Œзбекистон республикаси


§2.1.3. Сейсмология фанининг пайдо бўлиш ва ривожланиш тарихи



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/138
Sana22.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#90031
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   138
Bog'liq
binolar zilzilabardoshligi

§2.1.3.
Сейсмология фанининг пайдо бўлиш ва ривожланиш тарихи.
 
Юқорида айтганимиздек, сейсмология фанининг асосий вазифалари – 
зилзила содир бўлиш сабаби, уларнинг географик жихатдан тақсимланиши, 
геодинамик жараёнларга алоқаларини аниқлаш маълумотлар асосида Ернинг 
ички тузилишини ўрганишдан сейсмик ва унинг инженерлик сейсмологияси деб 
номланган қисми эса қурилиш мақсадида зилзилаларни олдиндан билиш 
усулларини топиш ва текширишдан иборат.


63 
Сейсмология тушунчаси юз йиллар илгари Ирландиялик олим ва инженер 
Роберт Малс томонидан амалиётга киритилган. Ушбу фан бир неча мустақил фан 
ютуқларини ўзида мужассамлаштирган мураккаб фандир. Уни ташкил қилган 
фанлар тарихи узоқ бўлишига қарамасдан сейсмологиянинг фан сифатидаги 
тарихи узоқмас. Зилзилаларни қайд қилувчи приборлар-сейсмографлар ихтиро 
қилиниши сейсмология фанининг тараққиётига сезиларли туртки бўлди. Бу 
борада, айниқса 1892 йил Японияда Милн томонидан яратилган сейсмограф 
ҳақида айтиб ўтиш жоиздир(сейсмографлар ҳақида кейинги параграфларда 
қисқача маълумот берилади). Чунки шу сейсмограф ихтиросидан кейин 
планетамизнинг исталган нуқтасида рўй берган зилзилани қайд қилиш имкони 
туғилди. Шу муддатдан эътиборан планетамизнинг исталган жойида содир 
бўладиган зилзилалар ҳақидаги аниқ илмий маълумотларни тўплаш ва уларни 
илмий жиҳатдан ўрганиш ишлари бошланди.
Бу даврда математика фанида ҳам катта илмий ютуқларга эришилдики, 
келгусида бу кашфиётлар сейсмология фани ривожига қўшилган улкан ҳисса 
бўлди. 1828 йилда Коши ва Пуассонлар томонидан қаттиқ жисмлар учун ҳаракат 
тенгламаси яратилди. Пуассон икки турдаги ва ҳар хил тезликларга эга бўлган 
ҳажмий тўлқинлар–бўйлама ва кўндаланг тўлқинлар қаттиқ жисмларда 
тарқалиши мумкинлигини исбот қилиб берди.
1911 йилга келиб инглиз олимлари Рэлей ва Лявэ томонидан ернинг фақат 
сиртида тарқалувчи – сирт тўлқинларининг мавжудлиги назарий жиҳатдан 
аниқланди ва унинг тўлқин назарияси ишлаб чиқилди. Яъни, 1911 йилда содир 
бўлган зилзила пайтида ер (юзаси текислиги) сиртида тарқалувчи тўлқинларнинг 
мавжудлигини Рэлей математик жиҳатдан башорат қилиб берди. Ҳақиқатдан ҳам 
бу турдаги тўлқинлар 1931 йилда содир бўлган зилзилада қайд қилинди ва 
уларнинг мавжудлиги исбот қилинди. Бу тўлқинларга Рэлей тўлқинлари деб ном 
берилди. Шу йили (1911й) инглиз олими Лявэ томонидан яна бошқа турдаги сирт 
тўлқинлари, яъни сирт кўндаланг тўлқинларининг мавжудлиги математик 
(назарий) жиҳатдан исботлаб берилди ва улар биринчи марта 1939 йил динамит 
портлаши таъсирида грунт тебранма ҳаракатининг ёзувларида қайт қилинди. Бу 
хилдаги тўлқинлар Лявэ тўлқинлари деб номланди. Вақт ўтиши билан атом 
куроли яратилиб, атом портлашлари пайтида грунт ҳаракати ёзувларида Лявэ 
тўлқинларининг мавжудлиги тасдиқланди.
Шу тариқа сейсмология фан сифатида шаклланди. Сейсмология
ривожланиши тарихида 1911-1940 йиллар даври алохида ўрин тутади. Бу даврга 
келиб техник базаси кучайиши туфайли фаннинг имконият доираси кенгайди. 
Шу даврда бўлиб ўтган зилзилалар ҳақида кўп қимматли маълумотлар йиғилди, 
ернинг ички тузилишини ўрганиш борасида кўп муаммоларни ечишда маълум 
муваффақиятларга эришилди. 1914 йилда немис олими Гуменберг ер ядросигача 
бўлган масофани аниқлашга имкон берувчи усулни яратди ва бу усул фанда 
ҳозиргача қўлланилмоқда.
Шундай қилиб, 40-йилларга келиб юқорида айтилган тўлқинларнинг 
очилиши ва усулларнинг яратилиши ернинг ички тузилишини ўрганишда янада 
кенгроқ имкониятлар очиб берди. 


64 
Бугунга келиб тажрибавий изланишлар олиб бориш кўлами ва 
имкониятларининг кенгайиши ҳамда қўлга киритилган илмий ютуқлар 
натижасида ернинг ички тузилиши тўғрисида кўп илмий маълумотлар йиғилди. 
Ваҳоланки, бу илмий тасаввурлар у ёки бу даражада тўғри деб қабул қилинган 
тахминларга асосланган. Юқорида айтиб ўтилганидек заминни бурғулаш 
соҳасидаги фан-техника тараққиёти даражаси натижаси ўлароқ бурғулаш 
чуқурлиги 12км.га етиб борди. Ер қуррасининг радиуси-6370 км эканини ҳисобга 
олсак, Ернинг ички тузилиши инсоният бевосита ўрганиш имконияти доирасидан 
ташқарида қолиб, ернинг ички тузилишини ўрганиш билвосита характерда 
эканига ишончимиз комил бўлади. Яъни, инсоният ер қаърини ўрганишда 
сейсмик разведка усулидан фойдаланади, қайсики эластик тўлқинларнинг ер 
қатламларидан ўтиши, қайтиши ва синиш жараёнларини ўрганишдан иборат. 
Бунда муҳитда турли усулларда (масалан, портлаш) эластик тўлқинлар пайдо 
қилинади ва ҳар хил масофаларда сейсмографлар ёрдамида ёзиб олинади. Бунда 
ушбу эластик тўлқинларнинг муҳитда маълум масофага тарқалиш вақтига, 
қатламларда синган ва қатламлардан қайтган тўлқинларга қараб ернинг тузилиши 
ўрганилади.

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish