Œзбекистон республикаси


говакларидаги босимнинг чегаравий қиймати бўлиб, босим қийматининг бу қийматдан



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/138
Sana22.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#90031
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   138
Bog'liq
binolar zilzilabardoshligi

говакларидаги босимнинг чегаравий қиймати бўлиб, босим қийматининг бу қийматдан 
ортиши зилзилага сабабчи бўлади.
Нью-Йорк штатида Дейл туз конида ҳам шундай жараён кузатилди.
Дейлдаги туз конларида 1971 йилдаги шу ишларни олиб бориш вақтида маҳаллий 
ҳудудда сейсмик активлик кескин ошганлиги қайд қилинди. Ҳудуддаги суткалик 
ер силкинишлар сони 100 га етди. Кузатувлар қудуқларга сув ҳайдаш жараёни 
тўхтатилганда ер силкинишларининг ҳам тўхтаганини тасдиқлаган. 
Собиқ Иттифоқ территориясида бундай жараён Грозний нефть қазиб 
олиш участкаларида 1971 йилда кузатилган. Олимларнинг аниқлашича, 1971 йил 
26 
майда 7 балл, магнитудаси 4,1 га тенг бўлган зилзиланинг содир бўлишича 
нефть қазиб олинаётган қатламлардаги босимни бир ҳолда ушлаб туриш 
мақсадида қудуқка босим остида сувнинг ҳайдалиши сабабчи бўлган. Бу 
зилзиланинг ўзига хослиги, унинг гипоцентр чуқурлигининг 2,5 км.да 
жойлашгани бўлган. 
Нефть қазиб олиш ҳудудларида, туз конлари ва бошқа шу каби ҳудудларда 
ер ости қудуқларига юқори босим остида сув ҳайдаш жараёни билан боғлиқ содир 
бўлган зилзилалар планетамизнинг жуда кўп жойларида кузатилмоқда. Бу 
турдаги маҳаллий зилзилаларнинг содир бўлиш механизмини, олимлар сув 
ҳайдалганда муҳитда сув буғлари ортиши туфайли ер қаърида қатламлар 
орасидаги ишқаланиш кучларининг кескин пасайиши ва охир оқибатда уларнинг 
сирпанишига шароит вужудга келиши билан тушунтирадилар. (қаранг 48- расм 
тажриба схемаси). 
Инсон фаолияти натижасида у ёки бу ҳудуд сейсмик режимига таъсир 
қилиши мумкин бўлган омиллардан яна бири-бу катта қувватга эга бўлган ер ости 
портлашларидир. 
Маълумки, 1945 йилдан бошлаб инсоният ядро портлашларини қўлга 
киритди ва ўтган асрнинг 70-йилларигача планетамизда 800 дан ортиқ ядро 
портлашлари амалга оширилди. Ядро портлашлари ер остида амалга 
оширилганда мантияда ниҳоятда катта қийматли босим натижасида муҳитда жуда 
катта кучланишлар вужудга келади. Бундан ташқари ядро портлашларида жуда 
катта миқдорда энергия ажралиб чиқади. Масалан, водород бомбаси портлашидан 
ажралиб чиқадиган энергия миқдори, магнитудаси 8,5 га тенг бўлган энг катта 
зилзила пайтидаги энергиядан кўпроқ бўлади. 
Ўтган асрнинг 60-йилларида АҚШнинг Невада штатида ўтказилган ядро 
портлашлари (тротил экв. 0,1 дан 1,2 МТ гача бўлган) пайтидаги ажралиб чиққан 
энергия миқдори магнитудаси 5-6 га тенг бўлган зилзилага тўғри келади. Бу 
портлашлар таъсиридан сейсмик актив зоналар ер қатламлари синиқлардаги 
силжишлар ўнлаб сантиметрга етганини илмий кузатувлар тасдиқлади.
1968 йилдаги Невада штатида 1,4 км чуқурликда амалга оширилган 
«
Бенэм» деб номланган ядро портлашидан портлаш нуқтасидан 5,5 км гача 
масофадаги ер ости геологик синиқлар «жонлангани» маълум бўлди. Ядро 
портлашининг магнитудаси 6,3 га тенг бўлган. Портлаш амалга оширилган 
вақтдан 3 секунд ўтгандан сунг шу ерда магнитудаси 5,5 га тенг бўлган зилзила 
содир бўлган. Ядро портлашидан кейинги дастлабки суткаларда 100 дан ортиқ ер 
силкинишлари қайд қилинди.


62 
Сейсмолог И.П.Пасечник АҚШда Невада штатида олиб борилган ядро 
портлашларининг сейсмик таъсирини тадқиқ қилиш ҳамда уларнинг таъсирида 
содир бўлган тектоник зилзилалар механизмини ўрганиш орқали улар орасидаги 
боғлиқликни аниқлади. Унинг кузатишлари содир бўлган тектоник зилзилалар 
гипоцентрлари саёзлиги ҳамда зилзилаларнинг эпицентрлари ядро полигонлари 
атрофи жойлашганлиги билан характерланишини тасдиқлади. Бундай ҳолатлар 
АҚШдаги бошқа баъзи ядро портлашларида, Францияда (Муруроа портлаши) ҳам 
кузатилди. 
Ядро 
портлашларининг 
сейсмик 
таъсирини 
ўрганиш 
илмий 
тадқиқотлардаги олимлар орасида энг кам ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб, кўп 
муаммоларни ўрганиш тор доирада қолиб келмокда.
Планетамиздаги кўпгина ядро портлашлари таъсирида юқоридаги 
келтирилган фикрлар тасдиқланган. Ҳақиқатан ҳам кучли ядро портлашлари 
таъсиридан грунтда жуда катта кучланишлар пайдо бўлгани сабабли у 
зилзилалар учун тепки ёки қўйиб юборувчи механизм бўлиб хизмат қилиши 
мумкин. Сейсмик актив ҳудудда бирор участкада олдиндан деформацияланиш-
зўриқиш ҳолати кечаётган пайтда ядро портлашлари сейсмик таъсиридан вужудга 
келувчи кучли эластик тўлқинлар «тоғ жинс»ларидаги маҳаллий кучланишлар 
қийматининг чегаравий миқдоридан ошиб кетишига сабабчи бўлиши мумкин. 
Шундай қилиб ядро портлашлари ер силкинишлари бўлиш вақтини белгилаши 
мумкин. 
Юқорида айтилган инсон фаолияти таъсирида содир бўладиган ер 
силкинишлари техноген зилзилалар деб юритилади.
Бугунги кунда ҳудудларнинг ўзлаштирилиши, жамоа ишлаб чиқаришнинг 
ўсиши, кечаётган демографик жараёнлар ва бошқа шу каби ҳолатлар натижаси 
ўлароқ интенсив ривожланаётган ҳудудларда ишлаб чиқариш ва аҳоли турар-жой 
зоналарининг концентрацияси кузатилмокда. Булар натижасида аҳоли пунктлари, 
гоҳида шаҳарлар кенгайиб саноат ҳудудларига яқинлашмоқда. Булардан ташқари 
олдин инсонлар яшамайдиган территорияларда(фойдали қазилма конлари 
ҳудудлари, гидроэлектр станцияларга яқин жойлар ва ш.к.) аҳоли пунктлари 
вужудга келмоқда, маданий-маиший ва бошқа бинолар қад қўтармоқдаки, бу ҳол 
барча турдаги зилзилаларни бирдай ўрганиш талабини кўндаланг қўяди. Ҳатто 
сейсмик активлиги паст бўлган ҳудудларда ҳам юқоридаги зилзилалар хавфи 
мавжуд бўлса, шаҳарсозликда ҳамда бино ва иншооотларни лойихалашда бу ҳол 
албатта инобатга олиниши лозим. 

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish