Сирпанишга каршилик кўрсатадиган янги замонавий рангли қопламалар
Охирги 3 йилда Россияда (Москвада), шунингдек мустақил давлатлар ҳам дўстлигида (МДҲ да) янги авлоддаги сирпанишга каршилик кўрсатадиган рангли қопламалар ишлатилабошланди.
Америкада, хусусан Вашингтонда, автомобилларнинг асфальтбетон ва цементбетон йўл қопламалари билан тишлашиш муаммолари, йўлнинг тўхташ ва тезлик олиш бўлакларида қопламаларни механик фрезалаш ва тешиш оркали ўз ечимини топган (6.2-расм).
6.2-расм. Асфальтбетон ва цементбетон йўлка юзаларини пўлат фрезер ёрдамида чизикли чуқурчалар қилиб сирпанмайдиган қилиш (Москва, музёй Смита майдони)
Бироқ замонавий боскичда талаб қилинган тишлашиш коэффициентини олиш учун сирпанишга каршилик кўрсатадиган қопламалар ишлатилади. Бу ишни лойиҳа асосида талаб қилинган рангдан фойдаланиб амалга оширилади.
Бу техник ечимнинг ўзига хослиги, нафакат транспорт воситалари учун балки ўтиш жойидаги пиёда йўлакларида, махсус белгиланган транспортга чикиш ва тушиш жойларида, йўловчи ўтадиган кўприклар ва шу кабиларда ишлатилиши белгиланганлигидадир.
Автомобил йўллари ва кўприк иншоотлари қурилишида янги ашё сифатида Suregrip 924 нинг ишлатилишини мисол қилишимиз мумкин. Бунда, йўл қопламаси (қўлда ёки механизация усулида) тизимли кайта таъмирланади ҳамда транспорт воситалари билан юқори тишлашиш таъминланади. Бу тизимни йўловчи ўтиш жойларида ва кўприк иншоотларида ҳам қўлласа бўлади. Йўл қопламаси иссиклик таъсирида чўкади, кальцияли боксид тўлдирувчиси ва эпоксид елими асосидаги битумдан иборат. Бундай таркиб нам ва қурук об-ҳавода юқори даражадаги тишлашиш коэффициентини таъминлайди. Suregrip 924 қўлда ёки механизация ёрдамида сепилади. Бунинг учун Буюк Британиянинг департаменти томонидан техник тавсия ишлаб чиқилган (сертификат № 98/Н002). (Specification for Highways Works) қурилиш меъёрлари талабларига жавоб беради, ва SCRIM тизими тестлари талаблари бўйича – тишлашиш коэффициенти кўрсаткичларига мос келади.
Қоплама юқори мустаҳкамликка эга. Кальцийли боксит тўлдиргичининг кам едирилиши (3 йилгача) қопламани ишлатиш муддатини таъминлайди. Сепилган катлам тез қотади ва 3 соатдан кейин +20 °С ҳароратда ишлатилиши мумкин.
Сепувчи қурилма қопламанинг бир текисда қотишини таъминлайди. Ишлатилиш жараёнида қоплама конструкцияси босим остида ишлайди. Транспорт воситаси бирданига тўхтатилганида йўл қопламаси компонентлари аралашиши ва сурилиши мумкин. Москва ҳалка йўлидаги бир нечта ўтиш жойларида – 3-ҳалка ва шу каби объектларда бундай қопламалар бажарилди. Мисол тарикасида Suregrip 924 асосидаги қоплама Москвада ва Санкт-Петербургдаги йўловчилар ўтиш кўприкларида қўлланганлиги 6.3 -расмда кўрсатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |