Дастлабки маълумотлар:
Самарқанд шаҳридаги 6 қаватли 2 секцияли 36 квартирали турар-жой биносини лойиҳалашда қуйидаги маълумотлар эьтиборга олинган.
Турар-жой биноларини лойиҳалаш ишлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг қурилиш зоналарга бўлинишига мос равишда амалга оширилган.
6 қаватли 2 секцияли 36 квартирали турар-жой биносини ўрни (деразалари қаратилган томонини) белгилашда хоналарга қуёш тушиб туриши, уларнинг табиий ёруғлик билан ёритилиш даражаси, микроиқлими, ётоқхоналарнинг чангдан, қизиб кетишдан, шамолдан ва шовқиндан ҳимояланишга оид санитария талаблари назарда тутилган.
Зонада истиқомат қилинганлиги сабабли истиқомат қилинадиган хоналарнинг деразаларини уфқнинг ғарбий томонига чиқарилган бурчаги 200-290о даражадан ошмаган.
Лойиҳаланаётган бино уфққа нисбатан шундай жойлашганки, 22-мартдан 22 сентябргача бўлган даврда хоналарга қуёш нурининг тушиб туриш вақти 2,5 соатдан кам эмас. Бир хонали уйнинг битта хонасига, 5 хонали уйларнинг камида икки хонасига қуёш нури тушиб туради.
6 қаватли 2 секцияли 36 квартирали турар-жой биносининг шовқин ўтказиш даражаси (шовқинни эшитилиши) 1-жадвалнинг 1-бандига [1] га мос келади.
6 қаватли 2 секцияли 36 квартирали турар-жой биносининг баландлиги, яъни қаватлар оралиғи 3 м ва бинонинг умумий баландлиги 20 метрни ташкил этади.
Лойихалаётган бино шинамлилиги “Қониқарли” типдаги турар-жой биноси бўлгани учун квартирадаги бир кишига тўғри келадиган ўртача умумий майдон 16 м2 ташкил этади.
Лойиҳаланаётган бино тураржой биноси ва 1б зонада жойлашган бўлгани учун қаватларнинг бир полдан иккинчи полгача баландлиги 3 м ни ташкил этади.
Турар-жой биносидаги ётоқхоналарга, ошхоналарга, зина саҳналарига, умумий йўлакларга, даҳлизларга табиий ёруғлик тушиб туради. Табиий ёруғлик меъёри 2-жадвал [1]даги маълумотларга асосланиб қабул қилинган. Бунда квартираларнинг ёруғлик тушадиган эшик ва деразалари майдони билан мазкур хоналар полининг майдони ўртасидаги нисбат 1:5,5 дан катта эмас. 1 зонада энг кичик нисбат 1:5,5 га тенг.
Лойиҳаланаётган бино 1б зонада жойлашган бўлгани учун бинодаги квартиралар тўғри йўналишда шамоллатиладиган қилинган. Бунда ҳаво оқими бир квартирадан бошқа квартирага ўтолмайди.
Зина сатҳлари табий ёруғлик билан ёритилган ва ташқи девордаги деразалар орқали шамоллатиб турилади.
Самарқанд шаҳри учун қуйидаги иқлимий маълумотлар қабул қилинган:
Румблар бўйича қайталаниши 15-% ва ундан ортиқ бўлган шамол ўртача тезликларининг минимал қиймати 2,4 м/сек.
Энг совуқ суткаларнинг температураси -16.5 0с.
Энг совуқ 5 кунликнинг ўртача температураси -14 0с.
Июль ойининг ўртача температураси +25.9 0с.
Ташқи ҳаво температураси суткалик ўзгаришларининг июль учун максимал амплитудаси 25.2 градус.
Самарқанд шаҳри учун шамол бош йўналишини қуйидаги маълумотлар белгилаб беради:
|
Шм
|
Шм Шқ
|
Шқ
|
Ж Шқ
|
Ж
|
Ж Ғ
|
Ғ
|
Шм Ғ
|
Январь
|
3/1,3
|
3/1,3
|
3/1,3
|
3/1,3
|
3/1,3
|
3/1,3
|
3/1,3
|
3/1,3
|
Июль
|
12/2,1
|
12/2,1
|
12/2,1
|
12/2,1
|
12/2,1
|
12/2,1
|
12/2,1
|
12/2,1
|
Бино муҳимлик даражаси бўйича-II.
Ернинг музлаш чуқурлиги - 0,33 м.
Самарқанд зона 8 баллик сейсмик зонада жойлашганлиги учун, бино сейсмик худудга киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |