Пардозлаш ашёларининг янги авлоди Luxor
Пардозлаш ашёларининг янги авлоди Luxor - ялтироқ плитка, терма нақшлар, безак панеллар бинони ички юзаларини пардозлашда ишлатилади.
Ялтироқ плитка қуйидаги пардозлаш ишларига мўлжалланган:
- ювиниш хоналари, душ ва ҳожатхона;
- ошхона ҳудуди;
- турар жой интерьерлари;
- пол юзалари;
- девор қисми безаклари;
- ҳаммом ва ҳовузлар;
- тунги клуб, қаҳвахона, ресторанлар;
- сунъий хумдон (камин);
- хоналар орасидаги эшик ва мебеллларни безаш;
- Совғабоп маҳсулотларни безаш.
Ойнали плиткалар
Ойнали плиткалар безак ҳамда қоплама тарзида қўлланилиши мумкин. Ойнали плиткалар – бу ўзига хос шаклга эга бўлган ойнали полотно кўринишидир. Бу буюм четларига тегишли кўринишда ишлов берилади, бунда унинг қирраларини озроқ чархлаш учун махсус ускуналар ишлатилади. Натижада плитка янада ҳашамдор кўриниш олади. Ойнали плиткаларни ишлаб чиқарувчилар унинг даромадли турини чиқаришмоқда. Бу ашё универсал қоплама ҳисобланади, у оддий тошлар билангина эмас, балки металл ва ёғоч билан қўллаш мумкин. Бундан ташқари ойнали плиталарга турли хил ранглар бериш мумкин.
11.3.Ўзбекистон шиша ашёлари
Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг халқ хўжалигини бозор муносабатлари шароитида ривожлантиришга доир чиққан бир қатор фармонлар республикамиз шиша ишлаб чикариш саноатига бўлган эътиборни кучайтирди. Қурилиш ашёларини ишлаб чиқариш ва капитал қурилишни янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Қўли гул усталарнинг "Миконд" заводида ясалган биллyp шиша қандиллари Тошкент метросини безаб турибди (11.18-расм).
11.18-расм.Маҳаллий ашёлардан ишланган мармар, гипс ва шиша қандиллар билан безатилган “Мустақиллик майдони” метро бекати.
Ҳозир республикамизда шиша ишлаб чиқариш корхоналари “Кварц” Чирчиқ шиша заводи, “Қувасойшиша” ишлаб чиқариш бирлашмаси ва Чимбой шиша заводлари республикамиз курилиш ишларига шиша маҳсулотларини етказиб бермокдалар. Ҳозирги кунда шиша эритмасини ётиқ усулда ва суриб ишланадиган юзаси силлиқланган юқори сифатли текис ойна тахта ишлаб чиқарилмокда.
Шиша буюмлари учун асосий хом ашё бўлмиш-кальцийли сода, қайта ишланган кварц қуми ва натрий сульфати республикамизга ташқаридан келтирар эди. Доломит ва дала шпати эса маҳаллий хом ашёдир. Хом ашёларни четдан келтиришга чек кўйиш мақсадида сода ишлаб чиқарувчи завод қурилди ва шиша саноатимизни 92% ни маҳаллий хом ашёлар билан таъминланади бўлди. Шиша саноатимизнинг ривожланиши учун барча имкониятларни ҳисоблаб олдиндан ишланган режаси тубдан ошди. Эндиликда ялтироқ ойна, сирти хираланган ялтироқ ойна ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
11.19-расмдаги мармар устунлар билан қуршалган гумбазли бино Олий Мажлисга тегишли. Ранги хиралаштирилган ойна равонлар композицияси туфайли бинонинг барча фасадлари бир хилда. Шакллар яққоллиги рангли ойналари билан ажралиб туради.
Шиша буюмларнинг сифати уларнинг ташқи кўриниши, ўлчамлари, хоссалари ва шу кабилар асосида баҳоланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |