўғонлар қурилиши натижасида омбордаги сув ҳажми камайиши туфайли ушбу 
ҳудудда зилзилалар активлиги пасайган. 
1
967 йилда 10чидан 11 декабрга ўтар кечаси Ҳиндистонда кучли зилзила 
содир бўлди. Унинг эпицентри Декан платосидан жойлашган Койна гидроэлектр 
станцияси тўғонига яқин жойда бўлган. Ушбу зилзиланинг кучи эпицентрда 8 
балл бўлиб, магнитудаси 6,3-6,4 га тенг бўлган. Зилзила таъсири 700 км масофада 
ҳам сезилган.

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish