Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлиги Тошкент архитектура қурилиш институти Қурилишни бошқариш факултети


Фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантиришда демократик институтларнинг тутган ўрни



Download 85,52 Kb.
bet5/9
Sana21.02.2022
Hajmi85,52 Kb.
#36626
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
strategiya mustaqil

Фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантиришда демократик институтларнинг тутган ўрни.Фуқаролик жамиятининг асосий институти бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлар (ННТ) дастлаб жамиятни ўзини ўзи бошқариши асосида, яъни фуқаролик жамиятининг мустақил ижтимоий бирлик сифатида яшашини таъминлаш эҳтиёжлари ва манфаатлари асосида пайдо бўлди. ХХ асрга келиб нодавлат нотижорат ташкилотлар фуқаролик жамиятининг муҳим ва асосий институтларидан бирига айланди.
Ҳозирги даврда Ўзбекистондаги нодавлат нотижорат ташкилотлар ва сиёсий партиялар фаолияти 1991 й. 14 февралда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонуни (1997 й. апрелда қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган), Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни (1992 й. июль), Ўзбекистон Республикасининг «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Қонуни (1996 й. декабрь), Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида» янги таҳрирдаги Қонуни (1998 й. май), Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида» янги таҳрирдаги Қонуни (1999 й. апрель), Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни (1999 йил апрель) каби қонунлар воситасида мувофиқлашади.
Ўзбекистонда нодавлат ташкилотларга доир қонунчилик ривожланган мамлакатлар тажрибаси, халқаро ҳуқуқий меъёрлар ва миллий анъаналар асосида шакллантирилган бўлиб, у ўзида демократик принциплар ва қадриятларни мужассамлаштиради. Мамлакатда давлат бош ислоҳотчи сифатида нодавлат ташкилотларнинг қонунчилик асосларини ҳар томонлама ривожлантиришга муҳим аҳамият бермоқда. Парламентда нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришга доир юзлаб қонунлар ва бошқа ҳуқуқий меъёрлар қабул қилинган бўлиб, уларнинг ичида Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни (1999 йил 14 апрель) нодавлат нотижорат ташкилотларнинг серқирра фаолиятини ҳар томонлама мувофиқлаштириш ва ҳуқуқий жиҳатлардан таъминлашга қаратилди.
Хусусан, мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб Ўзбекистонда халқни давлат ҳокимиятини бошқаришда иштирок этишини таъминлашнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратилишига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистонда янги демократик жамият асосларига ўтиш, тоталитаризмдан мерос бўлиб қолган давлат ва фуқаро муносабатларига барҳам бериш сиёсатнинг устувор йўналишига айланди. Қисқа даврда мамлакатда "фуқаро - жамият -давлат" тизими қонуний асосга қўйилди. Бу – сиёсий жиҳатдан кенг ва атрофлича таҳлилга эга бўлган жараён. Чунки, унинг моҳияти жамиятда демократик жараёнларни амалга оширишни назарда тутади, энг муҳими, фуқаро манфаати билан давлат ҳокимиятини бошқариш ўзаро мувофиқлаштирилади. Бу жамиятда, инсоннинг барча ҳуқуқлари: хусусан, давлат ишларида қатнашиш; эътиқод эркинлиги; йиғилишлар; уюшмалар эркин­лигини амалда таъминлаш сиёсий воқеликка айланади. '"Фуқаро" ва "давлат" муносабатларидаги мавжуд бегоналашиш жараён­ларига барҳам берилиб, уларни давлат ҳокимиятини бошқаришга бўлган масъуллиги ҳамда давлатнинг фуқаролар олдидаги жавобгарлиги вужудга келди. Жумладан, бош Қомусимизнинг 32-моддасида белгилаб қўйилганидек, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар8 деб, белгилаб қўйилади. Бундай имконият жамиятда демократик институтларнинг ривожи билан таъминланади.
Демократик институтлар жамият ҳаётида демократик тамойилларни қарор топишга хизмат қиладиган ташкилотлар ва тузилмалар мажмуаси. Тарихий жиҳатдан уларни шартли равишда демократик мазмунга эга бўлган анъанавий, ижтимоий-сиёсий институтлар (давлат, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, ОАВ)ҳамда фақат демократик жамият шароитида фаолият юритадиган махсус институтларга, масалан, инсон ҳуқуқларига амал қилинишини таъминловчи турли нодавлат тузилмаларга ажратиш мумкин9.
Демократик институтлар мамлакатда фуқаролик жамиятини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Кучли фуқаролик жамиятининг ўзига хос жиҳатлари шундан иборатки, демократик тамойиллар ривожида фуқаролик институтлари фаолиятига кенг ўрин берилади, улар жамиятда жамоатчилик назоратини амалга оширади, давлатнинг эътиборидан четда қолган муаммоларни белгилаш ва бартараф этишда давлат институтлари билан ҳамкорлик қилади.
Бугунги кунда,Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган 200 дан ортиқ қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. Булар жумласига асосий хужжатлар сифатида, “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида” (1991й.), “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида” (1992й.), “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида” (1999 й.), “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида” (1999 й.), “Сиёсий партиялар тўғрисида” (1996 й.), “Жамоат фондлари тўғрисида” (2003 й.), “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида” (2004 й.), “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” (1991 й), “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида” (2007 й), “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида” (1997 й), “Жамоатчилик назорати тўғрисида”, “Ижтимоий шерикчилик тўғрисида” (2014 й) Ўзбекистон Республикаси қонунларини эътироф этиш мумкин.

Download 85,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish