Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси


ISOPLAST пўкакли (пробковая) сувоғи



Download 26,09 Mb.
bet168/210
Sana27.06.2022
Hajmi26,09 Mb.
#708919
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   210
Bog'liq
Пардозбоп ашёлар 31.10.2020

ISOPLAST пўкакли (пробковая) сувоғи
Пўкакли қоришма оддий шпател, кельма ёки валик ёрдамида сувалади. Таркиби табиий пўкак кукунлари ва махсус полимерлардан иборат. Қоплама табиий пўкакнинг барча хусусиятларини сақлаган холда чиримайди, моғорламайди, чанг тўпламайди, мустаҳкамлик хусусиятига эга. Шунингдек, атмосфера ёғинлари, ультрабинафша нурлар, ишқорлар (щелочь), кислоталар, эритмаларга бардошлилиги билан ажралиб туради. Шу билан бир қаторда иссиқлик сақлаш, шоқвиндан ҳимоя қилиш, гидроизоляция хусусиятларига эга. Бир м2юзани суваш учун 1.3 дан то 1.8 килограммгача пўкакли сувоқ сарфланади. У экологик тоза, шовқиндан, иссиқдан ҳимоя қилади ва қўллашга қулай.
Механо-кимёвий фаоллаш усулида олинадиган цемент
Сейсмик ҳудудларда бино ва иншоотлар қурилишида конструкцияларнинг оғирлигини камайтиришда енгил бетон ишлатиш муҳим йўналишлардан биридир.
Енгил бетонларни ишлатиш бир томондан бино ва иншоотларнинг оғирлигини камайтирса, иккинчи томондан иссиқлик-техник хоссаларини яхшилайди.
Демак, бино ва иншоотлар қурилишида енгил бетонларни ишлатиш кўлами ошиб бориши билан, уларни маҳаллий иккиламчи ресурслар ва саноат чиқиндилари асосида ишлаб чиқариш зарурати пайдо бўлади. Чунки, бунда енгил бетонларни ишлаб чиқариш таннархи сезиларли даражада арзонлашади.
Бу амалий илмий тадқиқот натижасида, нафақат бино ва иншоотлар қурилиши таннархини камаяди ва уларнинг сейсмик ишончлилигини ошади, балки экологик муаммолар ҳам ўз ечимини топади.
Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси маълумотларига кўра ҳар йили ишлаб чиқариш жараёнларида 100 млн. тоннадан ортиқ турли чиқиндилар пайдо бўлар экан. Уларнинг бор йўғи 0,2% гина иккиламчи хомашё сифатида ишлаб чиқаришда ишлатилар экан. Чиқиндиларнинг асосий қисми катта ер майдонларини эгаллаб турибди.
Ҳозирги кунда 2 млрд. тоннага яқин турли ишлаб чиқариш чиқиндилари катта ер майдонларида йиғилиб қолган. Улар атроф-муҳитга катта зарар келтирмоқда, экологик мувозанатнинг бузилишига олиб келмоқда. Бу чиқиндилар атроф-муҳитга катта зарар етказмоқда.
Юқорида келтирилган маълумотларни инобатга олиб Тошкент архитектура-қурилиш институтининг “Қурилиш ашёлари ва кимё” кафедрасида маҳаллий хомашёлардан фойдаланиб механо-кимёвий усулда фаоллаштирилган куйдирилмасдан олинадиган силикатли боғловчи ва улар асосида енгил бетон олиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари бажарилган.
Илмий-тадқиқот натижалари шуни кўрсатганки, енгил бетон ишлаб чиқариш таннархини арзонлаштириш учун механо-кимёвий фаоллаштириш усулида куйдирилмасдан олинадиган силикатли боғловчиларниишлатиш мақсадга мувофиқ.
Масалан, оҳакни механо-кимёвий фаоллаштириш жараёнида саноат чиқиндилари – кул, тошқол ва фосфогипслар ишлатилади. Бундай ҳолатда, портландцемент ўрнига механо-кимёвий фаоллаштирилган боғловчини ишлатиш енгил бетон ишлаб чиқариш баҳосининг сезиларли даражада арзонлашишига олиб келади.
Шунинг учун, мазкур тадқиқот иши маҳаллий иккиламчи ресурслар ва саноат чиқиндиларидан куйдирилмасдан олинадиган механо-кимёвий усулда фаоллаштирилган силикатли боғловчи яратиш ва улар асосида енгил бетон олиш юқори иқтисодий самарадорликка эга.
Изланиш натижаларида кўра механо-кимёвий фаоллаштирилган куйдирилмасдан олинадиган силикатли боғловчи таркибидаги компонентларнинг муқобил миқдори қуйидагича: тошқол оғирлигига нисбатан Чиноз қуми миқдори - 10 %, сульфатли қўшилма (гипс ёки фосфогипс) миқдори - 3…4 % ҳамда боғловчининг оғирлигига нисбатан оҳак миқдори - 17 % қабул қилинди. 1 м3 бетон қоришмасини тайёрлаш учун: сув - 250 л, механо-кимёвий фаоллаштирилган куйдирилмасдан олинадиган силикатли боғловчи - 300 кг ва фракцияси 10-20 мм бўлган керамзит - 1300 л сарфланиши аниқланди. Куйдирилмасдан олинадиган силикатли боғловчи асосида олинадиган енгил бетоннинг хоссалари ўрганилганда уларнинг кўрсаткичлар меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб бериши аниқланди. Жумладан, сиқилишдаги мустаҳкамлиги 21...23 МПа, сув шимувчанлиги 20…22 %, 90 суткадан кейинги чизиқли ҳажмий кичрайиши 18…2510-5 мм, қайишқоқлик модули 6,4…6,7103 МПа, узоққа чидамлилиги – 2 йил давомида намуналарнинг мустаҳкамлиги доимий ошиб борганлигини кўрсатди, музлашга чидамлилик коэффициенти 100 циклдан кейин 0,88…0,95 ни ва иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти енгил бетоннинг ҳажмий оғирлиги 1000 кг/м3 дан 1300 кг/м3 гача ўзгарганда 0,222…0,297 Вт/(моС) ни ташкил қилди. Куйдирилмасдан олинадиган силикатли боғловчи асосида олинадиган енгил бетонни ишлаб чиқариш учун технологик омиллар ўрганилди. Бунда, тебратиш столининг амплитудаси 0,4-0,6 мм ва тебратиш частотаси - 2700-3200 тебр/дақиқа муқобил қийматлари қабул қилинди. Шунингдек, иссиқ-нам шароитда ишлов бериш режимлари - 80 оС ҳароратда 2+16+1 соат ва 905 оС ҳароратда 2+12+1 соат ҳамда автоклавда ишлов бериш режими 133 оС ҳароратда, 2 атм босимда 3+7+2 соат танланди.

Download 26,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish