Йирик тўлдиргичга қўйилган техник шартлар.
15.4-жадвал
Ғалвир катаклари ўлчами, мм
|
Ғалвир катакларининг диаметри, Д
|
Д (майда)
|
0,5Д (энг йирик) Д (йирик)
|
Д (йирик)
|
1,25Д (энг йирик)
|
Ғалвирларда қолган жами қолдиқ, %да (оғирлик ҳисобида)
|
95-100
|
40-70
|
0-5
|
0
|
15.3–расм. Аралашма ғоваклигининг тўлдирувчининг майда ва йирик
фракциялари нисбатига боғлиқлиги
1 – чақиқ тошнинг 10-20 ва 5-10 мм фракциялари аралашмаси;
2 – чақиқ тошнинг 10-20 фракцияси ва ўлчами 1,25 мм дан кам қум аралашмаси.
Шунинг учун иккала фракция аралашмасининг зичлиги 56% + 25% = 81%, бўшлиқ эса 100% - 81% = 19% бўлади.
Уч ва ундан кўп фракциялар учун шунга ўхшаш назарий ҳисоблаш натижалари 15.5-жадвалда келтирилган.
Сферик шаклдаги тўлдирувчилар зарраларининг орасидаги бўшлиқ ҳажми
15.5-жадвал
Тўлдирувчининг донодорлик таркиби таснифи
|
Заррачалар орасидаги бўшлиқ ҳажми, %
|
1 фракция чақиқтош
|
44
|
2 фракция чақиқтош аралашмаси
|
19
|
3 фракция чақиқтош аралашмаси
|
10
|
4 фракция чақиқтош аралашмаси
|
4
|
5 фракция чақиқтош аралашмаси
|
1
|
ГОСТ бўйича чақиқтош ва қум аралашмаси
|
23…25
|
Шуни ёдда тутиш керакки, аралашманинг ҳақиқий бўшлиғи ва алоҳида фракцияларнинг сарфи ҳисобланганлардан сезиларли даражада фарқ қилади (15.5-жадвалга қаранг), чунки заррачалараро бўшлиқларнинг ҳажми ҳам жойлашиш хусусиятига, заррачаларнинг шакли, сиқилиш даражаси ва бошқа омилларга боғлиқ.
Масалан, биринчи фракциянинг доналари орасидаги бўшлиқлар ҳажмидаги фарқ туфайли иккинчи фракциянинг ҳақиқий сарфи камроқ бўлиши керак. Икки фракция аралашмасининг бўшлиғини тажриба асосида аниқлаш натижалари 15.2-расмда келтирилган.
Тўлдирувчининг донодорлик таркибини тўғри танлаш нафақат бўшлиқни, балки майда (қум) фракцияларнинг миқдори нисбатан пасайиши ҳисобига майдалик даражасини ҳам камайтиради.
Бўшлиқ ва майдалик даражасини камайтириш мақсадида тўлдирувчининг донодорлик таркибини оқилона танлаш катта амалий ва технологик аҳамиятга эга. Тўғри танлаш цемент сарфи ва бетон таркибидаги цемент тошининг миқдорини камайтиришга имкон беради, натижада бетоннинг узоққа чидамлилигини оширишга имкон беради, чунки цемент тоши унинг бузилиш жараёнлари бошланадиган энг ғовак қисмидир.
Тўлдирувчининг муҳим хусусияти заррачаларнинг энг катта ўлчами (заррачалар йириклиги). Заррачаларнинг йириклашиши билан уларнинг юзаси камаяди ва натижада бетон аралашманинг сувга бўлган талаби ва цемент сарфи камаяди. Шу билан бирга, тўлдирувчининг энг йирик заррачаси бетон аралашмасидан тайёрланган буюмларнинг минимал қирқими ўлчамини ва темирбетон каркасидаги ишчи арматуралар орасидаги масофани белгилаб беради.
ГОСТ 26633 да тавсия этилган чегаралар, унда аралашманинг таркибидаги фракциялар (заррачаларнинг йириклигини ҳисобга олган ҳолда) миқдори ўзгариши мумкин. У 15.6-жадвалда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |