Жамоат бирлашмалари фуқаролик жамиятининг муҳим шарти. Маълумки, истиқлол йилларида миллий қадриятлар, маданий анъаналарни жаҳоннинг илғор демократик тамойиллари билан бойитган ҳолда давлат-жамият ҳамкорлигига татбиқ этишнинг ўзбек модели тажрибаси яратилди. Бугун кўплаб давлатлар давлат ва жамият муносабатларини тартибга солишнинг энг мақбул йўли сифатида қараётган бу амалиёт давлатимиз асосий қонунлари шаклланишидаёқ эътиборга олинди. Хусусан, бош Қомусимизнинг 56 моддасида “Ўзбекистон Республикасида қонунда белгиланган тартибда рўхатдан ўтказилган касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, олимларнинг жамиятлари, хотин-қизлар, фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари, ижодий уюшмалар, оммавий ҳаракатлар ва фуқароларнинг бошқа уюшмалари жамоат бирлашмалари сифатида эътироф этилади11” деб, унинг ҳуқуқий объекти ўз ифодасини топган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида “Давлат жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди, уларга ижтимоий ҳаётда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради.
Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятига аралашишига, шунингдек жамоат бирлашмаларининг давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди”12 каби нормаларнинг мустаҳкамланганлиги мамлакатимизда жамоат бирлашмаларининг шаклланиши ва ривожланиши давлат томонидан тўлақонли таъминланганлиги ҳамда унинг органлари билан тенг ҳуқуқда ҳамкорлик қилишини кўзда тутади.
2010 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан қабул қилинган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” кўптармоқли ННТларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш янги босқичининг бошланиш даври бўлди.
Концепциянинг қоидаларидан келиб чиқиб, бир қатор қонун ҳужжатлари, шу жумладан 2013 йил 28 декабрда “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, ННТлар экологик назоратнинг асосий субъекти сифатида белгиланди.
2014 йилнинг 5 майида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонун, шу йилнинг 25 сентябрда эса “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.
“Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунга кўра ННТларни ижтимоий аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилишда иштирок этишга самарали жалб қилишнинг ва давлат томонидан рағбатлантиришнинг шаклларидан бири сифатида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондлари орқали ННТлар фаолиятини молиялаштиришнинг янги механизми яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрда қабул қилинган ПҚ–2085-сонли “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиниши ушбу соҳадаги қонунчиликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Президент қарорини амалга ошириш мақсадида 2014 йил 10 мартда
57-сонли Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Юқорида қайд этилган қонун ҳужжатларига кўра ННТларни тузиш ва фаолиятини ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари янада такомиллаштирилди ва сезиларли даражада соддалаштирилди, хусусан:
1.ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи ставкалари миқдори 5 бараварга, уларнинг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган йиғимлар миқдори 2,5 бараварга камайтирилди. Бунда ногиронлар, фаҳрийлар, хотин-қизлар ва болалар жамоат бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи мазкур қарор билан тасдиқланган давлат божи миқдорининг 50 фоизи миқдорида ундирилади;
2.Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган ННТнинг алоҳида бўлинмалари (ваколатхоналари ва филиаллари)ни, шу жумладан юридик шахс ҳуқуқига эга бўлганларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун давлат божи ундирилмайди;
3.Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати икки ойдан бир ойга камайтирилди;
Тақдим этилган аризаларни оқибатсиз қолдириш тўғрисидаги қарор қабул қилиш институти чиқариб ташланди;
4.Таъсис ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби соддалаштирилиб, ҳужжатларни нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинди, шунингдек, эндиликда таъсис ҳужжатлари аввалгидек уч нусхада эмас, балки фақат икки нусхада ва фақат давлат тилда тақдим этиладиган бўлди;
ННТни қайта рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим қилиш тартиби соддалаштирилди ва ҳ.к.
5.Ҳужжатларни нотариал тасдиқлашни бекор қилиш, ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш муддатининг қисқартирилиши каби ижобий ўзгаришлар “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381 Қонунида ҳам ўз аксини топди.
Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги қарори билан Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирларрежаси тасдиқланди.
1.Давлат бошқаруви органлари томонидан ННТларнинг миллий қонунчилик ва халқаро шартномаларда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя қилиниши масалаларига муҳим аҳамият берилди.
2.Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарорига кўра ҳар чоракда ННТнинг раҳбар органлари томонидан қабул қилинган қарорларини адлия органларига тақдим қилиш амалиёти бекор қилинди.
3.ННТларнинг фаолияти шак-шубҳасиз турли хил тадбирларни ўтказиш орқали эришиладиган ҳайрия ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга йўналтирилган. Бу ерда шуни таъкидлаш жоизки, қонунчиликда шунингдек ННТлар томонидан тадбирлар ўтказиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган тегишли ижобий чоралар кўрилди.
4.Хусусан, 2015 йилнинг 4 июнида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан (рўйхат рақами 2679) Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини келишиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. ННТларнинг тадбирларини келишишнинг ҳуқуқий белгиланиши аввал ҳам мавжуд бўлганлиги сабабли ушбу низом янгилик ҳисобланмайди. Мазкур низомнинг асосий вазифаси ҳуқуқни қўллаш амалиётида бир хилликни таъминлашдан иборат.
5.ННТлар фаолиятининг эркинлигини кафолатлаш ва тадбирларни ҳеч қандай тўсиқларсиз ўтказилишини таъминлаш мақсадида, низомда қонун ҳужжатлари ва ННТ уставида белгиланган мақсадлардан келиб чиқиб ўтказилаётган тадбирларга адлия органлари вакилининг ноқонуний аралашувига йўл қўйилмаслиги, шунингдек ННТнинг рўйхатдан ўтказувчи органнинг ноқонуний ҳатти-харакатлари устидан шикоят қилиш ҳуқуқи алоҳида белгилаб ўтилган.
ННТлар фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги қонунчиликдаги ижобий ўзгаришларга объектив назар ташланса, мазкур маърузанинг хулосаси сифатида шуни қайд этиш мумкинки, уларнинг барчаси: