8- Маъруза Мавзу:Асфальтбетон қопламаларни қурилиш материалларига қўйилган талаблар. Режа: 8.1.Йўлнинг техник ҳолати. 8.2.Йўлнинг эксплуататцион холати. 8.1. Йўлнинг техник холати.Республика мустақиллигидан кейинги йилларда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари тармоғида сезиларли ўзгаришлар юз берди - Йўл тармоғининг умуий узунлиги 2702 кмга ўсди, йўлларнинг қопламалари такомиллаштирилди, йўлларни аҳамияти бўйича ҳам ўзгаришлар юзага келди. Ўзбекистон ҳудудининг 22 фоиздан ортиғи тоғли туманлардан иборатдир. Тоғли ерларнинг мураккаб рельефи автомобилни хавсиз харакати ва ишлаш тартибига таъсир қилади. Бундай ноқулай шароитлари транспорт воситаларининг хавсиз харакатланишига ва тезликка, пландаги кичик радиусли эгриликлар ва катта бўйлама қияликлар таъсир этади.ўзбекистондаги тоғли ерлардан ўтадиган йўллар 3 фоизни ташкил.
- Автомобил йўллари- мухандислик иншоотлари комплекси бўлиб, хисобий юк ва белгиланган тезликда автомобиллар харакати узлуксизлигини, хавсизлигини ва қулайлигини таъминлашга хизмат қилади. Йўлнинг мухандислик иншоотлари комплексига йўл пойи, йўл тўшамаси, кўприклар, қувурлар ва бошқа сунъий иншоотлар, йўл жихозлари ва химоя қурилмалари, автосервис, йўл ва транспорт, бино ва иншоотлари киради.Йўл ва унинг иншоотлари элементлари ҳолатини ва ўлчамларини йўлнинг техник ва фойдаланув ҳолатларидан фойдаланилади.
- Йўл ва унинг иншоотлари доимий ( экплуатация жараёнида ўзгармайдиган ёки фақат реконструкция ва таъмирлашдан кейин ўзгарадиган) кўрсаткичларининг ( йўл пойи ва қатнов қисми лойиҳавий енглиги, тўғри ва эгри узунлиги, тик кўтарилиш ва тушиш жойлари нишаблиги ва узунлиги, кўтарма баландлиги ва ўйма чуқурлиги, кўприк ва йўл ўтказгичлар габарити ва юк кўтариши ва юк кўтариши, жихозланиш элементлари) меёрий талабларга мувофиқ келиш даражаси ҳисобланади.
- 8.2. Йўлнинг эксплуатацион ҳолати.
- Йўлнинг ўзгарувчан кўрсаткичларини тавсифларини ( йўл тўшамаси мустахкамлиги , йўл устки юзаси ҳолати, қатнов қисми ва йўл чети ҳақиқий фойдаланув кенглиги, қоплама равонлиги ва йўл белги чизиғи, мухандислик жихозлари ҳолати) транспорт воситалари ва метеорологик шароит таъсиридан ҳамда сақлаш даражасига боғлиқ равишда меёрий талабларга мувофиқ келиш даражаси ҳисобланади.
- Йўл ва унинг иншоотларини техник ва эксплуататцион ҳолатини зарур бўлган даражасини таъминлаш учун йўлларни таъмирлаш ва сақлаш хизмати ташкил қилинади.
- Йўлларни таъмирлаш ва сақлаш хизматининг асосий мақсади- ҳаракат жадаллиги ва юкларни ўсиб боришига мувофиқ равишда йўлнинг техник эксплуататцион ҳолатини ошириш ҳамда таъминлаб туриш ва шу билан бирга автомобиллар иш самарадорлигини ва унумдорлигини ошириш, юк ташиш таннархини пасайтиришдан иборат.
- Назорат саволлари
-
- 1.Автомобиль йўллари иқтисодиётни юксалишида қандай аҳамиятга эга?
- 2.Ўзбекистонда автомобиль йўлларининг тарихи ҳақида нима биласиз?
- 3.Умумий фойдаланишдаги йўллар тармоғининг замонавий ҳолатини ифодалаб беринг?
- 4.Республика мустақиллигидан кейинги йилларда автомобиль йўллари тармоғида қандай сифат ўзгаришлар юзага келди?
- 5.Йўлнинг техник ва эксплуатацион ҳолатларига таъриф беринг?
-
Do'stlaringiz bilan baham: |