ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ САМАРҚАНД ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ
“Бино ва иншоОтлар” кафедраси
“Фуқаро ва Саноат бинолари архитектураси” фанидан
“Олти қаватли 2 секцияли 2 та 4 хонали, 4 та 2 хонали, 36 квартирали турар-жой биноси” мавзусидаги курс лойиҳасига
Тушунтириш хати
Бажарди: 201-Б ва ИҚ гуруҳ
талабаси Абдуллаев Д.
Қабул қилди: Курбонов А.
Самарқанд – 2022
кириш
Дунё амалиётида, хусусан, Ўзбекистон йўл қурилиши, тураржой ва жамоат бинолари қурилишидаги бунёдкорликда, жумладан, турар-жой қурилишида ва барпо этишда маҳаллий хом-ашё ва ўзимизда ишлаб чиқарилаётган материал ва буюм-конструкциялардан кенг фойдаланиш имкониятларининг очилиши оқибатида катта маблағлар иқтисод қилинмоқда.
Республикамиз тураржой фонди секторида бунёдкорлик-қурилиш кундан кунга жадаллашмоқда. Қурилиш ишларини механизациялаш асосида индустриал усулларда бажариш, типлаштирилган ва стандартлаштирилган қурилиш конструкциялари ва буюмлардан фойдаланиш жараёнида машина ва механизмлардан кенг кўламли фойдаланиш ўз аҳамиятини йўқотмаслиги кўриниб турибди.
Кейинги йилларда республикамизда ғишт ва енгил бетонлардан майда девор блоклари ишлаб чиқариш бир мунча кўпайди. Аҳоли тамонидан яккаҳол уй жой қурилишида пахса, хом ғишт, синч ва гувала қаторида бу материаллар кенг қўлланилмоқда. Шахсий уй жойлар қурилишида қаватлар сонининг кўпайиши, уйларда яратиладиган қулайликлар даражасининг ортиши кузатилмоқда.
Ўзбекистонда қурилиш бўйича илмий текшириш институтлари мавжуд. Янги типдаги турар жой ва жамоат бинолари яратилмоқда. Бунда халқимиз турмушидаги ўзгаришлар ўз аксини топмоқда. Қурилишнинг ривожланиши билан отроф муҳитни муҳофаза қилишни узвий боғлиқ ҳолда ҳал этиш муҳим ва долзарб масаладир. Бунга этиборни кучайтириш лозим.
Пировардда кенг кўламда тафаккурга эга, илм-фан ва техникани жадал тараққиётига ҳисса қўшадиган, билимлар тез янгиланишини ўзлаштиришга кучи етадиган, янги тажрибалару илғор техникаларни республикамиз амалиётида қўллашга қодир олимлару устоз-муҳандис ва зукко тадбиркорларга муҳтожлик сезилди. Хусусан, техник-иқтисодий ва илмий-тадқиқот, тажриба- конструкторлик ва иноввацион (товар, иш хизматлари) каби бошқа турдаги алоқаларни янада юқори пағонага кўтариш, янгиликларни республикамиз амалиётида жорий этиш имкониятларига кенг йўл очиб беришда тадбиркорлик ҳам – тараққиётнинг муҳим омили эканлиги ойдинлашди.
Ўзбекистон худуди тоғлар ва текисликлар, чўллардан иборат ям-яшил воҳаларга бой. Зилзила содир бўлиш эҳтимоли катта ва грунтлари ўта чўкувчанлик ва бошқа алоҳида хусусиятларга эга худудлар мавжуд. Республика худуди учун иқлимий, зилзила ва бошқа турдаги худудлаштириш хариталари ишлаб чиқилган. Лойиҳачи архитектор ва қурувчининг вазифаси лойиҳаланадиган бинолар учун барча шароитларни ҳар томонлама ўрганиш ва уларнинг энг оқилона ечимларини топишдир.
Шу асосда мен топшириққа биноан Самарыанд шаҳрида 6 қаватли 36 квартирали турар-жой биноси лойиҳасини ишлаб чиқишни ўзимга мақсад қилиб олдим
Do'stlaringiz bilan baham: |