Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги


Биномиз қуйидаги конструкциялардан ташкил топган



Download 5,86 Mb.
bet4/9
Sana07.07.2022
Hajmi5,86 Mb.
#753573
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Абдуллаев Дилшодбек

Биномиз қуйидаги конструкциялардан ташкил топган:
Қурилиш конструкциялари деганда қурилиш ишлари жараёнида ўзаро боғланган элементлардан яралган бино ёки иншоотнинг турли вазифага мўлжалланган (бино девори, том, ёпма, пойдевор ва шунга ўхшаш) қисми тушунилади.
Пойдеворлар:

1-расм: Бинонинг пойдевор конструкциялари: йирик блокли бинолар учун пойдевор блоки ва ертўла блоклари.

Пойдевор лентасимон йирик блоклардан иборат бўлиб, унинг таглигининг эни 1500 мм, чуқурлиги полга нисбатан -4.1 м да жойлашган. У барча асосий деворларнинг остида барпо этилади. Пойдевор учун бетон синфи В12,5 ва А-III арматура турлари билан жиҳозланган. Пойдеворнинг ташқи сирти қиздирилган битум мастикаси билан икки марта суртилади. Пойдеворнинг чуқурлиги носейсмик туманлардаги сингари қабул қилинган.


Ташқи деворлар бинодаги ички сунъий яратилган муҳитни ташқи муҳитдан ажратиб туради ва бино фасадининг асосий композиция вазифасини ҳамда, кўпинча, юк кўтариш вазифасини ҳам бажаради.
Бинонинг ташқи девори йирик панелдан иборат бўлиб, ташқи девор қалинлиги 300 мм, ички девор қалинлиги мос равишда 80-160 мм қилиб бажарилган.
Ички деворлар одатда юк кўтариш ҳамда тўсиқ конструкция вазифасини бажаради.
Бинонинг ички девори йирик панелдан иборат бўлиб, девор қалинлиги 160 мм лини ташкил қилади.
Юк кўтармайдиган пардадеворлар одатда қаватлараро ёпмаларнинг юк кўтарадиган конструкцияларига таянадилар. Биринчи қаватда ҳам бундай пардадеворларнинг остидан алоҳида пойдевор қилиш шарт эмас. Уларни пол остидаги бетон ёки шағал тўшамага таянтириш мумкин.
Пардадеворлар биноларнинг қаватларини хоналарга ажратиш учун қўлланиладиган юпқа, юк кўтармайдиган, вертикал ички тўсиқ конструкциясидир.

8-расм. Пардадеворларнинг бошқа конструкцияларга бирикиши:
а -пардадеворнинг темирбетон ёпмаларга ўрнатилиши; б -пардадеворни ершлар ёрдамида деворга маҳкамлаш; в -ёпма плитага маҳкамлаш; г -ёпма плиталар орасидаги чокка маҳкамлаш; д -бир қатламли пардадеворнинг прогонга маҳкамланиши; е -икки қатламли пардадеворнинг прогонга маҳкамланиши; 1 -ерш; 2 -ёғоч элемент; 3 - девор; 4 - пардадевор панели; 5 - ерш жойлашадиган ўйиқ; 5 - пўлат пластинка; 7 -ёпма плита: 8 -илмоқ; 9 -пўлат сим; 10 -анкер; 11 - қоришма; 12 -прогон; 13 -шуруплар; 14 -пакля; 15 – ҳаво қатлами: 16 - қоришма: 17 - девор ёки прогон; 18 - эластик материалдан қистирма.
Юк кўтармайдиган пардадеворлар одатда қаватлараро ёпмаларнинг юк кўтарадиган конструкцияларига таянадилар. Биринчи қаватда ҳам бундай пардадеворларнинг остидан алоҳида пойдевор қилиш шарт эмас. Уларни пол остидаги бетон ёки шағал тўшамага таянтириш мумкин.
Бинонинг пардадевори йирик панелдан иборат бўлиб, девор қалинлиги 80 мм ташкил қилади.
Цоколь деворнинг 1 қават поли сатҳидан пастда жойлашган бино атрофидаги ер сатҳигача бўлган қисми бўлиб, деворни атмосфера намлиги ва бошқа таъсирлардан сақлайди, ҳамда тўғридан тўғри пойдевор устида ётади.
Ушбу сатҳ плиталар билан жиҳозланган. Унинг баландлиги 1,15 м.
Бино атрофидаги асфальт қоплама (отмостка) атмосфера сувларини бино атрофидан қочириш учун хизмат қилади.
Бинонинг переметри буйича 1 м энликда асьфальт бетон тўшама 80 мм қалинликда тўшалади. Асьфальт бетон тўшама тагидан 80 мм қалинликда шебень тўшама тўшалиб текисланади.
Қаватлараро ёпма биноларнинг ички фазосини қаватларга бўлиб турувчи горизонтал тўсиқ конструкция-ёпма плиталар.
Ораёпма конструкциялари отсек чегарасида горизонтал ва вертикал текисликлар бўйича бикир мустаҳкам. Вертикал элементларга боғланган. Бу боғланиш горизонтал кучларни вертикал элементларга узатиши зилзила жараёнида конструкцияларнинг биргаликда ишлашини таъминлайди.
Ораёпма плиталар йиғма темирбетон панеллардан иборат бўлиб, мос равишда танланган
Ёпмалар биноларнинг юқориги горизонтал тўсиқ конструкциясидир. У ҳам ички муҳитни ташқи муҳитдан ажратиб туради.
Ёпмалар конструкциялари бўлма чегарасида горизонтал ва вертикал текисликлар бўйича бикр мустаҳкам. Вертикал элементларга боғланган. Бу боғланиш горизонтал кучларни вертикал элементларга узатиши зилзила жараёнида конструкцияларнинг биргаликда ишлашини таъминлайди.
Бинонинг ёпма плиталари ҳам панелдан қилинган.

Download 5,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish