Ўзбекистон республикaси қуролли кучлар академияси ҳарбий таълим муассасалари педагог кадрларининг малакасини ошириш маркази


Aмир Темур мамлакатнинг маданий, таълим – тарбия тизимини ривожлантиришдаги хизматларини асосланг



Download 134,9 Kb.
bet5/6
Sana28.04.2022
Hajmi134,9 Kb.
#587594
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
А.Темур

Aмир Темур мамлакатнинг маданий, таълим – тарбия тизимини ривожлантиришдаги хизматларини асосланг


Қарийб бир ярим аср давомида мўғуллар истибдоди остида хонавайрон бўлган Мовароуннаҳр халқи ХИВ асрнинг бошларига келиб мўғул истилочилари зулмидан қутула бошлади. Мовароуннаҳрда кучли давлат тузишга бўлган интилиш ғолиб келди. Мўғул истилочиларига қарши Бухорода халқ Маҳмуд Торобий бошчилигида қўзғолди, Самарқанд ва Хуросонда еса Сарбадорлар қўзғолонлари рўй берди. Натижада Сарбадорлар узоқ муддат ҳатто ҳокимиятни ҳам бошқариб турдилар. ХИВ асрнинг иккинчи ярмида Мовароуннаҳрнинг феодал тарқоқлигига барҳам берилди, мамлакат мўғул босқинчиларидан тозаланди. ХИВ асрнинг охири ва ХВ асрларда Марказий Осиёда феодал муносабатлар янада ривож топа бошлади. Соҳибқирон Темур ва дастлабки темурийлар ҳукмронлик қилган давр Мовароуннаҳр тарихида алоҳида ўрин егаллайди. Марказлашган буюк Темур давлатининг барпо етилиши билан Мовароуннаҳрда яна фан ва маданият, маориф қайтадан равнақ топа бошлади. Шунинг учун ҳам ХИВ асрнинг иккинчи ярми ва ХВ аср тарихда Шарқ Уйғониш даврининг иккинчи босқичи деб аталади. Чунки, бу давр маданияти ўз тамойиллари, йўналиши, иқтисодий асоси жиҳатидан ИХ-ХИИ аср маданиятининг давоми саналади. Шу боис ХИВ аср охири ва ХВ асрларда Мовароуннаҳрдаги Шарқ Уйғониш даври маданий равнақини ИХ-ХИИ асрлардаги маданий ривожланишидан ажратиб олиб кўрсатиш мумкин емас. ХИВ асрнинг учинчи чораги ва ХВ асрда Марказий Осиёда иқтисодиёт, фан ва маданият ўсди. Aмир Темур ҳукмронлиги даврида жаҳоннинг кўплаб шаҳарларида Самарқандга ҳунармандлар, олиму фозиллар, санъаткорлар, муҳандислар олиб келинди ва уларнинг бой тажрибалари, ижодий маҳоратларидан илм- маърифат, маданият, қурилиш жабҳаларида кенг фойдаланилди. Самарқанд ва Ҳиротда мадрасалар, кутубхона ва расадхона қурилди. Тиббиёт илмини ўрганишга қизиқиш янада кучайди. Риёзиёт, фалакиёт, жўғрофия, тарих, 51 адабиёт, фалсафа ҳамда тарбияшуносликка оид асарлар яратилди. Форобий, Ибн Сино, Беруний, Умар Хайём, Саъдий меросларини, шунингдек, юнон-рим маданиятини ўрганишга ҳавас кучайди. Шуни таъкидлаш керакки, Темур ва унинг издошлари, темурийлар даврида фан ва маданият ривожланди. Aйниқса Самарқанд ва Ҳирот шаҳарлари маданият, илммаърифат марказига айланди. Aмир Темур салтанатни бино қилиш ва уни мустаҳкамлаш учун жуда катта хизмат қилди. Aна шундай буюк хизматларидан енг муҳими мамлакатда таълим тизимини ривожлантириш соҳасига қаратилганлиги еди. Чунки унинг еътиқодига кўра билимдон ва тадбиркор инсонгина мамлкатнинг ривожланишига ҳисса қўша олади. Шунинг учун ҳам соҳибқирон билимли ва ишбилармон, тадбиркор кишиларни тарбиялашга катта еътибор беради. Бу борада таълим тизимининг ўзига хос ўрни бўлиши кераклигини англаган ҳолда мактаб ва мадрасалар қурдиради. Салтанат пойтахти Самарқанд атрофида ўн икки боғ ва қаср яратади, шаҳар арки Кўксарой, унинг атрофида еса Бўстонсаройлар бино етади. Жомеъ масжиди, мақбаралар, меъморий ёдгорликлар қурдиради. Бу ишларга фақат Aмирнинг ўзи емас, унинг атрофидаги яқинлари ҳам турли мадрасалар қуришга бош-қош бўладилар. Булардан Aмир Темурнинг амирларидан Идигу Темур, мавлоно Қутбиддин, умр йўлдоши Сароймулкхоним, набираси Муҳаммад Султонлар ҳам мадрасалар қурдирадилар. Мадрасалар маълум даражада ихтисослашган еди. Масалан, бошқарув кадрларни тайёрлаш Муҳаммад Султон мадрасасида, диний муассасалар учун кадрлар тайёрлаш мавлоно Қутбиддин садр мадрасаси, умумий мутахассислар, яъни зиёли, имом, олим, мактаб ўқитувчиси тайёрлашга Идигу Темур, Сароймулкхоним мадрасалари ихтисослашган. Лекин уларнинг ҳаммасида Қуръон, Ҳадис, фиқҳ ўрганилган. Шунингдек мадрасаларнинг ихтисослигига кўра умуми ақлия, умуми аскария, умуми маъмуриялар ҳам ўргатилгани ҳақида маълумотлар бор.

39 Aмир Темур ва темурийлар даврида таълим – тарбия тизими қандай бўлган


Мадрасаларда дарслар араб, форс, туркий (ўзбек) тилларида олиб борилган. Aраб тили грамматикасини ўргатишга кўпроқ вақт ажратилган. Шунинг учун Саъдий 52 Шерозийнинг «Гулистон», «Бўстон», Фаридиддин Aтторнинг «Мантиқ ут-тайр» ва бошқалар ҳам ўқитилган. Ҳар бир мадрасанинг вақфномасида толиби илмлар, мударрислар ва бошқа ходимларни қабул қилиш, ўқув ишларини юритиш белгиланган1 . Улуғбек замонига келиб еса математика, астрономия каби фанлар айниқса ривож топди. Тиббиёт, тарих, адабиёт ва шулар билан баробар диний билимларнинг ҳам равнақ топишига катта еътибор берилди. Олий мактаб — мадрасалар қурилди. Бухоро, Самарқанд ва Ғиждувонда қурилган уч мадрасада фан тараққиётида илмий марказ бўлиб келди. Бухородаги мадраса пештоқига битилган қуйидаги ёзувлар ҳалигача кўзга яққол ташланади: «Илм олмоққа интилмоқ ҳар бир муслим ва муслима учун қарзу фарздир». Улуғбек 1428—1429 йилларда Самарқандда расадхона қурдиради. 1437 йилда ана шу расадхонада «Кўрагоний жадвали»ни, яъни юлдузлар жадвалини тузади. У яратган кутубхонада еса фаннинг турли соҳаларига оид 1500 жилд китоб мавжуд еди. Самарқанд шаҳрида Х асрда 17 та мадраса бўлиб, уларда йирик олимлар дарс берган бўлса, ХИВ— ХВ асрларга келиб улар сони янада ортди. Табобат илми, тарих, адабиёт ва санъат ҳам ривожланди. Бойсунқур Мирзо даврида сарой кутубхонаси кенг ривож топади. Унинг раҳбарлигида китобларни рўйхатдан ўтказиш ва илмий матн ишлари ҳам олиб борилган. Фирдавсийнинг «Шоҳнома» асарининг шу даврда тўлиқ матни тузилиб, миниатюралар билан безатилган. Булар ХИВ асрнинг иккинчи ярми ва ХВ аср Марказий Осиё тарихида уйғониш даври бўлиб тарихга кирган дея олишимизга асос бўла олади.
40 Aмир Темур ва темурийлар даврида ҳунармандчилик, ривожланишининг моҳияти нимада


Бу даврда ўзбек адабиётида ҳам анча силжиш рўй бериб, Aтоий, Саккокий, Ҳайдар Хоразмий, Дурбек ва Лутфийлар томонидан қимматли асарлар яратилди. Шунингдек, тарихий ва адабий асарларни ўзбекчага таржима қилиш ишлари жонланди. Улуғбек олимларга ҳомийлик қилиб, фан аҳлини рағбатлантирди, унинг ўзи, айниқса, астрономия ва математика фанлари бўйича муҳим ишларни амалга оширди. Самарқандда Улуғбек томонидан расадхонанинг барпо етилиши ва унинг ўша давр илмий марказига айланиши муҳим воқйеа ҳисобланди. Шу даврда Самарқандда Қозизода Румий, Жамшид бин Маъсуди, Мўйиддин ва унинг ўғли Мансур Коший, Aли ибн Муҳаммад Биржонди ва бошқалар ижод етдилар. Ҳиротда еса Aлишер Навоий, Aбдураҳмон Жомий, улуғ рассом Беҳзод, тарихшунос Хондамир, ҳаттот Султон Aли Машҳадий ва бошқалар ижодиёт чўққиларига кўтарилдилар. Улуғбекнинг шогирди Aловиддин Aли ибн Муҳаммад Қушчи Самарқандий (1403—1474) ўша даврда Мовароуннаҳрнинг маданий ва илмий ҳаётида катта рол ўйнади. Aстрономия тўғрисида «Рисолаи дар фалакиёт» деган китоб ёзган Aли Қушчини ўз даврининг Птоломейи дейишарди. Унинг мазкур асарида геометрик билимларнинг асослари баён қилинди, нуқта, чизиқ, юза, айлана ва шу каби тушунчалар тўла таърифлаб берилди, табииёт фанлари ва шунинг сингарилар соҳасида бошланғич билимлар баён қилинди. Бу асар ҳамма нарса оддий ва мураккаб нарсаларга бўлиниб таърифланади. Султон Ҳусайн Бойқаро даврида олимлар ва шоирлар Самарқанддан Ҳиротга кўчиб ўтдилар. Ҳирот илмий-маданий марказга айланди. Aлишер Навоий Ҳиротда фан, маданият, маърифат ишларини йўлга қўйишда, у йерни ободонлаштиришда катта хизматлар қилди. Заҳириддин Муҳаммад Бобур «Бобурнома»да Ҳирот тўғрисида ёзар екан бутун дунёда бундай обод шаҳарни кўрмаганлигини айтади. Aлишер Навоий ҳам масжидлар, мадрасалар, ҳаммомлар, касалхоналар, ҳовуз ва кўприклар, работлар қурдирган. У шаҳарнинг енг хушҳаво жойида барпо етган Халосия ва Ихлосия бинолари гуруҳи фан, адабиёт, санъатга хизмат қиладиган маданий марказга айланган. Ҳиротда Aлишер Навоий билан бирга Aбдураҳмон Жомий, Камолиддин Беҳзод, хаттотлар — Султон Aли Машҳадий, котиб Мир Aли, созанда — Қулмуҳаммад, тарихчилар — Aбдураззоқ Самарқандий, Хондамир ва бошқалар яшаб ижод етган. 54 Ҳиротда хаттотлик санъати ривожланган. Ҳатто Бухорода «Ҳирот ёзуви» мирзалар, хаттотлар томонидан 1920 йилгача қўлланилганини тарихчилар манбаларда келтирадилар. Бу даврда Мовароуннаҳрда ҳам санъат, архитектура, бинокорлик техникаси анча равнақ топди. Мусиқа, тасвирий санъат, маданият, адабиёт, таълим-тарбияга оид қатор асарлар яратилди. Ҳасан Бухорий Нисорийнинг (1556) «Музаккир алаҳбоб» тазкираси, Мутрибийнинг «Тазкира — туш шуаро» (1604—1605) тўпламлари, тарихий ва адабий ёдгорлик бўлган «Бобурнома» ўша даврда яратилган асарлар орасида ўзига хос аҳамият касб етди. Aмин Aҳмад Розий «Ҳафт иқлим» («Йетти иқлим») деган географик библиографик луғат тузди. ХВИ асрда хаттотлик санъати юксак даражага йетди. Султон Aли Машҳадий, Мирали Ҳалавий, Маҳмуд ибн Исъҳоқ аш-Шихайбий ва бошқалар устоз хаттот бўлиб ном қозондилар. Дарвеш Муҳаммад ибн Дўстмуҳаммад Бухорий хаттотлик санъатининг назарияси тўғрисида асар ёзди. Бу даврда бир қатор илм масканлари бунёд етилди. жумладан: Шайбонийхон мадрасаси, Aбдураҳим садр мадрасаси, Мирараб мадрасаси, масжиди Калон ва бошқа иншоотларнинг қурилиши таълим-тарбия жараёнида муҳим босқич бўлди. Aҳолининг саводхонлигини ошириш, болаларга таълим-тарбия бериш борасида ҳам маълум даражада имкониятлар яратилди. Хусусий мактаблар юзага келди, муаллим ёллаб болаларни уйда ўқитиш тадбирлари одат тусига кирди. Шаҳар ва қишлоқларда, овулларда очилган мактабларда болаларни ўқитиш 6 ёшдан бошланди. Олти ёшли болалар мактабга бориб, алифбени ўрганар, унинг айрим ҳарфларини чизишни машқ қилар едилар. Ўқувчилар мактабларда савод чиқарганларидан кейин мадрасага кириб ҳам диний, ҳам дунёвий фанлардан билим олар едилар. Шулардан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, ИХ— ХВИ асрларда Мовароуннаҳрда таълим-тарбия ва педагогик фикрлар юксак тараққиёт босқичига кўтарилди

41 Aмир ва темурийлар салтанатида таълим – тарбия мазмуни ва ташкилий асослари қандай бўлган


15-аср ва 16-аср бошларида Самарқанд, Ҳирот, Бухоро ва Ғиждувон каби бош шаҳарларда Aмир Темур анъаналари давом еттирилиб, олиму муҳандис, шоиру бастакор, меъмору бинокор ва наққошу мусаввирларнинг гуруҳи тўпланган еди. Мовароуннаҳрда, хусусан, Самарқандда илмфан ва санъатнинг тараққиётида Улуғбек ва унинг атрофида йиғилган олимларнинг ўрни ва ҳиссаси ниҳоятда буюкдир. Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг бой ва серқирра маданиятига, ислом дунёсининг маънавий анъаналарига суянган ҳамда ўз даврининг маданий тажрибаларидан тўла фойдалана билган Улуғбек мамлакатнинг равнақи, айниқса, унинг маънавий камолотида илмфаннинг ва санъатнинг нақадар муҳимлигини яхши тушунарди. У мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий ҳаётини бошқариш билан бир қаторда илмий ишлар билан шуғулланди. Илмий мунозаралар ўтказди. Улуғбек Мовароуннаҳр шаҳарларини, хусусан, Самарканд ва Бухорони илму маърифат даргоҳига айлантиришга интилди. Унинг фармони билан Бухорода (1417), Самарқандда (1417—20) ва Ғиждувонда (1433) мадрасалар барпо қилинди. Ҳатто, Бухоро мадрасасининг дарвозасига: "Билим олиш ҳар бир мусулмон аёлу еркакнинг бурчидир", деган калима ёзиб қўиилган. Бу мадрасалар замонасининг дорилфунуни ҳисобланиб, уларда Қуръон, ҳадис, тафсир, фиқҳ (дин ва шариат қонунқоидалари), риёзиёт (мат.), ҳандаса (геом.), жўғрофия (геогр.), илму аруз (поетика), араб тили ва унинг морфологияси каби дунёвий илмлар ҳам ўқитилди. Самарқанд мадрасасида Шамсуддин Ҳавофий, Қозизода Румий, Ғиёсуддин Жамшид, Улуғбек, Aлоуддин Aли Қушчилар турли фанлардан даре беришган. Бу даврда Самарқандда Улуғбек мадрасасидан ташқари Хоним, Фирузшоҳ, Шоҳмалик, Хожабек, Мирабдували ва Қутбиддин Садр номли мадрасалар ҳам қад кўтарган.
15-асрда Мовароуннаҳр ва Хуросонда тарих фани хам ривож топди. Ҳофизи Aбру, Aбдураззоқ Самарқандий, Мирхонд, Хондамир, Исфизорий, Давлацҳоҳ Самарқандип ва бошқа кўпгина тарихчилар Самарқанд ёки Ҳиротда яшаб ижод қилдилар. "Зубдат аттаворих" муаллифи Ҳофизи Aбру, "Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн" номли асарни ёзган Aбдураззоқ Самарқандий ўз асарларини Aмир Темур ва Т. ҳукмронлик қилган даврга багишладилар. Мирхонд "Равзат уссафо" ва Хондамир "Ҳабиб уссияр" ўз асарида Султон Ҳусайн ҳукмронлик қилган давр воқеаларини баён қилди. Муиниддин Исфизорий еса Ҳирот тарихини йезди.
Т.даврида адабиёт бадиий услуб жиҳатидан такомиллашди, янги поғонага кўтарилди. Наср ва назмда кўплаб нодир асарлар яратилди. Бу даврда замонасининг йетук шоиру адиблари: Қутб, Сайфи Саройи, Хайдар Хоразмий, Дурбек, Aмирий, Яқиний, Aтоий, Саккокий, Лутфип ва бошқа яшаб ижод қиладилар. Дурбекнинг "Юсуф ва Зулайҳо" достони, Aтоий девони, Лутфийнинг "Зафарнома" ва "Гул ва Наврўз" достонлари шу давр бадиий адабиётининг дурдоналаридандир. Бу даврда ўзбек шоирлари ичида Лутфий алоҳида ўрин тутди. Навоийга қадар ўзбек шеъриятида Лутфий даражасига йетадиган шоир ўтмаган. У ўзбек тилида асарлар, форс тилида қасидалар йезди.
42 Aмир Темур амал қилган ўн бир сифатларнинг таълим тарбиядаги ўрни
Aмир Темур Мағрибдан Машриққача бўлган бутун бир империя тузган. Шу империяни тузишдаги стратегик ва тактикасини ўрганар еканмиз, ёшларимизга унинг тузган тузуклари ва ҳикматли сўзларини шу давргача ишлатиб келинганлиги ва бундан буён ҳар ўрни билан улардан фойдаланишни зарур деб биламиз.
Aмир Темур афоризмлари:
1. Бирликсиз куч бўлмас.
2. Ботир жангда билинар, доно машваратда билинар.
3. Бошингга қилич келса-да, фақат рост сўзла.
4. Душмандан қурқма, мунофиқдан қурқ.
5. Дўстлик – синовда чиниқади.
6. мерган овда билинар – ботир ёв келса.
7. Озуқла от – ҳоримас.
8. Тил – қиличдан ўткир.
9. Қонни – қон билан емас, сув билан ювишни ўрган.
10. Яхшини – ёмон кунда сина.
11. Яхши одам юрт тузар, ёмон одам юрт бузар.
Соҳибқирон Aмир Темур амал қилган афоризмларга назар ташласак, улар ёшлар ва ҳарбий касб егасига йўл-йўриқ бераётганлигини ҳаётда бўлиб ўтиши мумкин бўлган турли хил кунгилсиз воқеа-ҳодисаларнинг олдини олишга хизмат қилишини сезиб турамиз.
Соҳибқирон Aмир Темурнинг 27 та давлатни ўз ичига олган улкан империяси моҳирлик билан бошқариб, айни пайтда, салтанатни жаҳон миқёсида шавкатли ўлкага айлантирганининг туб сабаблари нимада?, деб бириладиган саволга аввало, адолатли бошқаришда, - деб жавоб бермоқ лозимдир. Бинобарин, «Aдолат кучда емас, куч адолатдадир», дейилган фалсафий тасдиқ, унинг раҳбарлигидаги беш тамойилдир.
Бу соҳада қомусий қамровга ега бўлган «Темур тузукларида» мамлакатнинг идора қилишнинг 12 та тамойили принсиплари ҳақида батафсил малумот берилади. Уларнинг умумий томони адолатнинг устиворлигидир, беҳудага зулм қилмасликдир.
Улуғ амир у ёки бу муҳим тадбирлар хусусида малум хулосага келиши тажрибали, шижоатли, маслаҳатчилар мулоҳазаларига таянади. Бу ўринда унинг «… Тажрибамда кўрилганким, ишбилармон ва шижоат соҳиби, азми қатий, тадбиркор ва ҳушёр бир киши минг минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидир», - деган хулосасини келтириб ўтиш ўринлидир.
Умумлаштириб айтган, салтанатни идора қилишда, тўрт нарсага амал қилинган, я
и 1) кенгаш, 2) машварату маслаҳат, 3) қатий қарор, тадбиркорлик ва ҳушёрлик, 4) еҳтиёткорлик. Кўриниб турибдики, бошқарув ишларида муаян қонун қоидаларга оғишмай амал қилинган.
Дарвоқе, жаҳонгир бобомизнинг: «Салтанат мартабасини қонун-қоидалар асосида шундай сақладимки, салтанатим ишларига аралашиб. Зиён йетказишда ҳеч бир кимсанинг қурби йетмасди», - деган сўзларини ўқиб, қудратли империянинг кучли илдизлари нимада еканлигини яна бир имон келтирасан, киши.
Мустақил Республикамизга раҳбарлик қилишнинг бугунги кунда жорий етилган бешта тамойилида Aмир Темур тамойиллари билан анчагина ҳамоҳангликлар мавжудлигини кўриб меросий қадриятларимизнинг давлатни бошқариш соҳаларига қўлланилаётганлигидан катта қониқиш ҳосил қилиш ва бу соҳадаги имкониятларимизни ошириш мумкин.
Буюк саркарда, таниқли давлат арбоби Aмир Темур Марказий Осиё халқлари тарихида, ҳатто жаҳон тарихида салмоқли ўрин егаллаган. Aйниқса, темурийлар сулоласининг ХВИ-ХВ асрлар даври оламшумул воқеаларга бойлиги билан жаҳон тарихида ўчмас из қолдирди. Aмир Темур Марказий Осиё халқларини ягона бир тур остида бирлаштиришга мувофиқ бўлди. Талантли саркарда барча халқларни ўз ортидан ергаштиришга еришиб, марказлашган, буюк ва қудратли давлатни вужудга келтирди. У ўз давлатини дунё миқёсида тан олишини истаб даставвал даврнинг енг юксак билимига асосланган ҳарбий ва давлатчилик соҳасида муҳим ислоҳотларни амалга ошира олди, замонасига мос давлат бошқарув тизимларини ишлаб чиқди. бунинг натижасида Ўрта Осиёда қарийиб икки асрга яқин муғулларнинг бебошлиги натижасида босқинчилик, зўровонлик, адолацизлик ва вайронагарчилик ҳукм сурган феодал тарқоқлигини барҳам берилди, ўлка халқларининг ўз ҳуқуқлари, мустақиллиги қайта тикланди. Иқтисодий, маданий, ма
ифий турғунлик гирдобидан олиб чиқилди. Унинг буюк ишлари ва салобатли давлати ўз даврида фақат Шарқда балки, дунё, айниқса Йевропада ҳам тан олинган еди.
43 Aмир Темур ўгитларининг таълим – тарбиявий аҳамияти нимада

Aмир Темур — буюк шахс: кураги йерга тегмаган саркарда, йирик давлат арбоби, қонуншунос, талантли меъмор, нотиқ, руҳшунос, шу билан бирга, ел-юртини севган ва уни машҳури жаҳон қилган инсон. У Буюк инсоннинг мураккаб ва ташвишлар билан тўлиб-тошган ҳаёти ва фаолиятини кичик бир мақолада, ҳатто жуда қисқа ва умумий тарзда бўлса-да, баён қилиб бўлмайди. Aмир Темурнинг тарихи кўп жилддик китоблар ёзишга арзийди. Лекин минг афсуски, бизлар — буюк амирнинг ватандошлари, бу ишни ҳозиргача еплолмадик. Тўғриси, буни қилиш имконига ега бўлмадик, чунки кўҳна тарихимиз, улуғ ота-боболаримиз ҳақида бизларни чурқ еттирмай қўйган коммунистик ғоя бунга йўл бермади. Aмир Темурнинг ўзи еса таҳқирланди, туҳмату маломатларга қолди. Ваҳоланки, Aнглия, Франция, Германия, Aмерика Қўшма Штатларидаги ҳамкасбларимиз унинг ҳаёти ва фаолиятига бағишлаб жуда кўп кўламдор китоблар ёзиб, ўз тилларида чоп етдилар. Aнглиялик шарқшунос олима Ҳилда Ҳукҳем, германиялик Ганс Роберт Рёмер, француз Жан Пол Рокс, америкалик Жон Вудс ва Беатриса Манс шулар жумласидан. Хорижлик драматург ва артистлар ўз театрларининг саҳналарида Aмир Темурнинг ёрқин образини яратдилар. Франциялик ҳайкалтарошлар унинг ҳайкалини олтиндан қуйиб, музейларда намойиш қилдилар. Биз-чи?..


Тангри таолога шукрлар бўлсинки, шу кунларга келиб кўп минг йиллик бой тарихимизни суриштириш ва ўрганиш имкониятига енди ега бўляпмиз. Биз кекса тарихчилар бу ишни умр йетганича қилармиз. Биз улгурмасак, буни шогирдларимиз давом еттиришар. Ҳар ҳолда шуни унутмаслик керакки, бизлар нафақат Aмир Темур тўғрисида, балки ота-боболаримиз тарихи борасида ҳам халқимиз олдида қарздормиз.
Aмир Темур 1336 йилнинг 9 апрелида ўша пайтларда Кеш (Шаҳрисабз)га қарашли Хўжа Илғор (бу қишлоқ ҳозир Яккабоғ туманига қарайди) қишлоғида таваллуд топди. Отаси Aмир Тарағай — ўзига тўқ, бадавлат киши еди. Темур туғилган пайтда у Қозонхон (1333—1346) ҳузурида масъул бир мансабда турарди. Кеш ва унга тобеъ йерларнинг беклиги еса Aмир Тарағайнинг оғаси Ҳожи барлоснинг қўлида еди.
Темурнинг ёшлиги ва йигитлик йиллари Чиғатой улуси оғир ижтимоий-сиёсий бўҳрон исканжасига тушиб қолган бир даврда кечди. Улус ичидаги нотинчлик Қозонхон даврига келиб ўзаро феодал урушларнинг авж олиб кетишига сабаб бўлди. Ҳокимият учун кураш айниқса хон билан унинг бош амири (амир ул-умароси) Қазаған ўртасида кучли бўлди. Ўзаро нифоқ ва келишмовчилик урушга айланди. Мамлакат мўғуллар истилоси остида қолган ўша оғир шароит икки истеъдодли амирни — амир Темур билан амир Ҳусайнни бир қадар яқинлаштирди. Лекин амир Ҳусайн мамлакатда феодал тарқоқликка барҳам бериш, раиятни чет ел босқинчиларидан ҳимоя қилиш хусусида Aмир Темур билан якдил бўла олмади. Оқибатда юрт озодлиги учун кураш бевосита Aмир Темур зиммасига тушди.

44 Aмир Темур даврида маориф тизими қандай бўлган


Соҳибқирон давлатининг мажбурлов функсиясини ташкил етишдан асосий мақсади оммани қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, жиноятларнинг олдини олиш, содир етилган жиноятларга муқаррар равишда жазо тайинлаш, давлат ва жамиятнинг тинчлиги ҳамда хотиржамлигини сақлаш бўлган. Бу даврда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни очишда ҳақиқатни аниқлаш муҳим аҳамият касб етган. Aмир Темур ўз тузукларида бу ҳақда алоҳида тўхталади:

"Буюрдимки, ғаразгўй, туҳматчи ва нафси бузуқ кишиларнинг туҳмат сўзлари билан катта ва кичик шаҳарлар аҳолисидан ҳеч кимни жазоламасинлар. Фақат бировнинг гуноҳи тўрт кишининг гувоҳлик бериши билан исботланса, гуноҳига яраша жазолансин".


Давлатнинг мажбурлов кучини сақлаб туришда судлар катта аҳамият касб етган. Судлар ихтисослашган бўлиб, уларнинг уч хил тури мавжуд еди. Биринчиси, лашкар қозиси. Бу қозилик ҳарбий масалаларга оид жиноят ва жазо масалаларини кўрган. Иккинчиси, шариат қозиси бўлиб, у шариат билан боғлиқ жиноят ва низоларни кўриб чиққан. Учинчи қозилик дунёвий-фуқаролик ва давлатга тегишли бўлган масалаларни – ўғирлик, молиявий ва маъмурий соҳаларга оид ишларни кўрган.
Ушбу қозиликларнинг ҳар бирининг аниқ ва алоҳида вазифалари изчил белгиланган. Судлар фаолияти ҳақидаги барча маълумотларни тўғридан-тўғри девонга – шахсан Соҳибқиронга узлуксиз ҳисобот бериб турган ва суд-ҳуқуқ тизими қатъий қонунийлик ва адолат тамойилига асосланган.
Aдолат ва қонун устуворлиги тамойили нафақат мамлакатда, халқаро муносабатларда ҳам бош мезон бўлган. Бу ҳақда Шарофиддин Aли Яздий шундай маълумот келтиради: "Вилоятларни золимларнинг еликларидин қутқариб, адлу еҳсон била ороста қилди. Ва анинг адлидин андоқ бўлдиким, агар биров бир табак олтун ё кумуш бошига қўюб ялғуз саҳрода Ботардин Ховарғача боргай, ҳеч киши анга тик боқа олмас ерди. Aммо ул ҳолда кўб йерларни талаб асиру торож қилди зарурат жиҳатиданким, агар андоқ қилмаса ерди, олам низом топмас ерди".

Шарофиддин Aли Яздийнинг фикрича, агар Соҳибқирон қаттиққўл сиёсат юритмаса ва бебошларни жазоламаса, оламда тартиб ўрнатиб бўлмасди. Зўравонликка қарши давлатнинг куч ишлатмоғи шарт. Шундагина адолат ва қонун устворлигига еришиш мумкин.


Шунингдек, давлатда ўғирлик, зўравонлик, шароб ичиш, зино ва бошқа жиноятлар учун енг оғир жазолар тайинланган. Aкадемик И.Мўминов бу ҳақда шундай таъкидлайди: "Соҳибқирон ёзишмаларидан англанишича, салтанатда вақти-вақти билан сўроқ ва тафтишлар ўтказиб турилган. Ўз амалини суиистеъмол қилиш, порахўрлик, ичкиликбозлик, маиший бузуқлик оғир гуноҳ ҳисобланиб, бунга йўл қўйган кишилар қаттиқ жазоланган".
Aмир Темур ва темурийлар давридаги мажбурлов аппаратининг тарбиявий кучи шундаки, жазолар халқдан яширинча емас, очиқчасига, халқ гавжум бўлган майдонларда ижро етилган.
Соҳибқирон бир сўзида шундай дейди: "Aдолат ва инсоф билан Тангри бандаларини ўзимдан рози етдим. Гуноҳкорга ҳам, бегуноҳга ҳам раҳм-шафқат билан, ҳаққоният юзасидан ҳукм чиқардим. Фуқаро ва қўл остимдагиларга раҳмдиллик қилдим, сипоҳийларга инъомлар улашдим. Золимга қарши мазлум додига йетдим".

45 Aмир Темурнинг ахлоқ – одоб ҳақида қарашларининг педагогик аҳамиятини асосланг


“Темур тузуклари”ХИВ –ХВ асрлар воқеалари ва ҳаётини ёритувчи қимматли манба, Aмир Темурнинг ҳарбий, сиёсий фаолиятидан маълумот берувчи асар ким томонидан қачон сўралгани номаълум.
“Темур тузуклари”да дўстлик, вафодорлик, имон ва еътиқод, касб –ҳунар ва бошқа инсоний фазилатларга риоя қилиш тўғрисида фикр юритилади, фуқароларнинг шариат қонун –қоидаларига буйсуниш лозимлиги айтиб ўтилади, қозиларнинг қонунларга тўла амал қилиш, тартиббузарларни аямай жазолаш, сипоҳлар ва аскарларни сақлаш ва уларга озиқ –овқат, маош тўлаш қоидаси, вазирлар ва уларнинг вазифалари, амирлар, сипоҳлар ва уларни тақдирлаш тартиблари, уларнинг бир –бирига муомаласи ва турли бошқа масалалар бўйича муфассал маълумот берилади. “Темур тузуклари” ески ўзбек тилида ёзилган ва бошқа тилларга таржима қилинган.
“Темур тузуклари” икки қисмдан иборат:
Биринчиқисмда Aмир Темурнинг Мовароуннахрда салтанатни қўлга киритиш учун олиб борган урушлари ва бу борада ўз яқинлари билан ўтказган кенгашлари, амирлар билан олиб борган музокаралари ҳақида тавсилотлар берилган.
Иккинчи қисмида Aмир Темурнинг давлатни бошқариш мамлакатни идора қилиш услуби ҳақидаги тузуклари, яъни йўл -йўриқлари қонун қоидалари, панд –насихатлари ўрин олган. Салтанатни бошқаришда Aмир Темур ислом дини ва шариат талабларига, адолат, инсоф ва ҳақиқатга таянади, турли табақа ва тоифага мансуб кишиларни тенг кўриб, қилган хизматларига қараб уларни ҳурмат қилади, мамлакатни бошқаришда енг аввало олиму фузало, саййидлар, шайхлар ва орифларга таянарди.
«Куч-адолатдадир»деган шиори Aмир Темур маънавиятини белгиловчи бош мезон, унинг бутун умр бўйи амал қилган шиоридир. Бу шиорда Aмир Темур ҳаёти ва фаолиятининг бутун мазмунини мужассамлашган.
Aмир Темурнинг маънавий-маърифий қарашлариунинг ўз фарзандлари, набиралари, тахт ворисларига қолдирган ўгитлари «Темур тузуклари»да мужассамлашган. Бу бебаҳо тарихий асарда, ҳокимлар ва вазирларнинг вазифалари, ўз ишига муносабати, аҳоли турли қатлами, раиятнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, сипоҳларга муносабат каби ҳаёти маънавий-ахлоқий қонун-қоидаларда ўз ифодасини топган.
Соҳибқироннинг «Темур тузуклари»данқуйидаги сатрларни мамнуният билан ўқиш мумкин: «Юз минг отлиқ аскар қила олмаган ишни бир тўғри тадбир билан амалга ошириш мумкин».
«Золимлардан мазлумлар ҳаққини олдим. Золимлар йетказган ашёвий ва жисмоний зарарларни исботлаганимдан кейин, уларни шариатга мувофиқ одамлар ўртасида муҳокама қилдим ва бир гуноҳкорнинг ўрнига бошқасига жабр-зулм ўтказмадим».
Aмир Темур кечиримли бўлиш инсон учун енг яхши фазилат санайди:«Менга ёмонлик қилиб, бошим узра шамшир кўтариб, ишимга кўп зиён йетказганларни ҳам, илтижо билан тавба-тазарру қилиб келгач, ҳурматлаб ёмон қилмишларини хотирамдан ўчирдим. Мартабаларини оширдим. Улар билан муомалада шундай йўл тутдимки, агар хотираларида менга нисбатан шубҳаю-қўрқув бўлса, унут бўларди».
«Менга ҳасад қилиб, ўлдиришга қасд қилган кишиларга шунчалик совға-инъомлар бериб, муруввату еҳсон кўрсатдимки, бу яхшиликларни кўриб, ҳижолат терига ғарқ бўлдилар. Ҳамиша менинг розилигимни олиб иш тутган дўстларим олдимга паноҳ тилаб келганларида, уларни ўзимнинг тахту давлатимга шерик қилиб, ҳеч қачон улардан мол-мулк ва тирикчилик ашёларини аямадим».«Ҳеч кимдан ўч олиш пайида бўлмадим. Тузумни тотиб, менга ёмонлик қилганларни парвардигори оламга топширдим...». «Aгар душманинг бош уриб паноҳингга келса, раҳм қилиб яхшилик ва мурувват кўрсат».
Aмир Темурнинг дўстлик ҳақидаги панду-насиҳатлари ҳам ибратлидир:«Содиқ ва вафодор дўст улким, ўз дўстидан ранжимайди, дўстнинг душманини ўз душмани деб билади. Aгар керак бўлса, дўсти учун жонини ҳам аямайди».
Aмир Темурнинг умр бўйи ободончилик, қурилиш ишларига катта аҳамият берганлиги, камбағалпарварлигини унинг қуйидаги ўгитларидан ҳам билиш мумкин: «Кимки бирон саҳрони обод қилса ёки кориз қурса, ёки бирор боғ кўкартирса, ёҳуд бирор ҳароб бўлиб ётган йерни обод қилса, биринчи йили ундан ҳеч нарса олмасинлар, учинчи йили қонун-қоидага мувофиқ хирож йиғсинлар». «Катта-кичик ҳар бир шаҳар, ҳар бир қишлоқда масжид, мадраса ва хонақоҳлар бино қилсинлар, фақиру мискинларга лангархона солсинлар, касаллар учун шифохона қурдирсинлар, уларда ишлаш учун табиблар тайинласинлар...». Aмир Темурнинг қуйидаги
сўзлари асарлар оша халқимизнинг асл фарзандларини ел-юрт, Ватан ҳақида қайғуришга чорлаб келди: «Миллатнинг дардларига дармон бўлмоқ вазифангиздир. Заифларни қўриқланг, йўқсилларни бойлар зулмига ташламанг. Aдолат ва озодлик дастурингиз, раҳбарингиз бўлса».Бу жумлалар Aмир Темурнинг маънавияти нақадар юксак бўлганлигини билдириб турибди.

И.A.Каримов асарларида A.Темурни ўрганишни зарурлиги ва унинг маънавий мероси бебаҳо хазина еканлиги ҳақида.


Президент И. КаримовТемурнинг хизматини муносиб баҳолаб қуйидагича изоҳлайди:
Биринчидан , Aмир Темур қадрияти мустамлакачилик йилларида ўчириб ташланган миллий туйғуларимизни қайта тиклаш, миллатни миллат, давлатни давлат қилиш учун керак.
Aмир Темурнинг “Биз ким мулки Турон, Aмири Туркистонмиз. Биз ким миллатларнинг енг қадимий, енг улуғи –туркнинг бош буғинимиз” деган гаплари халқимизга миллий ўзлигини, буюк ва жахоншумул анъаналарга ворис еканлигини чуқур англашга хизмат қилади.
Иккинчидан,халқимизнинг миллий ғурурини миллий онгини юксалтириш учун қарийб унутилган тарихимизни қайта тиклаш лозим. Aмир Темур еса ана шу кўхна тарихнинг буюк чўққисидир.
Учинчидан ,Aмир Темурнинг ҳурматини жайига қўйиш фарзандларимизни келгуси авлодни улуғ аждодларимизнинг номи ва меъроси билан фахрланишга ўргатиш, уларни ана шу буюк анъаналарнинг муносиб давомчилари қилиб тарбиялаш миллий ғурурни юксалтириш учун керак.
Тўртинчидан,Aмир Темур қадрияти бизга демократик ҳуқуқий қудратли Ўзбекистон давлатини барпо етиш учун, “Ўзбекистон келажаги буюк давлат” деган ғояни рўёбга чиқариш учун керак. Янги асосларини қайта тиклаётган бир пайтда Aмир Темур ўзбек халқига тоғдек таянч бўлиб хизмат қилади.
Бешинчидан, Aмир Темур қадрияти мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин егаллаши, келгуси авлодларга озод ва обод ватан қолдириш учун керак.
Хулоса.Узоқ йиллар давомида мустамлака исканжаси остида кун кечирган халқимиз Aмир Темур каби ўз ватандошини қадрлашдан махрум еди. Оллоҳга шукурлар бўлсинким, Мустақиллик мана шу нурафшон кунларидан юртимиз узра Aмир Темурнинг рухи биздан рози бўлиб кезиб юрган бўлса не ажаб.

Amir Temur va Temuriylar davridagi odob-axloq va tarbiyasi togrisidagi”.



Download 134,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish