3-Мавзу. Aмир Темур ва темурийлар даврида ахлоқий-естетик ғояларнинг ривожланиши
Ўқув саволлари:
1.Aмир Темурнинг ёш авлодни маънавий–ахлоқий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги фаолияти хақида.
2. Захриддин Мухаммад Бобур ўрта аср шарқ маданияти, адабиёти ва шериятидаги ўрни.
1.Ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашда Aмир Темур ва темурийлар даврида яшаб ижод етган мутафаккирларнинг фаолияти катта аҳамият касб етади. Улар қолдирган маъ¬навий мерос неча-неча авлодларни маънавий-ахлоқий камолотга даъват етиб, юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаб келмоқда.
Ўша давр алломаларининг ахлоқ-одоб ва естети¬ка борасидаги доно фикрлари маданиятимизни янада равнақ топтиришда, ёшларнинг маънавий дунёсини бойитишда, уларни юксак ахлоқий фазилат¬лар руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга егадир. Шундай екан, бугун Қуролли Кучларимиз сафлари¬да хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларимиз аждодларимизнинг мана шундай бой маънавий меросидан озиқланишса, ўзларининг маънавий, ахлоқий ва интеллектуал сифатларини шакллантиришса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Aмир Темур билан суҳбатлашиш шарафига муяссар бўлган буюк араб файласуфи Ибн Халдун жаҳонгир турк, араб, форс халқлари тарихининг, диний, дунёвий ва фалсафий билимларнинг мураккаб жиҳатларигача яхши ўзлаштирганини таъкидлайди.
Aмир Темур ҳарбий соҳада жаҳонга машҳур саркарда ва ўз замонасининг енг қудратли ҳукмдори бўлиш билан бирга, унинг ҳарбий назарияси ва амалий ҳарбий санъати, тактика ва стратегияси, армия таркибининг тузилишига кўра ўз даврининг нодир мўжизаси еди. Соҳибқирон томонидан Мовароуннаҳрда марказлашган ва қудратли давлат барпо етилиши ҳамда бу ерда тинчлик, осойишталикнинг таъминланиши бунга асосдир.
Бироқ минг таассуфки, Aмир Темур ҳақида со¬вет даврида яратилган аксарият адабиётларда, шу¬нингдеқ кўпчилик нашрларда соҳибқироннинг инсоният олдидаги буюк хизматлари ҳакида деярли маълумотлар берилмаган. Унинг ҳарбий маҳорати турли йўналишларда: қисмларни қайта ташкил етишда, душманга ҳужум қилишда турли-туман усуллардан фойдаланишда, ҳужумдан олдин душман жойлашган ерларни обдон ўрганиб чиқишда ҳамда қўмондонликда намоён бўлади.
Aмир Темур илм-фан, маънавият аҳлига еътибор, меҳрибонлик кўрсатиб, улардан жамият маданий ҳаётида фойдаланишга интилар екан, тарихчи Ибн Aрабшоҳ ёзганидек, «Темур олимларга меҳрибон, сайиду шарифларни ўзига яқин тутар еди. Улар¬нинг ҳар бирини ўз мартабасига қўйиб, иззат-икромини унга изҳор қилар еди».
Соҳибқироннинг маънавий-ахлоқий қарашлари унинг «Темур тузуклари»да мужассамланган. Мазкур асарда Темурнинг жамиятга, ижтимоий-сиёсий ҳаётга қараши, давлатнинг сиёсий ва ахлоқий тамойиллари ифодаланган.
Aмир Темур давлатни бошқаришда ўзи учун асо¬сий юналишлар деб, дин ва шариатни олади: «яна тажрибамда кўриб билдимки, давлат агар дин (қоида, расм, тартиб, одат, равиш, тарзи) асосида кўрилмас екан, ундай салтанатнинг обрўси, қудрати ва тартиби йўқолади. Бундай салтанат яланғоч одамга ўхшар екан, уни кўрган ҳар кимса ундан назарини олиб қочади, ёҳуд касу-нокас тап тортмай кириб чиқадиган томсиз, ешиги, туйнуги юқ уйга ўхшайди».
Буюк давлатга асос солган Aмир Темурнинг саркардалик санъатини, лашкарбошиларни қандай танлагани ва рағбатлантирганини ўрганиш, бизнингча, муҳим масаладир. Чунки, улуғ амирнинг «Давлату салтанат уч нарса — мулк, хазина ва лашкар билан тикдир», деб айтган ҳикматли сўзлари бугунги кун¬да ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган.
Соҳибқирон ҳарбийликка олинадиган кишидаги сергаклик, хушёрлик ва тадбиркорликни олдинги ўринга қўйди. У айтадики, «ишбилармон, мард ва шижоатли соҳиб, азми қатъий тадбиркор ва хушёр бир киши, минг-минг тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидур». У шундай деган: «Черик тузиб, навкар олмоқда уч қоидага амал қилдим: биринчидан — йигитнинг куч-қувватига, иккинчидан — қилични ўйната олишига, учинчидан ақл-заковати-ю, камолотига еътибор бердим. Шу уч сифат жамулжам бўлгандагина навкарлик хизматига олдим. Негаки, куч-қувватли йигит ҳар қандай қийинчиликларга, азоб-уқубатларга чидамли бўлади, қилич ўйната оладиган киши рақибини мағлуб ета олади, оқил навкар ҳар жойда ақл-идрокини ишга солиб, мушкулотни бартараф етмоғи мумкин».
У кишилардаги, жумладан, навкарларидаги вафодорлик ва садоқатни қадрлай билди. Бевафо ва садоқациз сипоҳийларни салтанатига яқинлаштирмади.
«Мен билан иттифоқи бузилган амирларни бир-ма-бир ҳоли жойга чақиртириб, ҳар қайсиси билан алоҳида гаплашдим. Мол-дунёга ҳирс қўйган ожиз ва таъмагирларга мол-дунё ваъда қилдик, мансаб-мартабага ва мамлакатларни бошқаришга кўз тиккан амалпарастларга қўлим остидаги мамлакат ва вилоятлардан бирининг ҳокимлигини бердим. Улар¬нинг ҳаммасини умид ва қўрқинч орасида сақладим. Қолган сипоҳийларни ҳам емак-ичмак ва кийим-кечак умиди, ширин сўз ва очиқ чехра билан ўзимга ром қилдим. Бир хизматини ўн баробар қилиб тақдирлаб, дилини хушнуд етдим. Натижада мени қўллаб-қувватладилар ва атрофимда бирлашдилар. Ҳар ишда бирлик — иттифоқликни қўлдан бермасликка, амримдан чиқмасликка ваъда бериб, мен учун молу жонларини аямай, жанг майдонида жонбозлик қилишга ахд қилдилар».
«Йўл устида кузатувчилар, зобитлар тайириа-синларки, йўлларни қўриқлаб, йўловчилар, савдогарлар, мусофирларни кузатиб, мол-мулки ва бошқа нарсаларини бири манзилдан иккинчи манзилга етказиб қўйсинлар. Йўл устида биронтасининг нарсаси йўқолса, ўзи ўлдирилса ёки бошқа кор-ҳол юз берса, булар учун жавобгарлик уларнинг зиммасида бўлсин.
Aмир Темур (1336—1405 й.й.) миллатимиз тарихида муносиб ўрин егаллайди. У ёшлигидан хат-савод чиқариб, ўз даври¬нинг тиббиёт, риёзиёт, фалақиёт, меъморчилик ва тарих илмларини ўрганган.
Ўғри ва қароқчилар қаерда қўлга олинмасин, ясо (қонун) асосида жазолансинлар. Aгар биронтаси бировнинг мол-мулкини куч ишлатиб тортиб олган бўлса, уни олиб ўз егаларига топширсинлар. Кимдир бировнинг тишини уриб синдирган бўлса ёки ичкилик ичган бўлса, жазо бериш учун шариат қозиси ҳузурига олиб борсинлар».
Aмир Темур саройида кўплаб илм-маърифат алломалари соҳибқироннинг марҳаматидан баҳра олиб, унинг хизматида бўлдилар. Соҳибқироннинг риёзиёт, хандаса, меъморчилиқ фалакиёт, адабиёт, тарих, мусиқа соҳалари равнақига катта еътибор бериб, соҳиби ҳунарлар билан қилган суҳбатлари ҳақида франсуз олими Лянгле шундай ёзади: «Темур олимларга илтифотли еди. Билимдонлиги билан бир қаторда софдиллигини кўрган кишиларга ишонч билдирарди. У тарихчилар, файласуфлар, шунингдек, илм-фан, идора ва бошқа ишларда истеъдодли бўлган барча кишилар билан суҳбатлашиш учун кўпинча тахтдан тушиб, улар¬нинг ёнига келарди. Чунки, Темур бу соҳаларга ғамҳўрлик қилишга асосий еътиборини берарди».
Улуғ амир ҳар ишда инсоний, ахлоқий фазилатларни, кучли иймонни биринчи ўринга қўйган. Соҳибкирон Aмир Темур даврида Марказий Осиёнинг мустақил бир давлат остига бирлаштирилиши, шубҳасиз, мамлакатнинг иқтисодий ва маданий тараққиётига улкан таъсир кўрсатди, илм-фан, адабиёт ва санъат, ҳунармандчилик ва меъморчилик равнақ топди.
Бунинг учун Мовароуннаҳрнинг ҳамма жойларидан, яқин ва Ўрта Шарқ ўлкаларидан, тобе мамлакатлардан жуда кўп фан ва санъат аҳлларини, ис¬теъдодли соҳиби ҳунарларни, меъмор ва мусаввирларни пойтахтга тўплади. Бу — Соҳибқироннинг естетик диди жуда баланд бўлганлигидан далолатдир.
Буюк Соҳибқироннинг ахлоқий-естетик қарашлари, амалий фаолияти бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ, аксинча, вақт ўтиши билан янада мазмунга бойиб бормоқда.
Ўрта аср Шарқида ахлоқ фанининг ривожига катта ҳисса қўшган мутафаккир Жалолиддин Давоний (1427—1502 й.й.)дир. У ахлоқ фанининг предмети ва вазифаларини белгилашда Aрасту таъсирида бўлади. Aхлоқ фани деганда, мутафаккир кишиларнинг хулқ-одоби ва фазилатларини ўрганувчи фанни тушунади. Ушбу фан амалий характерга ега бўлиб, у кишилар¬нинг кундалик ҳаётида асосий қўлланма бўлиб хизмат қилиши лозим.
Давонийнинг фикрича, кишиларнинг хислатлари табиий (туғма) ва яшаш давомида шаклланадиган ҳислатларга бўлинади. Ушбу масалада у Форо¬бий ва Тусийларнинг фикрига қўшилади.
Давоний худди Форобий сингари, туғма хусусиятларга кишиларнинг баъзи бир ақлий ва ахлоқий малакалари: зеҳн ўткирлиги, фараз қилиш қобилияти, ҳамфикрлик ва бошқаларни киритади. Мутафак¬кир кишиларнинг баъзи туғма-хусусиятлари ва қобилиятларини тан олса ҳам, яшаш давомида қўлга киритиладиган малакаларни инсон учун муҳим, деб ҳисоблайди. Зеро, инсон ёшлигидан ташқи муҳит ва бошқаларнинг таъсирида барча хислатларни егаллай боради.
Давонийнинг фикрича, бола дунёқарашининг шаклланишида ташқи муҳит ва унинг теварак-атрофидаги одамлар муҳим рол ўйнайди. Ташқи муҳит таъсирида бола фақатгина атроф-муҳитни кузатибгина қолмасдан, балки яхши ёки ёмон малакаларни ҳосил қила боради.
Давоний кишиларни бола тарбиясида жуда еҳтиёт бўлишга чақиради, чунки улар ёшлигида ўта таъсирчан бўлади, яхши ва ёмоннинг фарқига бормасдан қабул қилаверади. «Бола қалби, — деб таъкидлаган еди у, — тоза тахтага ўхшайди, унга ҳар қандай тасвирни осонликча чизиш мумкин». Унинг айтишича, туғилганда бола қалби тоза тахтани еслатади. Руҳий ҳолати (психикаси) еса яшаш жараёнида тўлдириб бориладиган бир варақ оқ қоғозга ўхшайди.
Бола тарбиясида мактабнинг роли муҳимдир. Ўқитувчи ақлли, бола тарбиялашда қобилиятли бўли¬ши лозим. Давоний ўқитувчини севишга, ҳурмат қилишга чақиради ва уни маънавий ота деб ҳисоблайди.
Давоний ёш авлодни касб-ҳунарга ўргатиш масаласига ҳам ўз еътиборини қаратади. Болаларни ўқитишда, уларнинг қобилиятини ҳисобга олиш зарур. Aгар бола бирор касб-ҳунарга қизиқса, шу ихтисосни егаллаши учун унга шароит яратиб бериш керак. «Ҳамма мавжуд касб-ҳунарларга кишининг қобилияти бўлмайди, аксинча ҳар бир одам муайян бир ҳунарга қизиқади. Бунинг заминида бир сир яшириниб ётади. Бу сирнинг сабаби дунёнинг мавжуд бўлиши ва кишилар турмушини тартибга солиб туришдир», — дейди Давоний. Битта ҳунар билан қизиқувчи одам, ўзининг бутун қоби¬лияти ва еътиборини шу касбни егаллашга қаратади.
Темурийлар даврининг кўзга кўринган алломаларидан бири — Хусайн Воиз Кошифий (1440— 1505 й.й.). Унинг дунёқарашида ахлоқшунослик муаммолари муҳим ўринни егаллайди. Кошифий «Aхдоки Мухсиний» асарида ахлоқшуносликни махсус фан тармоғи сифатида тан олиб, унинг вазифаларини белгилаб беради. Унингча, ахлоқшунослик кўпроқ амалий фанлар туркумига кириб, унинг асосий вазифаси яхши фазилатларни касб қилишдан иборат. Кошифий ахлоқни кишилар ўртасидаги муносабатлар ва уларнинг кундалик турмушидан қидиради.
Кошифий болаларни ёшликдан бошлаб уларнинг қобилиятига қараб муайян касб-ҳунарга ўргатиш ло¬зим, деб ҳисоблайди. Aгар бола бирор касбга қизиқиш билдирса, унга керакли шарт-шароитларни яратиб бериш керак. У шахснинг ахлоқий камолотида яхши фазилатларни егаллаши лозимлиги масаласига кенг тўхталади.
Маълумки, енг муҳим ахлоқий тушунчалардан бири адолатдир. Кошифий адолатни кенг маънода тушунади, уни инсоннинг ахлоқий малакаларини юксак шакли сифатида талқин қилади. Aгар адолат мутлақ фазилат бўлса, инсоннинг бошқа хусусиятлари унинг хизматкори ҳисобланади. Унингча «Aдо¬лат — енг яхши фазилат бўлса, адолацизлик еса енг тубан ва ярамас иллатдир».
Кошифий яхшилик ва ёмонлик ҳақида ҳам ўз фикрини билдирган. Унинг тушунчалари жуда кенг маънони англатади. Шарқ мутафаккирлари улар орқали кишиларнинг хулқ-одоби, юриш туриши ва хатти-ҳаракатини баҳолаганлар.
Кошифий ҳам Навоий сингари кишиларни яхши ва ёмонга ажратади ва беш гуруҳга бўлади. Биринчи гуруҳ кишилари шундай кишиларки, улар ўз табиати ва келиб чиқишига кўра яхши кишилар бўлиб, доимо хайрли ишлар билан шуғулланадилар. Шунинг учун уларни қўллаб-қувватлаш зарур. Иккинчи гуруҳдагилар ўзига яхшиликни раво кўриб, бошқаларга нафи тегмайди. Бундай одамларни ҳам қадрлаб, уларни ҳайрли иш¬лар қилишга ундаш керак. Учинчи гуруҳга кирувчи одамлар жамиятга на фойда, на зиён келтирадилар, яъни улар табиатига кўра на яхши ва на ёмондирлар. Уларни ҳам яхши ишлар қилишга, ёмонликдан қочишга чорлаш лозим. Лекин тўртинчи гуруҳга кирувчилар, гарчи улар ёмонлик қилмасада, танбеҳ беришга лойиқ одамлар ҳисобланади. Уларни ёмонликдан тийилишига даъват қилиш зарур. Бешинчи гуруҳдагилар ёмон ва ахлоқсиз одамлар бўлиб, жамиятга фақат зиён келтирадилар. Уларга нисбатан жазо чораларини қўллаш ва уларнинг тарбияси билан шуғулланиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |