Nosbur® Color+ иссиқ рангли асфальтбетон аралашмаси учун юқори сифатли пигмент
Олдинги даврларда иссик асфальтбетон аралашмалари учун кукун пигментлар ишлатилган. У даврларда улар табиий бўлган. Кейинчалик юқори бўяш хусусиятига эга бўлган сунъий пигментлар уларнинг ўрнини эгаллади.
Хавфсиз ишлатишни ошириш мақсадида донадор шаклдаги (мойли ёки резинали боғловчилик хусусиятига эга бўлган пигментлар) иккинчи авлод пигментлари пайдо бўлди.
Ҳозирги кунда Campi y Jove, S.A. бозордаги янги учинчи авлод юқори сифатли Nosbur® Color+ пигментлари ишлаб чиқарилди.
Бу янги таркибдаги донадор пигментлар, юқори сифатли майда туйилган бўёвчи ашё, полимер ва турли комбинациядаги қўшилмалардан ташқил топган. Уларнинг барчаси аралашмани тайёрлаш ва жойлаш вактида кўп функциялилик хусусиятларга эга.
Полимер-пигмент ва асфальтбетон йўналишидаги билимдон мутахассислар орасидаги ҳамкорлик ҳамда соҳадаги Campi y Jove, S.A. компаниясининг илмий-техник тажрибалари натижалари асосида Nosbur® Color+ яратилди (6.5 Расм).
6.5-расм. Иссиқ асфальтбетон таркибида осон эрийдиган қўшилма
Бу қўшилма иссик асфальтбетон таркибида осон эрийди, қўллаш учун қулай. Унинг таркиби шундай танланганки, бунда тош-боғловчи орасидаги боғланишни кучайтиради ва иссик асфальтбетон аралашмани ёткизилиши ва зичланишини енгиллаштиради.
Қўшилма куйидаги хусусиятларга эга:
-аралашма билан ишлашни соддалаштиради (ташиш ва жойлаш);
-ишлаб чиқариш самарадорлигини оширади;
-экологик кўрсаткичларни яхшилайди (энергия тежамкор ва паст ҳароратда жойлаш);
-маҳсулот таннархини камайтиради.
Буларнинг ҳаммаси Nosbur® Color+ маҳсулотини қўллашда исботланган.
Учинчи авлод асфальтбетонга – ранг берувчи пигментлар куйидаги афзалликларга эга:
-рангини тиниклиги;
-ранг берувчанлик ва рангни бир меъёрда қоришмада таркалувчанлиги (обдон туйилган майда юқори сифатли пигментни ишлатиш натижасида);
-асфальтбетонни ишкаланишга чидамлилигини ошиши;
-ультрабинафша нурлар ва атроф-муҳит таъсирида асфальтбетонни ранг тиниклигини сакланиши;
-эгилувчанлик;
-ихтиёрий рангни танлаш имконияти;
-иқтисодий самарадорлиги - талаб қилинган тусни олиш учун кам пигмент сарфлаш (40% гача иктисод қилиш) ва аралашмада боғловчи сарфини камайтириш;
-тўлдиргичлар аро адгезиянинг юқорилиги, харорат ўзгариши билан ишкаланишга ва ёриклар пайдо бўлишига чидамлилиги.
-ишлаб чиқариш самарадорлиги – тез эриши (аралашмани тайёрлаш вактини камайтириш ҳисобига).
-атроф-муҳит мухофазаси – ишлаб чиқаришда зарарли буғ ва ифлосланишнинг камлиги.
-рангли асфальтбетон таркибин такомиллаштиришда техник гурух ходимларини ишлаб чиқарувчининг тажрибахонасида малака ошириш.
-пигментни кадоклашни соддалиги
Nosbur® Color+ ранглари куйидаги тартибда жойлашган: кўк, яшил, сарик, кизил, жигарранг, кулранг ва ок. Бу ранглардан ҳосил қилинадиган барча ранглар харидор талабига кўра тайёрланиши мумкин.
Ҳозирги кунда Nosbur® Color+ R битумни самарали бўяшда ягона ҳисобланади.
-Nosbur® Color+ R таркиби:
-пигмент тури - темир оксиди.
-пигментнинг микдори - 80%.
-ёрдамчи ашёлар - полимер ва бошка қўшилмалар.
--доналар шакли - цилиндр (3+1 мм).
-эриш ҳарорати – 82...110°С.
-тортиш ва кадоклаш
Рангларларни танлаш талаб қилинган ранг тусига ва бошка омилларга боғлик. Масалан, аралашма турига, боғловчи хоссаларига, чакик тошни ишлаб чиқариш шароитига ва ҳ.к.
Do'stlaringiz bilan baham: |