6.3-расм. Йўловчилар ўтадиган йўлкаларда ЗАО “Технопласт”ни сирпанмайдиган қопламаларини қўллаш. Suregrip қопламани сепгандан кейин мой, бензин, музлашга каршилик ва бошка зарарли мухитларга каршилик юқори даражада таъминланади.
Қоплама +5 дан +35 °С ҳароратгача, ашёнинг 1,35 кг/м2 минимал сарфи таъминланганда жойланади. Қоплама 7 кундан кейин t° = +23 °С ҳароратда куйидаги хоссаларга эга бўлади:
-чўзилишдаги мустаҳкамлиги 10,5 Н/мм2дан кўп;
-чўзилиши деформацияси 30% дан кўп.
Кальцийли боксит тўлдирувчи 70-75% силлиқланади, бу йўл қопламасининг автранспорт воситаси билан тишлашиши оддий ишлатиладиган тўлдирувчиларга нисбатан узок муддатга хизмат қилишини билдиради.
Сирпанмайдиган йўл учун ишлатиладиган тўлдирувчининг ўртача харажати 7-9 кг/м2 га тенг.. Гранулометрик таркиби: BS 3,35 мм - элакдаги колдиғи кўпи билан 5%. BS 1,18 мм дан кичик заррачалари кўпи билан 5%. Тўлдирувчилар тоза бўлиши лозим. Уларда турли аралашмалар бўлмаслиги керак.
Рангли асфальтбетон ГК «АБЗ-1» компанияси 2004 йилдан рангли асфальтбетон аралашмасини ишлаб чиқармокда ва автомобил, пиода йўлкаларга ёткизмокда. Фаолиятининг биринчи йилларида компания томонидан куйиладиган кизил асфальтбетон ишлаб чиқаришга асос солинди (6.4-расм).
Ўша ватларда олдиндан корхона тажрибахонасида турли ранглардаги зичланадиган ва куйиладиган аралашмалар таркиби топилди.
ГК «АБЗ-1»да Германиянинг «Benninghoven GmbH & Co.KG» компанияси технологияси ёрдамида барча рангдаги асфальтбетон аралашмаларини ишлаб чиқариш имкониятини яратди.
6.4-расм. Рангли асфальтбетон қоплама турлари. Турли ранг тусларига эга бўлган бундай қопламани олиш куйидаги усулда амалга оширилди:
1) Анъанавий нефть битумлари ва махсус ноорганик пигментларни қўллаш натижасида рангли асфальтбетон қоплама. Бунда кизил, террак, кулранг ва бошка рангдаги қопламалар олиш мумкин.
2) Органик ва ноорганик пигментлар ҳамда рангсиз боғловчи асосидаги асфальтбетон қопламаси. Бу технологияда турли рангдаги асфальтбетон аралашмаларини олиш мумкин.
3) Асфальтбетон юзасини рангли чақиқтош ва олдиндан пигмент билан ранг берилган боғловчи асосида ишлов бериш.
4) Махсус бўёқ ва турли боғловчи ашёлар (синтетик, эпоксид, полиуретан ва бошкалар) билан қопламага рангли ишлов бериш. 3- ва 4-вариантдаги қопламалар нисбатан арзон ҳисобланади, лекин бу қопламаларни интенсив ҳаракатдаги йўлларда қўллаш транспорт воситаларининг ғилдиракларининг механик таъсири натижасида баъзи қисмларда қопламанинг кўчиши туфайли максадга мувофик эмас.
Интенсив ҳаракатдаги йўлларда энг максадга мувофик қопламаларга едирилиш натижасида ранги ўзгармайдиган қопламалар киради.
Бундай максадлар учун 3 дан 7 см гача калинликдаги 1- ва 2-вариантдаги оддий битум ўрнига махсус рангсиз боғловчи ва полимер қўшилма асосида олинган зичланадиган ёки куйиладиган қопламалар самара беради. Бундай боғловчилар нефтни кайта ишлайдиган Европа концернларида ишлаб чиқарилади. Бу ҳолатда тўйинган рангларни олиш учун органик ва ноорганик бўёқлар кам ишлатиш керак. Бундай қопламаларнинг калинлиги 4-5 см.
Кулранг-кора тусдаги диорит, гранит ёки диабаз асосидаги асфальтбетонлар, тош ашёларининг боғловчи билан копланиши ва доимий едирилиши натижасида рангларини аста-секин йўқотиши мумкин. Шунинг учун чакиктош рангини танлаш муҳим аҳамиятга эга. Масалан, кизил тусли чакиктош сифатида гранит ва кварцитдан фойдаланиш мумкин. Чакиктош рангига куйиладиган асфальтбетон олишда кам талаб кўйилади. Бу куйиладиган асфальтбетон қопламасини олишда унинг рангини белгиловчи асфальт боғловчисининг микдорига боғлик. Чунки бунда зичланган асфальтбетон олишга караганда боғловчининг микдори 2 баробар кўп.
Қуйиладиган асфальтбетон рангсиз боғловчи асосида ҳам, оддий битум асосида ҳам олиниши мумкин. Уларнинг фарки қоплама олишда ишлатиладиган рангнинг ёрқироқлигидадир.
Қуйиладиган асфальтбетон юзасини ғадир-будирлигини таъминлаш учун майда фракциядаги (сарфи 10-12 кг/м2) рангли чақиқтош сепилади.
Ҳар бир вариантдаги рангли асфальтбетонларни олишда жойловчи, ташувчи транспорт техникаси, кора асфальтдан тозалаш қўшимча жараёнлари назарда тутилиши керак. Шунинг учун рангли асфальтбетонни ётқизиш даврида бу техникалар бошка ишларда ишлатилмаслиги керак.
2014-йилда Москвадаги Пушкин шаҳридаги Парковая кўчасидаги йўлакларга ОАО «АБЗ-1» да тайёрланган кизил рангдаги кумли асфальтбетон ёткизилди. Бундай асфальтбетон рангсиз боғловчи ва махсус пигментлар асосида ҳаворанг тусда ҳам ишлаб чиқарилди.